Ҳужжат кучини йўқотган 20.06.2019 03.09.1999 йилдаги 412-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.09.1999 йилдаги 412-сон
Kuchga kirish sanasi
03.09.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 20.06.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚУРИЛИШ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШНИНГ ЧЕТ ЭЛ ТАЖРИБАСИНИ ЎРГАНИШ ВА УЛАРНИНГ ЯНГИ УСУЛЛАРИНИ ҲАМДА ИЛҒОР ҚУРИЛИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни ташкил этиш ва бошқаришнинг илғор хорижий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда қурилишда инвестиция муносабатларини янада такомиллаштириш ва бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, қурилиш ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш ҳамда қурилиш соҳасида илғор технологияларни қўллаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати комплекси ҳузурида Қурилиш ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришнинг чет эл тажрибасини ўрганиш ва уларнинг янги усулларини ҳамда илғор қурилиш технологияларини жорий этиш бўйича доимий ишловчи республика комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия деб аталади) иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидаги масалалар бўйича чет эл тажрибасини ўрганишни ташкил этиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«лойиҳа-менежмент» асосида инвестиция жараёнларини самарали бошқариш, техник-иқтисодий асослашлар, бизнес-режалар тузиш, халқаро амалиётга, шунингдек халқаро молиявий ва кредит муассасалари мезонларига мувофиқ лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестициялар соҳасида давлат буюртмасини ва давлат харидларини, шартнома муносабатларини, пудрат ишлари ва қурилиш материаллари бозорини, нарх белгилаш устидан мониторингни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги техника ва қурилиш-монтаж ишларининг технологияси, қурилиш материалларининг илғор турлари қўлланишини иқтисодий асослаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва бошқаришнинг илғор усулларини, илғор қурилиш технологияларини жорий этиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш, шу жумладан лизинг бўйича қурилиш техникаси, кичик механизация воситалари, технология асбоб-ускуналари олиш масалаларида жойлардаги давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларига, инвестиция жараёни қатнашчилари бўлган корхоналар ва ташкилотларга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қурилиш ишлаб чиқариши соҳасида чет эл тажрибасини умумлаштириш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш, жаҳон амалиётининг илғор ютуқларини жорий этиш чора-тадбирлари бўйича ишларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) замонавий техникавий даражадаги тегишли ахборот базасини ташкил этиш ва ахборотнинг қурилиш жараёни қатнашчилари ўртасида кенг ёйилишни таъминлаш, чет эл инжиниринг фирмалари ва қурилиш компанияларининг тажрибасини ўрганиш, маҳаллий мутахассисларни хорижий мамлакатларда ўқитиш ва тажриба алмашиш бўйича семинарлар ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва бошқаришнинг янги усулларини ҳамда илғор қурилиш технологияларини жорий этиш бўйича илғор хорижий тажриба тўғрисидаги ахборотларни элчихоналар ва тегишли ваколатхоналар орқали олишда Комиссияга ҳар томонлама ёрдам берсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари чет эл тажрибасини ўрганиш ва қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва бошқаришнинг янги усулларини жорий этиш, илғор қурилиш технологияларини ўзлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар таркибини икки ҳафта муддатда тасдиқласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Комиссия қурилиш ва лойиҳа ташкилотларини, қурилиш материаллари корхоналарини замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозлаш учун чет эл инвестицияларини имтиёзли шартларда жалб этиш ишларини халқаро молия ташкилотлари ва бошқа чет эл инвесторлари билан доимий равишда ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки, Комиссия ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлар вазирликлар, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик юритиш ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йил 3 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
412-сон