Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 24 июнда қабул қилинган Сенат томонидан 2009 йил 28 августда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг мақсади ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Асосий тушунчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
[СПиТ:
1.Ёнғин хавфсизлиги / Ёнғин]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин — одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, шунингдек атроф табиий муҳитга зарар етказадиган, назорат қилиб бўлмайдиган ёниш;
[СПиТ:
1.Ёнғин хавфсизлиги / Ёнғин назорати]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин назорати — ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолият;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғинлар профилактикаси — ёнғинлар келиб чиқиши эҳтимолини истисно этишга ва уларнинг оқибатларини камайтиришга қаратилган огоҳлантириш чора-тадбирлари мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғиндан сақлаш хизмати — одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш, шунингдек объектларда, аҳоли пунктларида ҳамда бошқа ҳудудларда ёнғин хавфсизлигини талаб даражасида сақлаб туриш мақсадида белгиланган тартибда ташкил этилган бошқарув органлари, кучлар ва воситалар мажмуи;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
[СПиТ:
1.Ёнғин хавфсизлиги / Ёнғин хавфсизлиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги талаблари — ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий ва (ёки) техник хусусиятга эга махсус шартлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши — ёнғин хавфсизлиги талабларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин-техник маҳсулоти — ёнғин хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган махсус техник, илмий-техник ва интеллектуал маҳсулотлар, шу жумладан ёнғинни ўчириш техникаси ва асбоб-ускуналари, ёнғинни ўчириш аслаҳа-анжомлари, оловни ўчириш ва оловдан ҳимоя қилиш моддалари ҳамда материаллари, махсус алоқа ва бошқариш воситалари, электрон ҳужжатлар, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базалари, шунингдек ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда уларни ўчиришнинг бошқа воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғинга қарши режим — ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишининг олди олинишини ва ёнғинлар ўчирилишини таъминлаш юзасидан одамларнинг хатти-ҳаракат қоидалари, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва (ёки) биноларни (ҳудудларни) сақлаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғинга қарши алоҳида режим — ёнғин хавфи юқори бўлган даврда муайян ҳудудларда қонун ҳужжатларига мувофиқ ёнғин хавфсизлигининг қўшимча талабларини белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда уларни ўчиришга қаратилган ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий, ижтимоий ва илмий-техник чора-тадбирлар, шунингдек кучлар ва воситалар мажмуидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими субъектлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) ва фуқаролардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Давлат органлари ва бошқа органларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги иштироки. Ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ёнғин хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли органнинг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматидир (бундан буён матнда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати деб юритилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ёнғинни ўчириш техникаси ва бошқа техника воситалари билан жиҳозлаш соҳасида ягона техника сиёсатини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ёнғин назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги талабларидан асосли равишда четга чиқилган ёки бундай талаблар мавжуд бўлмаган тақдирда бинолар, иншоотларни ва бошқа объектларни қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга доир лойиҳа ҳужжатларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишига тааллуқли қисмини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш учун майдонлар (трассалар) танлаш (ажратиш) комиссиясининг, шунингдек қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олиш комиссияларининг ишида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги соҳасида ёнғинга қарши тарғиботни, ўқитишни ва ахборот билан таъминлашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлигининг илмий-техник жиҳатдан таъминланишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги соҳасида лицензиялаш ва сертификатлаштиришни белгиланган тартибда амалга оширади;
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган «Ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятининг паспорти».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари ҳисобини юритади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 февралдаги 13-сонли қарори билан тасдиқланган «Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотни тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш тартиби ҳақида»ги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар ва фуқароларга аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш ҳамда ёнғинларнинг олдини олишга доир тадбирлар ўтказиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар беради.