Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 12.03.1998 йилдаги 110-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.03.1998 йилдаги 110-сон
Kuchga kirish sanasi
12.03.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

2000 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЭКСПОРТ ИМКОНИЯТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг экспорт имкониятларини ривожлантириш, товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини кўпайтириш, экспорт қилинадиган товарлар ва улар сотиладиган бозорлар номенклатурасини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Манфаатдор вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва корпорациялар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг экспорт имкониятларини ривожлантириш Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб аталади) иловага мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Экспорт имкониятларини ривожлантиришни рағбатлантириш Республика кенгаши Давлат дастури амалга оширилиши мониторингини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги республика экспортининг йиллик прогнозларини шакллантиришда Давлат дастури параметрларига амал қилсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспорт ҳажми ўсишининг прогноз параметрлари бажарилишини таъминловчи, тармоқ дастурларига киритилган лойиҳаларни маблағ билан таъминлашнинг аниқ манбаларини белгиловчи 2000 йилгача экспорт имкониятларини ривожлантириш тармоқ дастурларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йилгача бўлган даврда тармоқларнинг экспорт имкониятларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва кўриб чиқиш учун экспорт имкониятларини ривожлантиришни рағбатлантириш Республика кенгашига киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда кичик ва ўрта хусусий тадбиркорлик корхоналари маҳсулотлари экспортини кенгайтиришга йўналтирилган экспорт имкониятларини ривожлантириш минтақавий дастурларини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва экспорт имкониятларини ривожлантиришни рағбатлантириш Республика кенгашининг маъқуллаши учун киритсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳафта муддатда минтақавий дастурларни амалга ошириш ва экспорт қилувчиларга кўмаклашиш бўйича доимий ишловчи минтақавий комиссиялар ташкил этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва «Ўзбекинвест» компанияси билан биргаликда экспортни кредитлаш, экспорт кредитларини суғурта қилиш, давлат кафолатлари бериш механизмини ўз ичига олувчи экспорт имкониятларини ривожлантиришни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 12 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 12 мартдаги 110-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг экспорт имкониятларини ривожлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАВЛАТ ДАСТУРИ

Дастурнинг концепцияси ва мақсадлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-илова. Иқтисодиёт тармоқларининг экспорт имкониятларини ривожлантириш дастури
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.1. Нефть-газ комплекси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.2. Индустрияни ривожлантириш комплекси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Машинасозлик саноати

Кимё саноати

Металлургия

Саноатнинг бошқа тармоқлари

1.3. Қурилиш комплекси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.4. Истеъмол бозори комплекси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.5. Агросаноат комплекси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.6. Хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-илова. 2000 йилгача Иқтисодиёт тармоқлари экспорти ўсишининг прогноз параметрлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1. Нефть-газ комплекси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.2. Индустрияни ривожлантириш комплекси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Машинасозлик саноати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кимё саноати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Металлургия
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноатнинг бошқа тармоқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.3. Қурилиш комплекси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.4. Истеъмол бозори комплекси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.5. Агросаноат комплекси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.6. Хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-илова. Экспорт таркиби ўзгаришининг тадрижий ўсиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-илова. Дастурни амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар жадвали
