Ҳужжат кучини йўқотган 17.06.2021 05.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2037
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг қарори, 05.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2037
Kuchga kirish sanasi
15.11.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 17.06.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ЛОТЕРЕЯЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ТАШКИЛОТЛАР УЧУН ИЧКИ НАЗОРАТ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 5 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2037]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 17 июндаги 34-сон ва 2021 йил 16 июндаги 23-сонли «Лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3310, 17.06.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 160-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ–331-сон «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 147-модда) қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузурида Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар учун ички назорат қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 13 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи З. ДЎСАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 13 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 103 ва 40-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар учун ички назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚОИДАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 43-сон, 451-модда) Қонунига мувофиқ лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назорат — махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлаш бўйича лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг фаолияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ҳужжатлар — лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланадиган ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгиловчи ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар — Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 28, 10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2037-2, 14.04.2015 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 188-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилот (бундан кейинги ўринларда ташкилот деб юритилади) — лотереялар ташкил этиш бўйича фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган, ўйин ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирларнинг бутун комплексини ўтказишни ташкил қилувчи ва маблағ билан таъминловчи юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз — ўйин қийматини тўлаган, ташкилот билан шартнома тузган ва ўйинда уни ўтказиш шартларига мувофиқ қатнашувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозни идентификациялаш — ташкилот томонидан мижоз ҳақидаги маълумотларни у томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозни лозим даражада текшириш — тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг шахси ва ваколатларини текшириш, шунингдек, мижознинг амалий иш муносабатларини доимий равишда ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хабар қилиниши лозим бўлган операциялар — ички назоратни ўтказиш давомида ташкилот томонидан шубҳали деб топилган содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операция — мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлардан келиб чиқиб ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида шубҳа туғдирган тайёрлаш жараёнида бўлган, амалга оширишга мўлжалланган ёки амалга оширилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назорат тизими — жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишни ташкил этиш ва мазкур Қоидаларга риоя этиш бўйича ташкилот томонидан кўриладиган чора-тадбирлар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти номидан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси (бундан кейинги ўринларда Департамент деб юритилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оффшор ҳудуд — имтиёзли солиқ режимини тақдим қилувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда улар ҳақидаги маълумотларни ошкор этмасликни ва тақдим қилмасликни кўзда тутувчи давлатлар ва ҳудудлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таваккалчилик — мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 28, 10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2037-2, 14.04.2015 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 188-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ички назоратнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга йўналтирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни самарали равишда аниқлаш ва тўхтатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотларнинг қасддан ёки қасддан бўлмаган жиноий фаолиятга жалб этилишига йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот фаолияти соҳасидаги таваккалчиликларни, шунингдек уларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш ва баҳолаш;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 28, 10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2037-2, 14.04.2015 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 188-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ёки терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни тайёрлаш ва амалга оширишда ички ҳужжатларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ички назоратнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари, мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатларга мувофиқ мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Қоидаларнинг 22-бандида