09.03.2009 йилдаги 59-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.03.2009 йилдаги 59-сон
Kuchga kirish sanasi
09.03.2009
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЗАМОНАВИЙ АРХИТЕКТУРА-ШАҲАРСОЗЛИК ТАЛАБЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 22 январдаги ПҚ-1045-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 9 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 59-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚОИДАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Қоидалар аҳоли пунктлари ҳудудларини ва турар жойлар оралиғидаги ҳудудларни ободонлаштириш (кейинги ўринларда ободонлаштириш деб аталади) ишларини ташкил этиш, олиб бориш, молиялаштириш, шунингдек уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий атамалар ва тушунчалардан фойдаланилган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ободонлаштириш — аҳоли ҳаёти учун қулай ва маданий шарт-шароитларини яратиш мақсадида ҳудудларни муҳандислик жиҳатидан тайёрлаш, йўллар қуриш, ҳудудларни тозалаш, захини қочириш, кўкаламзорлаштириш ва ирригациялаш тадбирларини амалга ошириш, микроиқлимни яхшилаш, ҳаво ҳавзаси, очиқ сув ҳавзалари ва тупроқни ифлосланишдан ҳимоя қилиш, у ёки бу ҳудудни қурилиш учун яроқли ҳолга келтириш ва белгиланган мақсадда нормал фойдаланиш, амалга ошириладиган шовқинлар даражасини камайтириш ишларининг йиғиндиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ободонлаштириш объектлари — кўчалар, айланма кўчалар, йўллар, марказий майдонлар, йўлкалар, кўприклар, туннеллар, йўловчилар ўтадиган ер ости йўллари, фавворалар, ариқлар, каналлар, дарёлар, кўллар ва бошқа сув ҳавзаларининг қирғоқлари, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини ва ҳордиқ чиқаришини қондириш учун фойдаланиладиган объектлар (маданият ва истироҳат боғлари, ўрмон массивлари, боғлар, бульварлар, хиёбонлар), ташқи ёритиш, реклама паннолари, йўл кўрсаткичлари, порталлар, пешлавҳалар, дренаж (дренажнинг вертикал, ёпиқ ва очиқ горизонтал, ёпиқ коллектори), ирригация новлари тармоқлари, ташқи ёритиш тармоқлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларининг умумий фойдаланиладиган ерлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, суғориш тармоқлари, ариқ бўйлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини ва ҳордиқ чиқаришини қондириш учун фойдаланиладиган ерлар (дарахтзорлар, парклар, бульварлар, хиёбонлар, шунингдек ариқ тармоқлари ерлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коммунал-маиший мақсаддаги ерлар (қабристонлар, чиқиндиларни зарарсизлантириш ва утилизация қилиш жойлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларидаги сув ҳавзаларининг қирғоқ полосалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарнинг умумий марказлари, режалаштирилаётган ҳудудлар марказлари, турар жой ҳудудларининг марказлари, маҳаллий хизмат кўрсатиш марказлари, шаҳарлар ва туманлар марказларидаги дастлабки турар жой марказлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ободонлаштириш ҳудудлари — бино ёки иншоотга туташ ер участкаси, ободонлаштириш объектининг ҳудуди жойлашган ерлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жойлар оралиғидаги ҳудудлар — икки ва ундан кўп аҳоли пунктлари оралиғидаги аҳоли пунктлари чегаралари ташқарисидаги ҳудудлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик — ижтимоий-иқтисодий, қурилиш, техник, архитектура-бадиий ва санитария-гигиена ечимлари комплексини таъминлайдиган аҳоли пунктларини, турар жойлар оралиғидаги ҳудудларни режалаштириш ҳамда қуриш назарияси ва амалиёти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик фаолияти — давлат органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳудудларни, аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш, ер участкаларидан фойдаланиш турларини белгилаш, қурилиш материаллари ва буюмлари ишлаб чиқариш, фуқаролар, жамоатчилик ва давлат манфаатларини, шунингдек кўрсатиб ўтилган ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг миллий, тарихий-маданий, экологик, табиий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилишни лойиҳалаштириш соҳасидаги фаолияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ҳужжатлари — ҳудудларни, аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги, белгиланган