30.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2050
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи, 30.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2050
Kuchga kirish sanasi
10.12.2009
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ҚАЙТА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИ (ҚАЙД ЭТИШНИ) ТАШКИЛ ЭТИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 30 ноябрда 2050-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» ва 2007 йил 27 июндаги 131-сонли «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 25-26-сон, 264-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 1 декабрдаги 259-сонли (рўйхат рақами 2050-1, 10.01.2018 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 10/18/2050-1/0538-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишни (қайд этишни) ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Б. МАТЛЮБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 13 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2009 йил 13 октябрдаги 107-сонли буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишни (қайд этишни) ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙЎРИҚНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Йўриқнома автомототранспорт воситаларини (тиркамаларини, ярим тиркамаларини) (бундан буён матнда транспорт воситаси деб юритилади) қайта рўйхатдан ўтказиш (қайд этиш), шунингдек, уларнинг яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қайта тиклаш ва алмаштириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 5 сентябрдаги 445-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2050-5, 08.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2025 й., 10/25/2050-5/0920-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситасининг эгаси (вакили) — транспорт воситасининг мулкдори ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган асослар ва доирада транспорт воситасига эгалик қилувчи ёки ундан фойдаланувчи ёхуд уни тасарруф этувчи жисмоний ёки юридик шахс;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари — механик равишда деформацияланганлиги, кимёвий реагентлар таъсири остида бўлганлиги ёки юқори ҳароратда (термик) ишлов берилганлиги оқибатида ташқи кўринишини аниқлай олмаслик даражасида ўзгарган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта рўйхатдан ўтказиш (қайд этиш) — тегишли юридик асослар мавжуд бўлганида транспорт воситаларини ҳисобга олишга доир маълумотлар ва ҳужжатларга ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 июндаги 131-сонли қарори билан жорий этилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарига татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигига тегишли ҳарбий транспорт воситалари, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли тракторлар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар механизмлар, умумфойдаланиш йўлларида ишлатилмайдиган автомобиллар, шунингдек, трамвай, троллейбусларнинг рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига нисбатан қўлланилмайди.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 15 июлдаги 184-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2050-2, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2019 й., 10/19/2050-2/3473-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш (қайд этиш)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкдор-жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда, шунингдек мулкдор-юридик шахс қайта ташкил этилганда ёки номланиши ўзгарганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш жойини ўзгартиришни талаб қилмаган ҳолда автомототранспорт воситаси эгасининг яшаш (турар) жойи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсларга тегишли юк автомототранспорт воситаларининг, автобус ва микроавтобусларнинг сақлаб туриладиган жойи ўзгарганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситаларининг ранги ва (ёки) рақамли агрегати ўзгарганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситаси қайта жиҳозланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси ёки рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси яроқсиз ҳолга келганда, шикастланганда ёки йўқолганда.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 1 декабрдаги 259-сонли (рўйхат рақами 2050-1, 10.01.2018 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 10/18/2050-1/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш (қайд этиш) Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимлари, туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари ёки туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш гуруҳлари (бундан буён матнда РЎваИОБ деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 5 сентябрдаги 445-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2050-5, 08.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2025 й., 10/25/2050-5/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур Йўриқноманинг 3-бандида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, транспорт воситасининг техник ҳолатидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахслар ўн кун мобайнида РЎваИОБларга мурожаат этишлари шарт.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 5 сентябрдаги 445-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2050-5, 08.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2025 й., 10/25/2050-5/0920-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қайта тиклаш, шунингдек уларни бошқасига алмаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Транспорт воситаларининг яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қайта тиклаш, шунингдек, уларни бошқасига алмаштириш РЎваИОБлар томонидан амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 5 сентябрдаги 445-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2050-5, 08.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2025 й., 10/25/2050-5/0920-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари таъмирланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўқотилган (ўғирланган), фойдаланиш жараёнида стандарт талабларига риоя этилмасдан бузилган ёки қасддан бузилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари қайта тикланмайди. Уларнинг ўрнига янги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қайта тиклаш, шунингдек, уларни бошқасига алмаштириш учун транспорт воситаларининг эгалари РЎва ИОБларга белгиланган тартибда мурожаат қиладилар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2026 йил 24 апрелдаги 197-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2050-6, 29.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 10/26/2050-6/0436-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. РЎваИОБ томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қайта тиклаш бўйича мурожаатлари умумлаштирилади ҳамда бир ойда бир марта Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига (бундан буён матнда ИИВ ЖХД ЙҲХХ деб юритилади) буюртма расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, РЎваИОБ томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қайта тиклаш учун ариза берганлигини тасдиқловчи маълумотлар ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 5 сентябрдаги 445-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2050-5, 08.