Ҳужжат кучини йўқотган 24.12.2019 19.07.1996 йилдаги 18-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 19.07.1996 йилдаги 18-сон
Kuchga kirish sanasi
19.07.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 24.12.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан келтирилган шикоятларни судларда кўриш амалиёти тўғрисида
 LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 24-сонли, 2002 йил 14 июндаги 11-сонли ва 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1995 йил 30 августда қабул қилинган «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонун фуқароларнинг давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахсларни фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузувчи ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан судга мурожаат қилиш имкониятини анча кенгайтирди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган ғайриқонуний ҳаракатлар устидан қилинган шикоятларни судларда кўриш амалиётида келиб чиқаётган муаммоларни бартараф қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Судларнинг эътибори Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасига ва «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 1, 3-моддаларига мувофиқ, фуқаролар текширилиши қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мутлақ ваколатлари доирасига киритилган ёхуд судга шикоят қилишнинг ўзгача тартиби белгиланган хатти-ҳаракатлар (қарорлар)дан бошқа давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳар қандай хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан судга шикоят қилишлари мумкинлигига қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Органлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари устидан судга шикоят қилишнинг ўзгача тартиби дейилганда тегишли қонун билан ўрнатилган махсус тартибни тушунмоқ лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд, судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришга ваколатли бўлган органлар учун Жиноят-процессуал ва Фуқаролик процессуал қонунда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунда судга шикоят қилишнинг ўзгача тартиби белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ ҳарбий хизматчилар уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган ҳарбий бошқарув органлари ва ҳарбий мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлар ва қарорлари устидан ҳарбий судга шикоят қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модда мазмунига кўра, ҳарбий хизматчи бўлмасада, ҳарбий бошқарув органларида эгаллаб турган лавозими бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига тааллуқли масалаларни ҳал этиш ваколатига эга бўлган шахсларнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан ҳам ҳарбий судга шикоят қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган тартибда ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят қилиниши мумкин бўлган давлат органларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз фаолиятини амалга ошириш учун ташкил қилинган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳаракатлари ва қарорлари устидан судга шикоят қилиш мумкин бўлган ўзини ўзи бошқариш органларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли ҳудудларда ўз ваколатларига кирадиган масалаларни мустақил ҳал этишни таъминлаш учун тузиладиган ҳар қандай органлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Юқорида кўрсатилган қонунга мувофиқ, давлат органларида, ўзини ўзи бошқариш органларида, мулкчиликнинг шаклидан қатъи назар корхоналарда, муассасаларда ва ташкилотларда, кооперативларда, жамоат ташкилотлари ҳамда бирлашмаларида ташкилий бошқарув ва маъмурий-хўжалик мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ лавозимларни доимий ёки вақтинча эгаллаб турган ёхуд шундай мажбуриятларни махсус ваколат бўйича бажараётган ҳар қандай шахснинг ҳаракати устидан судга шикоят қилиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ, давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва мансабдор шахсларнинг қуйидаги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилишига сабабчи бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаронинг ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини рўёбга чиқаришга монелик туғдирган кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқларни давлат рўйхатига олишни рад этиш;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаро зиммасига қонунга хилоф равишда қандайдир мажбурият юклатилишига сабабчи бўлган коллегиал ёки якка тартибдаги хатти-ҳаракатлар (қарорлар) устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шуни ҳисобга олган ҳолда, ҳам якка тартибдаги ҳам умумий хусусиятга эга бўлган ҳар қандай қарорлар устидан юқорида кўрсатилган қонунда белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, тегишли органларнинг паспортдаги миллат ҳақидаги ёзувни тузатиш, чет элга чиқишга рухсат беришни рад этганлиги, давлат органларининг ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маъмурий ҳудуд ташқарисига товарлар ва маҳсулотларни олиб чиқишни чеклаш тўғрисидаги, қўшимча бож ва йиғимлар белгилаш тўғрисидаги қарорлари, маъмурий жазога тортиш ваколатига эга бўлмаган шахснинг жарима солиш ва бошқа маъмурий жазоларга тортиш ҳақидаги қарори ва ҳоказолар судга шикоят қилиниши мумкин.