1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 27 апрелда 1948-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сонли «Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3420, 08.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 7 ва 51-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги Йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор (2001 йил 10 ноябрь, рўйхат рақами 1080 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил, 21-сон);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарор (2003 йил 29 сентябрь, рўйхат рақами 1080-1 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 17-18-сон);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарор (2007 йил 8 январь, рўйхат рақами 1080-2 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 1-2-сон, 17-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарор (2007 йил 7 август, рўйхат рақами 1080-3 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 31-32-сон, 337-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарор (2008 йил 31 май, рўйхат рақами 1080-4 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 22-23-сон, 216-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 16 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7/2-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙЎРИҚНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
[СПиТ:
1.Банк ҳисобварақлари. Банк омонати / Банк ҳисобварағи]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ҳисобварағи — банк ҳисобварағи шартномасини тузиш орқали банк мижоз (ҳисобварақ эгаси) ҳисобварағига келиб тушган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварағидаги тегишли маблағларни ўтказиш ва бериш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш тўғрисидаги топшириқларни бажариш вазифасини ўз зиммасига олиши натижасида банк ва мижоз ўртасида вужудга келадиган муносабатларни амалга ошириш воситаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамғарма депозит ҳисобварағи — бу мижозларнинг даврий бадаллари асосида шаклланиб, муайян мақсадни амалга ошириш учун жамғариладиган ва шу мақсад учун йўналтириладиган ёхуд шартнома бекор қилиниши натижасида қайтариладиган маблағлар ҳисоби юритиладиган ҳисобварақ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи — мижозларнинг биринчи талаби биланоқ бериладиган ёки ундаги ўтказиб бериладиган маблағларнинг ҳисоби юритиладиган ҳисобварақ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) бошқа депозит ҳисобварақлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик юритувчи субъектнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг биринчи марта миллий валютада очган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи (бундан кейинги ўринларда асосий ҳисобварақ деб юритилади) ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект асосий ҳисобварағини очгандан кейин миллий ва чет эл валютасида очадиган барча талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари унинг иккиламчи ҳисобварақлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар юридик шахснинг асосий ҳисобварағидан амалга оширилади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 30 декабрдаги 47/10-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-9, 09.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 6-сон, 73-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Юридик ва жисмоний шахслар ўзларига ҳисоб-китоб ва касса хизматларини кўрсатиш учун банкларни мустақил равишда танлайдилар ҳамда бир ёки бир неча банкларда миллий ва чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, шунингдек, жамғарма, муддатли, ссуда ва бошқа депозит ҳисобварақларини очиш ҳуқуқига эгалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Улгуржи савдо корхоналари — ягона солиқ тўлови тўловчилари (улгуржи дорихона ташкилотлари, Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи ихтисослаштирилган улгуржи база-идоралар бундан мустасно) миллий валютадаги асосий ва иккиламчи ҳисобварақларини улар юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган туман (шаҳар)даги тижорат банклари ва (ёки) уларнинг филиалларида очадилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 26 декабрдаги 38/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-3, 28.01.2010 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 35-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бюджетдан маблағ олувчи муассасаларга Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағларни кирим қилиш ва бу маблағлардан фойдаланиш учун бюджет ҳисобварақлари, шунингдек ушбу муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобини олиб бориш учун талаб қилиб олингунча, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақлари очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлашган маблағлар ҳисобидан капитал қурилишни молиялаштириш учун ягона буюртмачига ҳар бир қурилиш объекти бўйича алоҳида иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлар очилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-10, 15.09.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 493-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси «Банк сири тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар давлат солиқ хизмати органларига банк мижозига (вакилига) солиқ солиш масалаларига тааллуқли ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мижозлар томонидан банк ҳисобварақлари очилаётганда, банк ҳисобварағи шартномаси (жисмоний шахсларнинг омонати бўйича банк омонати шартномаси) тузилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 24 июлдаги 25/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-4, 22.