06.03.2009 йилдаги 57-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.03.2009 йилдаги 57-сон
Kuchga kirish sanasi
06.03.2009
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида транспорт ва транспорт коммуникациялари масалалари бўйича махсус комиссия ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юк ва йўловчилар ташишни оптималлаштириш, самарадорлигини ошириш ва уни мақбуллаштириш, транспорт ва транспорт коммуникациялари комплексини жадал ривожлантириш ва барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш, транспортда юк ташиш ва трансмиллий транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида 1-иловага мувофиқ таркибда Транспорт ва транспорт коммуникациялари масалалари бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда Махсус деб аталади) ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Махсус комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ягона уйғун транспорт тизимини истиқболда ривожлантириш комплекс концепцияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан темир йўл, ҳаво, автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришни мувофиқлаштириш;

транспорт тармоқлари ва логистика тизимини ривожлантириш, янги транспорт коммуникацияларини жадал қуриш, уларнинг қатнаш имкониятларини ошириш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;

транспорт коммуникацияларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш, ҳаракатдаги таркибни янгилаш учун инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилишда кўмаклашиш, шунингдек инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш;

хорижий давлатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама асосда халқаро транспорт йўлакларини самарали ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Транспорт ва транспорт коммуникациялари масалалари бўйича махсус комиссия тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М.Ханов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 6 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 6 мартдаги 57-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Транспорт ва транспорт коммуникациялари масалалари бўйича махсус комиссия
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ

Олдинги таҳрирга қаранг.

