Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 02.05.2001 йилдаги 201-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.05.2001 йилдаги 201-сон
Kuchga kirish sanasi
02.05.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА «ИНФРАТУЗИЛМАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ, ШУНИНГДЕК СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ОҚОЛТИН ТУМАНИДАГИ ТАРКИБИ ЎЗГАРТИРИЛГАН ХЎЖАЛИКЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, қишлоқ хўжалигида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш ва инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 1999 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасида «Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси (кейинги ўринларда «Лойиҳа» деб юритилади) бўйича ўзаро тушуниш тўғрисида Меморандум имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳанинг умумий қиймати ва Осиё тараққиёт банкининг 25 йил муддатга, шу жумладан 5 йил имтиёзли даврга бериладиган 36 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредитини ҳисобга олган ҳолда уни маблағ билан таъминлашда томонларнинг иштироки белгиланган (1-илова);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳани амалга ошириш беш йил муддатга белгиланган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманда хўжаликлараро ва хўжалик ички ирригация тармоқларини реконструкция қилиш ва қуриш ишларининг аниқ ҳажмлари белгиланган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва унинг маркетингини ташкил этишнинг янги усулларини Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида синовдан ўтказиш назарда тутилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, тажриба тариқасида, Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида Лойиҳани амалга ошириш даврида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2001 йил ҳосилидан бошлаб пахта ва доннинг давлат харидлари бўйича топшириқлар ўрнига 17 минг тонна пахта ва 12,5 минг тонна буғдой миқдорида ҳар йилги белгилаб қўйилган харид квоталари жорий этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган харид квотасидан ортиқча етиштирилган пахта қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари томонидан шартномавий нархлар бўйича сотилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ўн кун муддатда харид квотасидан ортиқча сотиладиган пахтанинг шартномавий нархларини белгилаш тўғрисидаги вақтинчалик низомни ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта бўйича харид квоталарини бажарган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари пахтани қайта ишлашдан олинган қўшимча маҳсулотларни қайта ишлаш корхоналаридан сотиб олгандан кейин ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган харид квотасидан ортиқча етиштирилган бошоқли дон экинлари қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари томонидан шартномавий нархлар бўйича сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид квоталари туманнинг қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ўртасида улар фойдаланаётган қишлоқ хўжалиги ерларининг миқдори ва сифати ҳисобга олинган ҳолда тақсимланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманнинг Лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи ҳар бир алоҳида хўжалиги пахта ва буғдой бўйича унга белгиланган харид квоталари бажарилиши учун мустақил жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 358-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Оқолтин туманининг қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари учун пахта ва бошоқли дон экинлари бўйича харид квоталарини тақсимлашнинг, харид квоталари бажарилиши бўйича жавобгарликни назарда тутувчи, механизмини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги Лойиҳа Осиё тараққиёт банки Директорлар Кенгаши томонидан кўриб чиқилиши якунлари бўйича уни амалга ошириш чора-тадбирлари, шу жумладан лойиҳани ташкилий бошқариш ва кредитни қайтариш масалалари тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё ривожланиш банки иштирокида «Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 416-сон қарорига илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2001 йил 2 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
201-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 майдаги 201-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб- қувватлаш» лойиҳасининг асосий
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р‎‎

Лойиҳа компонентлари номи

Лойиҳа компонент- ларининг умумий қиймати

Шу жумладан:‎

ОТБ

Ўзбекистон Республикаси

жами

улардан:‎‎

Ҳукумат

лойиҳа қатнашчилари- қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермерлар

1.‎ Хўжалик ички ирригация ва дренаж инфратузилмаларини яхшилаш* 43,371‎

16,042‎

27,329‎ 25,368‎ 1,961‎
2.‎ Хўжаликлараро ирригация ва дренаж инфратузилмаларини яхшилаш*‎ 12,408‎ 6,427‎ 5,981‎ 5,981‎ —‎
3.‎ Институционал қўллаб-қувватлаш, мониторинг ва баҳолаш‎ 1,473‎ 0,419‎ 1,054‎ 1,054‎ —‎
4.‎ Машина-трактор хизматлари кўрсатиш ‎ 6,089‎ 5,318‎ 0,771‎ 0,771‎ —‎
5.‎ Лойиҳани бошқариш‎ 2,218‎ 1,305‎ 0,913‎ 0,913‎ —‎
6.‎ Лойиҳани амалга ошириш даврида фоизлар ва мажбуриятлар бўйича воситачилик ҳақи тўлаш** 6,489‎ 6,489‎ —‎ —‎ —‎
Лойиҳанинг умумий қиймати 72,048 36,000 36,000 34,087 1,961

(млн АҚШ доллари)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Маблағлар амалда ўзлаштирилишига қараб аниқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Кредит амалда ўзлаштирилишига ва ҳар 6 ойда қайта кўриб чиқиладиган фоиз ставкаларининг ўзгариб туришига қараб аниқлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 358-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)