24.09.2004 йилдаги 14-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий судин Пленумиинг қарори, 24.09.2004 йилдаги 14-сон
Kuchga kirish sanasi
24.09.2004
Ҳужжат 24.09.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЯККА ТАРТИБДА ҚУРИЛГАН УЙГА БЎЛГАН МУЛК ҲУҚУҚИ БИЛАН БОҒЛИҚ НИЗОЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибда уй қуриш фуқароларнинг уй-жойга бўлган талаб-эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади ва давлат якка тартибдаги уй-жой қурилишига ер участкаларини ажратиш, уй қуришга ссуда ва кредитлар бериш йўли билан ҳар тарафлама кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уйга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги низолар бўйича ишлар судлар томонидан кўрилаётганда қонун ҳужжатларини тўғри қўлланилиши фуқароларнинг хусусий мулкка бўлган конституциявий ҳуқуқи ҳимоя этилишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур тоифадаги ишлар бўйича суд амалиётини умумлаштириш шуни кўрсатдики, бундай ишлар судлар томонидан асосан тўғри ҳал этилмоқда. Шу билан бирга судлар улушни ажратиб бериш (уйни бўлиш) тўғрисидаги, уйлардан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги ҳамда уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ бошқа низоларни ҳал этишда хатоликларга йўл қўймоқдалар. Ишларни судда кўришга тайёрлашда тегишли ҳужжатлар талаб қилиб олинмаяпти, зарур ҳолларда қурилиш-техника экспертизаси тайинланмаяпти.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида таъкидлаб ўтилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда мазкур ишларни судлар томонидан ҳал этаётганда қонун ҳужжатлари тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низоларга доир ишларнинг тўғри ҳал этилиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда якка тартибда уй қуришнинг белгиланган тартибига қатъий риоя этилишини таъминлашда, муҳим аҳамиятга эга эканлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шуни назарда тутиш жоизки, уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ қуйидаги низолар судларга тааллуқлидир, хусусан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) уйга ёки унинг бир қисмига (улушга) бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) умумий улушли мулк ҳуқуқи асосида бир неча шахсга ёки умумий биргаликдаги мулк ҳуқуқи асосида эр-хотинга тегишли уйдан улушни ажратиб бериш (уйни бўлиш) ҳақидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) тегишли ҳокимиятдан рухсат олинган ҳолда уйнинг ва ёрдамчи иморатларнинг устига, ёнига қўшимча иморатлар қуриш ёки уларни қайта қуришларга нисбатан умумий улушли мулкнинг бошқа иштирокчиларини эътирозлари бўлганлиги ҳақидаги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) уйдан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) иштирокчиларнинг умумий улушли мулк бўлган уйдаги улушлари миқдорини ўзгартириш ҳақидаги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) иштирокчининг умумий улушли мулк бўлган уйдаги улушини имтиёзли асосда сотиб олиш ҳуқуқи ҳақидаги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) уйнинг олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя ва бошқа шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) ўзбошимчалик билан қурилган уйга нисбатан қонунда назарда тутилган ҳолларда мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидагилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратиб берилган ер участкасида ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги, шу жумладан ана шундай уйга нисбатан олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, мерос олиш билан, шунингдек уйни бўлиш билан боғлиқ даъволар, ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс ёки бошқа манфаатдор шахс томонидан тақдим қилинганидан қатъи назар, судларга тааллуқли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай даъволар билан арз қилинганда, суд ФПК 152-моддасининг 1-бандига асосан аризани қабул қилишни рад этади, агар иш қўзғатилган бўлса ФПК 100-моддасининг 1-бандига кўра иш юритишни тугатади ва аризачига ушбу талаб билан тегишли ҳокимиятга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айни вақтда шуни ҳам назарда тутиш зарурки, қонун ўзбошимчалик билан уй қурган шахснинг ва бошқа манфаатдор шахснинг даъволари, агар талаб мулк ҳуқуқи