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 337-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк ҳисобварағи шартномаси (жисмоний шахсларнинг омонати бўйича банк омонати шартномаси) бўйича юзага келадиган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 24 июлдаги 25/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-4, 22.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 337-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк ҳисобварағи шартномасида банк мижознинг ҳисобварағига келиб тушаётган маблағларни ҳисобвараққа кирим қилиш ва уни киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварақдаги маблағларни тасарруф этиш борасидаги топшириқларини ижро этиш шартлари, бу борадаги мижоз ҳамда банк ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, банк хизматлари учун тўланиши лозим бўлган комиссиялар ҳамда бошқа шартлар белгилаб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк ҳисобварағи шартномасида мижозларнинг банк ҳисобварағига келиб тушган маблағларни киритиб қўйганлик учун (кредит айланмаси учун) воситачилик ҳақи ундириш борасида шарт белгиланиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига уларнинг ҳисобварақларидан солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда банклар хизматлари учун тўловлар ундирилмайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 12/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-8, 30.04.2014 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 18-сон, 205-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мижозлар томонидан ҳисобварақлар очиш учун банкка мазкур Йўриқномада кўзда тутилган ҳужжатлар тақдим қилинган кундан сўнг, банклар икки иш куни мобайнида, агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, уларга ҳисобварақлар очишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобварақлар очиш учун ҳужжатлар мижознинг имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчасида кўрсатилган ёки мижознинг ишончномаси асосида вакил қилинган шахслар томонидан шахсан тақдим қилинади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 майдаги 15/3-сонли (рўйхат рақами 1948-11, 13.06.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 294-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектларига банкларда ҳисобварақлар очиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баробари, қишлоқ жойларда эса энг кам ойлик иш ҳақининг 0,1 баробари миқдорида ҳақ олинади.
(8-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 23 майдаги 16/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-1, 20.06.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 300-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мижозни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўриш имконияти бўлмаган тақдирда, банк мижозга ҳисобварақ очишни рад этади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 майдаги 15/3-сонли (рўйхат рақами 1948-11, 13.06.2016 й.) қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 294-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мижозларга ҳисобварақлар очиш ва ёпиш, шунингдек ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш ҳамда уларни қайта ҳаракатга келтириш шу куннинг ўзидаёқ амалга оширилиб, Банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига узатилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 12/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-8, 30.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 18-сон, 205-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Банкларда мазкур Йўриқноманинг 1-иловада келтирилган шаклга мувофиқ, мижозларнинг ҳисобварақларини рўйхатга олиш китоби юритилади. Ушбу китоб рақамланган, ип ўтказиб тикилган, бош банкнинг бош бухгалтери имзоси ва муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим. Шунингдек, мижозларнинг ҳисобварақларини рўйхатга олиш китоби компьютерда дастурий тарзда юритилиши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 24 июлдаги 25/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-4, 22.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 337-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Миллий валютада талаб қилиб олингунча, жамғарма, муддатли ва бошқа депозит ҳисобварақларини очиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда деҳқон хўжаликлари томонидан миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни хориждан олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан берилган Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар томонидан таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхалари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналарнинг таъсис ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
(12-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 июлдаги 22/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-5, 16.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 32-33-сон, 342-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) мижоз номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-2, 03.11.2009 й.) асосан «е» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 45-сон, 487-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар ҳамда Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар томонидан — таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари, шунингдек, юридик шахс номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-2, 03.11.2009 й.) асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 45-сон, 487-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома).
