Ҳужжат кучини йўқотган 09.09.2023 02.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1894
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 02.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1894
Kuchga kirish sanasi
12.02.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 09.09.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН ЎТКАЗИЛАДИГАН ОПЕРАЦИЯЛАРГА ВА УЛАРНИНГ БОШҚА КОРХОНАЛАР УСТАВ КАПИТАЛИДА ҚАТНАШИШИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 2 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1894]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 5 майдаги 10/5-сонли «Тижорат банклари томонидан кўчмас мулкни ва бошқа мол-мулкни сотиб олишга ҳамда унга эгалик қилишга, шунингдек юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3441, 08.06.2023 й.) асосан 2023 йил 9 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 9 ноябрда 19/7-сон билан тасдиқланган «Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишга доир талаблар тўғрисида»ги низом (1998 йил 19 декабрь, рўйхат рақами 571);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 1 мартдаги 4/10-сонли «Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишга доир талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (2003 йил 27 март, рўйхат рақами 571-1 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 5-6-сон);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 24 ноябрдаги 28/5-сонли «Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишга доир талаблар тўғрисидаги низомга 2-сонли ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (2003 йил 10 декабрь, рўйхат рақами 571-2 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 23-сон);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 21 августдаги 18/4-сонли «Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишга доир талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (2004 йил 16 сентябрь, рўйхат рақами 571-3 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 37-сон, 418-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 12 майдаги 10/2-сонли «Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишга доир талаблар ҳақида»ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (2005 йил 13 июнь, рўйхати рақами 571-4 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 23-24-сон, 174-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 27 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30/2-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 27 декабрдаги 30/2-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларига ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаб ва меъёрларни белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1894-1, 29.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 30-сон, 401-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тижорат банклари қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунлари, мазкур Низом ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширадилар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тижорат банклари, Марказий банк томонидан бериладиган банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишлари мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар харид қилиш ва юридик шахсларнинг устав капиталида улушли иштирок этишига доир чекловлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тижорат банклари қимматли қоғозларни харид қилиш (давлат қимматли қоғозлари бундан мустасно) ва юридик шахсларнинг устав капиталида улушли иштирок этишда қуйидагиларга риоя этишлари шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) банкнинг муайян юридик шахс устав капиталига, шунингдек, ушбу юридик шахснинг бошқа қимматли қоғозларига киритган инвестициялари миқдори биринчи даражали банк регулятив капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) банкнинг юридик шахслар устав капиталига ва бошқа қимматли қоғозларга киритган инвестициялари миқдори биринчи даражали банк регулятив капиталининг 50 фоизидан ошмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) олди-сотди учун қимматли қоғозларга киритилган банк инвестициялари миқдори биринчи даражали банк регулятив капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/12-сонли қарорига (рўйхат рақами 1894-3, 06.09.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2018 й., 10/18/1894-3/1846-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тижорат банкининг бошқа банкларнинг устав капиталида иштирок этиши (чет эл капитали иштирокидаги банклар ва шуъба банкларини ташкил этиш ҳоллари бундан мустасно), шунингдек тижорат банкининг ўз устав капиталининг ўн ёки ундан ортиқ фоиз улушига эга бўлган юридик шахснинг устав капиталида иштирок этиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банки бевосита ёки билвосита (шуъба корхоналар орқали) бошқа юридик шахс устав капиталининг 26 фоизидан ортиқ қисмига эгалик қила олмайди, бироқ қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) банкларнинг суғурта ва лизинг ташкилотлари устав капиталидаги иштироки;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) банкларнинг нобанк кредит ташкилотлари устав капиталида, шунингдек, молиявий бозор инфратузилмасининг бир қисми бўлган ёки банкларга ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар устав капиталидаги иштироки;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият юритадиган юридик шахслар (тижорат банкларининг устав капиталидаги иштироки бундан мустасно) устав капиталидаги иштироки;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларининг 50 фоизгача миқдорини ўрнатилган тартибда бирламчи бозордан харид қилишдаги иштироки;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/12-сонли қарорига (рўйхат рақами 1894-3, 06.09.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2018 й., 10/18/1894-3/1846-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тижорат банклари мазкур Низомнинг 4-бандидаги истисноларни қўллаган ҳолда муайян юридик шахс устав капиталининг 26 фоизидан ортиқ улушини сотиб олишда ёки банкнинг бевосита ёки билвосита мазкур юридик шахс фаолиятига катта таъсир кўрсатиш имконини берувчи шартнома тузишда, Марказий банкка ёзма хабар беришлари шарт.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/18-сонли қарори (рўйхат рақами 1894-2, 24.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 746-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тижорат банкларига, эмитент — акциядорлик жамиятлари билан ушбу жамият акциялари бўйича «репо» битимларини амалга ошириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Агар тижорат банкининг инвестиция қилинган ёки инвестиция қилиниши режалаштирилаётган маблағлари миқдори ёки эмитент фаолияти тижорат банки омонатчилари, кредиторлари ва акциядорлари манфаатларига зарар етказиши мумкинлиги ёки инвестицияларни бошқаришда тижорат банкининг тажрибаси етарли эмаслиги аниқланса, Марказий банк ҳар қандай юридик шахснинг устав капитали ёки қимматли қоғозларига тижорат банки томонидан киритиладиган инвестициялар миқдорига қўшимча чекловлар белгилаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур Низомнинг 3 ва 4-бандларида белгиланган чекловлар тижорат банкига кредитларни таъминлаш учун берилган қимматли қоғозлар бўйича гаров ҳуқуқини амалга ошириш натижасида олинган қимматли қоғозларга нисбатан қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Гаров ҳуқуқини амалга ошириш натижасида олинган қимматли қоғозлар банк томонидан 2 ой муддат ичида сотилиши шарт. Агар, қимматли қоғозлар кўрсатилган муддатда сотилмаса, улар «сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар» ёки «қарам хўжалик жамиятларига, қўшма корхоналарга ва шуъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялар» ёхуд «сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар»нинг тегишли ҳисобварақларига ўтказилади ва уларга нисбатан мазкур Низомнинг 3 ва 4-бандларида белгиланган чекловлар қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг юридик шахсларнинг устав капиталида улушли иштирок этишига доир қўшимча талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тижорат банклари инвестиция сиёсатида қимматли қоғозлар эмитенти бўлган ёки банк устав капиталида иштирокчи бўлган юридик шахсларнинг молиявий аҳволини, бошқарув тажрибасини ҳамда қимматли қоғозларнинг сифатини баҳолаш мезонлари ва услублари акс эттирилиши шарт. Инвестиция сиёсатида, шунингдек банк активларини қимматли қоғозларга йўналтириш шартлари белгиланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Банклар қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича назоратни амалга ошириш учун эмитент тўғрисида етарли маълумотга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қимматли қоғозлар портфели тўғрисидаги ички ҳисоботлар қимматли қоғозлар турлари ва типлари бўйича бўлиниши, сифат рейтинги, номинал ва бозор қийматини, харид қилиш ва сотиш санасини, фоиз ставкаларини, чегирмаларни, олинган дивидендларни (фоизларни), олди-сотди битимлари бўйича олинган фойда тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Банкнинг турли бўлинмалари ўртасида мажбуриятларнинг мутаносиб тақсимланиши, шунингдек суиистеъмолчиликнинг олдини олиш учун банклар тегишли ички назоратни амалга ошириши зарур. Мазкур ички назорат қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотишни расмийлаштириш бўйича ҳужжатларни қабул қилувчи, қайта ишловчи ходимлар бухгалтерия операцияларини амалга оширмаслиги, пул маблағларини қабул қилмаслиги, бухгалтерия ўтказмаларини таққослаш ёки тасдиқлаш имкониятига эга бўлмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бухгалтерия операцияларини тайёрлаш ва амалга оширишга масъул бўлган шахслар қимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотишни расмийлаштириш бўйича ҳужжатларни қабул қилмасликлари ёки тасдиқлаш мақсадида битим натижаларини таққослаш имкониятига эга бўлмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) барча операциялар ҳужжатлар билан тасдиқланиши ҳамда бухгалтерия ёзувлари ва бирламчи ҳужжатлар билан таққосланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) агар, банк брокерлик фаолиятини бажарса, у ҳолда банк ҳар бир мижоз учун ҳисобварақлар очиши ва мижознинг қимматли қоғозлари билан амалга ошириладиган барча операциялар бўйича қимматли қоғозларнинг турлари, операциялар санаси, харид қилинган/сотилган қимматли қоғозлар нархи ва миқдори кўрсатилган ҳолда ёзувлар олиб бориши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қимматли қоғозлар билан ишлашни ташкил этишда қимматли қоғозлар эмитенти анкетасининг ушбу Низомга илова этилган намунавий шаклидан фойдаланиш тавсия этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур Низомда белгиланган талаб ва меъёрларга тижорат банклари томонидан риоя этилмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банкларига нисбатан «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ чора ва санкциялар қўллаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар эмитенти анкетаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‎1. Эмитентнинг номи
‎2. Қимматли қоғозларнинг тури
‎3. Қимматли қоғозларнинг номинал қиймати‎
‎4. Қимматли қоғозларнинг бозор қиймати
‎5. Қимматли қоғозлар сони миқдори
‎6. Битим суммаси
‎7. Қимматли қоғозларни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси‎
‎8. Аввалги дивиденд тўловлари тўғрисида маълумотлар
‎9. Фоизли тўловлар ставкаси, суммаси ва муддати
‎10. Қимматли қоғозларни чиқариш санаси
‎11. Қимматли қоғозларни сўндириш санаси