тартибда тасдиқланган ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қизил чизиқ — шаҳарсозлик ҳужжатларида белгиланган чегара, у мавзеларни, микрорайон ва режалаштирилаётган тузилманинг бошқа элементларини кўчалардан, ўтиш жойларидан ва аҳоли пунктлари майдонларидан ажратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишни тартибга солиш чизиқлари — қизил чизиқлардан ёки ер участкаси чегараларидан ажратган ҳолда бинолар ва иншоотларни жойлаштиришда шаҳарсозлик ҳужжатларида белгиланадиган қурилиш чегаралари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бино — функционал вазифаларига кўра одамларнинг яшаши ёки бўлиши учун ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларининг ҳар хил турини бажариш учун мўлжалланган, тугалланган ҳажмни ҳосил қиладиган асосий, тўсувчи ёки қўшма конструкциялардан иборат бўлган қурилиш тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иншоот — ишлаб чиқариш жараёнларининг ҳар хил турини бажариш, материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналарни сақлаш, одамларнинг вақтинчалик бўлишлари, одамлар, юклар ва шу кабиларнинг ўтиши учун мўлжалланган асосий, тўсувчи ёки қўшма конструкциялардан иборат бўлган ҳажмли, текис ёки қатор қурилиш тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дренаж — очиқ ўзанлар ва ёпиқ, тешикли қувурлар (горизонтал), аҳоли пункти ҳудуди захини қочириш мақсадида зарур бўлган даражагача пасайтириш учун сизот сувларни тўплаш ва оқизиб юбориш учун сув сатҳини пасайтирадиган қудуқлар (вертикал) тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ирригация — ободонлаштириш объектларидаги кўкаламзорлаштириш ҳудудини суғориш, шу жумладан сунъий суғориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи ёритиш — сунъий ёритиш манбалари ёрдамида бинолар ва иншоотлар ташқарисида зарур ёритилганликни ва ёруғликни яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ободонлаштириш объектларини қуриш ва барпо этишда архитектура ва қурилиш нормалари ва қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ободонлаштириш тасдиқланган бош режага мувофиқ ишлаб чиқилган шаҳарсозлик ҳужжатларини жорий этиш (амалга ошириш)нинг узвий босқичи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ободонлаштириш ишлари қизил чизиқларга ва қурилишни тартибга солиш чизиқларига риоя этган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш бўйича тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари ва лойиҳалаш ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексида белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ободонлаштириш бўйича лойиҳалаштириш ҳужжатлари лойиҳалаштириш учун лицензияга эга бўлган ташкилотлар томонидан шаҳар ва туманларнинг ободонлаштириш бошқармалари буюртманомалари асосида шартномага асосан ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли пунктларининг умумий фойдаланиладиган ерларини ободонлаштириш бўйича лойиҳалаштириш ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари томонидан келишилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ободонлаштириш бўйича лойиҳалаш ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси стандартлари ҳамда давлатлараро стандартлар талабларини қондириши ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ободонлаштириш ишларининг амалга оширилишини назорат қилиш архитектура ва қурилиш бўйича ҳудудий органларга юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ободонлаштириш ишларини амалга оширишдаги вазифалари
(III бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда ушбу Қоидаларга амал қиладилар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Аҳоли пунктлари ҳудудларини ободонлаштириш масалаларини ҳал этиш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бевосита вазифаси ҳисобланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўз ишида қуйидагиларни таъминлаши шарт:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларининг бутун ҳудудида, шу жумладан умумий фойдаланиладиган ҳудудларда, шунингдек аҳоли пунктлари оралиғидаги ҳудудларда ободонлаштириш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ободонлаштириш ишларини архитектура ва қурилиш нормалари ва қоидаларига қатъий мувофиқ равишда, шунингдек шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг ташқи қиёфасига нисбатан замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ободонлаштириш объектларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш ишларини санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли бандлигини, ободонлаштириш соҳасидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш учун қўшимча иш ўринлари ва шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ободонлаштириш бошқармаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Архитектура ва қурилиш бўйича ҳудудий органларнинг ободонлаштириш ишларини амалга оширишдаги вазифалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳудудларни ободонлаштириш ишларини амалга ошириш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳайъати қарорларига, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимларининг қарорларига белгиланган тартибда тасдиқланган қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларга ҳамда ушбу Қоидаларга амал қиладилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Шаҳарлар ва туманларнинг қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаларининг ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг бош архитекторлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ваколатли вакиллари ҳисобланади, улар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида ободонлаштириш бошқармалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда ободонлаштириш масалалари бўйича ишларни амалга оширадилар;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тегишли ташкилотлар билан биргаликда тайёрланган, кўчаларни ва умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини реконструкция қилиш, таъмирлашга, зарурат бўлганда янгиларини қуришга, ободонлаштирилиши ва кўкаламзорлаштирилиши керак бўлган ҳудудларнинг шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда, ҳар хил дарахтлар ва ўсимликлар турларини экишга тааллуқли бўлган таклифлар ва лойиҳа ечимларини киритишда ободонлаштириладиган объектлар эгаларига кўмаклашади;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ҳужжатлари ва ободонлаштириш лойиҳалари асосида ҳокимликлар томонидан тасдиқланган иш режалари амалга оширилишини назорат қиладилар ҳамда уларнинг бажарилиши юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига маълумотлар тайёрлайди;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашига аҳоли пунктларининг умумий фойдаланиладиган ерларини ободонлаштириш лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда келишиш учун киритадилар (жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг лойиҳалари ўрнатилган тартибда туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари томонидан келишилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бино ва иншоотларнинг лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилган ободонлаштириш ишларини бажаришда шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилишини икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойларни, шунингдек 300 метр кубдан кўп ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларнинг қурилишини қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари, икки қаватгача (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метргача бўлган якка тартибдаги уй-жойларни, шунингдек 300 метр кубдан кам ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар қурилишини туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари назорат қиладилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларининг белгиланган тартибда тасдиқланган аҳоли пунктларининг бош режаларини, мукаммал режалаштириш лойиҳаларини ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш юзасидан ўз ваколатлари доирасида чоралар кўрадилар.