Ҳужжат кучини йўқотган 07.08.2006 20.02.2002 йилдаги ПФ-3029-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони , 20.02.2002 йилдаги ПФ-3029-сон
Kuchga kirish sanasi
20.02.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 07.08.2006
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сонли «Фан ва технологиялар ривожланишининг мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистоннинг илмий ва технологик салоҳиятини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалардаги ислоҳотларнинг стратегик вазифалари ва устувор йўналишларига мувофиқ ҳолда мамлакат илмий-техникавий тараққиётини таъминлаш, олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмалар савияси, сифати ва самарадорлигини ошириш, улардан амалиётда кенг фойдаланиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш кенгаши тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштириш кенгаши республикада илмий-техникавий фаолият соҳасидаги мувофиқлаштирувчи юқори орган эканлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан бошқарилиши белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мувофиқлаштириш кенгаши таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мувофиқлаштириш кенгаши зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар, технологик ишланмаларнинг устувор йўналишларини иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар ривожланишининг стратегияси, шунингдек мамлакат иқтисодиётидаги қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболли таркибий ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат манфаатлари ва давлатимизнинг иқтисодий ҳамда ижтимоий тараққиёт соҳасидаги устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда йирик илмий-тадқиқот дастурлари ва технологик лойиҳалар бўйича экспертизалар ташкил этиш ва экспертиза хулосаларини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг давлат устувор йўналишларига мос келувчи йирик илмий дастурлар ва технологик лойиҳаларни тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмалар бўйича йиллик Давлат дастурини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги инновациявий илғор ғояларни илгари сурувчи, жаҳон илм-фанидаги янги, истиқболли йўналишларни мунтазам кузатиб борувчи ҳамда мамлакат манфаатлари йўлида қўллай олишга қодир иқтидорли ёш олимларни қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мувофиқлаштириш кенгаши қошида унинг ижроия органи сифатида Фан ва технологиялар маркази ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-техникавий тараққиётнинг устувор йўналишлари бўйича қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Мувофиқлаштириш кенгашига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштириш кенгаши томонидан белгиланган илм-фан ва технологиялар ривожланишининг устувор йўналишлари доирасида йиллик илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмалар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илм-фан ва технологияларнинг устувор йўналишлари бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш ҳуқуқига эга бўлиш учун танловлар уюштириш ва ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интеллектуал салоҳиятдан ҳамда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун ажратиладиган молиявий маблағлардан максимал даражада оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида республика илмий муассасалари фаолиятини мунтазам таҳлил этиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илм-фан ривожи ва инновация фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш бўйича мунтазам иш юритиш ва бунда долзарблигини йўқотган мавзуларни тугатиш ҳамда илмий-техникавий тараққиёт тақозо этаётган янги тадқиқотлар олиб боришга доир таклифлар киритишни назарда тутиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мақсадли грантлар ажратиш, чет давлатларда стажировкадан ўтишни ташкил этиш ва қўллаб-қувватлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланган ҳолда иқтидорли, истиқболли олимларнинг касбий малакаларини ошириш учун шарт-шароит яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-техникавий ишланмалар натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этишни ташкил қилиш, иқтисодиётнинг муайян соҳаси корхоналари раҳбарларининг инновация фаолиятини ривожлантириш, илмий тадқиқотларни молиялаш ва биргаликда молиялашдан манфаатдорлигини оширувчи рағбатлантириш усулларини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илм-фан ва технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, илмий тадқиқотлар, технологик ишланмалар ва инновация лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни, ҳомийлар маблағларини ва грантларни жалб этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мувофиқлаштириш кенгаши қошида Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгаши ташкил этилсин ва унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларининг холис, мустақил экспертизасини уюштириш, техник жиҳатдан таъминлаш ва ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори малакали олимлар ва мутахассислар орасидан мустақил экспертлар хусусидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва уни мунтазам равишда янгилаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга оширилаётган йирик илмий тадқиқотлар ва инвестиция лойиҳалари бўйича жорий ва якуний ҳисоботлар мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштириш кенгашига олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг ва ишлаб чиқилаётган инвестиция лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлиги, уларнинг самарадорлиги ва сифатини янада оширишга доир таклифлар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Инвестиция лойиҳаларини молиялаш мақсадида Мувофиқлаштириш кенгаши қошида Инновация илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармаси ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устувор инновация лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий ва мамлакатимиздаги ҳомийлар бадаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро грантлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корпорациялар, компаниялар, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, идоралар, корхоналарнинг мақсадли инновация лойиҳалари учун мўлжалланган маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молия институтлари, жумладан хорижий институтларнинг имтиёзли мақсадли кредитлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаш вазифаси Мувофиқлаштириш кенгаши зиммасига, Жамғарма ҳисоб рақамлари бўйича тезкор хизмат кўрсатиш эса Фан ва технологиялар марказига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштириш кенгаши ва Марказ Ўзбекистон Республикасидаги фақат устувор, стратегик илмий-техникавий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг мувофиқлаштирилиши ва маблағ билан таъминланишини амалга оширади, идоравий ва соҳага оид илм-фанни бошқариш билан боғлиқ масалалар эса тегишли давлат ва хўжалик ҳисобидаги тузилмалар ихтиёрига берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йилдан бошлаб илмий муассасаларга бюджет маблағларини илмий жамоанинг Марказ ёхуд тегишли бюджет тузилмаси билан муайян илмий буюртмани бажариш учун эълон қилинган танлов натижаларига кўра грант шартномаси асосида бериш тартиби жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги қошидаги Алишер Навоий номидаги давлат кутубхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат илмий-техника ахбороти фонди қошидаги Республика илмий-техника кутубхонасини бирлаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунувчи Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонани ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ихтиёрига берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси тугатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 18 февралдаги ПФ-345-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддат ичида мазкур Фармонни амалга ошириш бўйича қарор қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йил 20 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-3029-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 3-сон, 48-модда)