05.01.2009 йилдаги 1-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.01.2009 йилдаги 1-сон
Kuchga kirish sanasi
05.01.2009
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШ МАРКАЗЛАРИНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИНИ ВА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 26 декабрдаги ПҚ-1023-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ОИТСга қарши кураш маркази тузилмаси ва минтақавий марказларнинг намунавий тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОИТСга қарши кураш марказлари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 — 2011 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалиши профилактикаси бўйича саъй-ҳаракатлар миллий режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар 2009 — 2011 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалиши профилактикаси бўйича саъй-ҳаракатлар миллий режасини бажариш учун қабул қилсинлар ва унинг ўз вақтида бажарилишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳар чоракда Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссияси мажлисига 2009 — 2011 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалиши профилактикаси бўйича саъй-ҳаракатлар миллий режасига киритилган тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида ҳисоботлар тақдим этадилар.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009-2010 йиллар мобайнида бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва қарзларини жалб этиш ҳисобига ОИТСга қарши кураш Республика ва минтақавий марказларининг замонавий даволаш-диагностика асбоб-ускуналари билан қўшимча равишда жиҳозланишини ва таъмирлаш-реконструкция қилиш ишлари амалга оширилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОИТСга қарши кураш марказларининг тайёрланган ва юқори малакали мутахассислар билан бутланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОИВ инфекциясига қарши кураш соҳасида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари ва бошқа мутахассисларнинг малакаси доимий ва мунтазам равишда оширилишини назарда тутадиган тизим яратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОИТСга қарши кураш марказлари фаолияти мувофиқлаштирилишини, шунингдек улар томонидан диагностика ва даволашнинг ягона стандартларига риоя этиш назорат қилинишини, даволаш-профилактика муассасалари амалиётига илғор халқаро тажриба ҳисобга олинган ҳолда замонавий тиббиёт технологиялари жорий этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОИВ инфекцияси профилактикаси, даволаш, беморларга қараш масалаларини интеграциялашнинг соғлиқни сақлаш амалиётига, барча даволаш-профилактика муассасалари фаолиятига жорий этилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл тажрибасини ва аҳоли саломатлиги сақланишини ҳисобга олган ҳолда ОИВ инфекциясини диагностика қилиш ва даволашнинг Ўзбекистонда қўлланаётган методлари самарадорлигини баҳолаш бўйича тадқиқотларни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 5 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 январдаги 1-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ОИТСга қарши кураш маркази
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 январдаги 1-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОИТСга қарши кураш минтақавий марказларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Изоҳ: штатдаги ходимлар сони ҳудуд аҳолиси сонига қараб ўзгариб боради (38 кишидан 126,5 кишигача).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 январдаги 1-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОИТСга қарши кураш марказлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши кураш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТСга қарши кураш маркази, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ОИТСга қарши кураш марказлари (кейинги ўринларда Марказлар деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Марказлар алоҳида типдаги давлат мустақил ихтисослаштирилган юқумли касалликлар тиббиёт муассасалари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши кураш маркази тиббиёт ходимлари ва бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун клиник, ўқув базаси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Марказлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, ушбу Низомга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Марказлар фаолияти ОИВ инфекциясига чалинган шахслар профилактикаси, диагностикаси, уларни даволаш, психологик ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг тенглиги тамойилига асосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Марказлар мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, ўз номи ёзилган гербли муҳрга, шунингдек фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа белгиларга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Марказларнинг мақсад ва вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Марказларни ташкил этиш ва улар фаолиятининг мақсадлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолига ОИВ/ОИТС диагностикаси, уни даволаш ва унинг профилактикаси бўйича ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт муассасаларига ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва уни даволашнинг замонавий усуллари жорий этилишини методик таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши кураш марказининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОИТСга қарши кураш минтақавий