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат ёнғин назорати тўғрисида»ги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари (бундан буён матнда ваколатли органлар деб юритилади) ўз ваколатлари доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ишлаб чиқилишида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин назоратини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат эҳтиёжлари учун ёнғин-техник маҳсулотининг номенклатурасини ишлаб чиқади ва ҳажмларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш тизимини яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда, ижтимоий-маданий, саноат объектларида ҳамда бошқа объектларда, ҳудудлар ва коммуникацияларда ёнғинлар ўчирилишини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли органлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги давлат дастурлари амалга оширилишида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларининг бажарилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бюджетларнинг ёнғин хавфсизлигига, шу жумладан ёнғиндан сақлаш хизматининг таъминоти харажатларига доир қисмининг ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва ижро этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги иштироки
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.02.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматининг ташкил этилишига ва фаолиятига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин назоратининг амалга оширилишига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан жамоат назоратини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ҳудудида содир бўлган ёнғинларнинг келиб чиқиш ва кучайиш (тарқалиш) сабаблари ҳамда шароитларини аниқлашга доир ишларни бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш чора-тадбирларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича ахборот олиш, шу жумладан ёнғиндан сақлаш хизматининг бошқарув органлари ва бўлинмаларидан ахборот олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини ишлаб чиқиши ва амалга ошириши, шунингдек уларнинг бажарилиши устидан доимий назоратни таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғинга қарши тарғибот ўтказиши ва ўз ходимларига ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига қарашли ёнғинга қарши ҳимоя тизими ва воситаларини, ёнғинга қарши сув таъминоти манбаларини, шу жумладан ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини ишга яроқли ҳолда сақлаши, улардан белгиланганидан бошқа мақсадда фойдаланилишига йўл қўймаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларига ёнғинларни ўчиришда, шунингдек ёнғин назорати органларига ёнғинларнинг келиб чиқиш ва кучайиш (тарқалиш) сабаблари ҳамда шароитларини аниқлашда, ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилишида ва ёнғинлар келиб чиқишида айбдор шахсларни топишда белгиланган тартибда кўмаклашиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ҳудудидаги ёнғинларни ўчириш чоғида зарур кучлар ва воситаларни белгиланган тартибда бериши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғиндан сақлаш хизматининг мансабдор шахслари ўз хизмат вазифаларини бажараётганда уларнинг ўз ҳудудига, бинолар, иншоотларга ва бошқа объектларга эркин киришини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига қарашли объектларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати тўғрисидаги, шу жумладан ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг ёнғин хавфлилиги ҳақидаги, шунингдек ўз ҳудудида содир бўлган ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисидаги маълумотларни ҳамда ҳужжатларни ёнғин назорати органлари мансабдор шахсларининг талабига кўра тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келиб чиққан ёнғинлар, мавжуд ёнғинга қарши ҳимоя тизимлари ва воситаларидаги носозликлар тўғрисида, йўллар ва тор кўчаларнинг ҳолати ўзгарганлиги ҳақида ёнғиндан сақлаш хизматига дарҳол хабар қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига қарашли ишлаб чиқариш, хўжалик биноларини, тураржойларни ва бошқа бинолар ҳамда иморатларни белгиланган тартибда ёнғин назоратини амалга ошириш мақсадида кўздан кечириши ва текшириши учун ёнғин назорати органларининг мансабдор шахсларига имконият бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва уларнинг зиммасида бошқа мажбуриятлар бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.01 Умумий қоидалар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ташкилотларнинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятининг таркибий қисмидир. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар мансаб йўриқномаларида ва бошқа йўриқномаларда, зарур ҳолларда эса тегишли шартномаларда акс эттирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, агар тегишли шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари ва улар ваколат берган шахслар зиммасига юклатилади. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашга доир вазифаларнинг ваколатли шахслар зиммасига юклатилиши раҳбарларнинг зиммасидан масъулиятни соқит қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий ва давлат уй-жой фондларининг тураржойлари ва бошқа биноларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, агар бу мулкий ижара (аренда) шартномасида кўрсатилган бўлса, мулкдорлар ёки ижарага (арендага) олувчилар зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли пунктларини ривожлантириш ва уларда иморат қуришни режалаштириш, бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш ҳамда техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш чоғида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тегишинча шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи, буюртмачилар, иморат қурувчилар, лойиҳа ва қурилиш ташкилотлари зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Ёнғин хавфсизлиги соҳасида норматив жиҳатдан тартибга солиш
