Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 15.12.2009 йилдаги ПҚ-1239-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 15.12.2009 йилдаги ПҚ-1239-сон
Kuchga kirish sanasi
15.12.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚЎҚОН ШАҲРИНИНГ АРХИТЕКТУРА ҚИЁФАСИ ВА ШАҲАР ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ТУБДАН ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп асрлик бой тарихга ва бетакрор маданий обидаларга эга бўлган Қўқон шаҳрининг архитектура қиёфаси ва шаҳар инфратузилмасини тубдан яхшилаш, ижтимоий ҳамда муҳандислик инфратузилмаларни комплекс обод қилиш ва ривожлантириш йўли билан аҳолининг қулай яшаш шароитларини шакллантириш, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг замонавий талабларини ҳисобга олган ҳолда тарихий мерос объектларини реконструкция қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар даражаси ҳамда сифатини ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 октябрдаги Р–3283-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Ишчи комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Фарғона вилояти ва Қўқон шаҳри ҳокимликлари иштирокида ишлаб чиқилган 2010 — 2012 йилларда Қўқон шаҳрининг архитектура қиёфаси ва шаҳар инфратузилмасини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари Дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова рус тилидаги матнда берилган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фарғона вилояти ва Қўқон шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси (ва «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ОАЖ билан биргаликда 2010 йилнинг I ярим йиллигида Қўқон шаҳрининг бош режаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тубдан реконструкция қилиниши керак бўлган шаҳарни ташкил қилувчи муҳим нуқталар, тарихий мерос зоналари ва объектларини аниқлаган ҳолда шаҳарнинг маъмурий ҳамда тарихий маркази чегараларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар ва ёшларнинг дам олиш зоналари, спорт иншоотлари ҳамда бошқа ижтимоий объектлар қурилишини ташкил қилган ҳолда «Ўрда», «Чорсу» ва «Озодлик» майдонлари ҳудудларини ҳам ўз ичига олган шаҳарнинг марказий қисмини зоналарга ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарни ташкил қиладиган майдонларни реконструкция қилиш, кўчалар ва хиёбонларни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш ҳисобига шаҳарнинг ташқи архитектура қиёфасини тубдан қайта ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий инфратузилмани, шунингдек шаҳар муҳандислик коммуникациялари тизимини замонавий талабларга мувофиқ ҳолда комплекс қайта қуриш ва ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл қисмини 4—6 ҳаракат қаторигача кенгайтириб, Қўқон шаҳри чегарасида умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини реконструкция қилган ҳолда, шаҳар транспорт магистраллари ва чорраҳалари схемаларини мақбуллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг турмуши ва дам олиши учун қулай муҳитни шакллантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва бошқа давлат бошқаруви органлари билан биргаликда мазкур Қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар Дастурини амалга ошириш доирасида Қўқон шаҳрининг тарихий-этнографик қисмини реконструкция ва реставрация қилиш бўйича комплекс тадбирлар амалга оширилишини таъминласин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда мавжуд тарихий ёдгорликларни ўрганиш, қайта тиклаш ва реставрация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарихий-маданий мерос иншоотларини уларнинг бирламчи қиёфасига мувофиқ ҳолда замонавий архитектура талаблари асосида реконструкция ва реставрация қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 октябрдаги Р–3283-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Ишчи комиссияси (Р.С. Азимов) зиммасига мазкур Қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар Дастурида назарда тутилган тадбирларни белгиланган муддатларга мувофиқ амалга ошириш билан боғлиқ вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи (Ҳ.Х. Неъматов) ва Қўқон шаҳри ҳокими (Ш.Ў. Собиров) зиммаларига лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиб, тасдиқлангандан сўнг, чора-тадбирлар Дастурига киритилган объектлар бўйича шаҳарда амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларининг ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш, шунингдек маблағлардан қатъиян мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўқон шаҳрининг саноат ва фуқароларга мўлжалланган объектлари, якка тартибдаги уй-жойлар, ижтимоий инфратузилма объектлари ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларининг тасдиқланган лойиҳаларга қатъий мувофиқ ҳолда қурилиши ва реконструкция қилиниши устидан тизимли назоратни ўрнатсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан давлат назоратини амалга оширган, шаҳарсозлик ва санитария нормалари ҳамда қоидаларига риоя этган ҳолда Қўқон шаҳрида қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари, белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўқон шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда ноқонуний қурилишларга ва ер участкаларидан мақсадга номувофиқ фойдаланилишига йўл қўймаслик устидан назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда, 2011-2012 йиллардаги Инвестиция дастурини шакллантириш чоғида, 2010 — 2012 йилларда Қўқон шаҳрининг архитектура қиёфаси ва шаҳар инфратузилмасини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари Дастури доирасида амалга ошириш мўлжалланаётган объектлар уларни молиялаштириш манбалари ва ҳажмлари аниқ кўрсатилган ҳолда киритилишини назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўқон шаҳрининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ер ости муҳандислик коммуникацияларини агрессив сизот сувлар таъсиридан ҳимоя қилиш учун дренаж насосларни сақлаш ва техник ходимларни пул билан таъминлашга асосли ҳисоб-китоблар бўйича зарур маблағлар ажратилишини кўзда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар Дастурига киритилган лойиҳалар тўлиқ ва ўз вақтида молиялаштирилиши, ажратилаётган маблағлардан қатъиян мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Дастурга киритилган объектлар қурилиши, уларни реконструкция қилиш ва реставрация ишлари учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича чет элдан олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш материаллари ва ускуналар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан истисно тариқасида озод қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, мазкур божхона имтиёзлари берилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ушбу Қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар Дастурини амалга ошириш тадбирларини молиялаштиришга мақсадли тарзда йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 15 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-1239-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 12-сон, 506-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 84-модда, 50-сон, 512-модда)