Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
САВДО-ИҚТИСОДИЙ ВА ИЛМИЙ-ТЕХНИКАВИЙ ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН — СЛОВАКИЯ ҲУКУМАТЛАРАРО КОМИССИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Словакия ҳукуматлараро комиссиясини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Словакия Республикаси ўртасидаги Битимни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳукуматлараро комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисми иловага мувофиқ таркибида тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар:
республика вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг Словакия Республикаси билан савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришга оид фаолиятини мувофиқлаштириш функцияларини бажариш ҳукуматлараро комиссияга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия котибияти функцияларини бажариш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига юклансин.
(2-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
3. Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия Словакия томони билан келишган ҳолда 1998 йил май ойининг иккинчи ўн кунлигида Тошкент шаҳрида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 12 май,
201-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 14 декабрдаги 520-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)