Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 29.08.1997 йилдаги 421-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.08.1997 йилдаги 421-сон
Kuchga kirish sanasi
29.08.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚИЗКЕТКАН ШАҲАРЧАСИНИ СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИНГ КЎРГАЗМАЛИ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оролбўйи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш дастурини амалга ошириш, аҳолининг турмуш даражасини кўтариш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида тузилган Қарз ҳақидаги битимни ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 20 йил муддатга 5 миллион АҚШ доллари суммасида кредит берилган, Қизкеткан шаҳарчасини сув билан таъминлашнинг кўргазмали лойиҳасини амалга оширишга ва Оролбўйини сув билан таъминлашнинг тўлиқ кўламдаги лойиҳасини батафсил ишлаб чиқишга қаратиладиган беш йиллик имтиёзли давр ҳам шу жумлага киради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбеккоммуналлойиҳа» лойиҳа институти томонидан кўргазмали лойиҳанинг муҳандислик жиҳатдан батафсил ишлаб чиқилиши тугалланмоқда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Оролбўйи аҳолисини сув билан таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш учун масъул ташкилот этиб белгилансин, ушбу ишга Ўзбекистон Республикаси «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги, «Ўзгеодезкадастр», Давлат геология қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар жалб этилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қизкеткан шаҳарчасини сув билан таъминлашнинг кўргазмали лойиҳасини маблағ билан таъминлаш ва юқорида кўрсатилган Қарз ҳақидаги битим доирасидаги тўлиқ кўламли лойиҳанинг муҳандислик жиҳатдан батафсил ишлаб чиқилиши схемаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги кейинги йилларга инвестиция дастурини тузишда республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар, шунингдек «Сув оқова» Қорақалпоғистон ишлаб чиқариш бошқармасининг ўз маблағларини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳисобига Қизкеткан шаҳарчасида сув таъминоти кўргазмали лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси харажатлари улушини қоплашга ва у бўйича олинган кредит ва фоизларни тўлашга 2-иловага мувофиқ марказлаштирилган сармоя маблағлари лимитларини назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги лойиҳани амалга оширишга йўналтирилаётган бюджет маблағларини республика бюджети харажатларида алоҳида қаторда назарда тутсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк ҳамда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан биргаликда уч ҳафта муддатда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан берилаётган қарз маблағлари берилиши, фойдаланилиши ва қайтарилиши тартибини, шунингдек хорижий ва миллий валютадаги лойиҳа счётлари очилиши, фойдаланилиши ва тўлдирилиши тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Молия вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш давомида сув билан таъминловчи ташкилотларнинг молиявий мустақиллигини, аҳолининг сувдан оқилона фойдаланиш жараёнига фаол жалб этилишини таъминловчи тариф ставкаларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 1 октябргача — Қизкеткан шаҳарчасини сув билан таъминлашнинг кўргазмали лойиҳаси лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил декабрь ойида — тендер асосида пудрат ташкилот аниқланишини ва 1997 йил охиригача у билан контракт тузилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йил 1 апрелгача — объект қурилиши тугалланишини ва у фойдаланиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига берилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 январдаги 17-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарзи ҳисобига маблағ билан таъминланадиган, Оролбўйи сув таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажариладиган ишлар ва хизматлар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига Оролбўйи аҳолисини сув билан таъминлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий маслаҳат фирмалари ва компаниялари томонидан хизматлар кўрсатилиши ва молиявий ресурслар берилиши учун зарур бўлган материалларни (шу жумладан, махфий материалларни) уларга, шунингдек маблағ билан таъминловчи халқаро ташкилотларга тегишли идоралар билан келишув бўйича белгиланган тартибда махфийлик асосида беришга рухсат этилсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодиёт вазирлигининг буюртманомалари бўйича Оролбўйи аҳолисини сув билан таъминлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий ташкилотларнинг вакилларига ҳақ ундирмасдан визалар, зарурат бўлганда кўп марталик визалар берилишини таъминласин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Оролбўйи аҳолисини сув билан таъминлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун йиғимлар тўлашдан озод қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси божхона ҳужжатлари ва Оролбўйи аҳолисини сув билан таъминлаш лойиҳаси учун харид қилинадиган материаллар ва асбоб-ускуналар келтирилиши, шунингдек хорижий мутахассислар томонидан ушбу лойиҳа бўйича улар томонидан хизматлар бажарилиши мақсадида келтириладиган ва кейинчалик улар томонидан олиб кетиладиган асбоб-ускуналар, материаллар ва шахсий мол-мулк бож пошлиналари ва йиғимлар тўланмасдан оператив расмийлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Оролбўйи сув таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш учун келаётган хорижий мутахассислар ва ташкилотларга яшаганлик ва транспортнинг барча турларида юрганлик, коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ва бинолар ижараси учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 29 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
421-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 августдаги 421-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қизкеткан шаҳарчасини сув билан таъминлашнинг кўргазмали лойиҳасини маблағ билан таъминлаш ва тўлиқ кўламли лойиҳанинг муҳандислик жиҳатдан батафсил ишлаб чиқилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш муддати‎ умумий қиймати‎ шу жумладан
ХТТБ қарз маблағлари‎ бюджет маблағлари‎ аҳоли маблағлари‎