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, жамоат ташкилотлари ва бирлашмалари, уй-жой қурилиш кооперативлари, касаба уюшмаси ташкилотлари ва шу кабиларнинг умумий мажлислари ҳамда уларнинг бошқарув органлари ва мансабдор шахсларнинг қарорлари ҳам судга шикоят қилиниши мумкин.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг қарори юзасидан суд тартибида шикоят қилиш билан боғлиқ ишларни кўришда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сонли қарори 1-иловасига мувофиқ «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом» талабларидан келиб чиқиб, ҳал қилиш лозим.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Фуқаро ўзининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва бошқа қонунларда назарда тутилган ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилган деб ҳисобласа, ҳамда қонунларда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, шикоят билан ўз хоҳишига кўра бевосита судга ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Фуқаронинг ўз бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш ҳақида дастлаб юқори турувчи орган ёки мансабдор шахсга мурожаат қилмаганлиги, шикоятни суд томонидан қабул қилмаслик учун асос бўлмайди.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикоят ўз ҳуқуқ ва эркинликларини бузилган деб ҳисоблаган фуқаронинг ўзи ёки унинг вакили томонидан ҳам, шунингдек, фуқаронинг илтимосига кўра, жамоат ташкилоти, меҳнат жамоасининг ваколат берилган вакили томонидан ҳам берилиши мумкин. ФПКнинг 46-моддасига мувофиқ фуқароларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш талаб қилинганда прокурор ҳам тегишли ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакилнинг фуқаро номидан шикоят беришга бўлган ваколати ФПКнинг 54-моддасига мувофиқ расмийлаштирилган бўлиши лозим. Жамоат ташкилоти, меҳнат жамоаси вакилининг ваколати, бундан ташқари, жамоат ташкилоти ёки меҳнат жамоаси умумий мажлисининг ёхуд сайлаб қўйиладиган органнинг қароридан кўчирма билан ҳам тасдиқланган бўлиши керак.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Фуқаронинг илгари тобелик тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга шикоят билан мурожаат қилганлиги ва тобелик тартибида юқори турувчи орган ёки мансабдор шахс томонидан шикоят қисман ёки тўлиқ рад қилинганлиги ёки фуқаронинг шикоят берилган кундан бошлаб бир ой мобайнида юқори турувчи органдан ёки мансабдор шахсдан жавоб олмаганлиги, уни худди шундай шикоят билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди (Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлари устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси 2-қисми).
9. Чиқарилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Шикоят фуқаронинг хоҳишига кўра у яшаётган жойдаги ёки орган, муассаса, корхона, ташкилот ва уларнинг бирлашмалари, шунингдек, жамоат ташкилотлари жойлашган ердаги ёхуд хатти-ҳаракатлари (қарорлар) устидан шикоят қилинаётган мансабдор шахснинг иш жойидаги судга берилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Фуқаро ўзининг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар (қарорлар) устидан бевосита судга ёки бўйсинув тартибида юқори органга, мансабдор шахсга Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 269-270-моддаларида белгиланган тартиб ва муддатда шикоят билан мурожаат қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлар) устидан бериладиган шикоятлар ФПКнинг 149, 150-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида»ги қарорида белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ундирилади. Бериладиган аризанинг шакли ва мазмуни бўйича ФПКнинг 148, 149-моддаларида қўйилган талаблардан келиб чиққан ҳолда, шикоятда, жумладан, қандай хатти-ҳаракатлар шикоят қилинаётганлиги, бу хатти-ҳаракатлар (қарорлар) оқибатида фуқаронинг қандай муайян ҳуқуқ ва эркинликлари бузилганлиги, худди шундай шикоят тобелик тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга берилган-берилмаганлиги ва берилган бўлса, қандай жавоб олинганлиги кўрсатилган бўлиши шарт.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 14-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бериладиган аризанинг формаси ва мазмуни бўйича ФПКнинг 149-моддасида қўйилган талаблардан келиб чиққан ҳолда, шикоятда, жумладан, қандай хатти-ҳаракатлар шикоят қилинаётганлиги, бу хатти-ҳаракатлар (қарорлар) оқибатида фуқаронинг қандай муайян ҳуқуқ ва эркинликлари бузилганлиги, худди шундай шикоят тобелик тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга берилган-берилмаганлиги ва берилган бўлса, қандай жавоб олинганлиги кўрсатилган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФПКнинг 154-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда судья шикоятни ҳаракатсиз қолдиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикоятни кўришга қабул қилган суд фуқаронинг илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан шикоят қилинаётган хатти-ҳаракат (қарор)нинг ижросини шикоят ҳал қилингунга қадар тўхтатиб қўйишга ҳақлидир.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд давлат бошқаруви органлари ва мансабдор шахсларнинг жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини бузувчи хатти-ҳаракатлари устидан шикоятлар бўйича ҳал қилув қарорини қабул қилганда, айбдор тарафдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.11.1994 йилдаги «Давлат божи ставкалари ҳақида»ги 533-сонли қарорининг 1-моддаси «б»-бандида кўрсатилган миқдорда давлат божини ундиради.