14.01.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2067
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 14.01.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2067
Kuchga kirish sanasi
24.01.2010
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАРЁ ТРАНСПОРТИ ХОДИМЛАРИ УЧУН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 14 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2067]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги 267-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Дарё транспорти ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир в.б. А. ХАИТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 10 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76/1-Б-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 10 декабрдаги 76/1-сонли буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дарё транспорти ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қоидалар дарё транспорти ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 29 ноябрдаги 33-2022/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2067-1, 12.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 10/22/2067-1/1078-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ички сув йўлларида дарё транспортидан фойдаланаётган ёки фойдаланишни таъминлаётган ташкилотлар (бундан кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) ходимлари учун дарё транспортида ташишларни ташкил этиш ва амалга ошириш, дарё транспортидан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ишлари учун тааллуқлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Қоидалар ташкилотларда биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 12 мартдаги 6-2026/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3798, 27.03.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3798/0288-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Хавфсизлик бўйича умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 12 мартдаги 6-2026/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3798, 27.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3798/0288-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассисларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи ва хизматчилар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 12 мартдаги 6-2026/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3798, 27.03.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3798/0288-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 29 ноябрдаги 33-2022/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2067-1, 12.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 10/22/2067-1/1078-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 29 ноябрдаги 33-2022/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2067-1, 12.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 10/22/2067-1/1078-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 29 ноябрдаги 33-2022/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2067-1, 12.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 10/22/2067-1/1078-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ходимларга йўл-йўриқ бериш, ўқитиш ва уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ишларини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ташкилотларнинг барча ходимлари, шу жумладан раҳбарлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари ҳамда билимлари синовдан ўтказилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 12 мартдаги 6-2026/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3798, 27.03.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3798/0288-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш тузилмавий бўлинмалар раҳбарлари зиммасига юклатилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 12 мартдаги 6-2026/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3798, 27.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3798/0288-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ташкилот хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ишчиларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг хавфли ҳамда зарарли омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғирлиги иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестация қилиш орқали тасдиқланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ҳар битта ташкилот ёки алоҳида ишлаб чиқариш хавфли ва зарарли меҳнат шароитларига эга бўлган касблар, иш ўринлари ва ҳудудларининг Санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ зарарлилик ва хавфлилик синфи кўрсатилган рўйхатига, ишлаб чиқариш омилларининг зарарлилик ва хавфлилик кўрсаткичлари, меҳнат жараёнининг оғирлик кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларининг амалдаги гигиеник таснифига эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Иш ҳудудига ёки атроф муҳитга зарарли моддаларни буғ, газ, чанг кўринишида ажратиши мумкин бўлган технологиялардан фойдаланишда уларнинг кимёвий ва микробиологик таркиби ва рухсат этилган энг кўп миқдори кўрсатилган тўлиқ рўйхати тузилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёхуд янги ишлаб чиқариш ускуналарни жорий қилишда рўйхатларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ташкилот ходимлари иш жойларидаги меҳнат шароитларининг аҳволи ва муҳофаза қилиниши, бунда лозим бўлган шахсий ҳимоя воситалари, имтиёзлар ва товон пуллари тўғрисида ахборот талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар, раҳбарият эса уларга бундай ахборотни бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Дарё транспортидан фойдаланиш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш даврида ташкилот ишчилари ишлаб чиқаришнинг ҳар хил таъсир этувчи физик ва кимёвий хавфли ва зарарли омилларига дуч келишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ишлаб чиқаришнинг асосий хавфли ва зарарли омиллари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) иш ҳудуди ҳавосининг газланганлиги ва чангланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) иш ҳудуди ҳавосининг юқори ёки паст ҳарорати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) иш жойидаги юқори даражадаги шовқин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) юқори ёки кам ҳаво намлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ҳавонинг юқори ёки кам ҳаракати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) иш ҳудудининг етарлича ёритилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) тўғридан-тўғри ёки акс этган ялтираш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ё) иш жойининг жуда баландликка жойлашганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) ҳаракатланаётган машина ва механизмлар, кран ускуналарининг ҳаракатланаётган қисми, кўтарилаётган ва кўчирилаётган юк, арқонлар, занжирлар, строплар, илгаклар, траверслар, қисқичлар, мувозанатлантирувчилар, юк ушлагичлар ва ҳ.