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-10, 15.09.2015 й.) асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 493-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Резидент юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиалларига талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун ваколатхона ва филиаллар томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ваколатхона ёки филиал номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи (паспорт ёки уни ўрнини босадиган) ҳужжат. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-2, 03.11.2009 й.) асосан «г» ва «д» кичик бандлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 45-сон, 487-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўз фаолиятини юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга оширмоқчи бўлган хўжалик юритувчи субъектларга устав капиталини шакллантириш учун давлат рўйхатидан ўтгунларига қадар таъсисчиларнинг (иштирокчиларнинг) дастлабки бадалларини киритиш учун миллий ва/ёки чет эл валютасида вақтинчалик (маблағ йиғиш учун) 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи очилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик ҳисобварақ очиш учун белгиланган тартибда банкка таъсисчилар (иштирокчилар) номидан ихтиёрий шаклда ҳисобварақ очиш тўғрисида уларнинг ишончли вакили томонидан ариза тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат рўйхатидан ўтгандан кейин ушбу хўжалик юритувчи субъектга мазкур Йўриқномага мувофиқ асосий ҳисобварақ очилади ҳамда вақтинчалик ҳисобварақдаги маблағлар ушбу ҳисобвараққа ўтказилади ва вақтинчалик ҳисобварақ ёпилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Норезидент юридик шахслар (иммунитет ҳамда дипломатик имтиёзлардан фойдаланадиган чет эл дипломатия ва бошқа расмий ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар ҳамда уларнинг филиаллари, шунингдек хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасида хўжалик ёки бошқа тижорат фаолияти билан шуғулланмайдиган ваколатхоналари), шунингдек норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасида қонунчилик билан белгиланган тартибда фаолият юритаётган доимий муассасалари миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 26 декабрдаги 38/10-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-3, 28.01.2010 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 35-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) норезидент юридик шахс номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-2, 03.11.2009 й.) асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 45-сон, 487-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Резидент ва норезидент жисмоний шахслар томонидан миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка мазкур Йўриқноманинг 5-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат) тақдим қилинади ва банк томонидан ушбу ҳужжатлардан нусха олинади. Ҳисобварақ очиш учун ариза жисмоний шахслар томонидан шахсан тақдим этилиши лозим, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-2, 03.11.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 45-сон, 487-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан асосий ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банкда жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақларини очиш учун мазкур Йўриқноманинг иловаларида келтирилган тегишли шаклдаги ариза тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахслар томонидан жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақларини очиш учун мазкур Йўриқноманинг иловаларида келтирилган тегишли шаклдаги ариза ва қўшимча равишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат шахсан тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларга банкнинг омонат кассаларида шахсий ҳисобварақлар очиш омонат кассаси назоратчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномада (рўйхат рақами 2711, 2015 йил 26 август) белгиланган тартибда амалга оширилади.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-10, 15.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 493-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар бошқа банкларда иккиламчи талаб қилиб олингунча, муддатли, жамғарма депозит ҳисобварақларини очишда ҳам асосий ҳисобварақ очиш учун тақдим этиладиган барча ҳужжатларни тақдим этишлари шарт.
(19-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 23 майдаги 16/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-1, 20.06.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 300-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий ҳисобварақ очилган банкда қўшимча равишда миллий валютада иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи очилишига йўл қўйилмайди, марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган мақсадли тадбирлар учун ҳамда қонунчилик ҳужжатлари асосида очиладиган иккиламчи депозит ҳисобварақлар бундан мустасно.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-2, 03.11.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 45-сон, 487-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Кредит шартномаси асосида ҳисобварақларни очиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан банк раҳбари ёки раҳбар томонидан ваколат берилган шахс томонидан бериладиган кредитнинг муддати, миқдори ва фоиз ставкаси кўрсатилган ҳолда, мижоз учун ссуда ҳисобварағи очиш тўғрисида бухгалтерияга берилган фармойишга асосан шу иш кунидан кечиктирмасдан мижозга ссуда ҳисобварағи очилади.
(25-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 24 июлдаги 25/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-4, 22.09.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 337-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Резидент тижорат банклар миллий ва чет эл валютасида вакиллик ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб-китоб марказида очадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Янги ташкил этилаётган банк таъсисчилари банк рўйхатга олингунга қадар таъсис бадалларини йиғиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ёки бошқа тижорат банкида вақтинчалик 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағини очади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик ҳисобварақни очиш учун ваколатли шахс таъсисчилар номидан ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида рўйхатга олиниб, банк операцияларини амалга ошириш учун лицензия берилгандан кейин мазкур Йўриқноманинг 26 ва 28-бандларига мувофиқ вакиллик ҳисобварағи очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(28-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-10, 15.09.2015 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 493-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Резидент банкларга чет эл валютасида вакиллик ҳисобварақлари чет эл валютасидаги операцияларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензияси бўлган ҳолдагина бошқа резидент ваколатли банкларда очилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 24 июлдаги 25/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-4, 22.09.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 337-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Норезидент банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ва Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банкларида вакиллик ҳисобварақларини очиш учун қуйидагилар тақдим қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча ҳамда мазкур давлатнинг Марказий (Миллий) банки томонидан берилган лицензиянинг легаллаштирилган нусхаси.