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Ободонлаштириш объектларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш ишларини ташкил этиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари балансида бўлган ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига шаҳарлар ва туманларнинг ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Умумий фойдаланиладиган аҳоли пунктлари ерларидаги объектларни ободонлаштириш ишларини ташкил этиш уларни сақлаш, мукаммал, ўртача ва жорий таъмирлашни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мукаммал таъмирлаш ихтисослаштирилган пудрат ташкилотлари томонидан, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига ва аниқ манзилли рўйхатларга мувофиқ олиб борилади ҳамда ободонлаштириш алоҳида объектларининг асосий техник-фойдаланиш сифатларини тўлиқ тиклашни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Жорий таъмирлашда ободонлаштириш объектларининг муддатидан олдин эскириши ва бузилишининг олдини олиш ҳамда уларни иш ҳолатида сақлаш бўйича даврий тадбирлар амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ободонлаштириш объектларини ёки уларнинг элементларини таъмирлаш муддатлари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари билан биргаликда амалга ошириладиган уларнинг мавжуд ҳолатини ҳар йили техник жиҳатдан баҳолаш асосида белгиланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Ҳудудларни ободонлаштириш ишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 1. Кўкаламзорлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Шаҳарлар ва туманларни кўкаламзорлаштириш элементларига кўчалар, ҳиёбонлар, бульварлар, микрорайонлар, ёдгорлик комплекслари ва умумий фойдаланиладиган бошқа яшил зоналарга дарахт кўчатлари ўтқазиш киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Аҳоли пунктларидаги яшил дарахтлар функционал белгиларига кўра қуйидаги гуруҳлардан иборат бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланиладиган дарахтлар — бу парклар, ҳиёбонлар, стадионлар, кўча ва майдонлар, бульварлар, шаҳардаги умумий савдо ва маъмурий марказлар ҳамда жамоатчилик бинолари ёнидаги участкалардаги дарахтлардир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чекланган тарзда фойдаланиладиган дарахтлар — селитеп ва саноат иморатларининг кўкаламзорлаштирилган ҳудудлари — уй-жой ҳудудлари, болалар боғча-яслилари, мактаблар, ўқув юртлари участкаларидаги дарахтлар, шунингдек чекланган аҳоли сони фойдаланадиган саноат корхоналари дарахтлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус мақсаддаги дарахтлар — коммунал-омборхона ҳудудлари, санитария-ҳимоя зоналари, шамол, сув ва тупроқни ҳимоя қилувчи, кўчатзорлар, қабристонлардаги дарахтлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Яшил дарахтли участкаларни мукаммал таъмирлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ реконструкция қилиш — ушбу объектдаги барча дарахтларни ҳамда асосий ёки барча ободонлаштириш элементларини ўзгартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисман реконструкция қилиш — дарахтзорлар ва йўл-сўқмоқ тармоқлари умумий майдонининг 20 фоиздан 50 фоизгачасини тиклаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлаб реконструкция қилиш — дарахтзорлар умумий майдонининг 15 — 20 фоизидан ошмайдиган дарахтзорларнинг айрим участкаларини таъмирлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
новларнинг қоплаш ва мустаҳкамлаш материалини алмаштирган ҳолда боғ йўлаклари ва сув қувурларини тиклаш, қувурларнинг 60 фоизгачасини алмаштирган ҳолда суғориш тармоқларини демонтаж ва монтаж қилиш, бузилган новларни тиклаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қари дарахтлар буталарини яшартириш, дарахтлар табиий қариган тақдирда дарахт ва буталарни янгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўсиқларни, дарахт таналари атрофидаги панжара ва каркасларни, тиргаклар ва нарвонларни, ҳайкаллар ва уларнинг пойдеворларини, фаввораларни таъмирлаш, бўяш ва тиклаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гулли ўсимликларнинг турларини тўлиқ алмаштирган ҳолда гулзорларни (баҳор-ёзги ва куз-қишки гулли безакларни, гиламсимон гулзорларни), ушбу объектдаги гулларнинг 40 фоизгачасини алмаштирган ҳолда гулларнинг кўп йиллик турларидан иборат бўлган гулзорларни, майсали тупроқни алмаштириб ва ўғитлар солган ҳолда майсазорларни таъмирлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуриб қолган, қари ҳамда дарахт зараркунандалари ва касалликлари билан кучли зарарланган дарахтларни кесиб ташлаш, моғорлаган ўсимликларни олиб ташлаш, кўчатзорлардаги эски она гулларни алмаштириш. Иссиқхона ва кўчатзорларни таъмирлаш (ромларни алмаштириш, ойналаш, иситиш тизимларини таъмирлаш, стеллажларни, парниклар ромларини ўзгартириш, электр ёритгичларни, сув ажратгичларни, маҳаллий қозонхоналарни таъмирлаш).