Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 28.01.2009 йилдаги 24-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.01.2009 йилдаги 24-сон
Kuchga kirish sanasi
28.01.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ГРЕЦИЯ РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН ЯҚИН ИСТИҚБОЛДАГИ ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегациясининг 2008 йил 17 декабрдаги ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Греция Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида эришилган аҳдлашувларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси билан Греция Республикаси ўртасида яқин истиқболдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш Тадбирлари режаси (кейинги ўринларда Тадбирлар режаси деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирликлар ва идораларнинг Тадбирлар режасини бажариш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирликлар ва идоралар раҳбарлари Тадбирлар режасида назарда тутилган бандларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласинлар, уларнинг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 28 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 январдаги 24-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси билан Греция Республикаси ўртасида яқин истиқболдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р‎ Мақсад‎ Тадбирлар‎ Муддатлари‎ Бажарувчилар‎
I. Сиёсий соҳа
1. Сиёсий дипломатик муносабатлар ва парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш 1.1. Сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикасига Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Т. Кассимиснинг ташрифини ташкил этиш.‎ 2009 йил II ярим йиллик ‎ Ташқи ишлар вазирлиги‎
1.2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида «Ўзбекистон — Греция» дўстлик гуруҳини ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш. 2009 йил I ярим йиллик ‎ Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси (келишув бўйича), Ташқи ишлар вазирлиги‎
1.3. Пантеон университети ҳузуридаги Халқаро муносабатлар институтининг Россия ва Евроосиё маркази директори К. Филиснинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш.‎ 2009 йил I ярим йиллик ‎ Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ташқи ишлар вазирлиги‎
1.4. Ўзбекистон Республикасида Греция элчихонасини очишда Греция томонига ёрдам кўрсатиш.‎ 2009 йил‎ Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги‎
II. Ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси
2.‎ Икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини ривожлантириш‎ 2.1. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги, солиқ, жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида, шунингдек Тошкент ва Афина, Самарқанд ва Салоники шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларни имзолаш масалаларини ишлаб чиқиш. ‎ 2009-2010 йиллар‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, ИИВ, Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ҳокимликлари, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси‎
III. Маданий-гуманитар ҳамкорлик
3.‎‏ Туризм ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш‎ 3.1. Ўзбекистонда туристик инфратузилмани ташкил этиш ва меҳмонхона комплексларини қуриш лойиҳаларида Греция компанияларининг иштироки имкониятларини ишлаб чиқиш.‎ 2009 йил I ярим йиллик ‎ «Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти ‎
3.2. Ўзбекистон олий ўқув юртларидан бирида туризм факультетини ташкил этиш имкониятларини тегишли Греция ташкилотлари билан биргаликда ишлаб чиқиш.‎ 2009 йил I ярим йиллик ‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти ‎
3.3. Греция туроператорлари ва Греция оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Ўзбекистон бўйича инфо-тур ташкил этиш.‎ 2009 йил II чорак «Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти ‎
IV. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик
4. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш 4.1. Тошкентда иқтисодий ва технологик ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Греция қўшма қўмитасининг учинчи йиғилишини ва бизнес-форум ўтказиш.‎‎ 2009-2010 йиллар‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти ‎
4.2. Озиқ-овқат, енгил ва кўнчилик саноатига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга, вино ва вино маҳсулотлари ишлаб чиқаришга, шунингдек ахборот технологияларини, туризмни ривожлантиришга ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш соҳасида Греция компаниялари билан ҳамкорликни ривожлантириш.‎‎‎ 2009-2010 йиллар‎ Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 5-сон, 43-модда)