Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 29.04.1997 йилдаги 217-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.04.1997 йилдаги 217-сон
Kuchga kirish sanasi
29.04.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИМОМ АЛ-БУХОРИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ ҲИЖРИЙ-ҚАМАРИЙ ТАҚВИМ БЎЙИЧА 1225 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳадис илмининг равнақига улкан ҳисса қўшган йирик аллома, буюк ватандошимиз Имом ал-Бухорий илмий-диний меросининг халқимиз маънавий-руҳий ҳаётидаги беқиёс ўрнини ва мамлакат кенг жамоатчилигининг таклифларини ҳисобга олиб ҳамда ушбу меросни асраб-авайлаш, қадрлаш ва жамиятнинг баркамол кишиларини тарбиялашда ундан оқилона фойдаланишга шарт-шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 1998 йилда Имом ал-Бухорий таваллудининг ҳижрий-қамарий тақвим бўйича 1225 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилий қўмита ўн беш кун муддатда тегишли вазирликлар ва идоралар, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликларининг таклифлари асосида ўз тадбирларини ишлаб чиқсин ва уларни бажаришга киришсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Самарқанд вилоятидаги Имом ал-Бухорий мақбараси ва масжидини таъмирлаш ҳамда бу ерда қадимий миллий меъморчилик анъаналари билан уйғунлашган замонавий иншоотлардан иборат бетакрор муҳташам ёдгорлик мажмуини барпо этиш учун лойиҳавий таклифларни тайёрловчи комиссия 2-иловага мувофиқ ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия икки ой муддат ичида ЮНЕСКО экспертларини ва халқаро ташкилотларнинг, жумладан, шаҳзода Чарльз Уэльскийнинг Меъморлик институти ва Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази (Буюк Британия) мутахассисларини жалб қилган ҳолда тегишли таклифларни тайёрласин ва тасдиқлашга киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Фанлар академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда мамлакат ҳудудидаги Имом ал-Бухорий номи ва даври билан боғлиқ қадамжолар, обидалар рўйхатини аниқласин ва уларни таъмирлаш-консервациялаш бўйича белгиланган тартибда таклиф тайёрласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Имом ал-Бухорий мақбараси мажмуидаги таъмирлаш-қурилиш ишларини 1998 йилнинг август ойигача тугаллашни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Имом ал-Бухорий мақбараси мажмуидаги янги иншоотлар қурилишини 1998 йилги инвестиция дастурида белгиланган тартибда инобатга олсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ва ЮНЕСКОнинг халқаро тадбирлари доирасида 1998 йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида «Имом ал-Бухорий ва унинг дунё маданиятида тутган ўрни» мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси 1997-1998 йилларда Имом ал-Бухорий асарлари ҳамда унинг ҳаёти ва ижодига оид нашрларни ўзбек, араб, рус ва инглиз тилларида чоп этишни нашриётларнинг режасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси 1998 йилда Имом ал-Бухорий меросининг моҳиятини ва бугунги кундаги аҳамиятини очиб берувчи 2 қисмли ҳужжатли илмий-оммабоп фильм яратсин ва унинг хорижий тилларга дубляж қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Имом ал-Бухорий таваллудининг 1225 йиллигига бағишланган почта маркалари, откриткалар, хатжилдлар чиқарсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари Имом ал-Бухорий ҳаёти ва илмий фаолиятини, юбилейга тайёргарликнинг боришини кенг ёритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ушбу қарорда кўрсатилган тадбирларни ва ташкилий қўмита тасдиқлайдиган ишларни амалга ошириш харажатлари тенг улушларда республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу ишга Ўзбекистон мусулмонлари идораси, ҳомийлар, шу жумладан, хорижий ҳомийларнинг ўз улушларини қўшиш ҳақидаги таклиф-истаклари қўллаб-қувватлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Жўрабеков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 29 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
217-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1- илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 мартдаги 101-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 апрелдаги 217-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имом ал-Бухорий мақбараси мажмуини таъмирлаш ва барпо этиш бўйича таклиф тайёрловчи комиссия
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Х. Жўраев ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири, комиссия раиси ‎
Т. Набиев ‎ —‎‎ Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси, комиссия раиси ўринбосари ‎
А. Абдуллаев ‎ —‎‎ Ислом тадқиқотлари маркази директори ‎
Ф. Ашрафий ‎ —‎‎ Ўзбекистон Меъморлар уюшмаси раиси ‎
М. Аҳмедов ‎ —‎ Самарқанд давлат меъморчилик-қурилиш институтининг меъморчилик факультети декани ‎
П. Зоҳидов ‎ —‎‎ Меъморчилик доктори ‎
А. Муҳаммаджонов ‎ —‎‎ ЎзФА тарих институти директори ‎
Э. Нуриллаев ‎ —‎‎ «Ўзбектаъмиршунослик» институти бош меъмори ‎
X. Тўхтабоев ‎ —‎‎ «Олтин мерос» жамғармаси раиси ‎
Т. Қўзиев ‎ —‎‎ Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ‎