марказлари фаолиятига ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОИВ инфекцияси ва қўшимча касалликлар тарқалишининг олдини олишга йўналтирилган профилактик, эпидемияга қарши, диагностика, даволаш тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОИВ инфекцияси юқиши интенсивлигига таъсир кўрсатадиган омилларни аниқлаш ва уларнинг фаоллигини баҳолаш бўйича махсус эпидемиологик тадқиқотлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга уларнинг саломатлигини ва меҳнатга лаёқатини сақлаш учун зарур бўлган диагностика ва тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш, шунингдек ОИВ/ОИТС ва қўшимча касалликлар диагностикасини амалга оширувчи муассасаларга тиббий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профилактика, диагностика ва даволаш тадбирларига ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОИВ/ОИТСни профилактика, диагностика қилиш ва даволашнинг Ўзбекистонда қўлланаётган методлари самарадорлигини фуқаролар саломатлигини ва миллат генофондини муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан таҳлил қилиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОИВ/ОИТСни диагностика, профилактика қилиш ва даволашнинг инсон саломатлиги учун хавфсиз методларини қўлланиш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш, маълумотларининг тегишли базасини шакллантириш ва юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш олиб бориш масалалари бўйича тиббиёт ходимлари, бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда қатнашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ОИТСга қарши кураш марказларининг асосий вазифалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОИТСга қарши кураш маркази фаолият кўрсатаётган ҳудудда ОИВ инфекцияси ва қўшимча касалликлар тарқалишининг олдини олишга йўналтирилган профилактика, эпидемияга қарши, диагностика, даволаш тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОИВ инфекциясини лабораторияда диагностика қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш, даволаш-диагностика тадбирлари устидан клиник-лаборатория кузатувини таъминлаш, шунингдек ОИВ инфекцияси ва қўшимча касалликлар диагностикасини амалга оширувчи муассасаларга тиббий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан уларни диспансер кўригидан ўтказиш, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш учун зарур бўлган даволаш тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий эпидемиологик вазият мониторингини олиб бориш, ОИВ инфекцияси юқиши интенсивлигига таъсир кўрсатадиган омилларни аниқлаш ва уларнинг фаоллигини баҳолаш бўйича махсус эпидемиологик тадқиқотлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профилактика, диагностика ва даволаш тадбирларига ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ўртасида режали тушунтириш ишларини олиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Марказларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Марказлар белгиланган мақсадларга эришиш ва юкланган вазифаларни бажариш учун қонунчиликда белгиланган тартибда:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолиятини ушбу Низомда ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган вазифалар доирасида режалаштириш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулк объектларига муаллифлик ҳуқуқларини олиш ва улардан фойдаланиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ юридик шахслар билан илмий-техник ҳамкорликни амалга ошириш;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз балансига берилган давлат мулкидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка, Марказларнинг мақсади ва вазифаларига зид бўлмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
(9-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Марказлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профилактик, эпидемияга қарши, диагностика, даволаш тадбирларини ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва амалга оширишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даволаш-профилактика муассасаларида ОИВ инфекциясининг юқишини олдини олиш бўйича тадбирлар амалга оширилиши, шунингдек даволаш-профилактика муассасаларида амалга оширилаётган ўз вақтида диагностика қилиш ва даволаш тадбирлари сифатли амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб боришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОИВ инфекцияси бўйича вазиятнинг ривожланиши тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигини ва давлат органлари, юқори ташкилотлар ва назорат органларининг ўз вақтида хабардор қилинишини таъминлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОИВ инфекцияси тарқалишининг психологик, ижтимоий ва бошқа оқибатларини камайтириш тадбирларини амалга оширишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказларнинг ходимлари учун қонунчиликда назарда тутилган меҳнатни ташкил этиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитларини, техника хавфсизлигини, ижтимоий таъминотни ва аниқ йўналтирилган ижтимоий ҳимояни кафолатлашга;
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ва замонавий тиббиёт техникаси ва энг янги технологиялар билан ривожлантиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказларнинг мол-мулкидан аниқ мақсадда фойдаланилишини, уларнинг сақланишини таъминлашга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка мувофиқ бухгалтерия ва статистика ҳисоби ва ҳисоботини юритишга мажбур.
