Ҳужжат кучини йўқотган 15.05.2018 14.05.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1956
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори, 14.05.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1956
Kuchga kirish sanasi
24.05.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 15.05.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигиНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БОЛАЛАРНИНГ ҲАЁТИ ВА СОҒЛИҒИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 14 майда 1956-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 апрелдаги 20-сон, 10-ққ-сонли «Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1956-1, 14.05.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 225-сонли «Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 431-модда) ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими вазири Ғ. ШОУМАРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2009 йил 21 апрель,

17/2-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 21 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6/3-сон

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 21 апрелдаги 17/2, 6/3-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 431-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим муассасаларида (бундан кейинги ўринларда мактабгача таълим муассасаси деб юритилади) болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мактабгача таълим муассасасида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мактабгача таълим муассасаси ҳамда штатдаги тиббиёт ходимлари, шунингдек мактабгача таълим муассасасига бириктирилган соғлиқни сақлаш органларининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим муассасаси маъмурияти томонидан болаларнинг ҳаёти, соғлиғи ва жисмоний ривожланиши, даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилиши, санитария-гигиена нормаларига, овқатланиш режими ва сифатига риоя этилиши доимий равишда назорат қилиб борилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар улар билан мактабгача таълим муассасаси ўртасида ўзаро муносабатлар бўйича шартнома тузилаётган вақтда ушбу Низом талаблари билан таништирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Мактабгача таълим муассасасида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби ва қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мактабгача таълим муассасасида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишда қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча телефон аппаратлари олдида ҳамда мактабгача таълим муассасасининг марказида ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда вазиятлар, тез ёрдам хизматлари, ички ишлар идораларининг телефон рақамлари ва уларга боғланиш тартиби кўрсатилган пешлавҳалар мавжуд бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим муассасасининг барча ходимларида муассаса мудири ҳамда ўз гуруҳидаги тарбияланувчиларнинг яшаш манзили, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг телефон рақамлари мавжуд бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мактабгача таълим муассасаси ходимлари бола тўсатдан касал бўлиб қолса ёки нохуш ҳолат юзага келган тақдирда, биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга тайёр туриши лозим. Ҳар бир гуруҳда болалар томонидан олишнинг имконияти бўлмаган жойда керакли дори-дармонлари бўлган аптечка бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мактабгача таълим муассасасида педагогик кенгашлар, касаба уюшмаси йиғилишлари ва бошқа тадбирларни болаларнинг уйқу соатларида ташкил этиш лозим. Бунда албатта гуруҳда тарбиячи ёрдамчиси қолиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мактабгача таълим муассасасида овқатланишни ташкил этиш, озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиши ва таомларни тайёрланиши Ўзбекистон Республикасида тасдиқланган санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Болалар сайр ва экскурсияга олиб чиқилганда, тарбиячи томонидан уларнинг ҳеч қандай мева ва ўсимликларни истеъмол қилмасликлари назорат қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мактабгача таълим муассасаси ҳудудидан узоқроққа сайр ёки экскурсияга чиқаётган гуруҳ камида икки нафар ходим билан таъминланган бўлиши лозим. Бунда ходимларнинг бири сафнинг олдида, иккинчиси сафнинг орқасида ҳаракатланиб бориши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Болаларни тартибли равишда сайр ёки экскурсияга олиб чиқилиши ички ишлар идоралари билан келишилган ҳолда ўрнатилган тартибда йўл-патрул хизмати ходимлари кузатувида амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Яёв ҳолда сайр ёки экскурсияга чиқишдан олдин тарбиячи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиладиган тадбир ҳақида мактабгача таълим муассасаси маъмуриятини олдиндан огоҳлантириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи билан олиб кетадиган болаларнинг сонини билиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар олиб