LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўли бўйлаб жойлашган ҳудудларида минерал хом ашё базасини янада кенгайтириш ва самарали ўзлаштириш, замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, шунингдек қўшимча иш ўринлари яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Ўзқурилишматериаллари акциядорлик компанияси, Давлат геология қўмитаси, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликларининг:
2008—2012 йилларда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш қувватларини оширишнинг мақсадли параметрлари тўғрисида 1-иловага* мувофиқ;
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган
2008—2012 йилларда амалга ошириш, учун инвесторларга тавсия этилаётган Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳалари тўғрисида 2-иловага* мувофиқ;
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган
қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун 2008—2012 йилларда саноат асосида ўзлаштириш тавсия этилаётган Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида қидириб топилган, бироқ фойдаланилмаётган хом ашё конларини ишга тушириш тўғрисида 3-иловага* мувофиқ таклифларига розилик берилсин.
*3-илова рус тилидаги матнда берилган
2. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Пахта-банк» акциядорлик-тижорат банки, «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки, «Ипотека-банк» акциядорлик-тижорат ипотека банки, «Ҳамкорбанк» акциядорлик-тижорат банки, «Асака» давлат акциядорлик-тижорат банки ва Ўзбекистон Республикаси акциядорлик-тижорат саноат-қурилиш банки томонидан ушбу қарорга 2-иловага* киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жами 500 млн сўмдан ортиқ мақсадли кредитлар ажратиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда янги ишлаб чиқаришлар қувватларининг, муҳандислик ва ижтимоий инфратузилманинг, шунингдек ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ҳар бир тури бўйича экспорт ҳажмларининг асосланган ҳисоб-китоблари билан бирга лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, келишиш ва тасдиқлашга оид таклифларни бир ой муддатда тайёрласинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
4. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари инвесторларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, конларни ўзлаштиришда, тасдиқланган лойиҳа ечимларига мувофиқ объектлар қурилиши учун ер участкалари ажратиш масалаларини ҳал этишда, шунингдек уларни амалга ошириш давомида тизимли асосда ёрдам кўрсатиш ва кўмаклашиш бўйича бир ой муддатда чора-тадбирлар кўрсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясига ҳамда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликларига қурилиш материаллари саноати соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тажрибасига эга бўлган хорижий инвесторларни қидириб топиш ва жалб этишда кўмаклашсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси Сурхондарё вилоятида цемент ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиш мақсадида Оқтошдаги истиқболли майдонларда жойлашган гипсли тош конларида излаш-қидириш ишларини олиб бориш ва 2011 йилгача тугаллаш чора- тадбирларини кўрсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси инвестиция лойиҳаларини давлат экспертизасидан ўтказишда янги ишлаб чиқаришларнинг юқори технологиялиги ва самарадорлиги, минерал хом ашё ва ёқилғи-энергетика ресурслари тежалган ҳолда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги ва таннархи масалаларига алоҳида эътибор қаратсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси ҳамда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликларининг биргаликдаги тақдимига кўра, тегишли равишда асосланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича Идоралараро кенгаш томонидан инвестиция лойиҳалари рўйхатига тасдиқланган мақсадли параметрлар сақлаб қолинган ҳолда, ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади;
(8-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 октябрдаги қарори таҳририда 274-сон — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 43-сон, 456-модда)
«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси раиси ҳамда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимлари лойиҳа амалга оширилаётган вилоятларда қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари ўз вақтида таъминланиши учун шахсан жавоб берадилар.