Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 19.06.2009 йилдаги ПҚ-1133-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 19.06.2009 йилдаги ПҚ-1133-сон
Kuchga kirish sanasi
19.06.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЎН САККИЗ ЙИЛЛИК БАЙРАМИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бугунги кунда мустақиллик биз учун энг улуғ, энг азиз қадрият бўлиб, миллий ўзлигимиз, ор-номусимиз, ғурур-ифтихоримиз тимсоли, эзгу орзу-интилишларимиз, ютуқ ва марраларимизнинг ҳаётбахш манбаи сифатида шу муқаддас заминда яшаётган барча ватандошларимиз қалбидан тобора мустаҳкам ўрин эгалламоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу сабабли ҳам халқимиз, жамоатчилигимиз мамлакатимиз мустақиллигининг ҳар бир санасини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш учун доимо катта тайёргарлик кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу борада шаклланган ижобий анъаналарни узвий давом эттирган ҳолда, истиқлол йилларида эл-юртимизнинг фидокорона меҳнати билан қўлга киритилган улкан натижаларнинг моҳияти ва аҳамиятини, қадр-қимматини чуқур англаш, мамлакатимизда ва халқаро жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиш, байрам тадбирларини халқимиз хотирасида ёрқин из қолдирадиган юксак савияда ўтказиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўн саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика комиссияси шу йилнинг 30 июнига қадар «Мустақиллик биз учун — ўзлигимизни англаш, юрт тинчлиги ва барқарорлигининг, инсон манфаати, эркинлиги ва фаровонлигининг, биз кўзлаган демократик жамият барпо этишнинг гаровидир» деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу дастурни тайёрлашда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ватанимиз мустақиллигининг ўн саккиз йиллигини муносиб кутиб олиш, тарихан қисқа бу даврнинг ёш давлатимиз учун сиёсий соҳада, давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиёт ва маънавият, ижтимоий ҳаёт, суд-ҳуқуқ тизими, ташқи сиёсат ва хавфсизликни таъминлаш борасида ҳар томонлама ривожланиш ва юксалиш, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш даври бўлганини чуқур очиб беришга хизмат қиладиган комплекс маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истиқлол эл-юртимиз учун ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлиб, ўз қадр-қимматини англаб, муносиб ҳаёт кечириш учун кенг имконият яратиб берганини, ҳар бир фуқаронинг иқтисодий-ижтимоий соҳаларда истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган ҳаёт барпо этишнинг мустаҳкам замини бўлиб келаётганини ўтказиладиган барча тадбирларнинг маъно-мазмунига чуқур сингдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мустақиллик йилларида бой тарихимиз, бетакрор меросимиз, муқаддас дину диёнатимиз, кўҳна урф-одат ва анъаналаримизнинг қайта тиклангани, бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик каби олийжаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга уйғун бўлиб яшаш, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси ҳаётимиздан атрофлича ўрин олаётганини кенг тарғиб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан қатъий танлаб олган миллий тараққиёт йўли асосида кенг кўламли ислоҳотлар изчил давом эттирилаётгани, жаҳон молиявий инқирози оқибатларига қарамай, иқтисодиётимизнинг ўсиш суръатлари, аҳолининг ҳаёт ва фаровонлик даражаси барқарор сақланиб қолаётганини, мамлакатимизда қабул қилинган муҳим ижтимоий дастурлар, жумладан, «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» давлат дастурининг ижобий самараларини ҳар томонлама очиб бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларини, юртимизнинг қиёфаси тубдан ўзгариб, шаҳар ва қишлоқларимиз янада обод бўлиб бораётганини аниқ ва таъсирчан ҳаётий мисоллар ёрдамида ёритиб бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Республика Маънавият ва маърифат кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, жонли мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказиш мақсадида таниқли олимлар, адиблар ва санъаткорлардан иборат маънавий-маърифий тарғибот гуруҳлари ташкил этилгани ҳамда уларнинг аниқ режа асосида фаолият олиб бораётгани маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларига, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Хотин-қизлар қўмитаси, «Нуроний» ва «Маҳалла» жамғармаларига мустақиллик байрамининг ўн саккиз йиллигини муносиб нишонлаш учун жойларда тегишли комиссиялар тузиш ҳамда республика дастурида белгилаб берилган асосий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш, байрам муносабати билан шаҳар ва қишлоқларда, маҳалла ва гузарларда, кўпқаватли уйлар атрофида ободонлаштириш ишларини олиб боришни кўзда тутадиган тадбирлар режасини ишлаб чиқиш топширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу режа ва дастурларда белгиланган тадбирларни расмиятчилик ва баландпарвозлик ҳолатларига йўл қўймасдан, кенг жамоатчилик вакилларини жалб этган холда, оддий одамларнинг қалби ва онгига етиб борадиган, уларнинг руҳи ва кайфиятини кўтарадиган, янги марралар сари илҳомлантирадиган мазмун ва шакллар асосида ўтказишга алоҳида эътибор қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Республика комиссияси ўз йиғилишларида дастурда белгиланган чора-тадбирлар марказда ва жойларда қандай амалга оширилаётгани юзасидан ҳар қайси ҳудуд, вазирлик ва идора раҳбарлари ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўтказиладиган байрам дастурларини тайёрлашга оммавий томошалар бўйича юксак профессионал маҳорат ва тажрибага эга бўлган сценарист ва режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, композитор ва балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш санъаткорлар, фольклор санъати вакилларидан иборат ижодий гуруҳлар кенг жалб этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, Ёзувчилар ва Бастакорлар уюшмалари билан биргаликда юртимиз истиқлолини тараннум этишга қаратилган энг яхши қўшиқлар, мусиқа асарлари учун «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика танловининг якуний босқичини ўтказсин. Танлов ғолиблари ва совриндорлари Мустақиллик байрами арафасида эълон қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси билан биргаликда август ойининг охирида мамлакатимиз мустақиллигига бағишланган «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий танловининг якуний босқичини ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ва Бастакорлар уюшмаси ёш ижрочилар ўртасида «Ниҳол» мукофотига номзодларнинг республика саралаш босқичини ҳамда ғолиблар ижросидаги концерт дастурини август ойининг биринчи ярмида юқори даражада ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда жойлардаги ишлаб чиқариш корхоналари, хўжаликлар, жамғармалар ҳисобидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Жаҳон» ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мустақилликнинг ўн саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур Қарорнинг ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 19 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-1133-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 6-сон, 230-модда)