‎‎Эмитентнинг молиявий аҳволи

минг сўмда‎

Т/р‎ Кўрсаткичлар номи‎ Йил бошида Ҳисобот санасида

1.‎

Қоплаш/капитал етарлилиги коэффициенти ‎

2.‎

Ликвидлик коэффициенти‎

3.‎

Мухторлик коэффициенти/ молиявий левераж ‎

4.‎

Кредитга лаёқатлилик синфи/ рейтинг баҳоси‎

5.‎

Ўз оборот маблағлари мавжудлиги/ жами капитал ‎

6.‎

Фойда (зарар)‎

7.‎

Банк кредитларига доир қарзлар/ кредиторлар олдидаги қарзлар ‎

8.‎

Дебиторлик қарзлари, жами ‎

9.‎

Кредиторлик қарзлари, жами ‎

10.‎

Пул маблағлари ‎

11.‎

Жами осон сотиладиган талаблар ‎

12.‎

Жами осон сотиладиган захиралар/ Осон сотиладиган активлар ‎

13.

Ўз манбалари, жами/ Банк капитали таркиби — жами, жумладан:‎
устав капитали ‎
захира фонди/ умумий мақсадларга мўлжалланган захира фонди‎
мақсадли молиялаш ва тушумлар/ капитал захиралар‎
тақсимланмаган фойда ‎

14.‎

Баланс ‎

‎Бошқа маълумотлар‎‎
1. ________________________________________
‎2. ________________________________________
‎3. ________________________________________
Ваколатли шахс имзоси _______________ Сана ______________
(илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1894-1, 29.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 30-сон, 401-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 57-модда; 2015 й., 30-сон, 401-модда; 2017 й., 30-сон, 746-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2018 й., 10/18/1894-3/1846-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)