31.12.2009 йилдаги 343-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.12.2009 йилдаги 343-сон
Kuchga kirish sanasi
31.12.2009
Ҳужжат 02.04.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ва қурилиши тугалланмаган объектларини сотишдан тушадиган пул маблағларини тақсимлаш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 31 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
343-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг учинчи шахсларнинг бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхонасидан қарзларини қайтариш ҳисобига ундирилган асосий воситаларига ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларига татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ва қурилиши тугалланмаган объектларини сотишдан тушган маблағлар ёки уларнинг бир қисми бошқа мақсадларга йўналтирилган тақдирда ушбу Низом уларнинг қолган қисмига нисбатан татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш қуйидаги шартлардан бири қониқтирилган тақдирда амалга оширилади (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ сотиладиганлари бундан мустасно):
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган хизмат қилиш муддатининг тамом бўлиши (тўлиқ эскириш ҳисобга ўтказилиши);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларнинг жисмоний эскириши, авариялар, табиий офатлар, фойдаланишнинг нормал шароитлари бузилиши оқибатида яроқсиз ҳолга келиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маънавий эскириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг қурилиши, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши, модернизация қилиниши ва қайта ташкил этилиши муносабати билан бўшаб қолиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини ва қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш ҳамда уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бюджет ташкилотларининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда Давлат мулки қўмитаси деб аталади) томонидан хусусийлаштириш тартибида сотилади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет ташкилотларининг қолган асосий воситалари бюджет ташкилотлари томонидан юқори ташкилот билан келишган ҳолда, юқори ташкилот бўлмаган тақдирда — қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда сотилади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир инвентарь объектнинг қолдиқ қиймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг (бюджет ташкилоти томонидан сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда) юз баравари миқдоридан ортиқни ташкил этадиган автомототранспорт воситалари, шунингдек бошқа асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин оммавий савдоларда сотилиши керак, ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир инвентарь объектнинг қолдиқ қиймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг (бюджет ташкилоти томонидан сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда) юз баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган асосий воситалар бюджет ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали сотилади, ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Юқори ташкилотнинг (мавжуд бўлганда) талабига кўра ёки бюджет ташкилотларининг ўз ташаббуси билан ушбу асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин оммавий савдоларда сотилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги бюджет ташкилотлари ҳисобланадиган ваколатхоналарининг асосий воситалари ва қурилиши тугалланмаган объектлари қуйидаги тартибда сотилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинолар ва иншоотлар (қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотлар ҳам шу жумлага киради) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолган асосий воситалар — Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари томонидан юқори ташкилот билан (мавжуд бўлганда) келишган ҳолда ваколатхона жойлашган мамлакатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали мустақил равишда сотилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ушбу Низомнинг 5-банди биринчи хатбошида назарда тутилган бинолар ва иншоотларни (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларни) сотишдан тушган маблағлар Давлат мулки қўмитасининг махсус ғазначилик ҳисоб рақамида жамланади ва улар, сотиб олиш манбаларидан қатъи назар, Давлат мулки қўмитаси томонидан хусусийлаштиришдан тушган маблағлар сифатида тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ушбу Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган тартибда бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини сотишдан тушган маблағлар бюджетдан ташқари воситалар бўйича бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларида (ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида) жамланади. Кўрсатиб ўтилган маблағлар бюджет ташкилотлари томонидан қуйидаги тартибда тақсимланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50 фоизи — тегишли бюджет даромадига ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50 фоизи — бюджетдан ташқари маблағлар бўйича бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларида (ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида) қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет ташкилотлари томонидан асосий воситалар оммавий савдоларда сотилган тақдирда маблағларни тақсимлаш уларни баҳолаш ва сотиш харажатлари чиқариб ташлангандан кейин амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ бюджет ташкилотлари томонидан фаолият ихтисослигига мувофиқ моддий-техник базани мустаҳкамлашга (шу жумладан автомототранспорт воситаларини сотиб олишга), шунингдек кредиторлик қарзни (мавжуд бўлганда) тўлашга йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги бюджет ташкилотлари ҳисобланадиган ваколатхоналарининг асосий воситалари ва қурилиши тугалланмаган объектларини сотишдан тушган маблағлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинолар ва иншоотлар бўйича (қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотлар ҳам шу жумлага киради) — уларни сотиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида белгиланган тартибда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолган асосий воситалар бўйича — харажатлар сметасида назарда тутилган асосий воситаларни сотиб олишга, фаолият ихтисослигига мувофиқ моддий-техник базани мустаҳкамлашга, шунингдек кредиторлик қарзни (мавжуд бўлганда) тўлашга тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Асосий