(10-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши кураш марказига қўшимча равишда қуйидагилар бўйича мажбуриятлар юкланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган клиник стандартларга мувофиқ ОИВ инфекциясига чалинган беморларга юқори малакали ихтисослаштирилган даволаш-профилактика ва стационар ёрдам кўрсатиш, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТСга қарши кураш марказига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ОИТСга қарши кураш марказларига маслаҳат ёрдами ва ташкилий-методик ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОИВ инфекцияси масалалари бўйича тиббиёт ходимлари ва бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини мунтазам ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Марказларнинг тузилмаси ва фаолиятини бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши кураш марказига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТСга қарши кураш марказига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ОИТСга қарши кураш марказларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бош врач раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши кураш маркази директорининг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Республика маркази директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосари бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТСга қарши кураш маркази бош врачининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ОИТСга қарши кураш марказлари бош врачларининг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосари бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТСга қарши кураш маркази бош врачи, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ОИТСга қарши кураш марказлари бош врачлари белгиланган тартибда Марказларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қиладилар, ишларни ташкил қиладилар, Марказлар номидан ишончномасиз иш кўрадилар, барча ташкилотларда уларнинг манфаатларини ифодалайдилар, белгиланган тартибда Марказларнинг мол-мулкини тасарруф қиладилар, шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномалари тузадилар, ишончномалар берадилар, банкларда ҳисоб рақамлари очадилар, молиявий маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқидан фойдаланадилар, штатларни тасдиқлайдилар, буйруқлар чиқарадилар ва Марказларнинг фаолияти натижалари юзасидан шахсан жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори бўлмаган вақтда унинг вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда унинг ўринбосарларидан бири бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТСга қарши кураш маркази, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ОИТСга қарши кураш марказлари бош врачлари бўлмаган вақтда уларнинг вазифаларини тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси билан келишган ҳолда уларнинг ўринбосарларидан бири бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Марказларнинг молия-хўжалик фаолияти
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Марказларнинг молия-хўжалик фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Марказлар фаолият мақсадларига мувофиқ, белгиланган тартибда ўз мол-мулкига эгалик қиладилар, ундан фойдаланадилар ва уни тасарруф этадилар, бунда бюджет маблағларидан ва бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий фондлар, шунингдек бошқа моддий бойликлар ва молиявий ресурслар Марказларнинг мол-мулкини ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Марказлар асбоб-ускуналар ва мол-мулкни қонунчиликда белгиланган тартибда балансдан чиқариш ҳуқуқига эгадирлар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Марказлар фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Ҳисоб ва ҳисобот
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Марказлар қонунчиликда белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритадилар ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳам тақдим этадилар, ҳужжатларнинг сақланиши ва келишилган рўйхатга мувофиқ уларнинг давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб берадилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Марказларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш ва текшириш соғлиқни сақлаш органлари, солиқ ва молия органлари, давлат бошқа органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган тартибда аудиторлик ташкилотлари билан тузилган шартномалар асосида аудиторлик ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Марказлар давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Марказларни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 январдаги 1-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 — 2011 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалиши профилактикаси бўйича саъй-ҳаракатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИЛЛИЙ РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р‎ Тадбирлар мазмуни‎ Бажариш муддати ‎ Масъул бажарувчилар‎ Амалга ошириш механизми, кутилаётган натижалар‎
I. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш соҳасида профилактик тадбирларни амалга ошириш
1.‎ 2009 — 2011 йилларда ОИВ инфекцияси тарқалиши профилактикаси ва олдини олиш тадбирларининг тармоқ ва ҳудудий режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.‎ 2009 йил январь ‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Мудофаа вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ‎ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар ва идораларнинг тегишли қарорлари.
