Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021 22.05.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1959
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг қарори, 22.05.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1959
Kuchga kirish sanasi
01.06.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН МАНБАЛАР ҲИСОБИДАН МОЛИЯЛАШТИРИЛАДИГАН ОБЪЕКТЛАР БЎЙИЧА ҚУРИЛИШ МУДДАТЛАРИ ВА ШАРТНОМА МАЖБУРИЯТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ УСТИДАН МОНИТОРИНГ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 22 майда 1959-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 13-сон, 105-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 октябрдаги ПҚ–969-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги Инвестиция дастури тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 408-модда) мувофиқ «Давархитектқурилиш» қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича қурилиш муддатлари ва шартнома мажбуриятларига риоя этилиши устидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Давархитектқурилиш» қўмитасининг 2003 йил 19 августдаги 5-сонли «Танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномалар юзасидан мажбуриятлар бажарилиши мониторингини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарори (2003 йил 23 сентябрь, рўйхат рақами 1274 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 17-18-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Н. ХАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 23 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2009 йил 23 апрелдаги 1-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича қурилиш муддатлари ва шартнома мажбуриятларига риоя этилиши устидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон «Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 13-сон, 105-модда) ҳамда 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 23-сон, 233-модда) қарорларига мувофиқ марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича қурилиш муддатлари ва шартнома мажбуриятларига риоя этилиши устидан мониторинг юритиш (бундан кейинги ўринларда мониторинг деб юритилади) тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мониторинг юритиш марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича ўтказилган танлов савдолари натижаларига кўра тузилган шартнома шартларининг буюртмачилар ва пудратчилар томонидан бажарилишини назорат қилиш мақсадида олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мониторинг юритиш янги қурилиш, корхоналарни кенгайтириш, реконструкция қилиш, замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш, объектларни капитал таъмирлаш юзасидан ўтказилган танлов савдолари натижаларига кўра тузилган шартномалар бўйича ҳар ойда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Мониторинг юритишни амалга ошириш ҳамда мониторинг юритиш бўйича маълумотларни тақдим этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мониторинг юритишнинг дастлабки босқичи буюртмачи ва пудратчи томонидан танлов савдолари натижаларига кўра тузилган шартнома мажбуриятлари бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (бундан кейинги ўринларда «Давархитектқурилиш» қўмитаси деб аталади) қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказига (кейинги ўринларда консалтинг маркази деб аталади) ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ ҳар ойда тақдим этиб бориладиган ахборотларни таҳлил қилиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Консалтинг марказлари буюртмачилар ва пудратчилар томонидан тақдим этилган ахборотларни таҳлил қилади ҳамда ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларида белгиланган жадваллар асосида ҳар ойда «Давархитектқурилиш» қўмитасига ҳисобот тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Консалтинг марказлари «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари (бундан кейинги ўринларда «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ҳудудий инспекциялари деб юритилади) билан биргаликда буюртмачи ва пудратчилар томонидан тақдим этилган мониторинг юритиш бўйича тайёрланган маълумотларини текшириш бўйича жойлардаги танланма объектларга чиқиб, амалда бажарилган ишларни солиштириш (объектлар умумий сонининг 50 фоизидан кам бўлмаган) йўли билан назорат ўрнатиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консалтинг марказлари ҳамда «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ҳудудий инспекциялари танланма объектлар бўйича амалда бажарилган ишларни ўрганиб чиқиш натижалари юзасидан ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ мониторинг маълумотларини тайёрлайди ва «Давархитектқурилиш» қўмитасига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Давархитектқурилиш» қўмитаси ҳар чоракда мониторинг юритиш натижалари бўйича вилоятлар кесимида ва молиялаштириш маблағлари кўрсатилган шаклда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотнома тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мониторинг юритиш натижалари бўйича тайёрланадиган маълумотлар тўлиқ ва ҳаққоний бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қурилиш объектларининг номи, фойдаланишга топшириш муддатлари ва қийматлари буюртмачининг танлов савдолари натижалари бўйича ҳисоботига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Буюртмачилар, пудратчилар, Консалтинг марказлари, «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ҳудудий инспекциялари ҳамда «Давархитектқурилиш» қўмитаси белгиланган тартибда тақдим этилаётган мониторинг юритиш натижалари бўйича тайёрланган маълумотларнинг тўлиқлиги, ҳаққонийлиги ва ўз вақтида топширилиши учун шахсан жавобгардирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича қурилиш муддатлари ва шартнома мажбуриятларига риоя этилиши устидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

_____________________________________________ бўйича объектларнинг‎‎

‎‎(ҳудуд номи)