(31-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 майдаги 15/3-сонли (рўйхат рақами 1948-11, 13.06.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 294-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) норезидент банк томонидан ва у рўйхатга олинган давлатда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар қўлланилиши тўғрисидаги ахборот.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-2, 03.11.2009 й.) асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 45-сон, 487-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча икки нусхада тақдим қилинади. Варақчанинг бир нусхаси бухгалтерда, иккинчиси эса, пул чекларини расмийлаштирувчи назоратчида туради. Банкларда мижозларнинг бир нечта ҳисобварақларига хизмат кўрсатиладиган бўлса, улардан имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар қўшимча равишда талаб қилиниши мумкин. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчаларда ҳисобварақларнинг рақамлари кўрсатилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 30 декабрдаги 47/10-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-9, 09.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 6-сон, 73-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг иккита рўйхатини тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга бухгалтерия ҳисоби субъектида раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахслар, иккинчисига эса, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар киради. Агар бухгалтерия ҳисоби субъекти раҳбари бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини ўз зиммасига олган бўлса, у ҳолда ҳар иккала рўйхатда ҳам ўзини кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжалиги бошлиғи ва якка тартибдаги тадбиркор думалоқ муҳри бўлмаган ҳолларда, ўз имзолари намуналарини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи имзо ҳуқуқи иккинчи имзо ҳуқуқига эга бўлган бош бухгалтер ёки бошқа шахсларга берилиши мумкин эмас, бухгалтерия ҳисоби субъекти раҳбари бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини ўз зиммасига олган ҳоллар бундан мустасно.
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 майдаги 15/3-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 294-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Раҳбар шахсларга вақтинча биринчи ёки иккинчи имзо ҳуқуқи берилганда, шунингдек, раҳбар томонидан ваколат берилган шахслардан бирортаси вақтинча ўзгарганда, вақтинча ваколат берилган шахснинг имзо намунаси қўйилиб, амал қилиш муддати кўрсатилган қўшимча варақча тақдим қилинади. Ушбу вақтинчалик варақча раҳбар томонидан имзоланади ва муҳрланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда).
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-10, 15.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 493-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчага юридик шахсларга берилган асосий муҳр ёки юридик шахс филиалининг ёхуд ваколатхонасининг муҳр изининг намунаси қўйилиши шарт. Махсус мақсадлар учун, масалан, «Пакетлар учун», «Рухсатномалар учун», «Девонхона» ва шу кабиларга мўлжалланган муҳрлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳр алмаштирилганда ёки йўқолиб қолганда, мижоз томонидан биринчи ва иккинчи имзо ҳуқуқи берилган шахслар томонидан раҳбари ва бош бухгалтери (агар мижоз якка тартибдаги тадбиркор ёки деҳқон хўжалиги бўлса — якка тартибдаги тадбиркор ёки деҳқон хўжалиги бошлиғи) томонидан имзоланган илтимоснома асосида банк филиали раҳбари томонидан муҳр тайёрлатиш учун зарур бўлган муҳлат берилади. Ушбу муҳлат бир календарь ойидан ошиши мумкин эмас. Бир вақтнинг ўзида у муҳр бўлмаган вақтда ҳисоб-китоб-пул ҳужжатларини расмийлаштириш тартибини белгилайди, вазиятдан келиб чиққан ҳолда ҳужжатлар муҳр изисиз топширилишига рухсат беради. Бундай ҳолларда банк раҳбари ёки бош бухгалтери имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчага тегишли қайдларни киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Юридик шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатадиган деҳқон хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг юридик манзили – уларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган манзил ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахснинг манзили — унинг шахсини тасдиқловчи ёки унга тенглаштирилган ҳужжатда қайд этилган рўйхатга олинган манзили ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобварақ эгаси ўз манзилининг ўзгарганлиги тўғрисида ўзининг ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган банкка беш иш куни давомида ёзма хабар бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Юридик шахснинг муҳри ўзгарганда, варақчада кўрсатилган имзолардан бирортаси алмаштирилганда ёки қўшилганда ҳисобварақ эгаси янги имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчани тақдим қилади. Бекор қилинган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар юридик шахснинг юридик йиғмажилдига тикилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 30 декабрдаги 47/10-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-9, 09.