Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 08.04.2009 йилдаги ПҚ-1092-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 08.04.2009 йилдаги ПҚ-1092-сон
Kuchga kirish sanasi
08.04.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 ЙИЛДА МАҲСУЛОТ ЭКСПОРТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек жаҳон нархлари конъюнктураси жадал ўзгараётган шароитларда маҳсулотларни таннархига тенг ёки ундан пастроқ нархларда экспорт қилишга рухсатномаларни тезкорлик билан бериш механизмини яратиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш бўйича Республика комиссиясига (Ш.М. Мирзиёев) мазкур қарор билан белгиланган тартибда, 2009 йилда республика корхоналарига ўзлари ишлаб чиқарган товарларни экспорт қилинадиган товарларга жаҳон нархларининг амалда юзага келган конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, таннархига тенг ёки ундан пастроқ нархларда эркин айирбошланадиган валютага экспорт қилиш учун рухсатномалар бериш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Экспорт қилинадиган товарларга жаҳон нархларининг амалда юзага келган конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда 2009 йилда товарларни таннархига тенг ёки ундан пастроқ нархларда экспорт қилиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, 2009 йилда ўзи ишлаб чиқарган товарларни мустақил равишда ёки вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг ташқи савдо компаниялари (бирлашмалари), шунингдек «Ўзинтеримпекс» ДАТК, «Ўзмарказимпекс» ДАТК, «Ўзсаноатмашимпекс» ДАК, «Марказсаноатэкспорт» ДАТК орқали таннархидан пастроқ нархда эркин айирбошланадиган валютага экспорт қиладиган корхоналар учун солиққа тортиш мақсадларида сотишдан олинадиган тушум экспорт қилинадиган товарларни сотишнинг амалдаги нархидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда корхоналар 2009 йилда товарларни таннархига тенг ёки ундан пастроқ нархларда экспортга сотишнинг, шунингдек олинган тушумни солиққа тортишнинг ушбу қарор билан тасдиқланган тартибига қатъий риоя қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 8 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-1092-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 182-модда)