Раматов А.Ж.‎ «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик компанияси раиси, Махсус комиссия раиси ‎
Файзуллаев Ш.Н.‎ —‎ Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари, Махсус комиссия раисининг ўринбосари
Камолов А.С.‎ —‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари ‎
Турсунов Ё.Э.‎ —‎ Молия вазирининг ўринбосари ‎
Қўлдошев А.Х.‎ —‎ Ички ишлар вазирининг ўринбосари ‎
Лавозимига кўра —‎ Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари
Хайруллаев Ш.Ш.‎ —‎ Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари ‎
Максумов Н.Э.‎ —‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ‎
Абдувалиев А.А.‎ —‎ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг бошлиғи ‎
Тян В.Н.‎ —‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директори ‎
Абдуллаев М.А.‎ —‎ «Ўзавтойўл» Давлат акциядорлик компанияси раиси‎
Джулибеков Н.Қ. ‎ —‎ Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси директори
Улжаев Т.Э.‎ —‎ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи‎
Икрамов Р.Х. ‎ —‎ Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи‎
лавозимига кўра —‎ «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясининг раиси
Сидиқназаров Қ.М.‎ —‎ Автомобилларда халқаро юк ташувчилар уюшмаси раиси ‎
Матчанов Х.С.‎ —‎ Ўзбекистон халқаро экспедиторлар уюшмаси раиси
Салихов Ф.М.‎ —‎ Вазирлар Маҳкамаси АТД бош мутахассиси, комиссия котиби ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Махсус комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 6 мартдаги 57-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Транспорт ва транспорт коммуникациялари масалалари бўйича махсус комиссия тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси темир йўл, ҳаво, автомобиль ва дарё транспортининг фаолиятини мувофиқлаштириш, юк ва йўловчилар ташишни оптималлаштириш, самарадорлигини ошириш ва уни мақбуллаштириш, транспорт ва транспорт коммуникациялари комплексини жадал ривожлантириш ва барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш, транспортда юк ташиш ва трансмиллий транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Транспорт ва транспорт коммуникациялари масалалари бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Махсус комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Махсус комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Махсус комиссияга юкланган функцияларни ва унинг жорий фаолиятини амалга ошириш учун тегишли транспорт тармоқлари ва бошқа манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг юқори малакали мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилади. Ишчи гуруҳ таркиби Махсус комиссия томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Махсус комиссия ўз фаолиятини ҳар йили тасдиқланадиган иш режасига мувофиқ тизимли асосда йиғилишлар ўтказиш йўли билан амалга оширади. Махсус комиссия фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш ишчи гуруҳ, шунингдек манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Махсус комиссиянинг вазифалари функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Махсус комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ягона уйғун транспорт тизимини истиқболда ривожлантириш комплекс концепцияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан темир йўл, ҳаво, автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт тармоқлари ва логистика тизимини ривожлантириш, янги транспорт коммуникацияларини жадал қуриш, уларнинг қатнаш имкониятларини ошириш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт коммуникацияларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш, ҳаракатдаги таркибни янгилаш учун инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилишда кўмаклашиш, шунингдек инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама асосда халқаро транспорт йўлакларини самарали ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгиланган вазифаларни бажариш учун Махсус комиссия қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл, ҳаво, автомобиль ва дарё транспортининг фаолиятини ўзаро мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт ва логистика тизимини, транзит транспорт йўлакларини мувозанатли ривожлантириш бўйича комплекс дастурлар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари бўйича транспорт тармоқлари фаолиятини мувофиқлаштиради, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши мониторингини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида икки томонлама ва кўп томонлама халқаро шартномаларни, шунингдек транспорт тармоқларида келишилган тариф сиёсатини ўтказиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Махсус комиссиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қўйилган вазифаларни бажариш учун Махсус комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлардан Махсус комиссияга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия ишига давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мутахассисларини жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт тузилмалари фаолиятини такомиллаштириш ва мақбуллаштириш, республика ҳудудида ҳамда унинг ташқарисида юк ва йўловчилар ташиш самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Махсус комиссия ўз қарорларининг ўз вақтида бажарилиши устидан назорат ва мониторинг олиб бориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Махсус комиссия фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Махсус комиссияга раис бошчилик қилади, раис унинг ишига раҳбарлик қилади, Махсус комиссиянинг иш режасини ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Махсус комиссия йиғилишлари иш режасига мувофиқ ёхуд заруриятга кўра ўтказилади. Махсус комиссия йиғилишларини раис олиб боради, у жойида бўлмаган тақдирда Махсус комиссия раисининг ўринбосари олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Махсус комиссия йиғилиши ўтказиладиган сана, вақти ва жойи тўғрисидаги хабар, шунингдек йиғилиш материаллари Махсус комиссия аъзоларига йиғилишдан камида икки кун олдин юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Махсус комиссиянинг узрли сабабларга кўра йиғилишда қатнашмаган аъзолари ўрнига уларнинг ваколатли вакиллари овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Махсус комиссия котиби ишчи гуруҳ билан биргаликда йиғилиш материалларини протокол лойиҳаси билан бирга Махсус комиссия аъзоларига, зарурият бўлганда йиғилишга таклиф этилган бошқа шахсларга ҳам етказилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Махсус комиссиянинг қарорлари Махсус комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади, бунда унинг аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашиши шарт. Махсус комиссия аъзоларининг овози тенг бўлиб қолганда Махсус комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Махсус комиссиянинг қарорлари Махсус комиссия йиғилишининг протоколлари билан расмийлаштирилади. Йиғилиш протоколи Махсус комиссиянинг барча аъзолари томонидан визаланади, котиб томонидан имзоланади ва раис томонидан тасдиқланади ҳамда бир ҳафта муддат Махсус комиссия аъзоларига ва манфаатдор ташкилотларга юборилади. Протоколни визалашда Махсус комиссия аъзолари протоколга ўзларининг алоҳида фикрларини илова қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Алоҳида ҳолларда Махсус комиссиянинг айрим масалалар бўйича қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Махсус комиссия мунтазам равишда ўз йиғилишларида қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини кўриб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Махсус комиссия протоколининг асл нусхаси ва унга оид материаллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментида сақланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Махсус комиссиянинг ишчи гуруҳи ва котиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Махсус комиссиянинг ишчи гуруҳи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
навбатдаги давр учун Махсус комиссия иш режасининг лойиҳасини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссиянинг навбатдаги йиғилишига барча зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди ва унга давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлардан ҳамда Махсус комиссия аъзоларидан зарур материаллар ва эксперт хулосалари олиш ҳуқуқи берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кун тартибидаги масалалар бўйича Махсус комиссия йиғилишлари ўтказилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия кўриб чиқиши учун ахборот ва таҳлилий материалларни тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия қарорларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материалларни тайёрлаш ва Махсус комиссия йиғилишларини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ ишларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия қарорларининг бажарилиши устидан назорат ва мониторинг олиб боради ва унинг натижаларини кўриб чиқиш учун Махсус комиссия йиғилишларига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия протоколларини расмийлаштиради ва тасдиқланган протоколларни Махсус комиссия аъзоларига, манфаатдор вазирликлар ва идораларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 110-модда; 2013 й., 41-сон, 545-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)