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 6-сон, 73-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Мижознинг юридик йиғмажилдида ўзгаришларни расмийлаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Қайта ташкил этилиши натижасида янги ташкил этилган юридик шахсларга ҳисобварақлар ушбу Йўриқномада кўрсатилган тегишли ҳужжатлар тақдим қилиниши асосида очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Юридик шахсга нисбатан санация эълон қилинганда, унинг ҳисобварақлари бўйича юзага келадиган муносабатлар «Санация қилинаётган корхона махсус санация ҳисобварағининг ишлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1636, 2006 йил 3 ноябрь) асосида тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Юридик шахс тугатилаётганда, унинг барча банк ҳисобварақлари тугатиш комиссиясининг тасарруфига ўтади. Бундай ҳолда, асосий ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банкка тугатиш комиссиясининг амал қилиш муддати кўрсатилган юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарори ҳамда тугатиш комиссияси раҳбари ва бош бухгалтерининг имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча тақдим қилинади (юридик шахс бўлган нодавлат нотижорат ташкилот тугатилаётганда бош бухгалтернинг имзоси талаб қилинмайди). Шундан сўнг, юридик шахснинг асосий ҳисобварағига уни тугатишга доир ягона ҳисобварақ мақоми берилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 майдаги 15/3-сонли (рўйхат рақами 1948-11, 13.06.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 294-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Мижознинг асосий ҳисобварағини бошқа банкка ўтказиш
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 12/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-8, 30.04.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 18-сон, 205-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Асосий ҳисобварақни бошқа банкка ўтказиш учун мижоз томонидан хизмат кўрсатувчи банкка ариза тақдим этилади ва чек дафтарчалари қайтарилади. Шундан сўнг банк мижознинг ҳисобварағидаги қолдиқни ёзма равишда тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижоз асосий ҳисобварағи ёпилаётган банкдан олинган тасдиқномани ариза билан бирга асосий ҳисобварақ очилаётган банкка тақдим этади. Ушбу аризага асосан, асосий ҳисобварақ очилаётган банк мижозга вақтинчалик 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағини очади ва бу тўғрисида мижоз ҳамда ҳисобварақ ёпилаётган банкка ёзма равишда хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Мижоз вақтинчалик ҳисобварақ очилганлиги тўғрисидаги хабарни олгандан сўнг асосий ҳисобварақ ёпилаётган банкка асосий ҳисобварақдаги мавжуд маблағлар қолдиғини асосий ҳисобварақ очилаётган банкдаги вақтинчалик очилган ҳисобвараққа ўтказиш тўғрисида тўлов топшириқномаси тақдим этади. Асосий ҳисобварақни ёпаётган банк мижоз юридик йиғмажилдидаги ҳужжатлар ва 2-сонли картотекадаги (агар, мавжуд бўлса) тўлов ҳужжатлари рўйхатини киритиб, ушбу ҳужжатлар асосий ҳисобварақ очаётган банкка топширилганлиги ҳақида икки нусхада далолатнома тузади. Далолатнома банк бошқарувчиси ва бош бухгалтери томонидан имзоланиб, асосий муҳр қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатноманинг ҳар икки нусхасига мижознинг юридик йиғмажилдидаги ҳужжатлар ва 2-сонли картотекадаги тўлов ҳужжатларининг асл нусхалари илова қилиниб, почта, фельдъегер алоқаси ёки курьер орқали асосий ҳисобварақ очилаётган банкка етказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий ҳисобварақни очаётган банк ушбу далолатномага илова қилинган ҳужжатларни қабул қилиб олгандан кейин мазкур далолатномага илова қилинган юридик йиғмажилддаги ҳужжатлар ва 2-сонли картотекадаги тўлов ҳужжатларининг асл нусхаларини олганлигини тасдиқлаб, банк бошқарувчиси ва бош бухгалтери томонидан имзоланиб, асосий муҳр қўйилади. Далолатноманинг бир нусхаси почта, фельдъегер алоқаси ёки курьер орқали асосий ҳисобварақ ёпилаётган банкка етказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу ҳужжатларни ҳисобварақ эгаси ёки учинчи шахслар орқали бериб юбориш қатъиян тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Далолатноманинг асосий ҳисобварақ очаётган банк бошқарувчиси ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ва муҳр қўйилган нусхаси олингандан кейин мижоз томонидан ёпилаётган асосий ҳисобварақдаги маблағларни ушбу ҳисобварақ очилаётган банкда очилган вақтинчалик ҳисобвараққа ўтказиш тўғрисидаги тўлов топшириқномаси ижро қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий ҳисобварақни ёпаётган банк бериб юборилган барча ҳужжатлардан нусха кўчириб, белгиланган тартибда ўз архивида сақлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий ҳисобварақни очаётган банк ушбу ҳисобварақни ёпаётган банкдан ҳужжатлар ва маблағларни олгандан кейин мижозга янги асосий ҳисобварақни очади, унга вақтинчалик ҳисобварағидаги қолдиқни ўтказади ва мазкур вақтинчалик ҳисобварақни ёпади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий ҳисобварақ ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот ахборотлар базасида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда сақланади. Ушбу муддат тугагандан сўнг ўтказилган асосий ҳисобварақ тўғрисидаги маълумот архивланади ва белгиланган тартибда сақланади.