билан боғлиқ бўлмаган, хусусан қурилиш материалларига бўлган ҳуқуқни эътироф этиш, уйга кўчириб киритиш, уйдан фойдаланиш тартибини белгилаш тўғрисида берилган бўлса, судлар томонидан кўриб чиқилишини истисно этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича ишларни тез ва тўғри ҳал этилишини таъминлаш мақсадида судлар ишларни судда кўришга тайёрлаш босқичида даъвонинг предмети ва асосини ойдинлаштириши, низоли ҳуқуқий муносабатларнинг хусусиятини ҳамда мазкур низоли ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган қонунни аниқлаб олишлари зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд уйга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи далилларни (қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, олди-сотди, ҳадя шартномаси ва шу кабиларни), уйнинг ва ер участкасининг режасини тақдим этишни тарафларга таклиф қилиши ёки ўз ташаббуси билан уларни талаб қилиб олиши лозим. Уйдан улуш ажратиб бериш (уйни бўлиш), уйни қайта қуриш ва шу каби ишларни кўриб ҳал этишда суд Фуқаролик процессуал кодекси 160-моддасининг 7-бандига мувофиқ, тарафларнинг фикрини инобатга олиб, қурилиш-техника экспертизасини тайинлаш ва мутахассис жалб этиш масаласини муҳокама қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 45-моддасига мувофиқ зарур деб топилган ҳолларда, уйга бўлган мулк ҳуқуқи ҳақидаги низолар бўйича мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида тегишли ҳокимият ишда иштирок этиш учун жалб этилмоғи лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, белгиланган тартибда ажратиб берилган ер участкасида қурилган янги уйга бўлган мулк ҳуқуқи Фуқаролик кодексининг 210-моддасига асосан давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан вужудга келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй қурилиши тамом бўлгунига ва давлат рўйхатидан ўтказилгунига қадар уй маҳаллий ҳокимият органларининг рухсатисиз бошқа шахсга берилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уйни биргаликда қураётган эр-хотиннинг, иморат солувчининг оила аъзоларининг, шунингдек меросхўрларнинг даъвосига кўра суд қурилиши тугалланмаган уйни, агар унинг битай деб қолганлик даражасини инобатга олиб, алоҳида қилиб ажратиб бериш мумкин бўлган қисмларини кейинчалик уларнинг мазкур шахслар томонидан қурилиши охирига етказилиши техник имкониятлари мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш мумкин бўлса, бўлишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиши тугалланмаган уйни бўлишнинг имконияти бўлмаса, суд мазкур шахсларнинг қурилиш материалларига ҳамда уйнинг конструктив элементларига бўлган ҳуқуқини эътироф этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Уйнинг бир қисмига нисбатан уй қурилишидаги иштирокка асосланган мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари керакки, уй қуришда иморат солувчига ёт шахсларнинг иштирок этганлиги қурилган уйнинг бир қисмига нисбатан уларнинг мулк ҳуқуқини эътироф этиш учун асос бўла олмайди. Бундай шахслар уй мулкдоридан қилган харажатларини қоплаб беришни талаб қилишга ҳақлидирлар. Айрим ҳолларда, судлар ишнинг барча ҳолатларини инобатга олиб, мазкур шахсларнинг уйнинг бир қисмига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиши мумкин. Бунда тарафларнинг ўзаро ҳақиқий муносабатлари синчковлик билан текширилиши, уй қурилишида уйнинг бир қисмига нисбатан мулк ҳуқуқи бор деб эътироф этилишига даъвогарлик қилаётган шахсларнинг иштирокида амалга оширилганлиги сабаблари, тарафлар ўртасида уйга нисбатан умумий мулкнинг вужудга келиши тўғрисида келишув бўлган-бўлмаганлиги аниқланиши зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Иморат солувчига унинг оила аъзолари ёки қариндошларининг уй қуришда ёрдам берганлиги фактининг ўзи уларнинг уйнинг бир қисмига бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантириш учун асос бўла олмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай даъво ана шу шахслар билан иморат солувчи ўртасида уйга нисбатан умумий мулкнинг вужудга келиши тўғрисида келишув бўлган ҳамда улар (шахслар) айни ана шу мақсадда уй қурилишига ўз меҳнат ва маблағларини қўшган ҳоллардагина суд томонидан қаноатлантирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Уйни қуришда иморат солувчининг оила аъзолари ёки унга ёт шахсларнинг