к., ташилаётган юкларнинг ўткир бурчаклари, чиқиб турган болтлар, михлар, ҳаракатланаётган кранлар, дарё, автомобиль ва темир йўл транспортлари ва бошқалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) электр узаткичли кранларда қисқа туташув натижасида инсон танаси орқали ўтувчи электр занжиридаги юқори кучланишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) автомобиль кранларда, автотранспорт техникаларида ва авто юклагичларда этил бензинининг заҳарли таъсири ва бошқалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ҳаракатланувчи машина ва механизмлар, ишлаб чиқариш ускуналарининг ҳаракатланувчи қисмлари миллий стандартлар талабларига мувофиқ бўлиши шарт.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 14 июндаги 43-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2067-2, 16.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2023 й., 10/23/2067-2/0395-сон — 2023 йил 5 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Санитария-гигиена талаблари микроклимат кўрсаткичларига, шовқин ва тебраниш даражаси, ёруғлик, Санитария қоидалари ва меъёрлари ҳамда миллий стандартларга мувофиқ бўлиши шарт.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 14 июндаги 43-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2067-2, 16.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2023 й., 10/23/2067-2/0395-сон — 2023 йил 5 ноябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Иш ҳудудидаги ҳавонинг зарарли моддалар миқдори гигиена меъёрларига мос келиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ортиш-тушириш ишлари бажарилаётган жойларда зарарли моддалар (аэрозол, буғ) ва иш ҳудудининг чангланиши рухсат этилган чегараланган концентрациядан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ишловчиларни зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш муҳити омилларидан ҳимоя қилиш тегишли стандартлар ва меъёрлар талабларига мос жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Жамоавий ҳимоя қилиш воситалари жумласига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғлик ўринлари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шовқин, тебранма, электр токи уриши, статик ток ва ускуналар юзасининг юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Жамоавий ҳимоя воситалари (вентиляция, аспирация, ерга улаш, маҳаллий сўрғичлар ва бошқалар) зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш муҳити омиллари хонадаги барча ишловчиларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва ташкилотни қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Жамоавий ҳимоя воситалари зарарли ва хавфли омилларни рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда шахсий ҳимоя воситалари қўлланиши лозим. Бундай ҳолларда шахсий ҳимоя воситаларисиз кишиларнинг иштироки ва ишлар амалга оширилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Якка тартибдаги ҳимоя воситалари Автомобиль ва дарё транспорти ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларини тасдиқлаш ҳақида (рўйхат рақами 1511, 2005 йил 8 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34 — 36-сон, 269-модда) мувофиқ таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Касбий танлов
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ҳар битта ташкилот ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатда аниқ технологик жараён, ишлаб чиқариш ускунаси, ишлатиладиган хом ашё ва ишларни амалга ошириш хусусиятлари билан боғлиқ хавфлар ҳисобга олиниши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ва амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ўта хавфли ишларга хизмат кўрсатиш ишлари билан шуғулланиш фақат белгиланган тартибда тасдиқланган, махсус ўқитилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларга эга бўлган шахсларга рухсат этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Касбий танловдан сўнг ишга қабул қилинган ходимларни касбий маҳорати юқори эканлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида назорат ўрнатиш, зарур бўлганда қайта йўл-йўриқдан ўтказиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ташкилот раҳбарияти ёки иш берувчи хавфлилик даражаси юқори бўлган ишларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва уларга нисбатан белгиланган талабларга мувофиқ ҳолда амалга ошириш учун тўлиқ жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишига рухсат бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ташкилот ходимлари ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усуллари ҳамда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга ўқитилиб, олинган билимлари текширувдан ўтказилгандан сўнг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишга рухсат этилиши лозим.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сон-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 29 ноябрдаги 33-2022/Б-сон буйруғига (рўйхат рақами 2067-1, 12.12.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 10/22/2067-1/1078-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 29 ноябрдаги 33-2022/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2067-1, 12.