13.08.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1882-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 13.08.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1882-1
Kuchga kirish sanasi
23.08.2009
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СУҒУРТАЛОВЧИЛАРНИНГ СУҒУРТА ЗАХИРАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 13 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1882-1]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 16-сон, 197-модда), Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сонли «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 26-сон, 299-модда) мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 107-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1882, 2008 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 52-сон, 529-модда) билан тасдиқланган «Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисида»ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 24 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2009 йил 24 июлдаги 74-сонли буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 5-банд қуйидаги мазмундаги «в-1» кичик банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«в-1) кейинги йилларда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тўловларини амалга ошириш харажатларини қоплаш учун мўлжалланган иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ИФЖМС БЗ) (иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишда)»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни ва/ёки иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширувчи суғурталовчилар тегишлича, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасини (ОЧЗ ФЖМС) ва/ёки иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасини (ОЧЗ ИФЖМС) шакллантиришлари шарт».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 7-бандда «ва транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасидан» сўзлари «транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасидан ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидаги мазмундаги 25-1 ва 25-2-бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«25-1. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ИФЖМС БЗ) кейинги йилларда суғуртанинг мазкур тури бўйича суғурта тўловларини амалга ошириш харажатларини қоплаш учун мўлжалланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасининг ҳисоб-китоби қуйидаги кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳисобот даврида ҳисобланган суғурта брутто-мукофоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳисобот даврида амалга оширилган суғурта тўловлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни ҳисобот даврида амалга ошириш харажатлари (шу жумладан, суғурта ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа кўрсаткичлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИФЖМС БЗни ҳисоблаш мақсадида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш харажатлари миқдори (шу жумладан, суғурта ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар) ҳисобот даврида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта брутто-мукофотининг 30 фоизи миқдорида ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИФЖМС БЗнинг ҳисоб-китоби брутто-суғурталаш кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда (қайта суғурталовчилар иштирокини (улушини) ҳисобга олмаган ҳолда) амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-2. Суғурталовчи иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасини қуйидаги тартибда ҳисоблайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИФЖМС БЗ миқдорини ҳисоб-китоб қилиш базаси сифатида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишдан ҳосил бўлган молиявий натижа миқдори қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишдан ҳосил бўлган молиявий натижа ҳисобот давридаги суғуртанинг мазкур тури бўйича даромадлар миқдори ва ҳисобот давридаги суғуртанинг мазкур тури бўйича харажатлар миқдори ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобот даврида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича даромадлар қуйидагиларнинг йиғиндиси сифатида аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот даврида ҳисобланган суғурта брутто-мукофотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб топилмаган мукофот захираси, хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ва содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасининг ҳисобот даврида камайиш томонга ўзгариши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобот даврида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича харажатлар қуйидагиларнинг йиғиндиси сифатида аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот даврида суғурта шартномаларининг муддатидан олдин тугатилиши (шартларининг ўзгартирилиши) муносабати билан суғурта қилдирувчиларга қайтарилган суғурта мукофотлари (бадаллари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот даврида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш харажатлари (шу жумладан, суғурта ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидагилардан иборат бўлган ҳисобот даврида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича жорий суғурта тўловларини таъминлаш харажатлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб топилмаган мукофот захираси, хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ва содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасининг ҳисобот даврида кўпайиш томонга ўзгариши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот даврида амалга оширилган суғурта тўловлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича даромадлар ва харажатлар ўртасидаги фарқ кўрсатилган даромадларнинг 5 фоизидан ортиқ бўлса, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси ҳисобот даври охирига кўрсатилган ортиқ суммага кўпаяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича харажатлар суммаси даромадлар суммасидан ортиб кетса, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси ҳисобот даври охирига харажатларнинг даромадлардан ортган суммасига камайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар суғурталовчи ҳисобот даври бошига қадар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасини ҳисобламаган бўлса, мазкур захира ҳисобот даври бошига нолга тенг деб қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси ҳисоб-китоблар натижасида манфий қийматга эга бўлса, мазкур захира нолга тенг деб қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасини ҳисоб-китоб қилиш учун мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган жадваллардан фойдаланилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 26-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига (ИФЖМС ОЧЗ) ажратмалар миқдори, ҳисобот даврида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта брутто-мукофотининг 5 фоизи миқдорида белгиланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ОЧЗ ҳар бир ҳисобот санасига ҳисобланади. ОЧЗ миқдори ҳисобот санасининг бошига бўлган ОЧЗ миқдорига оширилган ва ҳисобот даврида огоҳлантириш чора-тадбирларига сарфланган маблағлар суммасига камайтирилган ҳисобот даврида ушбу захирага қилинган ажратмалар миқдорига тенг бўлади (ФЖМС ОЧЗ ва ИФЖМС ОЧЗ бундан мустасно). Бироқ аниқланган ОЧЗнинг миқдори (ФЖМС ОЧЗни ва ИФЖМС ОЧЗни ҳисобга олмаган ҳолдаги, ҳисобот санасига бўлган ОЧЗ миқдори) ҳар қандай ҳолатда ҳам умумий суғурта шартномалари бўйича (транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаларини ҳисобга олмаган ҳолда) ялпи ҳисобланган суғурта мукофотининг 10 фоизидан кўп бўлмаслиги лозим»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ИФЖМС ОЧЗ ҳар бир ҳисобот санасига алоҳида ҳисобланади. ИФЖМС ОЧЗ миқдори ҳисобот санасининг бошига бўлган ИФЖМС ОЧЗ миқдорига оширилган ва ҳисобот даврида огоҳлантириш чора-тадбирларига сарфланган маблағлар суммасига камайтирилган ҳисобот даврида ушбу захирага қилинган ажратмалар миқдорига тенг бўлади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 32-банднинг биринчи хатбошидаги «(ФЖМС БЗдан ташқари)» сўзлари «(ФЖМС БЗ ва ИФЖМС БЗдан ташқари)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 42-бандда «1, 2 ва 3-иловаларига» сўзлари «1, 2, 3 ва 4-иловаларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур ўзгартиш ва қўшимчаларнинг 1-иловасидаги таҳрирга мувофиқ 2-илова билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. 2-илова 3-илова деб ҳисоблансин ва мазкур ўзгартиш ва қўшимчаларнинг 2-иловасидаги таҳрирга мувофиқ баён этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. 3-илова 4-илова деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1-жадвал*‎

