Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2010 16.10.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2019
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 16.10.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2019
Kuchga kirish sanasi
26.10.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2010
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИГА ФУНДАМЕНТАЛ, АМАЛИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ВА ИННОВАЦИОН ИШЛАРНИНГ ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ДАСТУРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ҚАТНАШУВЧИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МУАССАСАЛАРИ ИЛМИЙ ВА РАҲБАР ХОДИМЛАРИНИНГ БАЗАВИЙ ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ МИҚДОРЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 16 октябрда 2019-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2009 йил 16 декабрдаги 13, 80-Қ/Қ, 116-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларини ўзгартириш тўғрисида»ги (рўйхат рақами 2057, 22.12.2009 й.) қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 8 июлдаги ПФ-4119-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 28-сон, 324-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сонли «Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 370-модда) бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сонли қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари 2009 йилнинг 1 январидан бошлаб амал қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари иловага мувофиқ ўзгартирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари илмий ва раҳбар ходимларнинг иш ҳақларини 2009 йил 1 январдан амалга киритилган ҳамда 2009 йил 1 августдан ўзгартирилган базавий лавозим маошлари миқдорини ҳисобга олган ҳолда 2009 йилнинг охиригача қайта ҳисобланишини ва тўланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси Ш. САЛИХОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 22 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 22 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59 Қ/Қ-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 22 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2009 йил 22 сентябрдаги 11, 59 Қ/Қ, 96-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
№‎ Лавозимларнинг номи Базавий лавозим маошларининг миқдори, сўм
1.‎ Институт директори
профессор 520 038‎
фан доктори 498 911‎
фан номзоди 477 899‎
2.‎ Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт ва бошқа илмий муассасалар филиалининг директори
профессор 477 899‎
фан доктори 460 920‎
фан номзоди 440 299‎
3.‎ Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири
фан доктори ёки профессор 460 920‎
катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди 440 299‎
илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди 423 434‎
4.‎ Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари
фан доктори ёки профессор 440 299‎
катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди 423 434‎
илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди 406 476‎
5.‎ Бош илмий ходим
профессор илмий унвонига эга бўлган фан доктори 440 299‎
катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан доктори 423 434‎
илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори 406 476‎
6.‎ Етакчи илмий ходим
илмий унвонга эга бўлган фан доктори 423 434‎
илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори 406 476‎
илмий унвонга эга бўлган фан номзоди 386 415‎
7.‎ Катта илмий ходим
илмий унвонга эга бўлган фан номзоди 386 415‎
илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди 366 583‎
илмий даражага эга бўлмаган 347 193‎
8.‎ Кичик илмий ходим
фан номзоди 366 583‎
илмий даражага эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) 347 193‎
илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) 327 964‎
9.‎ Тажриба орттирувчи тадқиқотчи 289 365‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 43-сон, 459-модда)