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 10/22/2067-1/1078-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ташкилот раҳбарияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ташкилот раҳбарияти (ёки иш берувчи) ва касаба уюшмаси қўмитаси мажбурий тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, иш берувчи эса далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Даврий мажбурий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилотнинг раҳбарияти зиммасига юкланади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-§. Меҳнат ва дам олиш юзасидан талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ташкилотларда ходимларнинг иш вақти, дам олиш вақти, шунингдек қисқартирилган иш вақти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарори билан тасдиқланган Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган давомийлигининг талаблари инобатга олинган ҳолда, ташкилотларнинг ички меҳнат қоидалари асосида белгиланади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-§. Ташкилот майдонларига бўлган умумий хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Ташкилот майдонлари ва биноларнинг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» талабларига мос бўлиши керак.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ташкилотда транспорт воситаларини ва пиёдаларни ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Транспорт воситалари ва ташкилот ҳудудида пиёдаларнинг ҳаракати чизмаси ташкилотга кириш ва чиқиш, ҳамда иш участкалари ва цехларнинг кўринарли жойларига осиб қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Ташкилотда автойўллар ёки пиёда йўлкалари билан туташган ички ташкилот темир йўллари учрашган жойларда автойўллар ва пиёдалар учун ўтиш йўллари бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши керак. Қурилиш майдонида ишчилар учун дам олиш жойлари бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Сутканинг қоронғи вақтларида ҳудудларнинг ёритилиши ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига мувофиқ бўлиши керак.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Ташкилот майдонидаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сувлар оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Йилнинг ёз вақтида йўлкалар ва ўтиш жойларига сув сепилган, қишда қордан тозаланиб, қум сепилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-§. Бино ва иншоотларга бўлган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналарни (ҳарорати, нисбий намлиги, ҳавони ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар) микроиқлими ГОСТ 12.1.005-88 талабига мувофиқ бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Ишлаб чиқариш ва ёрдамчи биноларда ҳожатхона, ювиниш хонаси, душ, аёллар шахсий гигиенаси хонаси, ечиниш хонаси, махсус кийимларни қуритиш ва чангдан тозалаш хонаси, ишчилар учун исиниш хонаси, дам олиш ва овқатланиш хонаси, йиғиштириш инвентари билан бирга навбатчи ходим хонаси, дам олиш хонаси, соқолни олиш, бошни қуритиш, махсус кийимларни ювиш хонаси, соғлиқни сақлаш пункти ва бошқалар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га мос келиши керак.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Ҳўл жараёнлардаги хоналарда ҳамда иссиқ ўтказувчи полларда (бетонли, ғиштли, плитали ва бошқалар) мунтазам ишловчи ишчи жойларида ёғоч тўшамалар ва панжаралар ётқизилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Пол тўшамалари зарарли моддалар, ишлаб чиқаришдаги кирлар ва чанглардан енгил тозаланишни таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари СанМваҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» талабига мос келиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Бинога транспорт воситаларини кириш жойлари дарвозалар ва сигнал асбоб-ускуналари билан таъминланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Ишлаб чиқариш жараёнларининг ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва олиб бориш ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари»га, ГОСТ 12.1.010-90 «Портлаш хавфи. Умумий талаблари»га ва ушбу Қоидаларга мувофиқ таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Ташкилотларда мавжуд меъёрлар асосида маҳаллий ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома ҳамда ёнғин содир бўлган вақтда ходимларни эвакуация қилиш чизмаси ишлаб чиқилиши ва кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Ёнғин хавфсизлиги йўриқномаси талабларини ўрганиш ишлаб чиқаришдаги ўқитиш тизимига киритилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Ҳар бир ташкилотда раҳбарият буйруғи билан барча ишлаб чиқариш, ёрдамчи ва маиший хоналарда ёнғин хавфсизлигига масъул ходим тайинланиши лозим. Ёнғин хавфсизлигига масъул шахс фамилияси, ёнғин хавфсизлиги қутқарув хизмати телефонлари ёзилган пештахталар кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Ёнғин хавфсизлигига масъул шахс мажбуриятлари ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномада белгиланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Ҳар бир ташкилотда ёнғинга қарши асбоблар тўплами, ёнғин ўчириш воситалари, сони ва жойлаштирилиши ҳудудий ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Барча ходимлар ишлаб чиқаришнинг ўқитиш тизимида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўрганиш мақсадида, ташкилот учун ёнғин хавфсизлиги бўйича махсус тайёргарликдан ўтадилар. Ходимларни ёнғинга қарши тайёргарлиги ёнғинга қарши йўриқномадан ўтказиш ва ёнғин-техник минимуми бўйича машғулотлар ташкил этишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Ёнғин-техник минимуми машғулотлари натижаси бўйича ходимларнинг олган билимлари синовдан ўтказилиши лозим. Ёнғин-техник минимуми бўйича ўтказилган синов натижалари ҳужжатлаштирилиб, унда ўтилган мавзулар бўйича баҳолар кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Ёнғинга қарши тайёргарликдан ўтмаган шахслар ишга қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Ишлаб чиқариш участкасида, лабораторияда, омборда ва маъмурий биноларда (эгаллаган лавозимидан қатъи назар) ишлаётган ҳар бир ходим ёнғин хавфсизлиги қоидаларини аниқ ва қатъиян бажариши, ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларга йўл қўймаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. 