_________________________________________ нинг

‎‎(суғурталовчининг тўлиқ номи)
‎‎20__ й. «___» ____________ ҳолатига
‎иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий
‎суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасини
‎ҳисоблаш мақсадида даромадлар, харажатлар ва молиявий натижаларнинг
‎‎ҲИСОБ-КИТОБИ
Сатр № Кўрсаткич номи‎ Миқдори (минг сўм)
1.‎ Ҳисобот даврида ҳисобланган суғурта брутто-мукофоти‎
2.‎ Ҳисобот даври бошига ИМЗ‎
3‎. Ҳисобот даври охирига (ҳисобот санасига) ИМЗ‎
4.‎ Ҳисобот даври бошига ХЗЗ‎
5.‎ Ҳисобот даври охирига (ҳисобот санасига) ХЗЗ‎
6.‎ Ҳисобот даври бошига СХЗЗ‎
7.‎ Ҳисобот даври охирига (ҳисобот санасига) СХЗЗ‎
8.‎ Ҳисобот даврида амалга оширилган суғурта тўловлари‎
9.‎ Шартномаларнинг муддатидан олдин тугатилиши (шартларининг ўзгартирилиши) муносабати билан ҳисобот даврида суғурта қилдирувчиларга қайтарилган суғурта мукофотлари (бадаллари)‎
10.‎ Ҳисобот даврида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш учун амалга оширилган харажатлар (шу жумладан, суғурта ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар) (10 сатр = 1сатр х 30%)
11.‎ Ҳисобот даврида ИМЗ, ХЗЗ ва СХЗЗ ўзгариши (11 сатр = 3 сатр – 2 сатр + 5 сатр – 4 сатр + 7 сатр – 6 сатр) ‎
12.‎ Жами — даромадлар
‎(агар 11 сатр > = 0, бу ҳолда 12 сатр = 1 сатр;
‎агар 11 сатр < 0, бу ҳолда 12 сатр = 1 сатр – 11 сатр)
13.‎ Жами — харажатлар
‎(агар 11 сатр > = 0, бу ҳолда 13 сатр = 8 сатр + 9 сатр + 10 сатр + 11 сатр;
‎агар 11 сатр < 0, бу ҳолда 13 сатр = 8 сатр + 9 сатр + 10 сатр)
14.‎ Молиявий натижа (даромадларнинг харажатлардан ёки харажатларнинг даромадлардан юқорилиги) (14 сатр = 12 сатр – 13 сатр)‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