‎Барча даражаларда ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича мақсадга йўналтирилган ишларни таъминлаш. ‎
2.‎ ОИВ/ОИТС тарқалишига кўмаклашадиган жамиятга қарши ҳодисалар (фоҳишабозлик ва гиёҳвандлик)ни тугатишга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва киритиш.‎ Ишлаб чиқиш — 2009 йил I чорак, амалга ошириш — доимо ‎ Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, бошқа вазирликлар ва идоралар‎ Республика комиссияси томонидан тасдиқланадиган тадбирлар комплекси. Аҳоли ва айниқса ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш.
‎Бўлажак авлоднинг носоғлом турмуш тарзи юритишнинг ҳалокатли оқибатлари ҳақидаги билим даражасини ошириш. ‎
3.‎ Ўзбекистон Республикасида бепул донорлик фаолияти доирасида чора-тадбирларни амалга ошириш. ‎ Тасдиқланган тадбирлар муддатларига мувофиқ ‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Қон инсон хизматида» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, ЎзА, Миллий телерадиокомпания, Қизил Ярим ой жамияти‎ Қон хавфсизлигини ва қон қисмларининг зарур захирасини таъминлаш. ‎
4.‎ Тиббиёт муассасаларида қон ва унинг қисмларини сақлаш, қайта ишлаш, транспортда ташиш ва фойдаланиш бўйича йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. ‎ Буйруқни тасдиқлаш — 2009 йил I чорак, амалга ошириш — доимо ‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ‎ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи. Тиббиёт муассасаларида қоннинг хавфсизлигини таъминлаш, қон ва унинг қисмларини сақлаш, қайта ишлаш, транспортда ташиш ва фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш. ‎
5.‎ Ҳомиладор аёлларда ОИВ инфекциясини ўз вақтида аниқлаш ва ОИВ инфекциясининг онадан болага ўтиши профилактикаси бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.‎ Ишлаб чиқиш — 2009 йил I чорак, амалга ошириш — доимо ‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ‎ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи. ОИВ инфекциясига чалинган болалар туғилишининг олдини олиш.‎
6.‎ ОИВ билан оғриган оналардан туғилган, диспансер кузатуви остидаги 1 ёшгача болаларни сут аралашмаси билан таъминлаш тизимини ташкил этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш.‎ 2009 йил I ярим йиллик‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ‎ ОИВ инфекциясининг онадан болага ўтишининг олдини олишни таъминлаш.‎
7.‎ 2009 йилда ва кейинги йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фанлар академиясининг давлат илмий-техник дастурлари ва инновация ишлари дастурлари режасига қуйидагиларга йўналтирилган лойиҳаларни киритиш:
‎— ОИТС ривожланиши ва тарқалишига кўмаклашадиган сабабларни аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш;
2009 йил январь, тадқиқотлар ўтказиш — тасдиқланган режага мувофиқ‎‏ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига тақдим этиш учун давлат илмий-техник дастурлари ва инновация ишлари дастурлари режаси.
‎— ОИВ/ОИТС диагностикаси ва уни даволашнинг Ўзбекистонда қўлланилаётган методлари самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш; ‎ ‎ОИВ инфекцияси ва у билан боғлиқ касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш бўйича илмий тадқиқотларни ривожлантириш. ‎
— ОИВ/ОИТСни даволаш учун антиретровирус терапияни қўллашнинг хорижий тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш. ‎‎ Тавсиялар билан бирга ОИВ инфекцияси диагностикаси ва уни даволашнинг қўлланилаётган методлари тўғрисида таҳлилий маълумотнома. ‎‎
II. ОИТСга қарши кураш марказлари ва даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш
8.‎ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши кураш маркази ҳузурида замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган клиника ташкил этиш. ‎ 2009 йил IV чорак ‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги‎ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи. ОИВ/ОИТСни даволаш бўйича ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш. ОИВ/ОИТСга қарши кураш соҳасида ишлайдиган мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун клиник база ташкил этиш. ‎
9.‎ Республика ва минтақавий ОИТСга қарши кураш марказларида, идоравий лабораторияларда таъмирлаш-реконструкция ишларини амалга ошириш, уларни замонавий тиббиёт ва диагностика асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш.‎ 2009 — 2011 йиллар мобайнида, алоҳида жадвал бўйича‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари‎ Таъмирлаш-реконструкция ишларини амалга ошириш ва жиҳозлаш жадвали. Муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. ‎