(45-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-2, 03.11.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 45-сон, 487-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказилган асосий ҳисобварақ бўйича келиб тушган тўлов ҳисоб-китоб ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилгач, қуйидаги мазмундаги хабар билан жўнатувчига қайтарилади: «Ҳисобварақ ёпилди. __________ банкнинг __________ филиалига мурожаат қилинг».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX. Асосий ҳисобварақ бўйича операцияларни тўхтатиш ва ҳисобварақни ёпиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Асосий ҳисобварақ бўйича операциялар фақат ҳисобварақ эгасининг фармойишига кўра ёки ҳисобварақдаги пул маблағлари суриштирувчи, терговчи қарори бўйича ёхуд суд ажримига кўра хатланганда, шунингдек, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳолларда тўхтатиб қўйилиши мумкин. Бундай ҳолда, пул маблағлари фақат қарор ёки ажримда кўрсатилган суммага хатланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади, қонунда кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(46-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 26 декабрдаги 38/10-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-3, 28.01.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 35-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар фақат чиқим қисмида тўхтатилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 30 декабрдаги 47/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-9, 09.02.2015 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 6-сон, 73-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқоридаги тартибда хатланган ёки тўхтатилган ҳисобварақларни (ҳам асосий, ҳам иккиламчи) бошқа банкларга ўтказиш ҳамда ушбу ҳисобварақлар эгаларининг бошқа ҳисобварақларни очишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Банк ҳисобварағи шартномаси ҳисобварақ эгасининг аризасига ёки банкнинг талабига кўра бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкнинг талабига кўра банк ҳисобварағи шартномаси суд орқали қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) мижознинг ҳисобварағида сақланаётган пул маблағлари суммаси банк қоидаларида ёки шартномада кўзда тутилган энг кам миқдордан оз бўлса, агар бундай сумма банк томонидан бу ҳақда мижозни огоҳлантирган кундан бошлаб бир ойда тикланмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) банк ҳисобварағи шартномасида бошқа муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу ҳисобварақ бўйича бир йил давомида операциялар амалга оширилмаган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобварақдаги пул маблағларининг қолдиғи мижознинг тегишли ёзма аризаси олингандан кейин кечи билан етти кун ичида мижозга берилади ёки унинг кўрсатмасига мувофиқ бошқа ҳисобвараққа ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк ҳисобварағи шартномасининг бекор қилиниши мижознинг ҳисобварағини ёпиш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари — юридик шахслар ихтиёрий тугатилаётганда, хабардор қилиш муддатидан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) уларнинг миллий валютадаги иккиламчи депозит ҳисобварақлари, жамғариладиган депозит ҳисобварақлари ҳамда муддатли депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банклар — тугатувчининг уларни ёпиш ҳақидаги аризаси асосида мазкур ҳисобварақларни ёпадилар ва унинг тўлов топшириқномаси асосида улардаги мавжуд маблағлар қолдиқларини тугатилаётган юридик шахсларнинг асосий ҳисобварағига ўтказадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) уларнинг хорижий валютадаги иккиламчи депозит ҳисобварақлари, жамғариладиган депозит ҳисобварақлари ҳамда муддатли депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банклар — тугатувчининг уларни ёпиш ҳақидаги аризаси асосида мазкур ҳисобварақларни ёпадилар ва унинг тўлов топшириқномаси асосида мавжуд маблағлар қолдиқларини тугатилаётган юридик шахсларнинг унинг миллий валютадаги асосий ҳисобварағи очилган жойда очилган хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ёки бошқа ваколатли банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига, агар уларнинг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк ваколатли банк ҳисобланмаса, ўтказадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) юридик шахсларнинг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк тугатиш жараёни тугаганидан сўнг тугатувчининг аризасига асосан бир иш куни давомида асосий ҳисобварағини ёпади ва тугатувчига асосий ҳисобварақнинг ёпилиши ҳақида маълумотнома беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Юридик шахслар олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхоналари — уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳолларда (деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари бундан мустасно), банклар уч кунлик муддат ичида бундай корхоналар ҳақида улар ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига тегишли чоралар кўриш учун ахборот беришлари шарт.