Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАВЛАТ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ЖИСМОНИЙ ВА ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДА БЎЛМАГАН ЮРИДИК ШАХСЛАРГА СОТИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон «Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Давлат автотранспорт воситаларини қишлоқ жойларда жисмоний ва давлат тасарруфида бўлмаган юридик шахсларга сотиш чоғида амалдаги бозор нархларини ҳисобга олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 сентябрдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Давлат автотранспорт воситаларини сотиш тартибига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
а) 15-банддаги «бозор (шартномавий) нархининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда» сўзларидан сўнг «ва қишлоқ жойлар учун бозор (шартномавий) нархнинг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорида (амортизация ажратмасини ҳисобга олган ҳолда)» сўзлари ёзиб қўйилсин;
б) 4, 5, 6-иловалар чиқариб ташлансин;
в) 16-банддаги «(4, 5-иловалар)» сўзи чиқариб ташлансин;
г) 17-банддаги:
«тузатиш коэффициенти бўйича ўзгартирилади сўзлари» сўзлари ўрнига «тузатиш коэффициентига кўпайтирилади» сўзлари ёзиб қўйилсин;
«(6-илова автотранспорт воситасини баҳолаш қийматини аниқлаш мисоли)» сўзлари чиқариб ташлансин;
д) 7-илова 4-илова деб ҳисобланади;
е) 7-илованинг 1-бандидаги «4, 5, 6-иловалар бўйича мисолларга мувофиқ» сўзлари ёзиб қўйилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 18 август,
325-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 8-сон, 29-модда)