иштирокига асосланган уйнинг бир қисмига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги низоларни ҳал этишда суд ер участкасини ажратиш ҳақида қарор чиқарган тегишли ҳокимиятни арз қилинган талабга муносабатини аниқлаши ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилиши шарт. Ҳокимиятнинг низо бўйича фикри суд томонидан ишда мавжуд бўлган бошқа далиллар йиғиндиси билан биргаликда баҳоланади. Ушбу фикр билан келишмаган тақдирда суд бунинг сабабини ҳал қилув қарорида асослантириши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Никоҳ вақтида, яъни биргаликдаги турмуш даврида эр-хотин томонидан қурилган ёки қонунда белгиланган асослар билан қўлга киритилган уй, бу уйни қуриш учун ер участкаси улардан қайси бирига ажратиб берилганлигидан, уйни мулк қилиб олиш тўғрисидаги шартномада улардан қайси бирининг номи кўрсатилганлигидан ва уй кимнинг номига рўйхатдан ўтказилганлигидан қатъи назар, уларнинг умумий биргаликдаги мулки ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мулки бўлган уйни бўлиш тўғрисида низо келиб чиққан тақдирда, уйнинг улардан ҳар бирига тегишли улуши миқдори Оила кодексининг 28-моддасига мувофиқ белгиланади. Агар хотин (эр) уйдан ўз улуши учун пул компенсацияси олишга рози бўлса, эрга (хотинга) берилиши ёки уларнинг умумий улушли мулки қилиб қолдирилиши мумкин. Уй умумий улушли мулк қилиб қолдирилган тақдирда, суд ўзининг ҳал қилув қарорида уйнинг эр-хотиндан ҳар бирига тегишли улуши миқдорини кўрсатиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Суд олди-сотди шартномаси асосида биргаликда олинган уйга нисбатан оила аъзоларининг умумий мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги даъвони, муайян ҳолатларни инобатга олган ҳолда агар бу шахслар (оила аъзолари) билан шартномада сотиб олувчи сифатида кўрсатилган оила аъзоси ўртасида уйни биргаликда сотиб олиш тўғрисида келишувга эришилганлиги ва ана шу мақсадда оила аъзолари уйни олишга ўз маблағларини қўшганликларини аниқласа қаноатлантириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Умумий улушли мулк ҳуқуқи асосида бир неча шахсга тегишли бўлган уйдан улуш ажратиб бериш (уйни бўлиш) ҳақидаги низоларни кўришда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Фуқаролик кодексининг 223-моддасига кўра, улушли мулк иштирокчиси ўз улушини умумий мол-мулкдан асл ҳолида ажратиб берилишини талаб қилишга ҳақли. Умумий улушли мулк иштирокчисининг талаби бўйича унга умумий мулк бўлган уйдан тегишли улушини ажратиб бериш (уйни бўлиш) уйнинг ва ёрдамчи иморатларни иштирокчининг улушига мутаносиб ҳамда кириш-чиқиши алоҳида бўлган қисмини унга мулк қилиб берилишини, шунингдек у умумий мулкдаги улушга бўлган ҳуқуқини йўқотганлигини англатишини инобатга олиб, суд бундай талабни, агар ажратиб берилаётган улуш уйнинг кириш-чиқиши алоҳида бўлган қисмини ташкил этса ёки уйнинг бу қисмини тегишинча қайта жиҳозлаш йўли билан алоҳида қилиб ажратиб қўйиш мумкин бўлсагина, қаноатлантиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уйнинг бир қисмини қайта жиҳозлаш йўли билан боғлиқ ҳолда ажратиб беришга, бундай жиҳозлаш архитектура ҳамда қурилиш нормалари ҳамда қоидаларига монанд бўлсагина, йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур ишларни амалга ошириш учун қилинган харажатлар Фуқаролик кодексининг 221-моддасига кўра, умумий улушли мулкнинг ҳар бир иштирокчиси мол-мулкни сақлаш чиқимларида улушига қараб қатнашиши шарт эканлиги сабабли суд томонидан тарафлар ўртасида уларнинг улушини инобатга олган ҳолда тақсимланиши керак. Шу билан биргаликда мулкдорларнинг моддий аҳволини ва эътиборга лойиқ бошқа ҳолатларини эътиборга олган ҳолда суд ушбу қоидадан чекиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Агар улушни ажратиб бериш техник жиҳатдан мумкин бўлса-ю, ҳар бир мулкдорга тўғри келадиган улуш миқдоридан чекинишга тўғри келса, суд ажратиб берилаётган улуш миқдорини муайян ҳолатларни инобатга олган ҳолда кўпайтириши ёки камайтириши мумкин. Бунга ажралиб чиқаётган мулкдорнинг улушига қўшилган уй қисми учун ёки ажралиб чиқаётган мулкдор улушининг бошқа мулкдорларда қолдирилаётган қисми учун пул компенсацияси тўлаш шарти билан йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уйни бўлиш ҳақидаги низо бўйича суднинг ҳал қилув қарорида уйнинг қайси