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Дарахтли участкаларни жорий таъмирлаш кичик майдончаларда ва кичик ҳажмларда ўтказилади ҳамда қуйидаги иш турларидан иборат бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айрим ўсимликлар нобуд бўлганда ва қариганда гулзорларни тиклаш, майсазорлар четларини ўриш, кичик участкалардаги (пайҳон бўлган, машиналар ўтиб шикастлаган, сув ювиб кетган) майсазорларни тиклаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтлар, гуллар уруғларини сотиб олиб ва экиб майсазорлар, гулзорлар, шаклли гулзорларни барпо этиш, кўп йиллик, икки йиллик ва бир йиллик гул ва бута кўчатларини ушбу объектдаги жами майдоннинг 10 фоизигача ҳажмда битталаб ва қатор қилиб ўтқазиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боғ-парк анжомлари, иншоотлар, болалар асбоб-анжомлари, ўриндиқлар, каваклар, сўрилар, айвонлар ва бошқа тиргак деворларни, парник ромларини, стеллажларни, иссиқхонанинг иситиш тизимини таъмирлаш, иссиқхона ва парникларнинг алоҳида ойналанган ромларини алмаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Дарахтларни парвариш қилиш ўсимликларнинг ер усти, ер ости қисмларини парваришлаш, зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш бўйича агротехника тадбирларини ўз вақтида ўтказишдан иборат бўлади ҳамда қуйидаги иш турларини ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарахт ва буталарга шакл бериш, уларни санитария мақсадида каллаклаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарахтларни суғориш, ўсимликларнинг шох-шаббаларига сув пуркаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарахтларни парвариш қилиш — чимли ерларни ўриш, суғориш, уларга механик ишлов бериш ва тупроқ тўкиш, юмшатиш, чопиш ва тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, бегона ўтларга қарши курашиш, ўғитлар солиш, ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш, уялардаги, гултуваклардаги тупроқни юмшатиш ҳамда бошқа агротехника тадбирлари ва ишларини амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 2. Ташқи ёритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ташқи ёритиш тармоқлари элементларига барча турлардаги кўчаларни ёритиш таянчлари ва ёритгичлари, трост тортгичлар, бажарувчи пунктлар ва такрорий ёқиш пунктлари, осма тармоқлар ва кабел воситасида 1000 вольтгача электр энергияси узатиш тармоқлари, диспетчерлик алоқаси, автоматика ва телемеханика аппаратлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ташқи ёритиш бўйича ишларни ташкил этиш уларни сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда фойдаланишга доир бошқа ишларни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ташқи ёритиш тармоқларини мукаммал таъмирлаш лойиҳа-смета ҳужжатлари ва белгиланган тартибда тасдиқланган аниқ манзилли рўйхатларга мувофиқ, ихтисослаштирилган пудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ташқи ёритиш тармоқларини жорий таъмирлашда қуйидаги иш турлари амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр лампаларини ва очиқ ёритгичлардаги акс қайтарувчиларни комплекс алмаштириш, ёритгичлар, кронштейнлар, траверс ва таянчларнинг ушбу объектдаги умумий миқдорининг кўпи билан 20 фоизини текшириб кўриш ва таъмирлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр ускуналари, аппаратлари, тармоқларини режали-олдини олиш жиҳатидан таъмирлаш ва профилактик синаб кўриш, ҳаво ва кабелли тармоқларни, ерга улаш қурилмаларини, тақсимловчи шчитларни, автоматика ва телемеханика ускуналарини таъмирлаш ва алмаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи ёритиш тармоқларининг барча элементларини созлаш ва ишлашини текшириб кўриш, бошқариш шкафлари, кронштейнлар, траверслар, оёқчалар, тиргакларни бўяш, яроқсиз ҳолга келган кабеллар, симлар ва ёритгичларнинг ушбу объектдаги умумий миқдорининг кўпи билан 20 фоизини алмаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ташқи ёритиш тармоқларини сақлаш ва улардан фойдаланиш ишлари ёритгичлардаги электр лампаларни, ишдан чиққан ёруғлик тарқатгичларни алмаштиришни, йўлларда, йўлкаларда, ҳудудлардаги ёритилганлик даражасини ўлчашни, электр асбоб-ускуналарини профилактик