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғин хавфсизлиги соҳасида норматив жиҳатдан тартибга солиш ижро этилиши шарт бўлган ёнғин хавфсизлиги талабларининг ваколатли органлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек норматив ҳужжатларда белгиланишидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли органлар томонидан тасдиқланадиган ёнғин хавфсизлиги талабларини ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек норматив ҳужжатлар Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишиб олиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Моддалар, материаллар, буюмлар, конструкциялар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчилар (етказиб берувчилар) мазкур моддалар, материаллар, буюмлар, конструкциялар ва асбоб-ускуналарнинг ёнғин хавфлилиги кўрсаткичларини, шунингдек улардан фойдаланишда қўлланиладиган ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини тегишли техник ҳужжатларда кўрсатиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотлар, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар учун ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда, шу жумладан улар лойиҳалаштирилаётганда ёнғинлар чоғида одамларнинг эвакуация қилинишини ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки сақлаб қолинишини таъминловчи ечимлар назарда тутилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли пунктлари ва бошқа ҳудудлар учун ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бошқарув органлари ва бўлинмаларининг ёнғиндан сақлаш хизматининг бошқа турлари, ваколатли органлар, авария-таъмирлаш хизматлари ва ўзга хизматлар билан ёнғинларнинг ўчирилишини ташкил этишни таъминлашга доир ҳамкорлиги келишувлар билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг кучлари ва воситаларини фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишга жалб қилиш тартиби фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғинларни ўчириш учун ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг кучлари ва воситаларини жалб қилишнинг минтақалараро ҳамда маҳаллий даражалардаги режалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда, ёнғинларни ўчириш чоғида ёнғин кучайишининг (тарқалишининг) ҳамда ёнғин билан боғлиқ бўлган, одамларга, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, атроф табиий муҳитга таҳдид солувчи хавфли омилларнинг олдини олиш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғинларнинг кучайишига (тарқалишига) тўсқинлик қиладиган ва уларни бартараф этишни таъминлайдиган шароитларни яратишга доир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотлар ва фуқароларда мавжуд бўлган алоқа, транспорт воситаларидан, асбоб-ускуналардан, ёнғинни ўчириш воситалари ва оловни ўчириш моддаларидан кейинчалик ўрни белгиланган тартибда қопланиши шарти билан фойдаланишга доир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли хизматларни жалб этган ҳолда жамоат тартибини таъминлаш, ёнғинлар ўчирилаётган жойларни қўриқлаш (шу жумладан ёнғинларнинг келиб чиқиш ва кучайиш (тарқалиш) сабабларини, шароитларини текшириш чоғида), йўл ҳаракатини тартибга солиш, эвакуация қилиш ва (ёки) ёнғин келиб чиққан жойда бошқа тадбирларни амалга оширишга доир ҳаракатлар бажарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари ёнғинларни ўчириш, ёнғинлар ва аварияларнинг келиб чиқиши ҳамда кучайишининг (тарқалишининг) олдини олиш билан боғлиқ зарур ишларни амалга оширишда ёнғинни ўчириш мақсади учун табиий ва сунъий сув манбаларидан сув билан бепул таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосли таваккалчилик доирасида ҳаракат қилган Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг шахсий таркиби ва ёнғинни ўчиришда қатнашган бошқа иштирокчилар етказилган зарарнинг ўрнини қоплашдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Ёнғинни ўчиришга раҳбарлик қилиш
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғинни ўчиришга раҳбарлик қилиш ёнғин жойига етиб келган ёнғиндан сақлаш хизматининг катта тезкор мансабдор шахси (бундан буён матнда ёнғинни ўчириш раҳбари деб юритилади) томонидан амалга оширилади, у ёнғинни ўчириш ҳаракатларини бажаришда иштирок этаётган ёнғиндан сақлаш хизматининг шахсий таркибини, шунингдек ёнғинни ўчиришга жалб этилган кучлар ва воситаларни яккабошчилик принципи асосида бошқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғинни ўчириш раҳбари вазифаларнинг бажарилиши, ёнғинни ўчириш ҳаракатларини бажаришда иштирок этаётган ёнғиндан сақлаш хизмати шахсий таркибининг ҳамда ёнғинни ўчиришга жалб этилган кучлар ва воситаларнинг хавфсизлиги учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғинни ўчириш раҳбари ёнғинни ўчириш ҳаракатлари амалга оширилаётган ҳудуд чегараларини, мазкур ҳаракатларни бажаришнинг тартибини ва ўзига хос жиҳатларини белгилайди, шунингдек ёнғин чоғида одамларни, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини қутқариш бўйича қарорлар қабул қилади. Зарур ҳолларда, ёнғинни ўчириш раҳбари бошқа қарорлар, шу жумладан ёнғинни ўчириш ҳаракатлари амалга оширилаётган ҳудуддаги юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган қарорлар қабул қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғинни ўчириш раҳбарининг кўрсатмалари ёнғинни ўчириш ҳаракатлари амалга оширилаётган ҳудуддаги барча ташкилотлар ва фуқароларнинг ижро этиши учун мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғин ўчирилаётганда ёнғинни ўчириш раҳбарининг ҳаракатларига аралашишга ёки унинг фармойишларини бекор қилишга ҳеч ким ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Ёнғин хавфсизлиги соҳасида ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ишлар ва хизматлар ёнғин хавфсизлиги талабларини амалга ошириш, шунингдек ёнғинлар профилактикасини таъминлаш ва ёнғинларни ўчириш мақсадида бажарилади ҳамда кўрсатилади. Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ишлар ва хизматлар жумласига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин хавфсизлиги соҳаси мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Ёнғинга қарши тарғибот ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғинга қарши тарғибот аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда жамиятни оммавий ахборот воситалари, махсус адабиётлар ва реклама маҳсулотларини нашр этиш ҳамда тарқатиш, муайян мавзуга бағишланган кўргазмалар, кўриклар, конференциялар ўтказиш ва аҳолини хабардор қилишнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа шаклларидан фойдаланиш орқали ёнғин хавфсизлиги муаммолари ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўллари ҳақида хабардор қилишдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғинга қарши тарғиботни ёнғиндан сақлаш хизмати, шунингдек ёнғиндан сақлаш хизмати кўмагида ваколатли органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар ва фуқаролар ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотларнинг ходимларига ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш иш берувчилар (маъмурият, мулкдорлар) томонидан ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ, тегишли ваколатли органлар тасдиқлаган ва Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган махсус дастурлар бўйича олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим муассасаларида болаларга ва бошқа таълим муассасаларида таълим олаётган шахсларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни мажбурий тарзда ўргатиш мазкур муассасалар томонидан тегишли ваколатли органлар тасдиқлаган ва Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган махсус дастурлар бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида болаларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш, уларни касбга йўналтириш, ёнғинга қарши тарғибот тизимини такомиллаштириш ҳамда ёнғинларнинг олдини олишга ва ёнғин чоғида тўғри ҳаракат қила билишга қаратилган бошқа вазифаларни амалга ошириш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ ёш ёнғин ўчирувчилар дружиналари ташкил этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фаолияти тўлиқ ёки қисман Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган оммавий ахборот воситалари ёнғин хавфсизлиги масалаларига доир тезкор ахборотни бепул асосда эълон қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан қабул қилган қарорлари ҳақида аҳолини хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотни тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Ёнғинга қарши алоҳида режим
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғин хавфи юқори бўлганда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан тегишли ҳудудларда ёнғинга қарши алоҳида режим ўрнатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғинга қарши алоҳида режимнинг амал қилиши даврида тегишли ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ёнғин хавфсизлигига оид қўшимча талаблар белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Ёнғин хавфсизлигини илмий-техник жиҳатдан таъминлаш
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғин хавфсизлигини илмий-техник жиҳатдан таъминлашни илмий- тадқиқот, тажриба-конструкторлик, лойиҳа ташкилотлари ва бошқа илмий-техник ташкилотлар, шунингдек тегишли таълим муассасалари амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги илмий-техник ишланмаларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ташкилотларнинг маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотлар янги технологиялар ва маҳсулотлар яратилишида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида зарур илмий-техник ишланмалар амалга оширилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Ёнғин-техник маҳсулотини ишлаб чиқариш
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғин-техник маҳсулоти давлат буюртмаси асосида, шунингдек тадбиркорлик фаолияти тартибида ишлаб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғин-техник маҳсулотини ишлаб чиқариш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар ва хизматларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги маҳсулотлар ва хизматларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун улар ташкилотлар ҳамда фуқаролар ташаббусига кўра ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ёнғиндан сақлаш хизмати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Ёнғиндан сақлаш хизматининг асосий вазифалари
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғиндан сақлаш хизматининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғинлар профилактикасини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғинларни ўчириш, ёнғин зонасида қолган одамларни ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини қутқариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғиндан сақлаш хизмати кучлари ва воситаларининг ёнғинлар профилактикаси ҳамда ёнғинларни ўчириш билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажаришга жалб қилинишига, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Давлат ёнғиндан сақлаш хизмати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ёнғиндан сақлаш хизмати ёнғиндан сақлаш хизматининг асосий туридир ва у Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг бўлинмалари туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда белгиланган тартибда ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тузилиши, вазифалари, функциялари, ташкил этилиши ва фаолият юритиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 