15 кишидан ортиқ ишловчи бўлган иш участкаларида кўнгилли ёнғин ўчирувчи дружина (КЁЎД) ва техник-муҳандис ходимлар бўлганида эса, қўшимча равишда ёнғин-техник комиссияси (ЁТК) тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Кўнгилли ёнғин ўчириш дружина аъзоси, шунингдек жанговор ҳисобга киритилган шахслар ёнғин хавфсизлиги қоидаларини аниқ билиши, уларга риоя қилиши ва буни бошқалардан талаб қилиши, автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва бирламчи ёнғин воситаларининг созлигини назорат қилиши, ёнғин чиққанда эса, уни ўчириш бўйича ўз мажбуриятларини фаол бажариши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Ташкилотнинг барча бино ва иншоотларига кириш жойларининг бўш бўлиши таъминланиши лозим. Бино ва ёнғинга қарши сув манбаи йўлакларига олиб борувчи, ҳамда ёнғин ўчириш восита ва ускуналарига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак. Бинолар оралиғидаги ёнғинга қарши оралиқлар материаллар, ускуналар, бўш идишларни тахлаш ва автомобиль тўхтов жойи ташкил этишга рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Дарё транспорти воситаларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Дарё транспорти воситаларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш мазкур Қоидаларга мувофиқ бажарилиши шарт.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Дарё транспортида юкларни ташиш, уларга ишлов беришда Юк ортиш ва тушириш ишларидаги юкчилар учун ишларнинг хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1582, 2006 йил 13 июнь) талабларига риоя этилган ҳолда бажарилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Сузувчи воситалардан фойдаланиш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Сузувчи воситаларни кемачиликдаги хавфсизлик талабларига мувофиқ сузишга тайёрлаш ташкилотнинг вазифасига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Қуйидаги ҳолларда кемаларга сузишга рухсат берилади, агар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган кемачилик хавфсизлиги, шунингдек экология ва ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология қоидалари ва меъёрлари талабларига мувофиқ бўлса;
(76-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кемани сузишга чиққан кунидаги экипаж таркиби сони кеманинг экипаж таркибини минимал белгиланган талабларига мувофиқ бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Ташкилот раҳбарияти қуйидаги талабларни бажариши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) кемалардан хавфсиз фойдаланишни таъминлашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кемалардан хавфсиз фойдаланиш учун жавобгар шахсни тайинлашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) кемачиликдаги хавфсизлик талабларига мувофиқ кемалардаги экипаж аъзоларининг ва бошқа ходимларнинг маҳоратини доимий равишда такомиллаштириб боришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) мазкур Қоидалар билан белгиланган кемачиликдаги хавфсизлик талабларига мувофиқ кемаларни экипаж билан бутлаш ва кемани техник соз ҳолатда сақлашни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Кемачиликда хавфсизликни назорат қилишни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(78-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 29 ноябрдаги 33-2022/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2067-1, 12.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 10/22/2067-1/1078-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Кемачиликдаги хавфсизликни таъминлаш учун ташкилот ички сув йўлларини соз кемачилик ҳолатида сақланишини таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Ички сув йўлларида жойлашган гидротехника ва бошқа иншоотларнинг эгалари кемачилик хавфсизлигига таҳдид солувчи вазиятлар пайдо бўлганда бу тўғрисида ўз вақтида тегишли чоралар кўрилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Кемаларда барча ишлар белгиланган тартиб талаблари, кемаларда ёнғин хавфсизлиги талаблари, кемаларда ўрнатилган механизмлар, жиҳозлар, ускуналарга хизмат кўрсатиш бўйича тайёрловчи заводлар йўриқномалари ва ушбу Қоидаларнинг талабларига мувофиқ бажарилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Ҳар бир экипаж аъзоси ўзининг иш фаолияти турига қараб механизмлар, қурилмалар, асбоблар ва тизимлардан фойдаланиш бўйича йўл-йўриқларни ўрганиши, билиши ва бажариши, иш жойида йўл-йўриқ беришдан ўтиши ва шахсий йўл-йўриқ варақасига ишга рухсат этилганлиги тўғрисида белгига эга бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Инсонлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган жиҳозлар, тизимлар, қурилмалар ва механизмларнинг носозлигини аниқлаган экипажнинг ҳар бир аъзоси бу тўғрисида бевосита тегишли шахсларни хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Иш жойлари ва уларга ўтиш жойлари юк ва бегона буюмлар билан тўсилмаган бўлиши, тўкилган нефть маҳсулотлари, қор ва музлардан узлуксиз тозаланиб турилиши шарт. Кема палубасидаги тарамли ва сирпанишга қарши қопламалар ейилишига қараб янгиланиб турилиши шарт. Машина — қозонхона бўлимининг плита тўшамалари ўз жойида ва маҳкамланган, ундаги барча тирқишлар ёпиқ бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Тўшаманинг вақтинча очилган жойи тўсилган, қоронғи вақтда ёритилган бўлиши шарт. Тўшаманинг ечилган металл бўлакларининг ўз-ўзидан силжишини олдини олиш учун уларни тахлаб ва боғлаб қўйиш шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Ҳар бир экипаж аъзоси фақат эгаллаб турган лавозимида назарда тутилган механизмлар ва қурилмаларга хизмат кўрсатиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Кемадаги ҳар қандай ишлар, кема ҳаракатланаётган вақтда бир иш жойидан бошқасига кўчиб ўтиш фақат вахта бошлиғининг рухсати билан бажарилади. Барча ҳолларда унинг рухсатисиз румпел бўлимига, вал қувури туннелига кириш, коффердам ва цистерналарга тушиш таъқиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Рейдда