синаб кўришни, тақсимлаш тармоқларидаги кучланиш ва фазалар бўйича юкламалар даражасини текширишни, ўз вақтида ёндириш ва ўчиришни, электр энергиясини тежашни, ташқи ёритиш электр тармоқларининг, асбоб-ускуналар ва иншоотларнинг соз ҳолатдалигини назорат қилиш ва техник кўрикдан ўтказишни, электр тармоқларидаги ёритиш арматураси ва бошқа ёритишнинг техник анжомларидаги носозликларни тугатиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 3. Йўл-кўприк хўжалиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Йўл-кўприк хўжалиги элементларига кўчаларнинг юриш қисмидаги йўл полотноси, йўлкалар, бекат шийпонлари, ер ости ўтиш йўлаклари, кўприклар ва йўл ўтказгичлар, четки тўсиқлар, сув айириш тармоқлари ва бошқа иншоотлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Йўл-кўприк хўжалигини мукаммал ва жорий таъмирлаш лойиҳа-смета ҳужжатларига ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган аниқ манзилли рўйхатларга мувофиқ, ихтисослаштирилган пудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Йўл ва йўлакларни сақлаш қуйидаги иш турларини ташкил этишни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ва йўлакларни тоза ва тартибли сақлаш, кичик носозликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ювиш машиналари ёрдамида чанг, ифлосликлар, қор, муздан тозалаш, ювиш, қоплама юзасидаги майда тошчаларни супуриб йўқотиш, сув ёрдамида сирпанчиқликни йўқотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўсиқларни, сигнал столбаларини вақти-вақти билан кўздан кечириш, носоз элементларни алмаштириш ва жузъий таъмирлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мустаҳкамлагичларни қаттиқлаш, тўсиқларни чанг ва ифлосдан тозалаш, ювиш, бўяш, автопавильонларни, бекат майдончаларини тоза сақлаш, бўялган жойларни ювиш ва тиклаш, кичик бузилишларни тузатиш, бузилган деталларни алмаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиш йўлларини, ер ости туннелларини тоза сақлаш, баъзи кичик бузилишларни, тўшамаларни, суянгичларни, брусларни созлаш, болтларни, илгакларни қаттиқлаш, конус мустаҳкамлагичларни созлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асфальт қопламали, шунингдек шағал қопламали йўллар юзасини текислаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқли ва тош йўлларни текислаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суянчиқлар, тўсиқлар, павильонлар, бекат майдончалари, тоннеллар, кўприклар ва йўл белгиларини бўяш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 4. Ирригация хўжалиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ирригация хўжалиги объектларига тупроқли ва қопламали суғориш тармоқлари, гидротехника иншоотлари, насос станциялари, қудуқлар, суғориш (ёмғирлатиб суғориш) қувурлари тармоқлари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ирригация ишларини ташкил этиш суғориш сувини кўкаламзорлаштириш объектларига етказишни ва бир текис тақсимлашни таъминлайдиган ирригация хўжалиги объектларини сақлашни, мукаммал, жорий таъмирлашни ва бошқа ишларни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ирригация хўжалигини мукаммал таъмирлаш асбоб-ускуналарни алмаштирган ҳолда ирригация тизими ва иншоотларнинг айрим элементларини тўлиқ тиклаш ишларидан иборат бўлади ва лойиҳа-смета ҳужжатларига ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган аниқ манзилли рўйхатларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Гидротехника иншоотларининг ирригация хўжалигини жорий таъмирлаш қуйидаги иш турларини ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айрим участкалардаги каналлар, ўзанларни ва ирригация тармоқларини чўкиндилардан, ўтлар ва дарахт-бута ўсимликларидан тозалаш, лойқалар, айрим ёпиқ коллекторлар ва дренажларни балчиқ ёки темир қолдиқларидан тозалаш, фильтрловчилар, сўрғичлар, тиндиргичлар ва бошқа иншоотларни тозалаш, иншоотларни, канал ва йўлларнинг алоҳида участкаларини, каналларнинг нишаблари ва тубини мустаҳкамлагичларни таъмирлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув чиқариш иншоотларини ва йўлларнинг кесиб ўтиш жойларидаги қувурлар оғзини қисман таъмирлаш ва тиклаш, каналлар ўзанлари ва сув ўлчаш постлари, кузатиш қудуқлари, қирғоқ белгиларидаги деформацияларни созлаш, тўғонларнинг айрим