10.‎ Мамлакатимиз корхоналари негизида ОИТСни даволаш учун зарур бўлган замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари, тиббий мақсаддаги буюмлар ҳамда дори-дармонлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.‎ 2009 йил I ярим йиллик ‎ «Ўзфармсаноат» давлат концерни, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги‎ Таклифлар туркуми. Мамлакатимизда дори-дармонлар ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.‎
III. ОИВ инфекцияси масалалари бўйича мутахассисларни доимо ва тизимли тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш
11.‎ Республика ва минтақавий ОИТСга қарши кураш марказлари раҳбар тиббиёт ходимларини эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш. ‎ 2009 йил I чорак, кейинчалик — ҳар йили ‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги‎ Аттестация комиссияси таркиби тасдиқланган ва таркибга манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг вакиллари киритилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи. Раҳбарлик лавозимларига юқори малакали мутахассисларни танлашни такомиллаштириш. ‎
12.‎ Республика ва минтақавий ОИТСга қарши кураш марказлари кадрлар билан таъминланганлигининг ҳолатини ўрганиш ҳамда уларни ҳар томонлама тайёрланган юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш ишларини ташкил этиш.‎ Ўрганиш — 2009 йил январь-февраль, таъминлаш — жадвалга мувофиқ йил мобайнида ‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги‎ Ўрганиш ва кадрлар билан таъминлаш жадвали. Кадрлар билан таъминлаш бўйича таҳлилий материаллар.
‎Республика ва минтақавий ОИТСга қарши кураш марказларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш. ‎
13.‎ Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва республика тиббиёт олий ўқув юртларининг врачлар малакасини ошириш факультетлари базасида ОИВ/ОИТС профилактикаси ва даволаш бўйича махсус курслар ташкил этиш.‎ Ишлаб чиқиш — 2009 йил I чорак, амалга ошириш — ўқув режасига мувофиқ ҳар йили‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги‎ Мутахассислар малакасини ошириш режаси.
‎Тиббиёт ходимлари малакасини оширишни таъминлаш. ‎
14.‎ ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган гуруҳлар билан ишлайдиган мутахассислар учун ОИВ инфекцияси, гиёҳвандлик ва жинсий алоқа воситасида юқадиган инфекциялар профилактикаси масалалари бўйича семинарлар ташкил этиш. ‎ Доимо, семинарлар ўтказиш режасига мувофиқ‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ‎ Мутахассислар малакасини ошириш режаси.
‎Хавф юқори бўлган гуруҳлар билан ишлайдиган мутахассисларнинг билим даражасини ошириш. ‎
15.‎ Тиббиёт коллежлари ва олий ўқув юртларининг клиник фанлари ўқув дастурларига ОИВ инфекцияси профилактикаси ва уни даволаш бўйича мавзули блокни киритиш.‎ Ишлаб чиқиш — 2009 йил I чорак, амалга ошириш — ўқув режасига мувофиқ ҳар йили ‎ Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги‎ Ўқув режалари.
‎ОИВ инфекцияси профилактикаси ва уни даволаш тўғрисидаги билимларга эга бўлган тиббиёт мутахассисларини тайёрлашни таъминлаш. ‎
IV. ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича тизимли ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш
16.‎ ОИВ инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш бўйича социологик тадқиқотлар ўтказиш. Аниқ тавсиялар ишлаб чиқиш. ‎ Мунтазам равишда, режага мувофиқ‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ижтимоий фикр» маркази, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ‎ Социологик тадқиқотлар ўтказиш жадвали. Тавсиялар билан биргаликда социологик тадқиқотлар натижалари бўйича таҳлилий материаллар. ‎
17.‎ Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун киритиш:
‎— юқумли касалликлар профилактикаси, шахсий гигиена масалалари бўйича ўқув қўлланмалари, ўқув-методик, таълим материаллари, ўқув фильмлари тайёрлаш бўйича таклифлар;
Ишлаб чиқиш — 2009 йил I ярим йиллик, амалга ошириш — тасдиқланган тадбирлар режасига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар, Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Миллий телерадиокомпанияси Тавсиялар, ўқув қўлланмалари, ўқув фильмлари, ахборот-таълим материаллари.