турган ва бир-бирига боғланган кемаларнинг биридан иккинчисига одамларни ўтказишга фақат капитаннинг рухсати билан йўл қўйилади. Вахта бошлиғи одамларнинг хавфсизлигини таъминлаши, ушбу ишга бевосита раҳбарлик қилиши шарт. Ўзбошимчалик билан бортдан бортга ўтишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Кемадаги иш жойида фақат шу ишларга қатнашадиган экипаж аъзолари бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Тўлқин вақтида палубага сув қуйилаётганда кемадаги барча ҳаракатланишлар ва ишлар фақат вахта бошлиғи ёки капитаннинг фармойиши бўйича бажарилиши шарт. Бунда ишловчиларга ишчи ҳимоя нимчалари ва белбоғлар бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Двигателлар, ёрдамчи механизмлар, электр жиҳозлари, қурилмалар ва ускуналарни таъмирлаш даврида уларга келаётган ток (ёки узатмалар тизими) ўчирилган бўлиши шарт, бу механизмларни ва ишга тушириш мумкин бўлган жойлардаги қурилмаларига (бошқарув пулти, бошқарув пости, рубкаларга) «Ишга туширилмасин — одамлар ишлаяпти» деган хавфсизлик белгиси осиб қўйилган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Буғ ёки иссиқ сув чиқадиган клапан ва жумракларни очаётган вақтда иссиқ оқими тегмаслиги учун ён томонидан туриш шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93. Юқори хавф билан боғлиқ ишлар (қозонлар, газ қувурлари, цистерна ва қобиқ оралиғи бўшлиқлари ва ҳоказоларни текшириш) капитан (механик) раҳбарлиги остида бажарилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94. Трюмларни, лок-бўёқ материаллари ва ёнувчан газ баллонлари сақланадиган хоналарни текширишда ва тозалашда, двигатель, компрессор, тишли узатма ва ёнилғи, мой ва газ буғи, портлашга хавфли концентратлар йиғилиб қоладиган бошқа объектларни ечиш ва текшириш, ёқилғи-мойлаш материаллари цистерналаридаги ёнилғи сатҳини ўлчаш даврида портлашга хавфсиз ишланган кўчма аккумулятор фонарлар ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95. Назорат ўлчов асбобларининг шкалаларига ўлчанадиган катталикларнинг юқори рухсат этилган чегарасини билдирувчи (қизил чизиқ) аниқ белгилар чизилган бўлиши шарт. Техник воситаларга ўрнатилган ҳамда захирада турган назорат ўлчов асбоблари доимо соз, тамғаланган ва текширилган санаси кўрсатилган белги бўлиши шарт. Носоз, тамғаси бўлмаган ҳамда текшириш муддати ўтган назорат ўлчов асбобларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96. Техника воситаларининг барча ҳимоя клапанлари ва автоматик тартибга келтирувчилари ишончли ишлаши, қоидалар ва йўриқномаларда белгиланган муддатларда текширилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Кемани боғлашда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97. Палубанинг боғлаш ва якор қурилмалари жойлашган участкалари якор ва боғлаш жараёнларига алоқаси бўлмаган бирор-бир нарса билан тўсилмаган бўлиши шарт. Палубада боғлаш чиғирлари, кнехтлари ёнида ишлаш учун улардан арқоннинг тортилиш чизиғи бўйича 1,5 м дан кам бўлмаган масофада бўш жой бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98. Брашпиллар, боғлаш чиғирлари, кнехтлар ва якор занжирлари ҳаракатланаётган ҳудудда 0,5 м дан кам бўлмаган масофада бўртиб турган қурилма ва буюмлар бўлмаслиги шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99. Боғлаш клюзлари ва кнехтларидаги уюмловчи планкаларининг ўзаро жойлашиши боғловчининг учини кнехтларга хавфсиз ўтказилишини таъминлаши (стопорларни қўйиш билан) ва ўрамларни ўз-ўзидан ечилиб кетишига йўл қўймаслик учун уларни мустаҳкам боғланиши ёки кнехт бошига уларни қисиб туришини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100. Боғлаш қурилмалари кемани қирғоққа ёки бошқа кеманинг бортига ишончли маҳкам туришини таъминлаши шарт. Қирғоққа ёки бошқа кеманинг бортига, айниқса яхши ҳаво вақтида туриш даврида юмшоқ кранцлар қўлланилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Боғлаш қурилмасининг қисмлари (кнехт, уювчи планкалар, боғлаш лебедкалари, шпиллар) кемани боғловда тўхтаб туришини ишончли таъминлашлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102. Боғлов ишлари учун пўлат, ўсимлик ва синтетик арқонларни қўллаш мумкин. Носоз боғлов қурилмасидан фойдаланиш, шикастланган ёки тегишли сертификатларга эга бўлмаган боғлаш арқонларини қўллаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103. Барча боғлаш ишлари вахта бошлиғи раҳбарлиги остида ўтказилиши шарт. Боғлаш ишларида банд бўлган экипаж аъзолари қўлқоп ва ишчи ҳимоя нимчаларида ишлашлари шарт. Кечаси ва сутканинг қоронғи вақтларида боғлаш жойлари ёритилган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104. Боғлаш арқонларини қирғоққа ёки бошқа кемага узатиш «Сақлан» огоҳлантирувчи чақириқ овозидан кейин амалга оширилиши шарт. Узатиладиган учлар учун юк сифатида фақат махсус тайёрланган қаттиқ бўлмаган қопламали қумли қопчалар ёки резинали грушларни қўллашга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105. Боғлаш ишларини бажариш вақтида қуйидагилар тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тортилаётган ва бўшатилаётган арқоннинг таранглашиш чизиғида ёки кўчиш эҳтимоли бўлган томонига туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) брашпилнинг (шпилнинг) айланаётган чиғириғидан арқонни бўшатиш ва тортиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) фальшборт ва леер тўсиғининг орқасида туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) арқоннинг ҳаракатланаётган учини ушлаш вақтида қўлни кнехтга (боғлаш қурилмаси) 1 м дан яқин тутиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) арқонни бўшатиш вақтида уни қўлда сирпанишига йўл қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) арқонни оёқлар билан босиб туриш ва боғлаш арқонининг уюми ёки ўрами ичида туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) кема инерцияси тўлиқ сўнмасидан арқоннинг ҳаракатдаги учини кнехтга маҳкамлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106. Кемани жиҳозланмаган қирғоққа экипаж кучи билан боғлаш даврида вахта бошлиғи эҳтиётлик билан кеманинг олд қисмини қирғоққа