18.08.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1996
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи, 18.08.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1996
Kuchga kirish sanasi
28.08.2009
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ (24-СОНЛИ БҲМС) «ҚАРЗЛАР БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИ»НИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 18 августда 1996-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 июндаги 83-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1996-1, 28.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 599-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (24-сонли БҲМС) «Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р.С. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 5 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2009 йил 5 августдаги 79-сонли буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (24-сонли БҲМС) «Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимининг элементи ҳисобланади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 июндаги 83-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1996-1, 28.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 599-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур БҲМСнинг мақсади бўлиб, суғурта ташкилотлари, банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектларда (бундан кейинги ўринларда хўжалик юритувчи субъект деб юритилади) қарзлар бўйича харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби услубиётини ва улар тўғрисида маълумотларни очиб беришни белгилаш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур БҲМС мажбурият сифатида қаралмайдиган хусусий капиталга (жумладан имтиёзли акцияларга) нисбатан қилинган ҳақиқий ёки кўзда тутилаётган харажатларга қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур БҲМСда қўлланиладиган асосий тушунчалар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
квалификацияланган актив — белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш ёки сотиш учун тайёрлаш албатта салмоқли вақтни талаб қиладиган актив;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарзлар бўйича харажатлар — хўжалик юритувчи субъект томонидан қарз маблағларини олиши сабабли амалга оширилган фоизли ва бошқа харажатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қарзлар бўйича харажатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) жалб қилинган қисқа муддатли ва узоқ муддатли қарзлар бўйича фоизлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қарзлар билан боғлиқ бўлган дисконтлар (чегирмалар), шу жумладан, облигацияга тегишли дисконтларнинг (чегирмаларнинг) ҳисобдан чиқарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сонли БҲМС) «Ижара ҳисоби»га (рўйхат рақами 1946, 2009 йил 24 апрель) мувофиқ бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган молиявий ижара ва/ёки лизингга тааллуқли бўлган фоиз харажатлари.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 июндаги 83-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1996-1, 28.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 599-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Аниқ бир вазиятларга боғлиқ равишда, белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш ҳолатигача келтирилиши салмоқли вақтни талаб этадиган қуйидаги активлар квалификацияланадиган активлар бўлиб ҳисобланиши мумкин: бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш машиналари ва ускуналари, номоддий активлар, электр станциялари, инвестиция кўчмас мулки ва шу кабилар. Бошқа турдаги инвестициялар ва ҳар куни катта миқдорларда, қайта такрорланадиган асосда ишлаб чиқариладиган товар-моддий захиралари, гарчанд уларнинг ишлаб чиқарилиши узоқ муддатни талаб этган тақдирда ҳам (масалан, виски, вино, коньяк ва шу кабиларни ишлаб чиқариш) квалификацияланадиган актив бўлиб ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Харид қилиш пайтида белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш учун ёки сотиш учун тайёр бўлган активлар квалификацияланган актив бўлиб ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ер майдони квалификацияланган актив бўлиб ҳисобланмайди. Бироқ, агарда ер майдонида бирор-бир ер тузилиш ишлари амалга оширилаётган бўлса, қарзлар бўйича харажатларни ер майдони қийматига қўшиш мумкин, чунки ушбу харажатлар мазкур ер майдонини фойдаланишдан