— Ўзбекистон халқининг менталитети, маънавий-ахлоқий негизлари ва анъанавий қадриятларини ҳисобга оладиган аҳоли ўртасида ОИВ/ОИТС профилактикаси масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишлари олиб бориш бўйича методик тавсиялар;‎ Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг тавсияларига мувофиқ ўқув-методик, ахборот-таълим материаллари ва қўлланмалар мазмунини такомиллаштириш ва сифатини ошириш.‎
— умумтаълим мактаблари, тиббий ихтисосликдан бошқа олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг ўқув дастурларига юқумли касалликлар профилактикаси, шахсий гигиена масалалари бўйича соатлар жорий этиш бўйича таклифлар.‎ Ёшларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича билимлари даражасини ошириш.‎
18.‎ Оммавий ахборот воситаларида маънавий бой, жисмоний соғлом ва уйғун ёшларни камол топтиришга йўналтирилган ОИТС профилактикаси масалалари бўйича тушунтириш ишларини ташкил этиш. ‎ Доимо, тасдиқланган ёритиш режасига мувофиқ‎ Миллий телерадиокомпания, ЎзА, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси ‎ Ёритиш режаси. Аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш. ‎
V. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш соҳасидаги фаолиятни амалга ошираётган халқаро ва хорижий ташкилотлар билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни ва ишларни мувофиқлаштиришни таъминлаш
19.‎ ОИВ/ОИТС профилактикаси, диагностикаси ва уни даволаш масалалари бўйича илғор тажрибани ўрганиш учун мутахассисларнинг чет элга сафарларини ташкил этиш.‎ Мунтазам равишда, режага мувофиқ‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ‎ Мутахассислар малакасини ошириш жадвали.
‎Тажриба айирбошлаш, мутахассислар малакасини ошириш. ‎
20.‎ ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва уни даволаш масалалари бўйича тажриба алмашиш мақсадида хорижий мамлакатларнинг мутахассислари иштирокида конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.‎ 2009 — 2011 йиллар, конференциялар ўтказиш режасига мувофиқ‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Ноҳукумат, нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси‎ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи. Конференциялар материаллари. ‎
21.‎ Халқаро ва хорижий ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига Ўзбекистонда амалга ошириладиган ОИТСга қарши кураш соҳасидаги лойиҳалар ва дастурларни мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.‎ Ишлаб чиқиш — 2009 йил I ярим йиллик ‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ‎ Мониторинг олиб бориш тартиби тасдиқланган ҳолда комиссиянинг мажлиси қарори. Лойиҳалар ва дастурларни мувофиқлаштиришни ҳамда уларнинг самарали амалга оширилиши устидан назоратни таъминлаш. ‎
22.‎ ОИВ/ОИТСга, сил ва безгакка қарши кураш бўйича глобал жамғарманинг дастурларини амалга ошириш самарадорлигини ва унинг грант маблағларидан мақсадли фойдаланилишини ўрганиш.‎ 2009 йил II чорак‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ‎ Тавсиялар билан биргаликда таҳлилий материаллар.
‎Лойиҳалар амалга оширилиши самарадорлигини ошириш. ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 январдаги 1-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссиясининг ОИТС/ОИВ (орттирилган иммунитет танқислиги синдроми/ОИВ касаллиги) эпидемияси тарқалишига қарши курашиш стратегик дастурини мувофиқлаштириш бўйича кичик комиссияси тўғрисида» 2003 йил 14 майдаги 214-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Олий ва ўрта махсус таълим вазири бошчилик қиладиган республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 4 ноябрдаги 519-сон қарорига 8-илова.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 1-2-сон, 3-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)