элементларини (тамбаларни, сув кўтариш мосламаларини, хизмат кўприкларини, сув чиқаргич ва сув тозалагичларнинг айрим қисмларини) таъмирлаш, тамбалар ва шлюзларнинг металл қисмларини бўяш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ирригация тизимларидан фойдаланиш қуйидаги иш турларини назарда тутади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарахтзорларни суғориш, сув тармоқларини вақти-вақти билан тозалаш, ўсимлик қолдиқларини йўқотиш, ўтларни ўриш ҳамда бошқа балчиқ ва аралашмаларни йўқотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ирригация тизимлари иншоотларини ўсимликларнинг ўсиш даврига тайёрлаш, суғориш, ёмғирлатиб суғориш қувурлари тармоқларини консервация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизимда сувдан тўғри фойдаланишни ва унинг сарфланишини назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 5. Дренаж хўжалиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Дренаж ишларини ташкил этиш дренаж хўжалигини сақлашни, уни мукаммал, жорий таъмирлашни ва ундан фойдаланиш бўйича бошқа ишларни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Дренаж хўжалигини мукаммал таъмирлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзанни чуқурлаштирган ва тўғрилаган ҳолда механизация воситасида тозалаш, тешикли қувурлар қисмларини алмаштириш, қўшимча кузатиш қудуқлари қуриш, ёпиқ коллекторларни илдизлар ва бошқа предметлардан тозалаш ва уларни йўқотиш бўйича ғоввослик ишларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вертикал сув пасайтириш қудуқларини, вертикал ва горизонтал дренаж тармоқларини, коллекторларни таъмирлаш, ишдан чиққан дренаж линияларини ва коллекторларнинг айрим тизимларини тозалаш ёки тўлиқ қайта жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мукаммал таъмирлаш ихтисослаштирилган пудрат ташкилотлари томонидан, лойиҳа-смета ҳужжатларига ва белгиланган тартибда тасдиқланган аниқ манзилли рўйхатларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Дренаж объектларидан фойдаланиш иншоотларнинг ишлашини доимий назорат қилишни, режали-олдини олиш ишларини бажаришни, жорий таъмирлашни, линия иншоотларини тозалаш ва вақти-вақти билан кўздан кечиришни, сизот сувлар сатҳини назорат қилиш ва зарур даражада сақлашни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 6. Санитария жиҳатидан тозалаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш тизимига ташқарини тозалаш — ҳовли ҳудудларини, кўчаларни ва умумий фойдаланиладиган жойларни тозалаш киради, булар ёзги тозалашга (супуриб-сидириш, ювиш, чангларни йўқотиш) ва қишки тозалашга (қорни, музлаган жойларни йўқотиш) бўлинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Шаҳарлар, туман марказлари, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда экологик талабларга мувофиқ, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, жойлаштириш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, зарарсизлантириш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ва ташишни ўз ичига олган тадбирлар мажмуини назарда тутувчи ҳудудларни тозалаш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 7. Дафн этиш жойлари (қабристонлар)ни сақлаш ва улардан фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Қабристонлар бевосита туман, шаҳар ижро этувчи ҳокимият органлари тасарруфида бўлади, уларни зарур ҳолатда сақлаш ва ободонлаштириш вазифаси уларга юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабристонларни ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланишга, дафн этиш хизматлари кўрсатишга доир бевосита фаолият маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан таъсис этиладиган туманлар (шаҳарлар) ободонлаштириш бошқармалари (фуқаролик хизмати кўрсатиш бошқармалари) томонидан амалга оширилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Қабристонларни ободонлаштириш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, уларни зарур даражада сақлаш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, харажатларнинг алоҳида моддаси бўйича маблағлар ажратилади. Бунда гўр қазиш ва маросим хизматлари бўйича кўрсатилган пулли хизматлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланадиган дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар асосида ундирилади.