белгиланган мезонлар асосида шубҳали операцияларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назоратни амалга оширишда аниқланган ва хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операциялар ҳақидаги ахборотларни (ҳужжатларни) Департаментга ўз вақтида тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида ҳолларда хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни ушбу операция амалга оширилиши лозим бўлган санадан бошлаб уч иш кунига тўхтатиб туриш ва бундай операция ҳақида у тўхтатилган кунда Департаментни хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ҳақидаги ахборотни, шунингдек, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотларини ва материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот раҳбариятини тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ишончли ахборот ва материаллар билан тезкор ва мунтазам равишда таъминлаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операцияларнинг амалга оширилиши ёки амалга оширишга уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан боғлиқ бўлган шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай ахборотни давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро айирбошлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операцияларнинг анонимлигини оширувчи янги технологиялар ёрдамида қонунга хилоф иш қилиш, хусусан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш учун ташкилот хизматларидан фойдаланиш таҳдидининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилиши мақсадида зарур бўлган тадбирлар қўллаш;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 9 июндаги 48,16-сон қарорига (рўйхат рақами 2037-1, 08.07.2010 й.) асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 26-27-сон, 224-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўровномалар бўйича маълумотлар базасидан терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ шахслар тўғрисида ахборотни аниқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот фаолияти доирасида таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 28, 10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2037-2, 14.04.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 188-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ички назорат тизимини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ички назоратни ташкил этиш мақсадида ташкилотларда ташкилот раҳбари буйруғи билан мазкур Қоидаларга риоя этилишига масъул бўлган шахс (бундан кейинги ўринларда масъул шахс деб юритилади) тайинланади. Буйруқ нусхаси буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ташкилотларининг ички назорат тизими уларнинг фаолият кўрсатиш хусусиятлари, фаолиятининг асосий йўналишлари, мижозлар ва уларнинг операциялари билан боғлиқ мижозлар базаси ва таваккалчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Бунда ички назорат тизими ташкилотнинг ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, ҳам унинг ташқарисида жойлашган алоҳида бўлинмаларининг (шўъба бўлинмалар, ваколатхоналар, филиаллар, бўлимлар ва бошқалар — улар мавжуд бўлса) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича фаолиятини ҳам назарда тутиши лозим.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 9 июндаги 48,16-сон қарори (рўйхат рақами 2037-1, 08.07.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 26-27-сон, 224-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-1. Ташкилот:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги халқаро талабларни бажармайдиган ёки етарли даражада бажармайдиган давлатларда жойлашган ўзининг чет элдаги алоҳида бўлинмалари томонидан ушбу соҳадаги халқаро стандартларга риоя қилинишига эътибор қаратиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг чет элдаги алоҳида бўлинмаларидан улар жойлашган мамлакатлар қонун ҳужжатларида тегишли чоралар тақиқланганлиги мавжудлиги сабабли, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли чораларни татбиқ қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, бош офисга ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдир. Ўз навбатида, ташкилот бу ҳақда Молия вазирлиги ва Департаментга хабар бериши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг суиистеъмол қилинишини олдини олишга қаратилган чораларни кўриши шарт.
(5-1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 9 июндаги 48,16-сон қарорига (рўйхат рақами 2037-1, 08.07.2010 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 26-27-сон, 224-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-2. Ташкилотларнинг чет элдаги алоҳида бўлинмалари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим. Агар бундай талаблар Ўзбекистон қонун ҳужжатлари талабларидан фарқ қилган тақдирда, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги юқорироқ стандартлар қўлланилади.
(5-2-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 9 июндаги 48,16-сон қарорига (рўйхат рақами 2037-1, 08.07.2010 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 26-27-сон, 224-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ташкилот ўз ташкилий тузилмасининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда масъул шахс бошчилик қиладиган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича таркибий бўлинмани (бундан кейинги ўринларда таркибий бўлинма деб юритилади) ташкил қилиши ва белгилаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-1. Ташкилот бўлинмалари ходимларининг масъул шахс — таркибий бўлинма бошлиғи ёки унинг ходимлари ўртасидаги ўзаро муносабат тартиби ташкилотнинг ички ҳужжатлари билан белгиланади.