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2025 й., 10/25/2050-5/0920-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Буюртмага қуйидагилар илова қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 5 сентябрдаги 445-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2050-5, 08.10.2025 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2025 й., 10/25/2050-5/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 5 сентябрдаги 445-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2050-5, 08.10.2025 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2025 й., 10/25/2050-5/0920-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тўловни тасдиқловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситасининг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги қайд этиш гувоҳномасининг нусхаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Буюртмалар асосида яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари ИИВ ЖХД ЙҲХХ қошидаги «Узавтомотосервис» масъулияти чекланган жамиятда (бундан буён матнда Жамият деб юритилади) қайта ишлаб чиқарилади. Буюртмалар Жамиятга келиб тушгандан кейин мазкур Йўриқноманинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлар текширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2026 йил 24 апрелдаги 197-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2050-6, 29.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 10/26/2050-6/0436-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Жамият томонидан рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қайта тиклаш ўттиз кун мобайнида амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2026 йил 24 апрелдаги 197-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2050-6, 29.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 10/26/2050-6/0436-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари қайта тиклангандан сўнг, улар РЎваИОБларга тақдим этилади ва бу ҳақда фойдаланишда бўлиб шикастланган ва яроқсиз ҳолга келиб қолган рўйхатга олиш давлат рақами белгиларини қайд этиш китобига ёзиб қўйилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 5 сентябрдаги 445-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2050-5, 08.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2025 й., 10/25/2050-5/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Автомототранспорт воситаларининг ҳар бир қайта тикланган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари ҳақидаги маълумот ИИВ ЖХД ЙҲХХ ва Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти Ҳуқуқий статистика бош маркази электрон ҳисоб базасига киритилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 5 сентябрдаги 445-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2050-5, 08.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2025 й., 10/25/2050-5/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141. Қайта тикланган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари транспорт воситаларининг эгаларига топширилаётганда яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари РЎваИОБларга қайтарилади ҳамда қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
142. РЎваИОБлар қабул қилиб олинган яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари ва қабул қилиш-топшириш далолатномасини Жамиятга юборади.
(142-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2026 йил 24 апрелдаги 197-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2050-6, 29.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 10/26/2050-6/0436-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятда яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг ҳақиқий ҳолати кўриб чиқилади.
(142-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2026 йил 24 апрелдаги 197-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2050-6, 29.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 10/26/2050-6/0436-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари йўқ қилинади ва бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади.
(141 ва 142-бандлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 5 сентябрдаги 445-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2050-5, 08.10.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2025 й., 10/25/2050-5/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Янги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари топширилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида механик равишдаги деформация таъсири натижасида юзага келмаган ишлаб чиқариш камчиликлари оқибатида қуйидаги яроқсиз ҳолатларга келса, бундай рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қайта тиклаш бепул амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари кўринмайдиган даражага келиб қолганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя элементлари ва ёруғлик қайтарувчи қопламалари ўз хусусиятини йўқотганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг жойлашувидаги ўзгаришлар (силжишлар) кузатилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа ҳолатларда рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қайта тиклаш тўлов асосида амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 5 сентябрдаги 445-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2050-5, 08.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2025 й., 10/25/2050-5/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 5 сентябрдаги 445-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2050-5, 08.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2025 й., 10/25/2050-5/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 5 сентябрдаги 445-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2050-5, 08.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2025 й., 10/25/2050-5/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
171. Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгисини қисқа муддатда қайта тиклаш зарурияти пайдо бўлганда жисмоний ва юридик шахслар ИИВ ЖХД ЙҲХХга ариза билан мурожаат этишлари мумкин.
(171-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 5 сентябрдаги 445-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2050-5, 08.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2025 й., 10/25/2050-5/0920-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тўловни тасдиқловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситасининг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги қайд этиш гувоҳномасининг нусхаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
172. ИИВ ЖХД ЙҲХХ томонидан уч иш куни ичида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ўрганилиб, транспорт воситаси кўрикдан ўтказилади. Ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган тақдирда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига ҳамда Жамиятга тегишли топшириқ юборилади.
(172-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2026 йил 24 апрелдаги 197-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2050-6, 29.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 10/26/2050-6/0436-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шу куннинг ўзида яроқсиз ёки шикастланган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қабул қилади ҳамда қайта тиклаш даврида илгари фойдаланишда бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини вақтинча фойдаланишга беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта тикланган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари беш иш куни ичида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан берилади.
(171 ва 172-бандлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 1 декабрдаги 259-сонли (рўйхат рақами 2050-1, 10.01.2018 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 10/18/2050-1/0538-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якуний қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ушбу Йўриқнома талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 545-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 10/18/2050-1/0538-сон, 24.07.2019 й., 10/19/2050-2/3473-сон; 03.09.2020 й., 10/20/2050-3/1250-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 30.07.2025 й., 10/25/2050-4/0664-сон; 10.10.2025 й., 10/25/2050-5/0920-сон; 01.05.2026 й., 10/26/2050-6/0436-сон)