қисми алоҳида қилиб ажратиб берилаётганини ҳамда бу қисм уйнинг қандай улушини ташкил этиши аниқ кўрсатиб ўтилмоғи керак. Ажралиб чиқаётган мулкдорга қайси ёрдамчи иморатлар берилиши ҳам қарорда ўз аксини топмоғи лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Умумий улушли мулк иштирокчисининг уйга бўлган улушини асл ҳолида ажратиб беришнинг имконияти бўлмаган тақдирда, уйнинг унга тегишли қисми ўрнига, Фуқаролик кодекси 223-моддасининг олтинчи қисмига кўра, бошқа мулкдорлар томонидан пул суммасини тўлаш ёки бошқача компенсация тўланишига унинг розилиги билан йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим ҳолларда, суд уйга бўлган умумий улушли мулкнинг бошқа иштирокчилари зиммасига ажралиб чиқаётган мулкдорнинг розилиги бўлмаган тақдирда ҳам унга тегишли улуш учун юқорида кўрсатилган моддий ҳуқуқ нормасига мувофиқ пул суммаси ёки бошқача компенсация тўлаш мажбуриятини юклаши мумкин бўлиб, суд бу ҳолатни ўзининг қарорида асослантирмоғи лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пул компенсацияси, хусусан уйга бўлган умумий мулкда мулкдорнинг улуши арзимас бўлса ва амалда уни ажратиб бериш мумкин бўлмаса ҳамда мазкур мулкдор умумий мулкдан фойдаланишдан катта манфаатга эга бўлмаса (масалан, ажралиб чиқаётган мулкдор бу уйда яшамайдиган ва бошқа уй-жой майдони билан таъминланган бўлса), тўланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий улушли мулк иштирокчисининг уйдан фойдаланишда катта манфаатга эга бўлиш ёки бўлмаслиги масаласини суд ҳар бир муайян ҳолатдан, тарафлар томонидан тақдим қилинган далиллар йиғиндисидан (хусусан, ёшига кўра уйдан фойдаланишга муҳтожлиги, саломатлик даражаси, болаларининг ёки бошқа оила аъзоларининг шу жумладан меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларининг борлиги ва ҳ.к.) келиб чиқиб ҳал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санаб ўтилган шартларнинг бирортаси бўлмаган тақдирда, суд умумий мулкнинг бошқа иштирокчиларига компенсация тўлаш мажбуриятини юклашга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкдор пул компенсациясини олганидан сўнг умумий улушли мулк бўлган уйдаги улушига бўлган мулк ҳуқуқини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ажралиб чиқаётган мулкдорга бериладиган пул компенсацияси уйнинг бўлинаётган пайтдаги ҳақиқий баҳосидан келиб чиқиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тарафлар уйнинг баҳоси тўғрисида келишувга эриша олмасалар, у ҳолда уйнинг ҳақиқий баҳоси қурилиш-техника экспертизаси ўтказиш йўли билан белгиланади ва бунда қурилиш материалларига бўлган чакана (маҳаллий) баҳо, ташиш тарифлари, ўша жойдаги ишчи кучига тўланадиган ҳақ, уйнинг эскирганлик даражаси, шунингдек бошқа муайян ҳолатлар (уйни жойлашган ўрни, ободонлаштирилганлик даражаси ва бошқалар) ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Суд уйни бўлиш тўғрисидаги келишув битимини тасдиқлашда, келишув битимининг қонунга зид ёки зид эмаслигини, бошқа шахснинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилмаётганлигини, келишув битими шартларига мувофиқ уйни бўлишнинг техник имкониятлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириб кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Умумий улушли мулк иштирокчисининг мол-мулкдаги улушини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини амалга ошириши билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар қуйидагиларга эътибор қаратишлари лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Фуқаролик кодексининг 223-моддасида, мол-мулкка бўлган умумий улушли мулк ҳуқуқи умумий мулкдан улуш асл ҳолида ажратиб берилиши билан бекор бўлиши назарда тутилганлиги туфайли, фуқароларнинг уйга нисбатан умумий улушли мулк ҳуқуқи шундай тартибда бекор бўлганидан кейин улар мазкур уйдан улушни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини ҳам йўқотадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи умрбод таъминлаш шарти билан уйни бошқа шахсга бериш шартномаси тузишда татбиқ этилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи бузилган тақдирда, умумий улушли мулкнинг бошқа иштирокчиси сотиб олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзига ўтказишни суд тартибида талаб қилиш учун Фуқаролик кодекси 224-моддасида белгиланган уч ойлик муддат манфаатдор