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 30 декабрдаги 47/10-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-9, 09.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 6-сон, 73-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги тегишли қарори тақдим этилганда, банклар кейинги иш кунидан кечиктирмай хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларини ёпадилар. Бунда, корхоналарнинг ёпиладиган ҳисобварақларидаги маблағлари қолдиқлари банк томонидан фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисобварақларга ўтказилади. Корхоналарнинг банкка тўлаш учун тақдим этилган кредиторлик қарзи эса алоҳида кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналарнинг банк ҳисобварақлари ёпилгандан сўнг уларнинг номига келиб тушадиган маблағлар фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисобварақларга ўтказилади. Фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисобварақларга тўпланган маблағлар банклар томонидан биринчи навбатда корхоналарнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзларини тўлашга, қолган суммалар эса уларнинг кредиторлик қарзларини календарь навбатида тўлашга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналарнинг ёпиладиган ҳисобварақлардаги маблағлари банк томонидан фойдаланиш ҳуқуқисиз 29842 — «Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари» ҳисобварағига кирим қилинади ва банкка тўлов учун тақдим этилган корхонанинг кредиторлик қарздорлиги алоҳида кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналарни тугатиш бўйича махсус комиссия томонидан корхона кейинги фаолиятининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинган ёки белгиланган тартибда тугатиш комиссияси тайинланган пайтдан бошлаб ушбу корхонанинг ҳисобварақлари тегишлича корхонанинг ўз тасарруфига ёки тугатиш комиссиясининг тасарруфига ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағи ёпилаётганда, олдиндан у билан боғлиқ бўлган барча ҳисобварақлар ёпилади. Бир вақтнинг ўзида ҳисобварақни ёпиш мўлжалланаётгани тўғрисида солиқ ва божхона (чет эл валютасида ҳисобварақ очилган бўлса) органларига хабар берилади, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг бюджет олдидаги қарзлари тўғрисида маълумот сўралади. Солиқ ва божхона органлари томонидан банкка хўжалик юритувчи субъектнинг бюджет олдида мажбуриятлари йўқлиги тўғрисидаги хулоса тақдим қилингандан кейин банк (банк филиали) томонидан берилган ҳамда тўлиқ ёки қисман фойдаланилмаган чек дафтарчалари банкка (банк филиалига) қайтарилади. Шундан кейин, мижознинг фойдаланилмаган чеклар рақамлари кўрсатилган аризасига асосан ҳисобварақни ёпиш кунида қолдиқ тасдиқланган ҳолда ҳисобварақ ёпилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 12/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-8, 30.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 18-сон, 205-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Ёпилаётган, шунингдек, бошқа банкларга ўтказилаётган ҳисобварақлар бўйича фойдаланилмаган чекларни мижозлардан фақат бош бухгалтер ёки унинг ўринбосари қабул қилиш ҳуқуқига эга. Бош бухгалтер ва унинг ўринбосари топширилган ҳар бир чекнинг имзо қўйиладиган қисмини қирқиб олиш йўли билан уларни дарҳол сўндириши зарур. Шундан кейингина чеклар унга хизмат кўрсатувчи масъул ижрочига берилади. ижрочи ҳисобварақни ёпиш учун тақдим қилинган тўлов топшириқномасини дастурий йўл билан киритиши ҳамда уни текшириш ва имзолаш учун бош бухгалтерга ёки унинг ўринбосарига тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Ҳисобварақлар ёпилаётганда, банк бош бухгалтери ёки унинг ўринбосари ёпилаётган ҳисобварақдан мижозга охирги марта кўчирма берилган кундан бошлаб ушбу ҳисобвараққа киритилган барча ёзувларни ҳужжатлар бўйича синчиклаб текшириши, ссуда ва банк хизматлари учун ҳисобланган ҳамда тўланган фоизларни инобатга олган ҳолда чиқарилган охирги қолдиқнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиши ва ёпилаётган ҳисобвараққа тегишли ёзувларни киритиб, имзо чекиши шарт.