(6-1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 9 июндаги 48,16-сон қарорига (рўйхат рақами 2037-1, 08.07.2010 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 26-27-сон, 224-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Масъул шахсга ва таркибий бўлинма ходимларига қуйидаги малака талаблари қўйилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) масъул шахсга — таркибий бўлинма бошлиғига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий маълумотлилик ва раҳбарлик лавозимларида 2 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлишлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот ишининг ўзига хос хусусиятини билишлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) таркибий бўлинма ходимларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий маълумотлилик ва ташкилотда 2 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш тажрибасидан ташқари) эга бўлишлик, олий маълумот мавжуд бўлмаганда эса — ташкилотда уч йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш тажрибасидан ташқари) эга бўлишлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот ишининг ўзига хос хусусиятини билишлик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ташкилотлар ҳар йили январь ойининг 10-санасидан кечиктирмай тайинланган масъул шахс ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масъул шахс ўзгарган тақдирда, бу ҳақда ташкилот беш кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини хабардор қилиши лозим.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 28, 10-сонли қарори (рўйхат рақами 2037-2, 14.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 188-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили январь ойининг 20-санасидан кечиктирмай ташкилотлардаги масъул шахслар ҳақидаги маълумотларни Департаментга тақдим этади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 28, 10-сонли қарори (рўйхат рақами 2037-2, 14.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 188-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳисобот йили давомида ташкилотларда масъул шахслар ўзгарса, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ташкилотлардан тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларни олган кундан бошлаб 5 кун ичида Департаментга қўшимча равишда хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Масъул шахсларни ўқитиш ва малакасини ошириш Департамент томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқитиш қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан танишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишнинг услублари ва замонавий усулларини ўрганиш;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 9 июндаги 48,16-сон қарорига (рўйхат рақами 2037-1, 08.07.2010 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 26-27-сон, 224-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назоратни амалга ошириш бўйича амалий машғулотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул шахснинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш муаммоларига бағишланган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбир (шунингдек, халқаро)ларда иштирок этиши (имконият даражасида).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички назоратни муваффақиятли амалга оширилишининг асосий шарти бу — мазкур жараёнда ҳар бир ходим ўз ваколати доирасида қатнашиши нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда ўқитиш ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқитиш мунтазам равишда бир йилда камида бир марта ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида масъул шахс қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Қоидаларга мувофиқ ички назорат жараёнини ва мижозларни лозим даражада текширишни жорий этиш ва амалга оширилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, ички назоратни амалга ошириш бўйича ички ҳужжатлар ва дастурларни ишлаб чиқади ҳамда раҳбариятга тасдиқлаш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган мижозларнинг шубҳали операциялари тўғрисидаги хабарларни ташкилот раҳбарияти билан келишган ҳолда Департаментга ўз вақтида юборилишини, шунингдек, Департаментнинг қўшимча ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровларининг бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган тегишли маълумотларни (материаллар, ҳужжатлар ва бошқалар) йиғиш, расмийлаштириш, сақлашни ўрнатилган тартибда амалга оширади, уларнинг махфийлигини таъминлайди;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 9 июндаги 48,16-сон қарорига (рўйхат рақами 2037-1, 08.07.2010 й.) асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 26-27-сон, 224-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Қоидалар ва ички назорат дастурларини амалга ошириш жараёнининг махфийлигини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назорат тизимини ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Департамент билан ҳамкорликда мониторинг ва назорат ўтказилиши давомида ташкилот фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мониторингни амалга оширади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 28, 10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2037-2, 14.04.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 188-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Масъул шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ташкилотининг раҳбарлари ва ходимларидан ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назоратни амалга ошириш мақсадида олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хабар қилиниши лозим бўлган операциялар бўйича келгусидаги хатти-ҳаракатларга оид (шу жумладан, мижоз ёки операция тўғрисида қўшимча ахборот олиш ёки мавжуд ахборотни текшириш мақсадида ўтказилаётган операцияни тўхтатиб туриш бўйича) таклифларни раҳбариятга киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масъул шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Масъул шахс қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича ўз таваккалчиликларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш, ушбу таваккалчиликларни ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш чораларни кўриш;
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 28, 10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2037-2, 14.04.2015 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 188-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назоратни амалга ошириш жараёнида олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозларни лозим даражада текширишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозни лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган барча ғайриоддий йирик миқдордаги операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиши;
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 9 июндаги 48,16-сон қарорига (рўйхат рақами 2037-1, 08.07.2010 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 26-27-сон, 224-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операциялар аниқланганда, белгиланган тартибда Департаментга хабар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олинган маълумотнинг махфийлигига риоя қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масъул шахс зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Мижозларни лозим даражада текшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ташкилотлар қуйидаги ҳолатларда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга оширилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида эканлигига ҳар қандай шубҳа мавжуд бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операция амалга ошириш кунидаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 300 баравари миқдоридан ортиқ бўлган бир марталик операциялар амалга оширилганда;
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 28, 10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2037-2, 14.04.2015 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 188-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз ҳақида аввал олинган маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа мавжуд бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-1. Мижозни лозим даражада текшириш бўйича ташкилотлар томонидан кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг ва у тегишли ҳужжатлар асосида қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текширишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз томонидан амалга ошириладиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказишни.