бориладиган жойни аввалдан режалаштириб олиши ва ҳаракатланиш йўналишига аниқлик киритиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Кунинг иссиқ пайтларида болаларга иссиқлаб кетмаслиги учун енгил бош кийимлари кийдирилиши лозим. Болаларнинг қуёш ванналарини қабул қилиши ҳамда мактабгача таълим муассасаси ҳудудидаги сув ҳавзаларида чўмилишлари тиббиёт ходимлари ва тарбиячининг назорати остида олиб борилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мактабгача таълим муассасасининг тарбиячилари ва бошқа мутахассислари томонидан иш вақти давомида болаларни қаровсиз қолдириш тақиқланади. Тарбиячи ёки бошқа мутахассислар бўлмаганда тегишли гуруҳга мудира томонидан бошқа жавобгар шахс тайинланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мактабгача таълим муассасаси ҳудудига шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган кишиларнинг киритилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Мактабгача таълим муассасасига болаларни олиб келиш ва олиб кетиш қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз болаларини мактабгача таълим муассасасига олиб келганда тарбиячининг шахсан ўзига топшириши, шунингдек болани мактабгача таълим муассасасидан олиб кетиш вақтида тарбиячилар болани шахсан ота-оналарга ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга топшириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Болаларнинг мактабгача таълим муассасасидан яқин қариндошлари томонидан олиб кетилишга йўл қўйилади. Бунда болаларни олиб кетувчи шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим муассасасидан болаларни бошланғич мактаб ёшидаги (1 — 4-синфлар) ҳамда маст ҳолатдаги шахслар томонидан олиб кетилиши ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз боласини мактабгача таълим муассасасидан олиб кетишга келмай қолганда, тарбиячи иш вақтидан сўнг болани уйига кузатиб қўйиши лозим. Бундай вақтда тарбиячи томонидан болани бир ўзини гуруҳда ёлғиз қолдириш ёки бошқа ходимларга ташлаб кетиши қатъиян тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Тарбиячи томонидан болани уйига кузатиб бориш билан боғлиқ бўлган харажатлар боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Мактабгача таълим муассасаси биноларида хавфсизликни ташкил этишга оид талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мактабгача таълим муассасасининг икки қаватли биноларида жойлашган хоналарнинг зинапоя ва ўтиш жойларида оралиғи бир-бирига зич бўлган вертикаль панжаралар билан жиҳозланган баланд тўсиқлар ўрнатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мактабгача таълим муассасасининг иккинчи қаватидаги балкон тўсиқларининг баландлиги бир метрдан ортиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Гуруҳ ва фойдаланилаётган хоналардаги барча деразалар ичкарига очилиши ва фиксаторлар билан мустаҳкамланиши лозим, очиладиган деразаларда тўрлар бўлиши керак. Иккинчи қават деразаларини болалар хонада бўлган вақтда очиш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мактабгача таълим муассасасига киришдаги эшикларга қўнғироқ ўрнатилган бўлиши ҳамда осон очиладиган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мактабгача таълим муассасасидаги шифт панеллари, блоклар, поллар, ювиниш хоналаридаги сантехник жиҳозлар ва шу кабилар мунтазам равишда техник кўрикдан ўтказиб турилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Мактабгача таълим муассасасида водопровод ва канализация тизимлари, мебель, жисмоний тарбия жиҳозлари, дераза дарчалари ва фрамугаларнинг мустаҳкамлиги ҳамда созлиги доимий назорат қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Болаларнинг ўйинчоқлари учун мўлжалланган шкафлар, хўжалик шкафлари, сочиқ ва кийимлар учун илгичлар, расм ва портретлар девор ёки полга мустаҳкам қоқилган ҳолда бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Гуллар учун ишлатиладиган мосламалар мустаҳкам ўрнатилган бўлиши керак. Хона гуллари тикансиз бўлиб, барглари инсон организми учун безарар бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Мактабгача таълим муассасасида ёнғин хавфсизлигини ташкил этишга оид талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Мактабгача таълим муассасаси маъмурияти барча турдаги ёнғин хавфсизлиги бўйича тадбирларни ўтказиш ва ҳар ҳафтада кўнгилли ёнғин дружинаси ходимлари иштирокида ёнғин чиққанда ҳаракатланиш тартибини ўрганиш бўйича машғулотларни ташкил этиш йўли билан ходимларнинг ёнғин ва электр хавфсизлиги қоидаларини ўзлаштиришларини ташкил этишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ҳар бир мактабгача таълим муассасаси ёнғин хавфсизлиги жиҳозлари билан таъминланиши керак. Мактабгача таълим муассасасининг мудири бинони зарур бўлган иш ҳолатидаги бирламчи ўт ўчириш воситалари билан етарли миқдорда таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Мактабгача таълим муассасасининг ҳар бир ходими қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билишга ва уларга қатъий риоя қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бирламчи ўт ўчириш воситалари жойлашган жойни ва уларни қўллашни билишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) болалар ва мулкни эвакуация қилиш режаси бўйича ўзининг функционал вазифаларини ва ҳаракатланиш тартибини билишга (эвакуация режаси ҳар бир қаватнинг кўринарли жойига илинади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ёнғин юзага келганда, бу ҳақда ўз вақтида ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар бериши ва ёнғинни ўчириш, болаларни қутқариш бўйича барча чораларни қўллашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) эвакуация режаси асосида мунтазам равишда ёнғин ҳолатлари юзага келганда, болаларни бинодан эвакуация қилиш бўйича машғулотларни ўтказиб боришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ёнғин чиққанда болалар ва ходимларнинг эвакуацияси икки йўл орқали амалга оширилишини билишга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Мактабгача таълим муассасасида иш вақти тугаганидан сўнг ёнғин чиқишининг олдини олиш мақсадида барча электр жиҳозлари ток манбаидан ўчирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Электр симлари изоляцияланган ва электр жиҳозлари болалар қўли етмайдиган жойда бўлиши лозим. Мактабгача таълим муассасасидаги электр жиҳозлари истеъмолчи электр мосламалардан фойдаланишдаги техника хавфсизлиги талабларига жавоб бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Печка орқали иситиладиган мактабгача таълим муассасаси уларни ёқиш болалар келишидан бир соат олдин, кечаю кундуз ишлайдиган мактабгача таълим муассасасида эса болалар кечки уйқуга кетишидан икки соат олдин ўчирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ўйин ва бошқа хоналардаги марказий иситиш радиаторлари тозалаш учун очиладиган ва ечиладиган экранлар билан тўсилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Тунги вақтда навбатчилик қилувчи ходимларда ҳар бир хонанинг захира калитлари сақланиши ва улар фонарлар билан таъминланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Мактабгача таълим муассасаси атрофидаги йўлларда ўт ўчирувчи машиналарнинг киришига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган тўсиқлар мавжуд бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Тунги гуруҳи бўлган мактабгача таълим муассасасидаги навбатчи ва тунги тарбиячи ҳар куни кечқурун 20-00 гача ёнғин хавфсизлиги идораларига мактабгача таълим муассасасидаги мавжуд болалар ва ходимлар сони ҳақида ўрнатилган тартибда ахборот бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Ҳудуд хавфсизлигига бўлган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Мактабгача таълим муассасаси ер майдони баландлиги 1,5 метрдан паст бўлмаган, тўғри вертикал ва ўткир учларисиз ҳамда оралиғи зич бўлган панжаралар билан ўралган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим муассасаси ҳудуди тунги вақтда ёритилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Жисмоний тарбия машғулотлари ва ўйин майдончаларидаги жиҳозлар ҳамда уларнинг тўсиқ ва устунлари мустаҳкам ўрнатилган бўлиши, шунингдек фойдаланиш учун хавфсиз бўлиши керак. Павильонлар, соябонлар ва бошқа жиҳозларнинг созлиги, техник мустаҳкамлиги ва хавфсизлиги мунтазам равишда назорат қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Мактабгача таълим муассасаси ҳудудига инсон соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган тиканакли буталар ҳамда заҳарли мевали ўсимликларни экиш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Қиш мавсумида мактабгача таълим муассасаси ҳудудидаги бино томлари муз ва қордан тозаланиши керак, томда осилган муз ва қорлар ҳосил бўлишига йўл қўймаслик керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Чуқурликлар тўлдирилиши, қудуқлар ва чиқинди қутилари маҳкам ёпилиши керак. Ҳудудда болага хавф туғдирувчи (михи чиқиб турган қутилар, узилган электр симлари, синган ойна, тош ва ҳоказолар) нарсалар бўлмаслиги керак. Қуриган дарахт ва шох-шаббалар муассаса ҳудудидан вақтида чиқариб ташланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Мактабгача таълим муассасаси ҳудуди ёнғин хавфсизлиги меъёр ва қоидалари талабларига мувофиқ ёнғинга қарши воситалар билан таъминланган ўт ўчириш қалқонлари билан жиҳозланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Хўжалик майдони мактабгача таълим муассасасининг асосий ҳудудидан ажратилган бўлиши ва алоҳида қулфланадиган кириш йўлагига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Ёқилғи захиралари бола кира олмайдиган ва алоҳида ажратилган жойда сақланиши лозим. Кўмир захираси алоҳида ажратилган жойда ва усти ёнмайдиган қоплама (тупроқли қоришма) билан ёпилган бўлиб, бирламчи ўт ўчириш мосламалари билан таъминланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 8 апрель

«Давархитектқурилиш» қўмитаси раиси Н. ХАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 8 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 19-20-сон, 245-модда)