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастур концепцияси ва мақсадлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу экспорт имкониятларини ривожлантириш Давлат дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқтисодий ислоҳот, тадбиркорлик ва хорижий инвестициялар бўйича Идоралараро кенгашнинг 1997 йил 6 февралдаги ИК-97-112-сон қарорини, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 февралдаги 116-сон қарорини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурда халқ хўжалиги ва ташқи иқтисодий аҳволда Ўзбекистон учун кўзга ташланаётган ижобий ўзгаришлар билан биргаликда шу соҳадаги мавжуд муаммолар, шу жумладан, илгари юзага келган экспортнинг хом ашёвий йўналишини бартараф этиш чора-тадбирлари ҳисобга олинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республиканинг экспорт сиёсати макроиқтисодий барқарорликни қўллаб-қувватлашга, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, инвестиция фаолиятини жонлантиришга йўналтирилган. Айниқса саноатнинг қайта ишловчи тармоқларида ва хизмат кўрсатиш соҳаларида экспорт имкониятларини ривожлантириш, таркибий ислоҳотлар ва мамлакат иқтисодиётини технологик замонавийлаштиришнинг муҳим қисми бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мавжуд ресурслар ва ишлаб чиқариш имкониятларидан энг кўп даражада фойдаланиш ва уларни янада ривожлантириш асосида экспорт ҳажмлари барқарор ўсиши учун шарт-шароитларни таъминлаш ва унинг таркибини такомиллаштириш Дастурнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинга қўйилган мақсадларга эришиш экспортнинг янги тармоқ ва географик таркибини аниқ мақсадни кўзлаб шакллантириш, экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг турларини кенгайтириш ва рақобатбардошлигини ошириш зарурлигини тақозо этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспорт имкониятларини ривожлантириш дастури ва 2000 йилгача иқтисодиёт тармоқлари экспорти ўсишининг прогноз параметрлари 1 ва 2-иловаларда*, экспорт таркибини ўзгартиришнинг тадрижий ўсиши ва Дастурни амалга оширишнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари жадвали 3 ва 4-иловаларда* келтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1 — 4-иловалар рус тилидаги матнида берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нефть ва газ комплекси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистонни энергия билан таъминлаш стратегияси барча асосий энергия манбаларини қазиб олиш ва ишлаб чиқаришни яқин йигирма йиллик даврда республикани энг иқтисодий тежамли ва экологик жиҳатдан тоза энергия манбаи билан таъминлашга қодир бўлган газ саноатига устуворлик берган ҳолда оқилона қўшиб олиб боришни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурнинг амалга оширилиши «Ўзбекнефтгаз» корпорациясига экспорт ҳажмини 1997 йилдаги 453,1 млн АҚШ долларидан 2000 йилда 693,2 млн АҚШ долларигача кўпайтириш имконини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурда углеводород хом ашёси — нефть, конденсат экспорт қилишни тўхтатиш ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини экспорт қилишни кўпайтириш назарда тутилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Индустрияни ривожлантириш комплекси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада мавжуд бўлган хом ашё ресурсларидан энг кўп даражада фойдаланиб хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб қилган ҳолда жаҳон бозорида рақобатга бардошли маҳсулот ишлаб чиқариш учун база яратиш машинасозлик саноати корхоналарининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастур машинасозлик саноатида экспортнинг 1997 йилдаги 226,9 млн АҚШ долларидан 2000 йилда 1155,9 млн АҚШ долларигача ўсишини таъминлаш имконини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқни ривожлантириш доирасида «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси корхоналарида республикага қишлоқ хўжалиги техникасини четдан олиб келишни камайтириш имконини берувчи 136 турдаги янги ва модернизация қилинган машиналар яратиш назарда тутилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йилда тракторлар, двигателлар ва қишлоқ хўжалиги машиналарини экспорт қилиш ҳажми 31,82 млн АҚШ долларига етади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзмашсаноат» уюшмаси корхоналари маҳсулотларини экспорт қилиш машиналар ва асбоб-ускуналар сотиш бозорларини кенгайтириш ҳисобига 23 фоизга кўпаяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимиз автомобилсозлигини ривожлантириш машинасозлик тармоғида устувор йўналиш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йилда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 160 мингтани (экспорт — 651,3 млн АҚШ доллари суммасига 75 мингта); юк автомобиллари — 1 мингтани (экспорт — 3,4 млн АҚШ доллари суммасига 150 та), автобуслар — 2 мингтани (экспорт — 5,7 млн АҚШ доллари суммасига 200 та) ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил мобайнида МДҲнинг турли минтақаларида 15 қўшма корхонани ўз ичига олувчи «ЎзДЭУавто» қўшма корхонаси автомобилларини сотиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича савдо тармоғи ривожлантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Авиасозлик маҳсулотлари ва хизматларини экспорт қилиш 1997 йилдаги 52,65 млн АҚШ долларидан 2000 йилда 371,1 млн АҚШ долларигача ўсади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик бирлашмасида 2000 йилда «Ил-76» ва «Ил-114» самолётларининг ҳар хил модификацияларини ишлаб чиқаришни 40 тагача кўпайтириш назарда тутилмоқда, уларнинг 37 таси экспорт қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электротехника ва радиоэлектроника саноати маҳсулотларини экспорт қилишнинг умумий ҳажмини 2000 йилда 32,7 млн АҚШ долларигача етказиш назарда тутилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулотнинг алоҳида муҳим турлари бўйича хом ашё мустақиллигига эришиш мақсадида кимё маҳсулотларининг импортнинг ўрнини босувчи турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш йўли билан хом ашёни импорт қилиш ҳажмини сезиларли даражада қисқартириш қисқа муддатли истиқболда кимё саноатининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспорт қилинадиган товарлар ҳажми ва ассортиментини, улар таркибида оҒирлиги кам, илм-фанни кўплаб талаб қиладиган маҳсулотлар улушини кўпайтириш назарда тутилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастур кимё маҳсулоти экспортини 1997 йилдаги 50,8 млн АҚШ долларидан 2000 йилда 139,4 млн АҚШ долларигача кўпайтириш имконини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқнинг экспорт имкониятларини ошириш мақсадида маҳаллий манбалар ҳисобига моддий-техника ресурслари билан таъминлаш, техника билан қайта жиҳозлаш ва ишлаб турган корхоналарни реконструкция қилиш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш назарда тутилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Металлургияни ривожлантириш стратегияси қимматбаҳо, рангли, нодир ва камёб металларни қазиб олиш ва ишлаб чиқаришни оқилона бирга қўшиб олиб боришга қаратилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастур металлургияда маҳсулот экспортини 1997 йилдаги 384,2 млн АҚШ долларидан 2000 йилда 439,8 млн АҚШ долларигача кўпайтиришни таъминлаш имконини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш комплекси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастур 2000 йилда бинокорлик материаллари экспортини 1997 йилга нисбатан 3,7 баравар (62 млн АҚШ долларигача) кўпайтиришни таъминлаш имконини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспорт таркибида ҳам ўзгаришлар юз беради, цемент улуши 57 фоизгача камаяди, бошқа маҳсулотлар эса, шу жумладан махсус қурилиш материаллари улуши 43 фоизгача ошади. Маҳсулотнинг республика учун янги бўлган 31 тури ўзлаштирилади, уларнинг бир қисми экспорт қилинади. 46 объектда технологияни янгилаш ёки уларга қўшимчалар киритиш назарда тутилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пудрат ишлари ва хизматлар экспорти янада ривожланади. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувхорижийқурилиш» республика бирлашмаси бўлинмалари томонидан 1998 йилдан 2000 йилгача Афғонистон, Гвинея ва Сурия ҳудудида 2 млн АҚШ доллари миқдорида қурилиш-монтаж ва лойиҳа-қидирув ишларини бажариш режалаштирилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмол бозори комплекси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Енгил саноат корхоналари экспорти 2000 йилда 157,72 млн АҚШ долларини ташкил этади (ўсиш 1997 йилга нисбатан 2,37 баравар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси бўйича Дастурнинг амалга оширилиши 19 корхонани қайта жиҳозлаш ва 9 корхона қурилишини ниҳоясига етказиш ҳисобига пахта толасини қайта ишлашни 2000 йилда 59,8 минг тоннага кўпайтириш имконини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқори сифатли пойабзал ишлаб чиқариш ҳажмлари 4,6 млн жуфтга кўпаяди, чарм буюмлар 73500 тани ташкил этади. Қўшма корхоналар 2000 йилда 3,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги 1,5 млн жуфт пойабзални экспортга етказиб бера бошлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекмебель» давлат-акциядорлик бирлашмаси корхоналарида экспорт имкониятларини ривожлантириш дастури 2000 йилда 1,88 млн АҚШ долларлик экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш имконини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурнинг амалга оширилиши 2000 йилда: 30,9 млн АҚШ долларлик 9 минг тоннагача ферментланган тамакини, 77,3 млн АҚШ долларлик 9,2 млрд дона сигарет маҳсулотларини экспорт қилиш имконини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умуман истеъмол бозори товарлари комплекси бўйича жами экспорт 2000 йилда 328,45 млн АҚШ долларигача ўсади (1997 йилдагига қараганда 4 баравар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агросаноат комплекси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умуман агросаноат комплекси бўйича Дастурнинг амалга оширилиши маҳсулот экспорти ҳажмини 2000 йилда 1760,0 млн АҚШ долларигача ошириш имконини беради, бу 1997 йилдаги даражадан 154,3 млн АҚШ долларига кўпдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси томонидан Дастурнинг бажарилиши ўзбек пахтасининг жаҳон бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашни ва 2000 йилда валюта тушумини 1997 йилдагига қараганда 105,4 млн АҚШ долларига кўпайтиришни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурнинг амалга оширилиши «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компаниясининг экспорт имкониятларини 2000 йилда 69 млн АҚШ долларигача етказиш имконини беради (1997 йилда экспорт салкам 24,37 млн АҚШ долларини ташкил этди).