ёки уни сотишдан олинган даромадлар билан солиштирилади (қопланади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Агар ер майдони харид қилиб олинган ва ер тузилиш ишлари бино ёки иншоотларни қуриш мақсадида амалга оширилаётган бўлса, бундай ҳолларда қарзлар бўйича харажатлар ер майдони қийматига эмас, балки қурилаётган объектлар қийматига қўшилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Қарзлар бўйича харажатлар ҳисобининг тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 1. Қарзлар бўйича харажатларнинг тан олиниши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қарзлар бўйича харажатлар, мазкур бобнинг 2-параграфига мувофиқ капитализация қилинадиган қисмидан ташқари қолган қисми, улар амалга оширилган даврнинг харажатлари (молиявий фаолият бўйича харажатлар) сифатида тан олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Квалификацияланган активни харид қилиш, қуриш ёки ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган қарзлар бўйича харажатлар ушбу активнинг таннархига олиб бориш йўли орқали капитализация қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қарзлар бўйича харажатлар квалификацияланган активнинг қийматига қўшиш йўли билан капитализация қилинади, агарда ундан хўжалик юритувчи субъект келгусида иқтисодий манфаатлар олиши мумкин бўлса ва агар бунда харажатларни ишончли ўлчаш имконияти мавжуд бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 2. Капитализация қилиш учун рухсат этилган қарзлар бўйича харажатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Квалификацияланган активни харид қилиш, қуриш ёки ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган қарзлар бўйича харажатлар — бу, агар тегишли актив учун харажатлар амалга оширилмаган тақдирда, вужудга келмаслиги мумкин бўлган қарзлар бўйича харажатлардир. Аниқ бир квалификацияланган активни харид қилиш учун хўжалик юритувчи субъект маблағларни айнан шу мақсадда четдан жалб қилган ҳолларда, ушбу актив билан бевосита боғлиқ бўлган қарзлар бўйича харажатлар аниқ равишда белгиланиши (ўрнатилиши) мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Аниқ бир қарз ва квалификацияланган актив ўртасида бевосита боғлиқликни аниқлаш ва тескари ҳолатда жалб қилмаслик мумкин бўлган қарзларни аниқлаш қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин. Мазкур турдаги қийинчиликлар қуйидаги ҳолларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий фаолияти марказлаштирилган тартибда мувофиқлаштирилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлар гуруҳи турли фоиз ставкалари бўйича қарз маблағларини олиш учун қатор қарз мажбуриятларидан фойдаланса ва ушбу маблағларни гуруҳга кирувчи хўжалик жамиятларига турли асосларда қарзга берса, пайдо бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур ҳолат валюта курсларининг тебранишида, шунингдек юқори инфляция шароитида чет эл валютасида деноминация қилинган ёки унга боғланган қарзлар гуруҳ томонидан фойдаланган ҳолларда янада мушкуллашади. Булар натижасида квалификацияланган активни харид қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган қарз маблағларидан фойдаланиш бўйича харажатлар миқдорини аниқлаш қийинлашади ва у хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг профессионал мулоҳазасига асосланган баҳолашни талаб этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Квалификацияланган активни харид қилиш учун махсус жалб қилинган қарз маблағлари доирасида мазкур актив бўйича капитализация қилиш учун рухсат этилган қарзлар бўйича харажатлар суммаси, ушбу қарз бўйича давр мобайнида қилинган ҳақиқий харажатлардан ушбу қарз маблағларини вақтинчалик инвестиция қилишдан олинган ҳар қандай инвестиция даромади суммасини чегириб ташлангандан сўнг қолган сумма сифатида аниқланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Квалификацияланган активни молиялаштириш бўйича келишувлар хўжалик юритувчи субъект томонидан қарз маблағларини олишга ва ушбу маблағларнинг бир қисми ёки ҳаммаси квалификацияланган актив учун қилинган харажат сифатида ишлатилишидан олдин, улар билан боғлиқ бўлган харажатларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бундай шароитларда қарз маблағлари кўп ҳолларда, улар квалификацияланган актив учун сарфлангунга қадар вақтинча инвестиция қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Давр мобайнида капитализация қилиш учун рухсат этилган қарзлар бўйича харажатлар