шартнома шартларини бажарилиши тўғрисида
‎МАЪЛУМОТ ‎‎

Т/р‎‎‏

Объектнинг номи, қуввати‎‎‏

Фойдаланишга топшириш муддати‎‎‏

Пудратчи ташкилот‎‎‏

Объектнинг шартнома бўйича қиймати‎‎‏

Объектнинг ҳақиқий ҳолати‎‎

бажарилган ишлар‎

жадвал асосида‎

амалда‎

тасдиқланган жадвалга мувофиқ фоиз ҳисобида‎

йиллик режага нисбатан фоиз ҳисобида‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎



‎‎Буюртмачининг раҳбари



‎‎‎‎‎__________ ‎



‎‎‎‎__________________

‎‎имзо

‎‎Ф.И.О.


‎‎‎Жадвалнинг давоми

‎‎

‎‎Бажарилган ишларнинг қисқача таҳлили

Молиялаштириш (млн сўмда) ‎‎

Машина ва механизмлар, ишчи кучи захиралари сони‎‎

Объектда бажарилаётган ишлар

Ортда қолиш сабаблари

амалда‎

фоизда‎

номи

жадвал асосида

амалда

фоизда

10‎

11‎

12‎

13‎

14‎

15‎

16‎‎

17‎

‎‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича қурилиш муддатлари ва шартнома мажбуриятларига риоя этилиши устидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎____________________________________________ объектлари бўйича

‎‎(пудратчининг номи)

‎‎шартнома шартларини бажарилиши тўғрисида
‎МАЪЛУМОТ

Т/р‎‏
‎‏

Объектнинг номи, қуввати‎‏
‎‏

Фойдаланишга топшириш муддати‎‏
‎‏

Объектнинг шартнома бўйича қиймати‎‏
‎‏

Объектнинг ҳақиқий ҳолати‎‎

бажарилган ишлар‎‎

жадвал асосида‎

амалда‎

тасдиқланган жадвалга мувофиқ фоиз ҳисобида‎

йиллик режага нисбатан фоиз ҳисобида‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎



‎‎‎Пудратчининг раҳбари



‎‎‎_________‎



‎___________________‎‎

‎‎имзо

Ф.И.О.‎‎‎


‎‎‎Жадвалнинг давоми

‎‎

Бажарилган ишларнинг қисқача таҳлили‎‎

Молиялаштириш (млн сўмда) ‎‎

Машина ва механизмлар, ишчи кучи захиралари сони‎‎

Объектда бажарилаётган ишлар‎‏

Ортда қолиш сабаблари‎‏

амалда‎

фоизда‎

номи‎

жадвал асосида‎

амалда‎

фоизда‎

9‎

10‎

11‎

12‎

13‎

14‎

15‎

16‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича қурилиш муддатлари ва шартнома мажбуриятларига риоя этилиши устидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎________________________________________ бўйича объектларда шартнома шартларини

‎‎(ҳудуд номи)

‎‎бажариш танланма мониторинги тўғрисида
‎МАЪЛУМОТ

‎‏Т/р
‎‏

‎‏
‎‏Объектнинг номи, қуввати

Фойдаланишга топшириш муддати‎‏
‎‏

‎‏
‎‏Объектнинг шартнома бўйича қиймати

Объектнинг ҳақиқий ҳолати‎‎

Бажарилган ишлар‎‎

Кўрсаткичларнинг номи‎‏

жадвал бўйича‎

амалда‎

жадвалга нисбатан фоиз ҳисобида‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎



‎‎‎Консалтинг маркази директори

‎‎

‎__________



‎‎‎____________________

‎‎имзо

‎‎Ф.И.О.

‎‎«Давархитектқурилиш» қўмитасининг
‎ ҳудудий инспекцияси раҳбари

‎‎
‎__________


‎____________________‎‎

‎‎имзо ‎‎

‎‎‎‎Ф.И.О. ‎

‎‎Жадвалнинг давоми

‎‎

Ишларни тури бўйича‎‎

ер ишлари‎‏

пойдеворлар‎‏

Ғишт териш‎‏

эшик, дераза ва полларни ўрнатиш‎‏

ораёпмалар‎‏

томёпмалар‎‏

муҳандислик коммуникациялари‎

ташқи‎

ички‎

9‎

10‎

11‎

12‎

13‎

14‎

15‎

16‎

‎‎ ‎
‎Жадвалнинг давоми‎
‎‎


‎Ортда қолиш сабаблари‎‎‎‏
‎‎‎‏

‎‎‎

Молиялаштириш‎

пардозлаш ишлари‎‎

ободонлаштириш, тўсиқ деворлар‎‎

амалда‎‎

фоизда‎

17‎

18‎

19‎

20‎

21‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 21-сон, 256-модда)