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чарм хом ашёси, жун ва қоракўл тери экспорти 1,9 млн АҚШ долларигача кўпаяди (1997 йилдаги 1,14 млн АҚШ долларига қиёслаганда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизматлар кўрсатиш соҳаси тармоқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси. 2000 йилда Ўзбекистон орқали транзит юклари ташиш хизматларини 115 млн. АҚШ долларигача кўпайтириш мўлжалланмоқда, тепловозлар, уларнинг узелларини мукаммал тузатиш ва эҳтиёт қисмлар тайёрлаш хизматлари 1,2 баравар (6,85 млн АҚШ долларигача) кўпаяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси. Авиатранспорт хизматлари экспорти ҳажмини 2000 йилда 107,5 млн АҚШ долларигача етказиш режалаштирилмоқда, бу 1997 йилдагига қараганда 7,5 млн кўпдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзавтотранс» корпорацияси. Йўловчилар ва юкларни халқаро автоташишларни кенгайтириш ҳисобига 2000 йилда корпорация бўйича экспорт хизматлари ҳажми 500 минг АҚШ долларини ташкил этади, бу 1997 йилдагига қараганда 1,3 баравар кўпдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоқа тармоғи. Дастурда халқаро алоқалар бўйича хизматлар экспорти ҳажмини 7,35 млн АҚШ долларига етказиш ёки уни 1997 йилдагига қараганда 1,85 млн. АҚШ долларига ўстириш, шу жумладан, Трансосиёевропа тола-оптика алоқа линияси ҳисобига — 1,3 млн долларга кўпайтириш ва янги йўналишлар очиш, самарали ҳисоб-китоб таксаларини келишиб олиш ва 0,88 млн. АҚШ долларлик хизматларнинг янги турларини кўрсатиш назарда тутилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий телекоммуникация асбоб-ускуналари ва алоқа воситаларини сертификация қилиш ҳисобига 1998 — 2000 йилларда 1,85 млн АҚШ доллари миқдорида валюта тушуми кутилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туризм. Ҳисоб-китобларга кўра 2000 йилда туристлар оқими ҳажми 1 млн кишига, шу жумладан, хорижий туристлар 650 минг кишига етади. Умуман хорижий туристларга хизматлар кўрсатиш ҳажми 1 млрд АҚШ долларига етади. Шу жумладан «Ўзбектуризм» миллий компанияси туристик корхоналари томонидан 1998 — 2000 йиллар даврида 75 млн АҚШ долларлик валюта тушуми таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий сармояни фаол жалб этишни ва иқтисодиётни таркибий қайта қуришни ҳисобга олган ҳолда Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши экспорт ҳажмини 2000 йилда 1997 йилдагига нисбатан 1,65 баравар кўпайтириш имконини беради. Экспортнинг салкам 2,36 млрд долларга ўсиши таъминланади, ҳажми эса 6 млрд долларга етади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспортнинг энг кўп ўсишига машинасозликда (5,1 баравар) ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш комплексида (4 баравар) эришилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспорт таркиби жиддий равишда ўзгаради — пахта улуши 43,3 фоиздан 28,0 фоизгача камаяди, машина ва асбоб-ускуналар улуши 9,8 фоиздан 23 фоизгача кўпаяди, тўқимачилик маҳсулотлари улуши 1,2 баравар, озиқ-овқат товарлари улуши 1,33 баравар кўпаяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастур параметрлари ресурслар ва иқтисодий имкониятларни баҳолашни ҳамда уни амалга ошириш шарт-шароитларини, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, бозор муносабатлари шаклланишини ривожлантириш, ҳуқуқий ва қонунчилик базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастур асосан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатини ошириш ва техник даражасини жаҳон бозорларида рақобатлашадиган даражага етказишнинг салмоқли захиралари мавжуд бўлган қайта ишлаш саноатининг экспорт имкониятларини ислоҳ қилишга, шунингдек маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш ҳисобига экспортга мўлжалланган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш кўламларини кенгайтиришга қаратилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йилгача бўлган даврда экспорт ҳажмларини янада кўпайтиришга асос солинади, экспорт инфратузилмаси ташкил этилади. Экспортга мўлжалланган ишлаб чиқариш янги тармоқларнинг ривожланишига туртки беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат экспортга мўлжалланган ишлаб чиқаришларнинг ривожланиши ва ташқи бозорларга мамлакатимиз маҳсулотлари киришини жадаллаштиришга таъсир кўрсатишни анча кучайтиради. Анъанавий машина-техника экспортининг илмий-ишлаб чиқариш базасини мутлақо янги ташкилий-иқтисодий асосда тиклаш бошланади. Товар таркиби кўпроқ технологик йўналишга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспорт имкониятларини ривожлантиришнинг тадрижий ўсиши кўрсаткичлари умуман мамлакат товар оборотига нисбатан экспортнинг муайян олдинда боришини, ялпи ички маҳсулот ўсиши суръатларига нисбатан экспортнинг илдам ривожланишини таъминловчи моддий базани яратиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика иқтисодиёти тадрижий ўсиши, иқтисодий ислоҳотлар чуқурлашиши давомида Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкор сифатидаги обрў-эътибори ошади, бу бевосита хорижий инвестициялар оқими кенгайишига кўмаклашади, мамлакат экспорт имкониятларини ривожлантириш омили бўлиб хизмат қилади.