шахс ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Агар тегишли ҳокимиятнинг рухсати ҳамда умумий улушли мулкнинг бошқа иштирокчилари розилиги билан уйнинг устига, ёнига қўшимча иморатлар қурилганлиги ёки уй қайта қурилганлиги натижасида уйнинг фойдали майдони кўпайганлиги ёхуд уй ҳар бир мулкдор улушининг аниқ миқдоридан чекинган ҳолда бўлинганлиги натижасида ўзгариш бўлганлиги ёки мулкдорлардан бирига уйнинг унга тегишли улуши учун пул компенсацияси тўланганлиги аниқланса, уйга бўлган умумий улушли мулк иштирокчиларининг даъвосига кўра уларнинг улушлари миқдори суд томонидан ўзгартирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, умумий улушли мулк бўлган уйдан улушни асл ҳолида ажратиб бериш (уйни бўлиш) мумкин эмаслиги умумий улушли мулк иштирокчисининг уйдан фойдаланиш тартибини белгилаб бериш ҳақидаги талаб билан арз қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай талабни ҳал этаётганда судлар, уйдан фойдаланишнинг амалда шаклланган ва умумий мулкдаги улушларга батамом мутаносиб келмаслиги ҳам мумкин бўлган тартибини, мулкдорлардан ҳар бирининг уйдан фойдаланишга бўлган эҳтиёжини ҳамда биргаликда фойдаланишнинг реал имкониятини инобатга олишлари зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалда уйдан биргаликда фойдаланишнинг имконияти бўлмаса суд мулкдорга компенсация тўлаш тўғрисидаги масалани ҳал қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкдорга фойдаланиши учун кириш-чиқиш йўли алоҳида, шунингдек алоҳида бўлмаган яшаш хоналари ажратиб берилиши мумкин. Бундай ҳолда, умумий мулк бўлган уйга нисбатан мулк ҳуқуқи бекор бўлмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёрдамчи иморатлар ва қурилмалар (пиллапоялар, йўлак-даҳлизлар, иситкич асбоблар ва шу кабилар) умумий фойдаланишда қолдирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Судлар уйнинг олди-сотди, ҳадя ва шу каби шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги низоларни ҳал этишда Фуқаролик кодексининг битимларнинг ҳақиқий эмаслигига оид нормаларига амал қилишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалда ер участкаси сотилганлигини ниқоблаш мақсадида тузилган олди-сотди, ҳадя, уй ижараси шартномалари ва бошқа шартномалар Фуқаролик кодекси 114-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган оқибатлар билан ҳақиқий эмас деб топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Судлар уйнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги низоларни кўришда шуни эътиборга олишлари лозимки, уй бошқа шахсга мулк қилиб берилганда, агар уйни бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартномада ёрдамчи иморатларни бузиш ёки кўчириб олиб кетиш шарт қилиб қўйилган бўлмаса, ёрдамчи иморатлар уй билан биргаликда янги мулкдорга ўтади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шуни назарда тутиш керакки, уй билан бир бутунликни ташкил этувчи хўжалик мақсадида қурилган ҳар хил иморатлар (омборхона, ёзги ошхона ва шу кабилар) ёрдамчи иморатлар деб тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Уйга ёки унинг қисмига бўлган мулк ҳуқуқи бузилиши билан боғлиқ талабларга Фуқаролик кодексининг 150-моддасида кўрсатилган уч йиллик умумий даъво муддати қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар шуни эътиборда тутишлари жоизки, Фуқаролик кодекси 153-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд ҳал қилув қарори чиқаргунга қадар берган аризасига мувофиқ қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Умумий қоидага кўра, ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс мазкур қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини ололмайдиган бўлганлиги сабабли ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланган уйга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишнинг Фуқаролик кодекси 212-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида белгилаб қўйилган асослари ва шартлари қатъий ҳамда тугал эканлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўзига белгиланган тартибда ажратилмаган ер участкасида шахснинг ўзбошимчалик билан қурган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини суд Фуқаролик кодекси 212-моддасининг тўртинчи қисми талабига мувофиқ, башарти мазкур ер участкаси шу шахсга қурилган иморат учун белгиланган тартибда ажратиладиган