2-жадвал*

_________________________________________ нинг

‎‎(суғурталовчининг тўлиқ номи)
20__ й. «___» ____________ ҳолатига
‎иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий
‎суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захирасининг
‎‎ҲИСОБ-КИТОБИ
Сатр № Кўрсаткич номи‎ Миқдори (минг сўм)
1.‎ Даромадлар
‎(1-жадвалнинг 12 сатри маълумотларига кўра)
2.‎ Молиявий натижа (даромадларнинг харажатлардан ёки харажатларнинг даромадлардан ошганлиги)
‎(1-жадвалнинг 14 сатри маълумотларига кўра)
3‎. Ҳисобот даври бошига иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ИФЖМС БЗ)
4.‎ ИФЖМС БЗ нинг кўпайиши/камайиши (агар 2 сатр > = 0,05 х 1 сатр, бу ҳолда 4 сатр = 2 сатр – 0,05 х 1 сатр;
‎агар 0 < = 2 сатр < 0,05 х 1 сатр, бу ҳолда 4 сатр = 0;
‎агар 2 сатр < 0, бу ҳолда 4 сатр = 2 сатр)
5.‎ Оралиқ якун (3 сатр + 4 сатр)
6.‎ Ҳисобот санасига иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (агар 5 сатр < 0, бу ҳолда 6 сатр = 0;
‎агар 5 сатр > = 0, бу ҳолда 6 сатр = 5 сатр)

‎‎‎Мазкур шаклда берилган маълумотлар тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.

‎Имзолар:‎


‎___________________________________


‎___________‎

(Ф.И.Ш.)‎

(имзо)

_______________________________________________‎

(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)

Бош ҳисобчи _________________________________________ ___________‎

(Ф.И.Ш.)‎

(имзо)

Муҳр ўрни».‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Фақатгина суғурталовчи томонидан иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича фаолият олиб борилган тақдирда тўлдирилади. Мазкур жадвалдаги даромадлар, харажатлар ва молиявий натижани аниқлашда қўлланилувчи барча миқдорлар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишга тааллуқлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

______________________________________ нинг

‎‎(суғурталовчининг тўлиқ номи)

‎20___ й. «___» ________ ҳолатига
‎суғурта захираларининг умумий миқдори

Захиралар Жами (минг сўм) Шулардан хорижий валютада
АҚШ доллари‎ евро‎ бошқа‎ жами (минг сўм экв.)
Ишлаб топилмаган мукофот захираси (жами)‎
1-ҳисоб гуруҳи, шу жумладан:‎
ФЖМС бўйича ИМЗ‎
ИФЖМС бўйича ИМЗ‎
2-ҳисоб гуруҳи‎
3-ҳисоб гуруҳи‎
4-ҳисоб гуруҳи‎
Қайта суғурталовчиларнинг ИМЗдаги улуши‎
Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси (жами), шу жумладан:‎
ФЖМС бўйича ХЗЗ‎
ИФЖМС бўйича ХЗЗ‎
Қайта суғурталовчиларнинг ХЗЗдаги улуши‎
Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси (жами), шу жумладан:‎
ФЖМС бўйича СХЗЗ‎
ИФЖМС бўйича СХЗЗ‎
Қайта суғурталовчиларнинг СХЗЗдаги улуши‎
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ФЖМС БЗ)‎
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси (ИФЖМС БЗ)‎
Мукофотлар захираси (жами)‎
жумладан, ҳаётни суғурта қилишнинг жамғарилиб борувчи турлари бўйича захира
Қайта суғурталовчиларнинг ҲЖЗдаги улуши‎
Ҳаётни суғурта қилишнинг бошқа турлари (жамғарилиб борувчи турларидан ташқари) бўйича захира‎
Қайта суғурталовчиларнинг ҲЗдаги улуши‎
Қайта суғурталовчиларнинг мукофотлар захирасидаги улуши‎
Техник захираларнинг умумий миқдори‎
Қайта суғурталовчиларнинг техник захираларда умумий улуши‎
Огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси (жами), шу жумладан:‎
ФЖМС ОЧЗ‎
ИФЖМС ОЧЗ‎
Суғуртанинг бошқа турлари бўйича ОЧЗ‎
Бошқа суғурта захиралари‎
…‎
Суғурта захираларининг умумий миқдори‎
Қайта суғурталовчиларнинг суғурта захираларидаги умумий улуши‎

‎‎‎Мазкур шаклда берилган маълумотлар тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз. Шунингдек, мазкур шакл суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тузилганлигини тасдиқлаймиз.

‎Имзолар:‎‎ ____________‎‎_____________________‎___________

‎‎
‎_____________

‎‎‎(Ф.И.Ш.)

‎‎(имзо)

‎‎____________________________________________
‎‎‎‎(суғурталовчи ижро этувчи органининг раҳбари лавозими)

‎Бош ҳисобчи‎ _____________________________________


‎‎‎_____________

‎(Ф.И.Ш.)

‎(имзо)

Муҳр ўрни».

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 32-33-сон, 367-модда)