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарорига асосан сўзлар билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Шикоят Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг умумий қоидаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонунида ва ФПКнинг 27-бобида белгиланган истисно ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда, суд томонидан у берилган пайтдан бошлаб ўн кунлик муддат ичида кўриб чиқилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Давлат органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, корхона, муассаса, ташкилот ёки жамоат бирлашмаси қайта ташкил этилгани ёки тугатилгани аниқланган ҳолда, суд ишга фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликларини тиклаш масаласини ҳал этиш ваколатига эга бўлган уларнинг ҳуқуқий ворисларини жалб этиш чораларини кўриши керак.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикоятни кўриш пайтида ҳаракати устидан шикоят қилинаётган мансабдор шахс илгариги лавозимида ишламаётган бўлса, суд фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш ваколатига эга бўлган тегишли орган (ташкилот)ни ишга жалб этиш тўғрисидаги масалани ҳал этади. Шикоят қаноатлантирилган тақдирда суд шу орган (ташкилот) раҳбарига фуқаронинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш мажбуриятини юклайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Шикоят важлари асосли эканлиги аниқланган тақдирда, суд шикоят қилинган хатти-ҳаракат (қарор)ни қонунга хилоф деб топади ва тегишли органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ёки мансабдор шахсга фуқаронинг талабини қаноатлантириш мажбуриятини юклайди, унга нисбатан қўлланилган жавобгарлик чорасини бекор қилади ёхуд унинг бузилган ҳуқуқини ўзгача йўл билан тиклайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги қарорда шикоят қилинган ҳаракат (қарор) натижасида бузилган ҳуқуқ нормалари ва йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни бартараф этиш учун амалга оширилиши лозим бўлган муайян ҳаракатлар кўрсатилиши зарур. Жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) сурункали касалликнинг оғир формасига учраган фуқарога қўшимча яшаш майдонига бўлган ҳуқуқини тасдиқлаш учун зарур бўлган бундай касаллиги борлиги тўғрисида хулоса бериш рад этилган тақдирда, суд бу ҳаракатни қонунга хилоф деб топади ва медицина муассасасининг тегишли мансабдор шахси зиммасига фуқарога зарур бўлган ҳужжатни бериш мажбуриятини юклайди;
(15-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) автотранспорт воситасини рўйхатга олиш асоссиз рад этилган тақдирда суд давлат автомобил назоратининг мансабдор шахси зиммасига автотранспорт воситасини шикоят билан мурожаат қилган шахс номига рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини юклайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) паспортдаги миллат ҳақидаги ёзувни тузатиш асоссиз рад этилган тақдирда суд тегишли мансабдор шахс зиммасига талаб қилинаётган тузатишни киритиш мажбуриятини юклайди;
(15-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ваколати бўлмаган шахс томонидан фуқарога асоссиз равишда жарима солинган ёки у бошқа жазога тортилган тақдирда суд бундай ҳаракатларни қонунга хилоф деб топади ва тегишли мансабдор шахс зиммасига йўл қўйилган қонун бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юклайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) фуқаро қурган ёки сотиб олган уйни унинг номига рўйхатдан ўтказиш асоссиз рад этилган тақдирда суд тегишли органнинг мансабдор шахси зиммасига уйни шикоят билан мурожаат қилган шахс номига рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини юклайди.
(15-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Суднинг ҳал қилув қарори хатти-ҳаракатлари (қарорлар) устидан шикоят берилган орган, корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмаси ёки мансабдор шахсга, шунингдек, фуқарога у қонуний кучга кирганидан кейин кечи билан ўн кун ичида юборилиши лозим. Қарор бажарилганлиги ҳақида судга ва фуқарога суд қарори олинган кундан бошлаб кечи билан бир ой ичида хабар берилиши, ушбу тартибга риоя этилиши устидан суд назорат олиб бориши керак. Қарор ижро қилинмаган тақдирда, суд қонунда белгиланган чораларни кўриши лозим.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ишларни кўриш чоғида давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахслар фаолиятида жиддий камчиликлар аниқланса, бу камчиликларни бартараф этиш учун хусусий ажримлар чиқариб, жойларга юбориш, мансабдор шахсларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланган тақдирда, бу ҳақда прокурорга хабар юбориши шарт эканлигига судларнинг алоҳида эътибори қаратилсин (ФПКнинг 19-моддаси).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан СССР Олий суди Пленумининг 1990 йил 27 июлдаги «Давлат бошқарув органлари ва мансабдор шахсларнинг фуқароларни ҳуқуқини бузувчи ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан қилинган шикоятларни судларда кўриш ҳақида»ги 7-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(18-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1996 йил 19 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-сон