суммасини аниқлашда бундай маблағлардан олинган ҳар қандай инвестиция даромади амалга оширилган қарзлар бўйича харажатлар суммасидан чегириб ташланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Умумий мақсадларда жалб қилинган ва квалификацияланган активни харид қилиш учун фойдаланилган қарз маблағлари доирасида капитализация қилиш учун рухсат этилган қарзлар бўйича харажатлар суммаси ушбу актив учун амалга оширилган харажатларга нисбатан капитализация ставкасини қўллаш орқали аниқланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Квалификацияланган активни харид қилиш учун махсус олинган қарзлардан ташқари, давр мобайнида хўжалик юритувчи субъектнинг қопланмай қолган қарзларига нисбатан ҳисобланган қарзлар бўйича харажатларнинг ўртача тортилган миқдори капитализация ставкаси бўлиб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Давр мобайнида капитализация қилинган қарзлар бўйича харажатлар суммаси ушбу давр мобайнида амалга оширилган қарзлар бўйича харажатлар суммасидан ошиб кетмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузишда қарзлар бўйича харажатларнинг ўртача тортилган миқдорини ҳисоблаш мақсадида бош ва шуъба хўжалик жамиятларининг барча қарзларини киритиш мумкин ёки бошқа шароитларда ҳар бир шуъба хўжалик жамияти учун мазкур шуъба хўжалик жамиятининг қарз маблағларига нисбатан ҳисобланган қарзлар бўйича харажатларнинг ўртача тортилган миқдорини қўллаш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 3. Квалификацияланган актив баланс қийматининг унинг жорий қийматидан ошиб кетиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Квалификацияланган активнинг баланс қиймати ёки кўзланган якуний таннархи унинг жорий қийматидан ёки соф сотиш қийматидан ошиб кетса, унинг баланс қиймати бухгалтерия ҳисоби бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ қисман ёки тўлиқ ҳисобдан чиқарилади. Бунда, айрим ҳолатларда квалификацияланган актив қийматининг илгари амалга оширилган қисман ҳисобдан чиқарилган миқдори бухгалтерия ҳисоби бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қайта тикланиши мумкин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 4. Қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилишнинг бошланиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Хўжалик юритувчи субъект қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилишни квалификацияланган актив таннархининг бир қисми сифатида капитализация қилишни бошлаш санасидан бошлаб амалга ошириши лозим. Капитализация қилишни бошлаш санаси бўлиб, хўжалик юритувчи субъект бир вақтнинг ўзида биринчи марта қуйида келтирилган шартларнинг барчасига мувофиқ келиш санаси ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур актив бўйича харажатларни амалга оширганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарзлар бўйича харажатларни амалга оширганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
активни белгиланган мақсади бўйича ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш учун зарур бўлган фаолиятни амалга оширганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Квалификацияланган актив учун қилинган харажатлар фақатгина пул тўловларида, бошқа активларни ўтказиб беришда ёки фоизли мажбуриятларни қабул қилишда ифодаланган харажатларни ўз ичига олади. Харажатлар мазкур актив билан боғлиқ оралиқ тўловлар ва Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (10-сонли БҲМС) «Давлат ёрдамининг ҳисоби ва у тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш»да (рўйхат рақами 3534, 2024 йил 24 июль) кўзда тутилган тартибда олинган субсидиялар миқдорига камайтирилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 4 мартдаги 338-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1996-2, 13.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2026 й., 10/26/1996-2/0231-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Илгари капитализация қилинган қарзлар бўйича харажатларни ўз ичига олган давр давомидаги активнинг ўртача баланс қиймати одатда ушбу даврда капитализация ставкаси қўлланиладиган харажатларнинг асосланган тахминий қийматига тенг бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Активни белгиланган мақсадларда ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш учун зарур бўлган фаолият нафақат активнинг ўзини жисмоний яратишини ўз ичига олади. Унга активни жисмоний яратишни бошлашдан олдин амалга ошириладиган техник