(52-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 июлдаги 22/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-5, 16.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 32-33-сон, 342-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобварақ ёпилгандан сўнг банк мижозга (мижоз тугатилганда — таъсисчиларга) барча тақдим қилинган талаблардан озод бўлган пул маблағларнинг қолдиғи тўғрисидаги маълумотномани тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Бошқа депозит ҳисобварақларнинг барчаси мижознинг аризасига асосан исталган вақтда ёпилади. Бунда, ушбу мижозга очилган махсус ҳисобварақлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёпилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ссуда ҳисобварақлари банк раҳбари ёки раҳбар томонидан ваколат берилган шахснинг фармойишига асосан берилган кредитлар ва унга ҳисобланган фоизлар тўлови тўлиқ амалга оширилгандан кейин ёки ссуда ҳисобварағининг кредит қолдиғи кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағига ўтказилгандан кейин ёпилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Мижоз мажбурий тугатилганда, мижознинг асосий ҳисобварағи тугатиш комиссияси номига расмийлаштирилади ва унинг тасарруфига ўтказилади. Асосий ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банкка мижозни тугатиш тўғрисида қарорни, шунингдек, тугатиш муддати кўрсатилган ва тугатиш комиссиясини тузган ташкилот ёки шахс томонидан тасдиқланган раҳбар ҳамда бош бухгалтернинг имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча тақдим этилади. Мижознинг ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи бошқа банкларга тугатиш муддати кўрсатилган тугатиш тўғрисидаги қарор нусхаси тақдим этилади. Шундан сўнг барча иккиламчи ҳисобварақлар ёпилади ва ушбу ҳисобварақлардаги маблағлар мажбурий равишда тугатиш комиссиясига расмийлаштирилган асосий ҳисобвараққа ўтказилади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 майдаги 15/3-сонли (рўйхат рақами 1948-11, 13.06.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 294-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Тугатиш комиссияси ўз ишини якунлаганидан кейин ўз ҳисобварағини ёпиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хўжалик юритувчи субъектлар бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини бажарганликлари тўғрисида давлат солиқ хизмати органларининг хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тугатиш ишлари тугалланганлиги тўғрисида махсус комиссия томонидан расмийлаштирилган баённома;
(55-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 23 майдаги 16/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-1, 20.06.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 300-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) фойдаланилмаган чеклар ва фойдаланилган чекларнинг милклари билан чек дафтарчаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Тугатиш комиссиясининг ҳисобварағида тақдим қилинган талаблардан озод бўлган пул маблағларининг кредит қолдиғи мавжуд бўлса, ушбу қолдиқ мижозларнинг таъсисчиларига ёки тугатиш комиссиясининг ва тугатилган мижознинг таъсисчилари мажлисининг қарорига асосан бошқа ҳисобвараққа ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Ҳисобварақ ёпилганлиги учун ҳақ олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварақлари банкларни тугатиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида ёпилади.
ҳисобварақ бўйича операцияларни амалга оширишда шарт бўлиши ҳисобланадиган бизнинг номимиздан ҳужжатларни имзолашга (шахсан/биргаликда) ваколат берилган шахсларнинг имзолар намуналарини, шунингдек, муҳр намунасини маълум қиламиз.
ҳисобварағим бўйича операцияларни амалга оширишда шарт бўлиши ҳисобланадиган имзоларим (Мен томондан ваколат берилган шахсларнинг имзолари) намуналарини маълум қиламан.