воситаларни балансда сақловчи иштирокида Давлат мулки қўмитаси билан харидор ўртасида тузилган асосий воситаларнинг олди-сотди шартномаси ва асосий воситаларнинг чиқиб кетганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ушбу Низомнинг 5-банди биринчи хатбошида назарда тутилган бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини балансдан ҳисобдан чиқариш учун асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ва қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш ҳамда уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Давлат унитар корхоналарининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари) Давлат мулки қўмитаси томонидан хусусийлаштириш тартибида сотилади, ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат унитар корхоналарининг қолган асосий воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ муассис билан келишган ҳолда давлат унитар корхоналари томонидан мустақил равишда сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир инвентарь объектнинг баланс қиймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг (давлат унитар корхонаси томонидан сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда) юз баравари миқдоридан ортиқни ташкил этадиган автомототранспорт воситалари, шунингдек бошқа асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин оммавий савдоларда сотилиши керак, ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир инвентарь объектнинг баланс қиймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг (давлат унитар корхонаси томонидан сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда) юз баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган асосий воситалар давлат унитар корхоналари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали сотилади, ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Муассиснинг талабига кўра ёки давлат унитар корхоналарининг ўз ташаббуси билан кўрсатиб ўтилган асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин оммавий савдоларда сотилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Чет элда жойлашган давлат унитар корхоналарининг (шу жумладан уларнинг шўъба корхоналари, ваколатхоналари ва филиалларининг) асосий воситалари ва қурилиши тугалланмаган объектлари қуйидаги тартибда сотилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинолар ва иншоотлар (қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотлар ҳам шу жумлага киради) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолган асосий воситалар — давлат унитар корхоналари (шу жумладан уларнинг шўъба корхоналари, ваколатхоналари ва филиаллари) томонидан муассис билан келишган ҳолда корхона жойлашган мамлакатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали мустақил равишда сотилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ушбу Низомнинг 12-банди биринчи хатбошида назарда тутилган бинолар ва иншоотларни (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларни) сотишдан тушган маблағлар Давлат мулки қўмитасининг махсус ғазначилик ҳисоб рақамида жамланади ва улар, сотиб олиш манбаларидан қатъи назар, Давлат мулки қўмитаси томонидан хусусийлаштиришдан тушган маблағлар сифатида тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ушбу Низомнинг 12-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини сотишдан тушган маблағлар давлат унитар корхоналарининг асосий депозит ҳисоб рақамларига ўтказилади ва уларнинг тасарруфида қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат унитар корхоналарининг тасарруфида қоладиган маблағлар улар томонидан фаолият ихтисослигига мувофиқ моддий-техник базани мустаҳкамлашга (шу жумладан автомототранспорт воситаларини сотиб олишга), шунингдек кредиторлик қарзни (мавжуд бўлганда) тўлашга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Чет элда жойлашган давлат унитар корхоналарининг (шу жумладан уларнинг шуъба корхоналари, ваколатхоналари ва филиалларининг) бинолари ва иншоотларини (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотларини) сотишдан тушган маблағлар уларни сотиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида белгиланган тартибда тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Давлат унитар корхоналарининг ушбу Низомга мувофиқ сотилган бинолари ва иншоотларини (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотларини) балансдан чиқариш муассис билан келишган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий воситаларни балансда сақловчи иштирокида Давлат мулки қўмитаси билан харидор ўртасида тузилган асосий воситаларнинг олди-сотди шартномаси ва асосий воситаларнинг чиқиб кетганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ушбу Низомнинг 12-банди биринчи хатбошида назарда тутилган давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини балансдан ҳисобдан чиқариш учун асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Асосий воситалар сотилиши муносабати билан уларни балансдан чиқариш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг раҳбарлари тақдим этилаётган ахборотнинг ишончлилиги ва ушбу Низомга мувофиқ ўзларининг тегишли ҳисоб рақамларига тушаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибининг 15-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўтган йиллардаги дебиторлик қарзларнинг қайтарилган суммалари тегишли бюджетлар даромадларига ўтказилади (бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига пайдо бўлганлари бундан мустасно)»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини сотишдан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товар-моддий бойликларни сотишдан олинган маблағлар бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларида (ёки Ғазначилик бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида) жамланади ва бюджет ташкилотлари томонидан қуйидаги тартибда тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50 фоизи — тегишли бюджет даромадига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50-фоизи — бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларида (ёки Ғазначилик бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида) қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товар-моддий бойликларни сотишдан олинган бюджет ташкилотлари ихтиёрида қолдириладиган маблағлар улар томонидан фаолият соҳасига мувофиқ моддий-техник базани мустаҳкамлашга йўналтирилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 июлдаги 145-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 54-модда) билан