яқинлаштириб, боғлаш арқонини узатиш ва маҳкамлаш учун уни машина ва чамбарак ёрдамида қўзғатмасдан ушлаб туриши шарт. Бундай ҳолларда боғлаш ишларини камида икки киши вахта бошлиғининг раҳбарлиги остида ҳаракат қилиб бажариши ва бир киши кемадан трапни узатиши ва ушлаб туриши ёки вақтинча боғлаши, бошқаси қирғоққа ўтиши ва арқонни боғлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107. Агар арқон учи экипаж кучи ёрдамида қирғоққа ёки бошқа кемага боғланса вахта бошлиғи кемани боғланадиган объект ёнида тўхтатиши ва шу объектга тираб ушлаб туриши шарт. Кема боғлаш объектига батамом келмагунга қадар бортдан сакраш қатъиян тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108. Ҳаракат даврида бир кемани бошқасига боғлаш фақат тўғри ҳаракатланиш участкаларида ва энг кичик ҳаракатланишда бажарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109. Боғлаш учун узатилган арқон палуба ости хоналарига кириш йўлларини кесиб ўтмаслиги ва қурилма ва жиҳозларга ишқаланмаслиги ва фақат битта йўналтирувчи қурилма орқали ўтиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110. Кемани қирғоқ бўйлаб тортишда кнехтга шунча ўрамлар қолдириш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Боғлаш арқони кнехтга аввал кнехтнинг икки тумбаси атрофига ўралиб, кейин эса саккиз шаклида ётқизилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
112. Тахмондаги боғлаш арқонини фақат у палуба бўйлаб етарли миқдорда ёйилгандан кейин узатиш мумкин. Чигалланган боғлаш арқонлари ёки тугунлари бўлган арқонларни узатиш, ҳамда боғлаш арқонларини узатиш даврида тахмон ёки ўрамлар ичида туриш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113. Капрон арқонларни қўллаш даврида улар ҳаддан ташқари чўзилувчан, силжинувчан, иссиқлик (қуёш нури, иссиқлик манбаи олдида туриши) таъсири остида эскириш ва ейилиш қобилиятига эга бўлишини билиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114. Капрон арқонлар ҳар ойда текшириш ва яроқсизликка жалб қилиниши шарт. Толалари узилган, емирилиш аломатлари бўлган ва бошқа нуқсонларга эга бўлган капрон арқонлардан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115. Арқонни брашпил ёки шпил чиғириғи билан тортиб олаётганда уни имкон қадар кўпроқ ўраш ва арқонни чиғириқдан 1 м дан кам бўлмаган яқинликда қўл билан ушлаш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
116. Фақат ўсимлик арқонидан тайёрланган стопорлардан фойдаланишга рухсат берилади. Синтетик арқон ёки занжирлардан тайёрланган стопорлардан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
117. Брашпил ёки шпилни бошқараётган шахс, арқонни тортиб олиш даврида ўрамларни бўшаб қолиши ва чиғириқдан чиқиб кетишига йўл қўймасдан, уларнинг равон ишлашини кузатиб туриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118. Чиғириқдан тиғиз тўлдирилган арқонни бўшатиш тақиқланади. Арқонни бўшатиш брашпил, шпилни юритиб бажарилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
119. Боғлаш механизми чиғириғига у айланаётган вақтда қўшимча ўрамларни ётқизиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
120. Стопорни қўйиб юбориш даврида арқоннинг таранг тортилган томонида туриш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Леер тўсиқлари билан тўсилмаган палуба ва палубадан ташқаридаги майдонларда осма борт кранцлари билан ишлаганда борт орти ишларида назарда тутилган хавфсизлик чораларига риоя этилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Сузувчи воситаларни шатакка олишда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
122. Пўлат арқонларнинг толаларида дастлабки диаметридан 10 фоиздан ортиқ емирилиш ва занглаш мавжуд бўлса, узилган толаларнинг миқдори эса ўз диаметрининг олти карраси узунлигида умумий миқдордан 10 фоиз ортиқ бўлса шатакка олиш сифатида қўллаш тақиқланади. Бу талаблар боғлаш қурилмалари тўпламига кирувчи арқонларга ҳам татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
123. Шатакка олувчи илмоқ ва деталларда (штирлар, ҳалқалар, ёпувчи ҳалқалар ва ҳ. к.) дарзлар мавжуд, ҳамда шатакка олиш ёйлари синиқ бўлса шатакка олиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
124. Шатакка олиш билан боғлиқ барча ишлар вахта бошлиғининг раҳбарлиги остида бажарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
125. Барча шатаклаш пештоқларининг икки томонида, кўринадиган жойга «Шатакдан сақлан» хавфсизлик белгиси ёзилган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
126. Шатакловчи лебедка чиғириғида бўлган шатак арқонининг асосий учини шундай жойлаштириш керакки, зарурат бўлганда уни эркин бўшатиш билан тез узатиш мумкин бўлсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
127. Кемалар, плотлар ва ҳоказоларни шатаклаётган вақтда шатакловчи илмоқнинг яқинида, шатак арқонининг ҳаракатланиш ҳудудида, ҳамда шатакловчининг лебедкаси ва илмоғининг олд томонида туриш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
128. Шатакка олувчининг экипажи билан командаси бўлмаган баржаларга хизмат кўрсатиш даврида шатакловчидан баржаларга ўтиш даврида леер тўсиқли ўтиш траплари ўрнатилиши шарт. Командаси бўлмаган баржаларда боғлаш ва якорни тушириш ва кўтариш ишларини бажараётган экипаж аъзолари ишчи ҳимоя нимчаларида ишлашлари шарт. Шатакловчининг вахта бошлиғи бу ишларни хавфсиз бажарилишини таъминлаши ва назорат қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
129. Шатакка оладиган арқонни қўл билан узатишда ва тортишда арқон узатилаётган ёки тортилаётган борт билан арқон орасида туриш тақиқланади. Шатакка оладиган оғир арқонларни ўтказгич ёрдамида узатиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
130. Шатакка олувчи арқонни илмоққа шундай кийдириш керакки, қайсиким арқон тиғиз тўлдирилганда уни тез ва хавфсиз бўшатилиши таъминланган бўлсин. Шатакка оладиган арқонни илмоққа илдиришда унинг ён томонида туриш шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
