Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Қарори
«БАНКЛАРНИНГ ДЕПОЗИТ (ОМОНАТ) СЕРТИФИКАТЛАРИНИ ЧИҚАРИШ ВА МУОМАЛАДА БЎЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 15 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1859-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 247-модда) ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 278-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 14 августдаги 17/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859, 2008 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 39-сон, 400-модда) билан тасдиқланган «Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисида»ги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 5 декабрь,
35/6-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 5 декабрдаги 35/6-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисида»ги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 1-банд «ноэмиссиявий» деган сўзидан кейин «эгасининг номи ёзилган» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. 9-банднинг «л» кичик банддаги, 10-банднинг биринчи хатбошисидаги, 24, 26, 27, 59, 61 ва 62-бандлардаги «эгасининг номи ёзилган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Депозит (омонат) сертификати бланкалари, шунингдек сертификатларга қўшимча варақлар (иловалар) фақат қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган корхоналар томонидан тайёрланади. Сертификатга қўшимча варақлар (иловалар) сертификат бланкаси билан бир вақтда тайёрланади».
5. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори К. ТОЛИПОВ
2009 йил 5 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 19-модда)