Ҳужжат кучини йўқотган 15.12.2023 31.03.2009 йилдаги 90-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.03.2009 йилдаги 90-сон
Kuchga kirish sanasi
31.03.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 15.12.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШ БАНК» АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ БАНКИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 657-сонли ««Бизнесни ривожлантириш банки» акциядорлик тижорат банки ташкил этилганлиги муносабати билан ўзбекистон республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида» 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сон қарорини бажариш юзасидан ва унинг самарали фаолияти ташкил этилишини таъминлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 893-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк хизмати кўрсатиш сифатини оширишга ҳамда уй-жой-коммунал ва ижтимоий соҳаларда, қишлоқ аҳоли пунктларини ободонлаштириш борасидаги эҳтиёжларни амалга оширишда аҳоли ва юридик шахсларга кредит беришни кенгайтиришга, қишлоқда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари қуришга, шунингдек қишлоқ тадбиркорларига кенг кўламли банк ва консалтинг хизматлари кўрсатишга йўналтирилган узоқ муддатли банк сиёсатини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги, замонавий қурилиш материаллари ва конструкциялари ишлаб чиқарадиган, йиғма, композицион ва майда блокли конструкциялардан фойдаланган ҳолда тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқда объектлар қуришнинг индустриал ва йиғма технологияларини жорий этадиган барча мулкчилик шаклидаги корхоналарга, шу жумладан «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти ва «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси корхоналарига кредит бериш ва комплекс тарзда банк хизматлари кўрсатиш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 декабрдаги 412-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 602-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқни ободонлаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кредит бериш ва молиялаштиришнинг мақбул механизмини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкда замонавий корпоратив бошқарувни шакллантириш ва банк ижро этувчи органининг самарали фаолиятини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг мақбул даражада капиталлашувини, ликвидлигини унга юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва мажбуриятларининг ўз вақтида амалга оширилиши учун етарли даражада сақлаб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
универсал тижорат банки сифатида банк томонидан юридик ва жисмоний шахсларга комплекс хизматлар кўрсатилиши учун шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ жойларда фаолият кўрсатаётган банк-молия инфратузилмасини фаоллаштириш ва кенгайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки кенгаши ва бошқаруви:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда банк уставини ишлаб чиқсин ва акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқласин, шунингдек банкни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларнинг зарур пакетини тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкка юкланган вазифаларни самарали бажариш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда банк ҳамда унинг филиаллари тузилмасини ва штатлар жадвалини ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг марказий аппарати ва унинг филиалларини банкларнинг бўлинмаларида ҳамда қишлоқда ишлаб чиқариш ва инфратузилманинг намунавий лойиҳалари бўйича уй-жой қуриш билан боғлиқ лойиҳаларга кредит бериш соҳасида иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Қишлоққурилишлойиҳа» лойиҳа-қидирув институти масъулияти чекланган жамият билан биргаликда тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришга кредит бериш тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази «Ғалла-банк» акциядорлик тижорат банки акциялари чиқарилишини «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкига қайта рўйхатдан ўтказишни ва янгидан чиқариладиган акцияларни рўйхатдан ўтказишни йиғимлар ундирмасдан амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон банклар уюшмаси ва Банк-молия академияси 2009-2010 йиллар мобайнида «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки мутахассислари учун, ўқитиш ҳақини ундирмаган ҳолда, қишлоқда якка тартибдаги уй-жой қурилишига кредит бериш бўйича махсус курслар ташкил этилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон банклар уюшмаси, «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришга имтиёзли кредитлар олиш тартиби, кредит олиш учун ҳужжатлар тайёрлаш бўйича қишлоқ жойларда доимий асосда семинарлар ва ўқув курслари ўтказилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкига Миллий телерадиокомпания, Матбуот ва ахборот агентлиги, Марказий банк ва Ўзбекистон банклар уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда республика оммавий-ахборот воситалари томонидан тўлов ундирилмасдан реклама материаллари эълон қилинишини назарда тутадиган 2009-2010 йилларда банк фаолияти ва унинг томонидан кўрсатиладиган хизматлар оммавий-ахборот воситаларида кенг ёритилиши бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Республика тижорат банкларининг «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки балансига бепул бериладиган 2-иловага мувофиқ филиаллар рўйхати тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 36-уйда жойлашган маъмурий биносининг бир қисми туташ ҳудуд билан биргаликда «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкига бепул берилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 31 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 893-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 мартдаги 90-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика тижорат банкларининг «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки балансига бепул бериладиган филиаллари рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р‎

Тижорат банклари филиаллари номи‎

Манзил‎

‎‎БУХОРО ВИЛОЯТИ

1.‎ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Когон филиали‎ 200700, Бухоро вилояти, Когон шаҳри, Дўстлик кўчаси, 4-уй‎

‎‎САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

2.‎ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Каттақўрғон филиали‎ 140800, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Амир Темур кўчаси, 6-уй‎

‎‎СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

3.‎ «Ўзмиллийбанк»нинг Сариосиё филиали‎ 133606, Сурхондарё вилояти, Сариосиё шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 18-уй‎
4.‎ «Ўзмиллийбанк»нинг Жарқўрғон филиали‎ 133300, Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон шаҳри, А.Навоий кўчаси, 1-уй‎

‎‎СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

5.‎ «Ўзмиллийбанк»нинг Янгиер филиали‎ 108706, Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 17-уй‎

‎‎ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

6.‎ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Янгийўл филиали‎ 112000, Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Охунбобоев кўчаси, 28-уй‎
7.‎ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Ғазалкент филиали‎ 110700, Тошкент вилояти, Ғазалкент шаҳри, Беруний кўчаси, 24-уй‎

‎‎ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ‎

8.‎ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Марғилон филиали‎ 151100, Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Марғилоний кўчаси, 173-уй‎

‎‎ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

9.‎ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Хива филиали‎ 220900, Хоразм вилояти, Хива шаҳри, Феруз кўчаси, 87-уй‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 159-модда; 2016 й., 52-сон, 602-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/499/1439-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)