(14-1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 9 июндаги 48,16-сон қарорига (рўйхат рақами 2037-1, 08.07.2010 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 26-27-сон, 224-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
142. Агарда операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда ёхуд оффшор ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган, шунингдек таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига киритилган шахс бўлганда ташкилотлар мижозларни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларни кўришлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
143. Мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз ҳақида қўшимча маълумотлар (фаолият тури, активлар миқдори, очиқ маълумотлар базаси орқали олиниши мумкин бўлган маълумот ва бошқалар) олиш ва мижоз ёки бенефициар мулкдор бўйича маълумотларни янада тезроқ янгилаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоздан унинг пул маблағлари манбаси ёки молиявий ҳолатининг манбаси ҳақида маълумот олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш амалиётларини амалга ошириш сабаблари тўғрисида маълумот олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операцияларни (битимларни) амалга ошириш сабабларини аниқлашнинг бошқа кучайтирилган чораларини амалга ошириш.
(142-143-бандлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 28, 10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2037-2, 14.04.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 188-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар мижоз томонидан тақдим этилган маълумот ва ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Мижозни текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга имкон берувчи барча ҳужжатлар улар тақдим этилган санага ҳақиқий бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мижозларни лозим даражада текшириш операцияларни амалга оширишнинг барча босқичларида олиб борилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижозни идентификациялаш билан бир қаторда у томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда унинг операцияларни амалга оширишга бўлган ваколатлари текширилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мижоз бир ёки бир неча марта мурожаат қилганда, ташкилот қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозни қонун ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ идентификациялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтган ҳисобот даврида (ой, чорак, ярим йил, йил) мазкур мижознинг илгари лотерея бўйича ютуқларини ўрганиб чиқиш, агар унинг тасарруфида бундай операциялар тўғрисида ахборот мавжуд бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мижоз — жисмоний шахсни идентификациялаш унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар мижоз — жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлса, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ҳам ўрганилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мижоз — юридик шахсни идентификациялашда ташкилот унинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни, раҳбарияти ҳақидаги, шунингдек, таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларни олишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, агар мижоз — юридик шахс номидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахс иш кўраётган бўлса, ташкилот бундай жисмоний шахсни идентификациялаш бўйича ҳам маълумотларни олиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш чора-тадбирларининг ўтказилиши талаб қилинмайди.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 9 июндаги 48,16-сон қарори (рўйхат рақами 2037-1, 08.07.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 26-27-сон, 224-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ташкилот мижоз томонидан тақдим этилаётган ахборотни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан мижоз тўғрисида олинган маълумотлардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг аввалги ташкилот билан ўзаро муносабатларини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг ишчанлик тўғрисидаги маълумотларни йиғиш орқали текшириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ташкилот қуйидаги ҳолларда мижозга пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширишни рад этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижоз — жисмоний шахснинг ўзининг доимий ёки вақтинчалик яшаш жойи (паспорт маълумотларига мувофиқ) бўйича мавжуд бўлмаганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шак-шубҳасиз нотўғри бўлган ҳужжатлар тақдим этилганда ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкилот томонидан сўраладиган ҳужжатлар тақдим этилмаганда.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 9 июндаги 48,16-сон қарори (рўйхат рақами 2037-1, 08.07.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 26-27-сон, 224-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III1. Таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