131. Таркиб ҳаракатни фақат барча шатакка олинувчи кемалар қирғоқдан бўшатилган, уларнинг якорлари ва боғлаш арқонлари тортиб олинган ва маҳкамланган, шатакланувчи кемаларни бирлаштирувчи арқонлар тортилган ва кемалардан тасдиқловчи сигнал берилгандан сўнг бошлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
132. Шатакловчи арқонни илмоқдан олишдан олдин шатакловчи арқонни пештоқдан тегишли кема бортига туширилиши тўғрисида ишчиларни огоҳлантириш шарт. Шатакка олувчи арқонни узатиш вақтида шатаклаш пештоқининг тагида туриш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
133. Шатакка оладиган арқонни қўл билан тортиб олишда (қўйиб юборишда) вахта бошлиғи кема тезлигини арқонни тортиб олиш ёки қўйиб юбориш тезлигидан ошмаган энг секин ҳаракатини таъминлаши шарт. Бунда, у доим ишчи ва арқоннинг ҳолатини кузатиб бориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Сузувчи воситаларнинг ички ёниш двигателларидан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатишда хавфсизлик қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
134. Ички ёниш двигателларидан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш даврида қуйидаги меҳнат хавфсизлиги талабларини бажариш шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бош двигателлари, буғ қозонлари, ёрдамчи механизмлари ва қурилмаларидан фойдаланиш даврида меҳнат хавфсизлиги бўйича йўриқномаларга қатъий риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) автоматик ҳимояси ва авария-огоҳлантирувчи сигнал қурилмалари фақат соз машина ва механизмларда ишлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) автоматлаштирилмаган кемаларнинг машина бўлими иш жойларида меҳнат хавфсизлиги бўйича йўриқномалар, бошқариш постида эса вентиллари рақамланган қуритиш, ёқилғи тизими чизмалари осилган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
135. Машина бўлимининг панжаралари, траплари ва плита тўшамалари доимо тоза ва қуруқ бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
136. Фойдаланиш вақтида ёқилғи цистерналарининг барча тешиклари (шу жумладан оғзи), ҳамда цистерналарни тўлдирувчи қувурлар ёпиқ бўлиши ва оқиш бўлмаслиги шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
137. Барча бўлакларга ажратилаётган ёқилғи ва мой қувурлари қисмларининг (фланецли боғланиш, муфта ва ҳ.к.) тагига кўчма поддонлар ёки челаклар ўрнатилиши ва иш тугагандан сўнг дарҳол тозалаб олиниши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
138. Барча вентиллар, клапанлар, задвижкаларнинг созлиги ва уларни ишончли очилиши ва ёпилиши, нефть маҳсулотлари цистерналарининг газ чиқарувчи қувурларидаги ёнғиндан ҳимоя қилувчи клапанлари ва учқун сўндирувчи ва чиқарувчи қувурлари, ёқилғи бункерларининг ўлчаш қувурларидаги ўзи ёпиладиган мосламаларнинг ҳолати бир йилда камида икки марта текширилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
139. Ишга туширувчи баллонларнинг, буғ ва ҳаво магистралидаги стопор ва ёпиш клапанларини тез очиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
140. Ишлаётган двигателда, ҳамда қувурларда ва босим остида бўлган идишларда бирор-бир таъмирлаш ишларини бажариш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141. Двигателни ишга туширишдан олдин қуйидаги талаблар бажарилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳаракатланувчи қисмларнинг яқинида одамларнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳаво ўтказувчи қувурлар ва ишга туширувчи баллонларнинг вентилини аста-секин (силтамасдан) очиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
142. Бош ва ёрдамчи двигателларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича ишларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бу ишларга масъул шахс раҳбарлиги остида бажарилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
143. Двигатель ишлаётган вақтида ёнилғи қувурларининг резбали бирикмаларини қотириш тақиқланади. Форсунка қувурларидаги узилган жойларини қидиришда уларни қўл билан пайпаслаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
144. Бош ва ёрдамчи двигателларнинг ҳаво қувурларида портлашга хавфли мой буғлари концентрациясининг тўпланиб қолишининг олдини олиш учун уларни сиқилган ҳаво босими билан тозалаш шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Кема жиҳозларидан фойдаланишда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
145. Жиҳозларнинг ҳаракатланувчи ва айланувчи қисмлари, очиқ ўтиш жойлари, жиҳозлардаги тешикларнинг атрофлари тўсилган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
146. Палуба, борт, деворлар, фалшборт ва бошқа жойлардаги очиқ ўтиш жойлари ва тирқишлар одамларни тушиб кетиши ва жароҳат олишини олдини оладиган тўсиқларга эга бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
147. Жиҳоз ва қувурларнинг барча қизувчи қисмлари изоляция қилинган ва уларнинг мой ва ёнувчан модда тушиши мумкин бўлган жойлари эса металл кожухлар билан ёпилган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Палуба периметри бўйича, 0,5 м дан ортиқ баландликда жойлашган кўприкчалар, устки қурилмалар, очиқ ўтиш жойлари ва майдончалар атрофларида баландлиги 1,1 м дан кам бўлмаган тўсиқлар ўрнатилган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
148. Баландлиги 1,1 м бўлган леер тўсиқлар 4 та леерга (чивиққа), баландлиги 1,0 м — 3 леер, баландлиги 0,75 м — 2 леерга эга бўлиши шарт. Пастки леер қопламадан 0,23 м баландликда жойлашган бўлиши, тўсиқларнинг орасидаги масофа эса 1,5 м дан ошмаслиги шарт. Леер тўсиқлари орасидаги, ҳамда тўсиқлар ва кеманинг бошқа конструкциялари орасидаги узилган жойлар 0,15 м дан ошмаслиги шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
149. Трапларни узатиш жойларида ёпиқ ҳолатда ишончли фиксация қиладиган эшикчалар ёки ечиладиган (қайтариб қўйиладиган) тўсиқлар кўзда тутилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
150. Денгиз, кўл, сув омборларида сузишга мўлжалланган кемаларда палубадан баландлиги 1,1 — 0,9 м бўлган тўлқин даврида тутқичлар, ташқи палубада эса тўлқин даврида леерларни маҳкамлаб қўйиш учун қурилма (рама, скоба ва ҳ.к.) кўзда тутилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юк люклари комингс ёки баландлиги 1,0 м дан кам бўлмаган леер тўсиқларга эга бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