ва маъмурий ишлар ҳам киради, масалан, қурилишни бошлаш учун зарур бўлган рухсатни олиш билан боғлиқ фаолият. Бироқ, бундай фаолиятга активга эгалик қилиш тааллуқли эмас, агарда бунда унинг ҳолатини ўзгартирувчи ишлаб чиқариш ёки модификация бўлмаса. Масалан, қурилиш учун ерни тайёрлаш ишлари амалга оширилган даврда қарзлар бўйича амалга оширилган харажатлар ушбу ишларни амалга ошириш даври давомида капитализация қилинади. Бироқ, келгусида қурилиш учун сотиб олинган ер, унда ҳеч қандай тайёрлаш ишлари олиб борилмасдан эгалик қилиб турилган даврдаги қарзлар бўйича харажатлар капитализация қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 5. Қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилишнинг тўхтатилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Хўжалик юритувчи субъект квалификацияланган активни тайёрлаш бўйича фаол ҳаракатни тўхтатган давомий даврлар мобайнида қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилишни тўхтатиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Хўжалик юритувчи субъект активни белгиланган мақсадда ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш учун зарур бўлган фаолиятни тўхтатиб турган давомий даврларда ҳам қарзга олинган маблағлар бўйича харажатлар қилиши мумкин. Бундай харажатларга капитализация қилиш сифатида туркумланмайдиган тугалланмаган қурилишни сақлаб туриш харажатлари киради. Бироқ, одатда хўжалик юритувчи субъект асосий (зарурий) техник ва маъмурий ишларни амалга ошираётган даврда қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилишни тўхтатмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Вақтинчалик тўхтатиб туриш активни белгиланган мақсадда ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш жараёнининг бир қисми бўлиб ҳисобланганда ҳам қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилиш тўхтатилмайди. Масалан, захираларни етарли даражада йиғиш даврида ёки сувнинг юқори даражада бўлиши кўприк қурилишини кечиктирганда, агар ушбу географик ҳудуд учун қуришни белгиланган даври давомида сувнинг бундай юқори даражада бўлиши одатий ҳол бўлса, қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилиш давом эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 6. Қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилишни тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Хўжалик юритувчи субъект активни белгиланган мақсадда ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш учун зарур бўлган барча ишлар тугатилганда қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилишни тугатиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Агар кунлик маъмурий ишлар ҳали ҳам давом этаётган бўлишига қарамай, уни жисмоний яратиш тугатилган бўлса, одатда объект белгиланган мақсадда ишлатишга ёки сотишга тайёр деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Агарда квалификацияланадиган активни қуриш қисмлар бўйича тугатилганда ва ҳар бир қисмни бошқа қисмларни қуриш давомида ишлатиш мумкин бўлса, хўжалик юритувчи субъект активнинг ушбу қисмини белгиланган мақсадда ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш учун зарур бўлган барча ишларни тугатганда, қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилиш тугатилиши шарт. Масалан, ҳар бири алоҳида ишлатишга яроқли бўлган бир неча бинолардан иборат бўлган бизнес-марказ квалификацияланадиган актив ҳисобланади ва ундаги ҳар бир қисм бошқа қисмларни қуриш ҳали давом этаётган пайтда ишлатилиши мумкин бўлса. Ташкилий қисмларидан ҳар қайсиси алоҳида ишлатилиши мумкин бўлишидан олдин тўлиқ тугатилиши лозим бўлган квалификацияланадиган активга бир майдонда жойлашган, корхонанинг турли цехларида кетма-кетлик билан амалга ошириладиган бир неча ишлаб чиқариш жараёнларини бирлаштирадиган саноат корхонаси мисол бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Маълумотни очиб бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботда қуйидаги маълумотларни очиб бериши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давр давомида капитализация қилинган қарзлар бўйича харажатлар миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) капитализация қилиш учун татбиқ этилган қарзлар бўйича харажатлар ҳажмини аниқлашда қўлланилган капитализация ставкаси.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 388-модда; 2017 й., 26-сон, 599-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 14.03.2026 й., 10/26/1996-2/0231-сон)