211. Ташкилот мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга оширишда таваккалчилик даражасини (кейинги ўринларда таваккалчилик даражаси деб юритилади) аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш чора-тадбирларини кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таваккалчилик даражаси мижоз тақдим этган ахборот асосида, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар, мижозни лозим тарзда текшириш натижаларини ҳисобга олган ҳолда масъул шахс томонидан ҳар йили аниқланади ва баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари ёзма равишда расмийлаштирилиши ва Департаментга тақдим этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
212. Ташкилот аввалдан қуйидаги мезонларга жавоб берувчи мижозларни таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига тегишли деб топиши ва уларга нисбатан кучайтирилган эътиборни қаратиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
террорчилик фаолиятида иштироки ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг назорат остида эканлиги ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган ёки шуғулланишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори ёхуд уни назорат қилувчи эканлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норезидентлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳақиқатда жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлардаги манзилга тўғри келмайдиган юридик шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳақиқий эгаси ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахс бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мунтазам равишда (уч ой мобайнида икки мартадан ортиқ) шубҳали операцияларни амалга ошираётган мижозлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул шахсда асосли шубҳа уйғотадиган молиявий операцияларни амалга оширувчи бошқа шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
213. Мижоз томонидан амалга ошириладиган операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, ташкилот зарур бўлганда у билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилот барча мураккаб, ғайриоддий йирик операцияларга, шунингдек аниқ иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга бўлмаган операцияларни амалга оширишнинг ғайриоддий схемаларига кучайтирилган эътибор қаратиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот ташкилотнинг раҳбариятига тақдим этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
214. Ташкилот жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни кўриши керак. Бу мақсадларда ташкилот:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизматларнинг янги турлари ва янги иш амалиёти ишлаб чиқилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги ҳамда амалдаги хизмат турларида янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланиш натижасида вужудга келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражасини аниқлаши ва баҳолаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай таваккалчиликнинг баҳоланиши хизматларнинг янги турлари, янги иш амалиётининг ишга туширилиши ёхуд янги ёки ривожланаётган технологияларни фойдаланишга туширишдан аввал ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилот бундай таваккалчиликни мониторинг қилиш ва уларни пасайтириш бўйича тегишли чораларни кўриши лозим.
(III1 боб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 28, 10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2037-2, 14.04.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 188-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Хабар берилиши лозим бўлган операцияларни аниқлаш мезонлари ва тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция қуйидаги ҳолатларда шубҳали деб топилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир вақтнинг ўзида ташкилот томондан йирик пул ютуқларини (энг кам ойлик иш ҳақининг 1500 бараваридан юқори) икки ёки ундан ортиқ ютуқли билетлар эгаларига тўлашда (беришда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа мавжуд бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ютуқни олишда қалбаки лотерея билет тақдим этилаётганлигига шубҳа уйғонса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Операцияни шубҳали деб топиш ҳар бир аниқ ҳолатда ушбу Қоидалар билан ўрнатилган шубҳалилик мезонларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган комплекс таҳлил асосида, шунингдек, мижоз шахси, унинг обрўси, амалий иш муносабатларининг хусусияти, битимнинг асослари, мақсадлари, ҳажми ва тури, уни амалга ошириш усули билан ҳамда шубҳали операцияни тўғри аниқлаш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар асосида аниқланадиган таваккалчилик хавфига боғлиқ равишда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ ҳар қандай операция, шу операцияларнинг тарафларидан бири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёки амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс эканлиги ҳақида белгиланган тартибда олинган ахборот мавжуд бўлса, Департаментга хабар қилиниши ва тўхтатиб турилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолларда ташкилот пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туришга ва ушбу операция ҳақида уни тўхтатиб қўйилган куннинг ўзида Департаментни хабардор қилишга мажбур. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни тўхтатиш ҳақида Департаментнинг кўрсатмаси бўлмаганда, кўрсатилган муддат тугаши билан ташкилот тўхтатилган операцияни тиклашга киришади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
241. Операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операция ҳам Департаментга хабар қилиниши керак.