151. Қирғоқ ва бошқа кемалар билан боғловчи ёғоч зиналар барча кемаларда бўлиши шарт. Ёғоч зиналар бир биридан 0,3 — 0,4 м масофада жойлашган, кесими 0,002 х 0,04 м бўлган кўндаланг планкаларга эга бўлиши шарт. Кўндаланг кесимли планкалар тўрт бурчакли бўлиши шарт. Икки томонлама ҳаракат вақтида ёғоч зиналарнинг эни 1,5 м дан кам бўлмаслиги шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
152. Кўчма вертикал траплар (нарвонлар) мустаҳкам ва енгил материалдан тайёрланган бўлиши шарт. Бу трапларнинг оғирлиги 16 кг дан ошмаслиги, узунлиги 3 м дан ортиқ бўлмаслиги, тетиваларнинг орасидаги эни 0,3 м дан кам бўлмаслиги, зиналар орасидаги масофа 0,3 м бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-§. Электр хавфсизлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
153. Электр жиҳозлари, электр инструментлари, ёритиш асбоблари (кейинчалик — электр қурилмалари) меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
154. Электр қурилмаларидан меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ фойдаланишни ташкил этиш бўйича вазифаларни бевосита бажариш учун ташкилот бўйича буйруқ билан электр хўжалик учун масъул мутахассис ва шунингдек уни алмаштирувчи ишчи тайинланиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
155. Электр қурилмаларига хизмат кўрсатувчи таркиб меъёрий, техник ҳужжатлар (фойдаланиш бўйича қоидалар ва йўриқномалар, ёнғин хавфсизлиги, ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, электр қурилмалари тузилиши) бўйича тегишли лавозим ва касбига қўйиладиган талаблар доирасида билимларини текширишдан ўтказишлари ва электр хавфсизлиги бўйича тегишли группага эга бўлишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
156. Портлашга хавфли бўлган ҳудудлардаги барча электр машиналари, аппаратлари ҳамда бошқа электр жиҳозлари ва электр симлари вақти-вақти билан маҳаллий шароитлар билан белгиланган , бироқ 3 ойда камида 1 марта ташқи кўрикдан ўтказишга жалб этилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
157. Учқун, қисқа туташув, симларнинг қизиб кетиши ва ҳ.к. пайдо бўлишига олиб келадиган носозликлар, шунингдек электр симларнинг осилиб қолиши, уларнинг ўзаро ёки бино элементлари ва ҳар хил буюмларга тегиб қолиши зудлик билан бартараф этилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
158. Аккумулятор батареяларини, ацетилен генераторларини зарядка қилиш хоналарида, бўёқ тайёрлаш ва бўёқ ишларини бажариш учун кучланиш ва ёритиш жиҳозлари ва электр симлари портлашдан ҳимояланган усулда тайёрланган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
159. Чанг чиқиш эҳтимоли бўлган цехларда ёнмайдиган материалдан тайёрланган зич ёпиладиган кожухли ўчиргичлар, рубилниклар, сақлагичлар ва ҳ.к. қўлланилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
160. Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) очиқ типдаги рубилниклардан ёки дастак қобиғи дарз кетган рубилникларни қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тез аланга олувчи, ёнувчи ва портловчи моддалар жойлашган хоналарда учқун бериши мумкин бўлган ўчиргич, рубилник, сақлагич, тарқатиш қалқонлари ва бошқа жиҳозларни ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қўлбола сақлагичларни қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) электр қурилмалари қисмларининг ерга туташтирувчи ёки нол ҳимоя ўтказгичини кетма-кет улаш. Ерга туташтириш фақат параллел бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-§. Кема электр жиҳозларига бўлган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
161. Электр жиҳозларига хизмат кўрсатувчи экипажнинг барча аъзолари уларнинг малакасини тасдиқловчи ва электр жиҳозга хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатларга (дипломлар, гувоҳномалар) эга бўлишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
162. Кучланиш остида бўлган участкаларда ишлашда арра, эгов, металл рулетка ва бошқа изоляция қилинмаган инструментларни қўллаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
163. Брашпил, шпил, боғловчи, юк ва шатакка олувчи лебедкаларнинг ишлашини текширишни электр техник таркиб (ҳамда вахта механиги) бажариши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чамбарак қурилмасини, бош двигателнинг дистанцион бошқарув тизимини иш даврида текширишни электр техник таркиб иккинчи механик билан биргаликда бажариши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
164. Одамлар, техник воситаларнинг шикастланиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар аниқланганда вахта электр механиги вахта механиги рухсати билан электр жиҳозларни ўчириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
165. Мазкур Қоидаларга риоя қилмаган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
(165-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
166. Ишларни бажариш билан боғлиқ ҳолда ходимларнинг саломатлигига етказилган зарарлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
(166-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
167. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси ва «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи А. АБДУВАЛИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 25 ноябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 25 ноябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 25 ноябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 25 ноябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 25 ноябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи И. ХОЛМАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 25 ноябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 25 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 17-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 12.12.2022 й., 10/22/2067-1/1078-сон; 17.06.2023 й., 10/23/2067-2/0395-сон; 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон; 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон; 30.03.2026 й., 10/26/3798/0288-сон)