I. Қизкеткан шаҳарчасини сув билан таъминлашнинг кўргазмали лойиҳаси, шу жумладан, қурилиш, шунингдек қурилиш материаллари ва насос станцияси учун асбоб-ускуналар, хлорлагич, тоза сув резервуарлари, электр подстанциялари, электр тармоқлари, йўллар, сув тўпловчи ва тарқатувчи водопровод тармоқлари, жумладан сувни ҳовлиларга олиб кириш ва сув ўлчагичлар ўрнатиш қиймати.‎

1997—1999‎ 2059‎ 1653‎ 352**‎ 54**‎

II. Тўлиқ кўламли лойиҳанинг чет эллик маслаҳатчилар, ихтисослаштирилган маҳаллий лойиҳалаш ташкилотлари томонидан муҳандислик жиҳатдан батафсил ишлаб чиқилиши:‎

1997-1998‎ 3347‎ 3347‎ 50 (1997 й.) 302 (1998 й.)

—гидравлик ҳисоб-китобларни, лойиҳа объектлари схемалари ва чизмаларини тайёрлаш;‎

1054*
—қурилиш ишлари ҳажмлари ҳисоб-китобларини ва асбоб-ускуналар рўйхатини тайёрлаш, уларни пакетлар бўйича жонлаштириш; ‎ 1403*‎
—харид қилишга контрактлар тузиш, шу жумладан, материаллар, асбоб-ускуналар ва иш турларига батафсил техник ихтисослаштириш учун тендер ҳужжатларини тайёрлаш;‎ 621*‎
—қурилишни бошқаришнинг батафсил режасини тайёрлаш; ‎ 30*

—лойиҳани амалга оширишни бошқариш.

239*‎

Жами:‎

5406‎ 5000‎ 352*‎ 54**‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Лойиҳанинг айрим компонентлари қиймати уни тайёрлаш ва сотиш жараёнида аниқлаштирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Эквивалент сўмларда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 августдаги 421-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарзни узиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жадвали
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Мажбурият учун воситачилик ҳақи

0,25% йиллик фойда*

Фоиз ставкаси (ҳисобланган)

6,94% ‎

Қарз суммаси

5000 минг АҚШ доллари ‎

Имтиёзли давр

5 йил ‎

Қарзни узиш муддати

15 йил ‎

(минг АҚШ долларида)

Йил‎ Фоизлар ва воситачилик ҳақи**‎ Қарзни узиш‎ Умумий сумма‎
1997 7.4‎
1998‎ 85.9‎
1999‎ 183.9 183.9‎
2000‎ 281.7‎ 281.7‎
2001‎ 302.1‎ 302.1‎
2002‎ 340.2‎ 195‎ 535.2‎
2003‎ 326.7‎ 215‎ 541.7‎
2004‎ 311.7‎ 225‎ 536.7‎
2005‎ 296.2‎ 245‎ 541.2‎
2006‎ 279.2‎ 260‎ 539.2‎
2007‎ 261.1‎ 275‎ 536.1‎
2008‎ 242.1‎ 295‎ 537.1‎
2009‎ 221.6‎ 315‎ 536.6‎
2010‎ 199.7‎ 345‎ 544.7‎
2011‎ 175.8‎ 365‎ 540.8‎
2012‎ 150.4‎ 395‎ 545.4‎
2013‎ 122.9‎ 420‎ 542.9‎
2014‎ 93.9‎ 450‎ 543.9‎
2015‎ 62.6‎ 480‎ 542.6‎
2016‎ 18.1‎ 520‎ 538.1‎
Жами‎ 3963.2‎ 5000‎ 8963.2‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* ХТТБ чегирмаларини ҳисобга олган ҳолда 0,5% га.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Қарз маблағларидан амалда фойдаланилишига ва фоиз ставкаларининг ўзгариб туришига мувофиқ аниқлаштирилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 январдаги 17-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)