24.03.2009 йилдаги 85-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.03.2009 йилдаги 85-сон
Kuchga kirish sanasi
24.03.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
2. Ҳукуматлараро битимга мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон-Америка қўшма ишчи гуруҳининг «Тараққиёт йўлида озиқ-овқатлар билан таъминлаш» дастури доирасида грант маблағлари ҳисобига иловага мувофиқ қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги устувор лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги масъул бажарувчилар билан биргаликда иловага киритилган капитал қурилиш объектларини белгиланган тартибда 2009 йилнинг манзилли рўйхатига киритсинлар.
иловага киритилган лойиҳаларнинг «Тараққиёт йўлида озиқ-овқатлар билан таъминлаш» дастури бўйича тушадиган маблағларни жамлаш учун очилган Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамидан ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласин;
Т/рЛойиҳанинг номиЛойиҳанинг мақсадиМолиялаштириш суммаси (млн. сўм)Маблағларни ўзлаштириш муддатлариМасъул бажарувчилар
I. Илмий лойиҳалар
1.Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан тендер асосида «бракон» ишлаб чиқариш бўйича 3 та линия тайёрлаш.Пахта ҳосилини сақлаш ҳамда пестицидлар қўлланишини камайтириш мақсадида республиканинг турлича иқлимли минтақаларида механизациялаштирилган линияда «бракон» ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияларини жорий этиш.300,02009 йилҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё республика маркази
2.Ғўзани турлараро ва узоқ гибридларга қайта чатиштириш усули билан унинг серҳосил вилтга чидамли навларини яратиш.Ўзбекистон Республикасининг турлича тупроқ-иқлимли минтақаларидан олинган ғўзанинг коллекцияланган нав намуналари, навлари, ҳар хил туп тизимли линия ва шаклларининг вилтга чидамлилигига вертицилум замбуруғининг ҳар хил вирулентли турларининг таъсирини, шунингдек табиий юқумли шароитда ғўзанинг маҳсулдорлиги, тола чиқиши ва сифати ҳамда бошқа морфохўжалик белгиларини ўрганиш.25,02009-2010 йилларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон селекция ва уруғчилик илмий-текшириш институти
II. Соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш лойиҳалари
3.Ўзбекистон Республикасида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш.Бахтсиз ҳодисалар, йўл-транспорт ҳодисалари ва ҳалокатлари натижасида жабрланганларга касалхонага боргунга қадар босқичда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича парамедиклар ва биринчи респондентлар тайёрлаш тизимини яхшилашда кўмаклашиш. Тез ёрдам машиналари сотиб олиш ва уларни зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.450,02009-2010 йилларСоғлиқни сақлаш вазирлиги, Врачлар халқаро лигаси, Ўзбекистон анестезиологлар ва реаниматологлар уюшмаси

ЖАМИ

775,0