700-сон “Республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг шахсий таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг шахсий таркиби тегишли штат лавозимларида турган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сафдорлар, сержантлар ва офицерлар таркибидан бўлган шахсларни (ходимларни);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус унвонга эга бўлмаган шахсларни (хизматчиларни) ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ходимларига нисбатан ички ишлар органларида хизматни ўташни тартибга солувчи низомлар амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг хизматчиларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган қоидалар амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг шахсий таркиби белгиланган намунадаги хизмат кийимига ва фарқлаш белгиларига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати шахсий таркибини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати шахсий таркибининг ҳаёти ва соғлиғи давлат ҳимоясидадир ҳамда белгиланган тартибда давлат томонидан мажбурий суғурта қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати ваколатли органларда ва ташкилотларда уларга қарашли объектларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати бошқарув органлари ва бўлинмаларининг фаолиятини ташкил этиш, шунингдек шахсий таркибнинг хизматни ўташ тартиби тегишли ваколатли органлар ва ташкилотлар томонидан Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати фуқаролар ва жамоат бирлашмаларининг ташкилотларда, аҳоли пунктлари ва бошқа ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини таъминлашда, ёнғинларни ўчиришда иштирок этишининг шаклидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари дружиналар ва (ёки) командалар тарзида ташкил этилади ҳамда тегишли маъмурий-ҳудудий бирликнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимига киради.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-модда. Идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказишни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Ёнғин назорати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда. Давлат ёнғин назорати
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ёнғин назорати ваколатли органлар, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида амалга ошириладиган назоратдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ёнғин назорати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан амалга оширилади.
(34-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг объектларида, ўрмон хўжалиги ҳудудларида, кон қазилмалари ва шахта иншоотларида, портловчи материаллар ишлаб чиқарилаётганда, ташилаётганда, сақланаётганда, улардан фойдаланилаётганда ва улар утилизация қилинаётганда, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллардан фойдаланган ҳолда портлатиш ишларини олиб борувчи ташкилотларда, ҳаво, сув, темир йўл, автомобиль транспорти ҳамда электр транспортидан фойдаланилаётганда давлат ёнғин назоратини амалга ошириш тартиби Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва тегишли ваколатли органлар ўртасидаги келишувлар билан белгиланади.
(34-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналарида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан давлат ёнғин назорати Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ва бошқа чет эл ваколатхоналари эгаллаб турган объектларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан давлат ёнғин назорати ушбу муассасалар расмий вакилининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали қилган ёзма мурожаати асосида давлат ёнғин назорати органлари томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ёнғин назорати органлари ва мансабдор шахсларининг рўйхати, вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-модда. Идоравий ёнғин назорати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоравий ёнғин назорати идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати, шунингдек қонун ҳужжатларида ваколат берилган мансабдор шахслар томонидан идораларга қарашли ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида амалга ошириладиган назоратдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоравий ёнғин назорати ваколатли органлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идораларга қарашли ташкилотларда ёнғин хавфсизлиги талаблари ёнғин келиб чиқишига ва одамларнинг хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бузилганлиги аниқланган тақдирда, идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати алоҳида ишлаб чиқаришнинг, ишлаб чиқариш участкасининг, агрегатнинг ишини, бинодан, иншоотдан, хонадан фойдаланишни, айрим турдаги ишларни бажаришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-модда. Ёнғиндан сақлаш хизматининг молиявий ва моддий-техника таъминоти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бошқарув органлари ҳамда бўлинмаларининг, бундан ташкилотлар билан тузиладиган шартномалар асосида ташкил этиладиган бўлинмалар мустасно, молиявий ва моддий-техника таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида ташкил этилган бўлинмаларининг таъминоти мазкур ташкилотлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматининг молиявий ҳамда моддий-техника таъминоти, шунингдек шахсий таркибнинг ижтимоий кафолатлари ва компенсацияларини молиявий таъминлаш уларнинг муассислари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-модда. Низоларни ҳал этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2009 йил 1 октябрдаги 191-192 (4854-4855)-сонида эълон қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 30 сентябрь,