бўлсагина, эътироф этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этилганларни инобатга олиб, ишларни тўғри ва имкон қадар тезроқ ҳал этилишини таъминлаш мақсадида даъво аризасини қабул қилиш ва ишни судда кўришга тайёрлаш босқичида судлар, низони ҳал этиш учун зарур бўлган далиллар доирасини аниқлаш учун даъвогарга ўзбошимчалик билан қурилган иморат жойлашган ер участкаси белгиланган тартибда унга берилганлигини тасдиқловчи ҳокимият қарорини тақдим этишни таклиф қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан биргаликда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бундай қарорнинг мавжуд эмаслиги аризани қабул қилишни рад этиш учун асос бўла олмайди. Бундай ҳолда, суд ишни судда кўришга тайёрлаш босқичида тақдим этилган даъвога бўлган муносабатини аниқлаш учун ҳокимиятни арз қилинган талаб тўғрисида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳокимият ўзбошимчалик билан қурилган иморат жойлашган ер участкасини даъвогарга ажратишни рад қилган тақдирда, суд ҳуқуқ тўғрисида низо мавжудлиги сабабли даъвогарга рад этиш ҳақидаги қарор устидан суд тартибида низолашишга ҳақли эканлигини тушунтиради ва ишни кўришни кейинга қолдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвогарнинг ўзбошимчалик билан қурилган иморат жойлашган ер участкасини ажратишни рад қилиш ҳақидаги ҳокимият қарорини ғайриқонуний деб топиш ҳақидаги даъвоси, ҳамда агар арз қилинса, ҳокимиятнинг ушбу ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиш ҳақидаги даъвоси, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги дастлабки даъво билан биргаликда кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолда ер участкаси ажратилган, аммо у якка тартибда уй қуриш мақсадида эмас, балки бошқа мақсадда ажратилган, шунингдек якка тартибда уй қурилиши учун ер участкаси ажратишнинг белгиланган тартиби бузилган ҳолларда ҳам Фуқаролик кодекси 212-моддасининг тўртинчи қисми қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Фуқаролик кодекси 212-моддасининг бешинчи қисми талабига кўра, иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг ҳам ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин. Бу ҳолда иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган шахс иморат қурган шахснинг харажатларини суд белгилаган миқдорда қоплайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, Фуқаролик кодекси 212-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, назарда тутилган иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахс билан ушбу ер участкасида ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс ўртасида низо мавжуд бўлгандагина ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги даъво судда кўришга тегишли бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Фуқаролик кодекси 212-моддасининг олтинчи қисми талабига кўра, агар ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайдиган ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмайдиган бўлса, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи Фуқаролик кодекси 212-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларига мувофиқ суд томонидан эътироф этилиши мумкин. Бундай ҳолда, судлар ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланган уйга нисбатан мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низоларни кўраётганда, ушбу қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузилишига, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилишига олиб келмаслигини аниқлаши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Фуқаролик кодекси 187-моддасининг эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат тўғрисидаги нормалари, уйга эгалик қилиш мазкур қонунда белгиланган муддат мобайнида шартнома мажбуриятлари (ижара, текин фойдаланиш) асосида амалга оширилган ҳолларда қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқи вужудга келиши билан аввалги мулкдор уйга бўлган мулк ҳуқуқини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрда қабул қилинган «Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг (Олий суд Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги қарори асосида киритилган ўзгартиришлар билан) 9 ва 10-бандлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 24 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-сон