тасдиқланган Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 35-бандидаги ўн биринчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисидаги Низомнинг 17-бандига қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда бино ва иншоотларни (шу жумладан қурилиши тугалланмаганларни) сотиш Давлат мулки қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бино ва иншоотларни (шу жумладан қурилиши тугалланмаганларни) сотишдан тушган маблағлар, уларни сотиб олиш манбаларидан қатъи назар, давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар тарзида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат мулки қўмитаси томонидан тақсимланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 29 январдаги 27-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Давлат активларини, биржадан ташқари савдоларда, шу жумладан инвестиция мажбуриятлари билан сотиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 50-банди иккинчи хатбошидаги «етишмаётган суммани» сўзлари «ёки закалат шартномага мувофиқ савдолар ташкилотчисининг банк ҳисоб рақамига етишмаётган суммани» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Хусусийлаштиришдан тушумларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва маблағлардан фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-банднинг олтинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«протоколни ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки уни рад этган ким ошди савдолари ёки танловлар (тендерлар) ғолибларидан ушлаб қолинган закалат суммаси»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошидаги «ва 5» сўзлари «5 ва 5-1» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3 фоизи — тасарруф этиш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шу жумладан Хусусийлаштириш давлат дастурини амалга ошириш, давлат активларини хусусийлаштириш жараёнини ахборотлар билан таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш учун Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари ҳисоб рақамларига»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-банддаги «ушбу Низомнинг 2 ёки 4-бандларига» сўзлари «ушбу Низомга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-банднинг биринчи хатбошидаги «ер участкаларини» сўзидан кейин «резидентларга» сўзи қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 5-1-банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5-1. Давлат активлари олди-сотдиси бўйича тузилган ва бекор қилинган шартномалар, берилган кредитлар ва қарзлар бўйича тушган пеня ва жарималар суммалари қуйидаги тартибда тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50 фоизи тасарруф этиш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шу жумладан Хусусийлаштириш давлат дастурини амалга ошириш, давлат активларини хусусийлаштириш жараёнини ахборотлар билан таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш учун Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари ҳисоб рақамларига йўналтирилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолган қисми ушбу Низомнинг 2-бандига мувофиқ тақсимланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 6-1-банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«6-1. Давлат мулки қўмитаси (унинг ҳудудий бошқармалари) томонидан харажатларни амалга оширишда етказиб берувчилар билан шартномалар қуйидаги ҳолларда танлов (танлаб олиш)ни ўтказмасдан тузилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат активлари тўғрисидаги рекламаларни ва ахборот тусидаги эълонларни оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш, шунингдек реклама ва эълонларни ташқи реклама манбаларида (билбордлар, баннерлар ва бошқаларда) жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат активларини сотишда, шунингдек юридик шахслар акциялари (улушлари, пайлари)ни ва бошқа активларни давлат манфаатларини кўзлаб сотиб олишда биржа ва биржадан ташқари савдоларга хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан хизматлар кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарувни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ қилиш маркази томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий-тадқиқот ва бошқа ишлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Республика бизнес-мактаби томонидан корпоратив бошқарувни ривожлантириш мақсадида Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати ва таркибий бўлинмалари, шунингдек давлат ишончли вакиллари малакасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги «Хусусийлаштириш ахборот тизимлари» ахборот технологиялари маркази» давлат унитар корхонаси томонидан замонавий ахборот-технология компьютер дастурларини, маҳаллий компьютер ва интернет тармоғини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва уларга хизмат кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат тендер комиссияси қарорлари асосида давлат активларини сотишда мамлакатимиздаги ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш ташкилотлари томонидан хизматлар кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензияси бўлган баҳоловчи ташкилотлар хизматларига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«22. Тасарруф этиш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шу жумладан Хусусийлаштириш давлат дастурини амалга ошириш, давлат активларини хусусийлаштириш жараёнини ахборотлар билан таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш учун Давлат мулки қўмитаси ихтиёрида қолдириладиган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ фойдаланилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат автомототранспорт воситаларини сотиш тартиби тўғрисида» 1994 йил 28 сентябрдаги 489-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат автомототранспорт воситаларини жисмоний ва давлат тасарруфида бўлмаган юридик шахсларга сотиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1995 йил 18 августдаги 325-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 8-сон, 29-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат автомототранспорт воситаларини сотиш тартиби тўғрисида» 1994 йил 28 сентябрдаги 489-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1996 йил 19 сентябрдаги 326-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 9-сон, 26-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларини расмийлаштиришни тартибга солиш тўғрисида» 2003 йил 13 январдаги 12-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 4-модда).
Кейинги таҳрирга қаранг.