(42-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабристонларни сақлаш ва ободонлаштириш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг хайр-эҳсонларидан ҳам фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабристонларни ободонлаштириш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кўмагида ҳашар йўли билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабристонлар ҳудудини ободонлаштириш элементларига қабристонлар ҳудудини тўсиқ билан ўраш, дафн жойлари, яшил ўсимликлар, ўтиш жойлари, хиёбонлар, йўллар ва йўлкалар, хўжалик ҳовлилари, маъмурий бинолар ва ёрдамчи иморатлар, муҳандислик иншоотлари ва бошқалар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабристонлар ҳудуди тўсиқлар билан ўралади ҳамда ўзаро йўллар ва хиёбонлар билан бўлинган, тартиб рақамлари қўйилган секторларга, участкаларга бўлинади.
(VI бўлимнинг 7-параграфи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Ҳудудларни ободонлаштириш ишларини амалга ошириш юзасидан юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан қўйиладиган умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Юридик ва жисмоний шахслар — аҳоли пунктидаги бинолар ва иншоотларнинг мулкдорлари ёки фойдаланувчилари, шу жумладан ижарачилари ўзларига бириктирилган ер участкаси ҳудудида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши учун масъул ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Бинолар ёки иншоотларнинг мулкдорлари ёки фойдаланувчилари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинолар ва иншоотларнинг ташқи қиёфасини қониқарли сақланишини таъминлайдилар ҳамда заруриятга кўра бинолар ва иншоотларнинг ташқи кўринишини (фасадларини таъмирлаш) архитектура ва қурилиш бўйича ҳудудий органлар билан келишган ҳолда ўзгартириши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинолар ва иншоотларга туташган (ажратилган) ер участкаларида ободонлаштириш ишларини амалга оширадилар, кўкаламзорлаштириш ҳудудларида дарахтлар ва гуллар ўтқазишни ва суғоришни, уларни парвариш қилишни таъминлайдилар. Дарахтлар касалланишининг олдини олиш, дарахтларни буташ, уларга шакл бериш, оқлаш ишларини ташкил қиладилар.
(44-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуднинг одамлар ўтадиган қисмлари атрофида қурилиш материаллари бўлаклари, асбоб-ускуналар, қурилиш чиқиндилари ва маиший чиқиндилар тўпланишининг, йўл чеккаларининг, ўтиш жойларининг ва йўлакларнинг ифлосланишининг олдини оладилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш ишларини бажариш жараёнида эстетик кўринишни таъминлаш ва хавфсизлик техникасига риоя этиш мақсадида қурилиш майдончалари атрофининг сифатли ўралишини таъминлайдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер ости ва ер усти муҳандислик тармоқларининг техник ҳолатини техник шартларда белгиланган тартибда қониқарли сақлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Аҳоли пунктларининг умумий фойдаланиладиган ерларида иморатлар ва иншоотлар барпо этишга фақат ерлардан фойдаланишнинг белгиланган мақсадларига мувофиқ рухсат этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Аҳоли пунктларининг умумий фойдаланиладиган ерларидан участкалар, йўллар ва ариқ тармоқларидан ташқари, юридик ва жисмоний шахсларга енгил типдаги иморатлар ва иншоотлар (савдо палаткалари, дўкончалари, реклама иншоотлари) қуриш учун ижара шартларида вақтинчалик фойдаланишга маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари рухсати билан берилиши мумкин.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Зарур даражада бўлмаган ва белгиланган стандартларга жавоб бермайдиган реклама воситаларини ўрнатиш, шу жумладан эълонлар ва афишаларни ушбу мақсадлар учун рухсат этилмаган ва мўлжалланмаган жойларда осиб қўйиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Ободонлаштириш қоидалари бузилганлиги учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Юридик ва жисмоний шахслар ободонлаштириш ишларини амалга оширишдан бош тортганлик ёки ободонлаштириш қоидаларини бузганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 112-модда; 2011 й., 14-сон, 138-модда; 45-46-сон, 470-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)