(241-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 28, 10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2037-2, 14.04.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 188-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Мижознинг операцияси шубҳали деб топилгандан сўнг, масъул шахс шубҳали операцияни амалга оширишга тайёргарлик кўрилаётганлигини ёки амалга оширилганлигини тасдиқловчи асосланган ҳужжатларни тайёрлайди ва ташкилот раҳбарига кўриб чиқиш учун тақдим этади, раҳбар мижозга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар ҳақида қарор қабул қилади, жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операция тўғрисида Департаментга хабар бериш ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз билан операция ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Шубҳали операция тўғрисидаги хабар операция шубҳали деб топилган вақтдан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ ташкилот томонидан Департаментга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ҳар бир шубҳали операция тўғрисидаги маълумот масъул шахс томонидан қоғоз ва электрон кўринишда юритилувчи махсус журналга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ташкилотлар тегишли операциядан шубҳани тасдиқловчи ёки олиб ташловчи ҳар қандай маълумотни Департаментга кечиктирмай топширишлари зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган ахборот ва ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш, махфийлигини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-1. Ташкилот ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумот ва ҳужжатларни ҳар бир операция бўйича, жумладан лозим даражада текшириш натижалари бўйича шубҳали деб тан олинмаган операциялар бўйича мижоздан талаб қилиб олади ва йиғади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-2. Ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, фаолиятнинг асосий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, ҳамда мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатлар асосида ички назоратни амалга ошириш жараёнида олинган маълумотлар ва ҳужжатларни шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-3. Тақдим қилинган ҳужжатлар нусхаларининг тўғрилигига гумон ёки бошқа зарурат пайдо бўлган тақдирда, ташкилот танишиш учун ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-4. Лозим даражада текшириш жараёнида олинган барча маълумотлар ва ҳужжатлар ташкилотнинг мижозларни идентификациясини амалга оширувчи ходимларига мижоз тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун очиқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-5. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги маълумотлар зарурат туғилган тақдирда операция тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-6. Мижозни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар ҳар йили янгиланиб борилиши лозим.
(28-1 — 28-6-бандлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 9 июндаги 48,16-сон қарорига (рўйхат рақами 2037-1, 08.07.2010 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 26-27-сон, 224-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ташкилотлар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотларини ва материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган, лекин операциялар амалга оширилганидан ёки мижоз билан муносабатлар тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатлар мобайнида сақлашлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ташкилотлар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотдан эркин фойдаланишни чеклайдилар, уни тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга, уларнинг операциялари ҳақида Департаментга маълумот берилганлиги тўғрисида ахборот беришга ҳақли эмаслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотлар ўз ходимлари томонидан ички назорат бўйича функцияларини бажариш жараёнида олинган ахборотларни бошқаларга ошкор қилмасликларини (ёхуд шахсий мақсадлар ёки учинчи шахслар манфаатлари учун фойдаланишга рухсат берилмаслигини) таъминлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
301. Масъул шахснинг фаолиятида фойдаланилган барча ҳужжатлар (ички назоратни амалга ошириш билан боғлиқ ёзишмалар, шу жумладан, Департаментга юборилган хабарларнинг қоғоздаги ва электрон нусхалари, мижозларнинг қоғоздаги ва электрон анкеталари, махсус журналлар ва ҳ.к.) дан фойдаланилишини чеклаш мақсадида, бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда ушбу шахс томонидан сақланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
302. Ҳужжатларнинг электрон шакллари дастурий усулда архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи ускуналарга ёзиб қўйилиши ҳамда масъул шахс томонидан уларнинг рўйхати билан биргаликда ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши зарур.
(301-302-бандлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 7 апрелдаги 28, 10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2037-2, 14.04.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 188-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ташкилотлар томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Молия вазирлиги томонидан Департамент билан биргаликда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолларини яширишда, шунингдек, мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 495-модда; 2010 й., 26-27-сон, 224-модда; 2015 й., 15-сон, 188-модда)