29.12.2008 йилдаги 284-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.12.2008 йилдаги 284-сон
Kuchga kirish sanasi
29.12.2008
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини самарали амалга оширишни таъминлаш ва қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчиларининг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2009 йил 1 январдан бошлаб қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчилари ўз маблағларининг энг кам миқдорини 1-иловага мувофиқ белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатаётган профессионал қатнашчилари 2010 йил 1 январгача бўлган муддатда ўз маблағлари миқдорининг ушбу банд талабларига мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлаштириш ва муомалага чиқаришга рухсат бериш ва улар бўйича квоталар белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 29 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
284-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 декабрдаги 284-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчилари ўз маблағларининг энг кам миқдори*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

(млн. сўм)

Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари

Ўз маблағларининг энг кам миқдори

Инвестиция маслаҳатчилари

50

Трансфер-агентлар

100

Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари

250

Инвестиция воситачилари

250

Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчилари

1 000

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Инвестиция фондлари ўз маблағларининг энг кам миқдори белгиланмайди.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 декабрдаги 284-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестрини (кейинги ўринларда Реестр деб юритилади) юритиш ва ундаги маълумотларни фойдаланувчиларга тақдим этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом талаблари эмиссиявий қимматли қоғозларга татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Реестр қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича давлат ваколатли органи — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан шакллантирилади ва юритилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 323-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/323/0508-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Реестрда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) давлат рўйхатидан ўтказилиши рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан амалга оширилган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришлар (қўшимча чиқаришлар) тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмайдиган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришлар (қўшимча чиқаришлар) тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) бекор қилиш тўғрисидаги қарор рўйхатдан ўтказувчи орган ёки давлат қимматли қоғозлар эмитентлари томонидан қабул қилинган эмиссиявий қимматли қоғозларни қўшимча чиқаришларнинг бекор қилинган рўйхатдан ўтказиш тартиб рақамлари (идентификация тартиб рақамлари) тўғрисидаги ахборотлар мавжуд бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Реестр электрон шаклда (маълумотларнинг электрон базасидан фойдаланган ҳолда) ва қоғозли манбада юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Реестрдаги мавжуд маълумотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Реестрда эмитент ва унинг томонидан чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозлар тўғрисида қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) эмитентнинг унинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ ва қисқартирилган номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) эмитентнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) юридик шахсларнинг давлат реестрига эмитентни ташкил этиш тўғрисида ёзув киритилган давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб рақами ва бундай ёзув киритилган сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) эмитентнинг солиқ тўловчининг идентификация тартиб рақами (СТИР);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) эмитентнинг жойлашган жойи (почта манзили), эмитентнинг хат-хабарларни олиш учун бошқа манзиллари мавжуд бўлган тақдирда — ушбу манзиллар, шу жумладан электрон почта манзили ва веб-сайт ҳам кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) эмитентнинг рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бериладиган ягона коди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) эмитентни тугатиш ёки қайта ташкил этиш тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча чиқариш)га берилган давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб рақами ва унинг берилган санаси, рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи, давлат қимматли қоғозлари ҳолатида эса бундай қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча чиқариш)нинг рўйхатдан ўтказиш (идентификация) тартиб рақами ва унинг берилган санаси, шунингдек рўйхатдан ўтказиш (идентификация) тартиб рақами берган органнинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) эмиссиявий қимматли қоғозларнинг тоифаси (тури, типи), серияси, шакли ва бошқа идентификация белгилари;
(5-банднинг 1) — 9)-кичик бандлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 507-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) ушбу чиқариш (қўшимча чиқариш)нинг эмиссиявий қимматли қоғозлари сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) ушбу чиқариш (қўшимча чиқариш)нинг ҳар бир эмиссиявий қимматли қоғозининг номинал қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) номинал қиймат бўйича эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришнинг (қўшимча чиқаришнинг) умумий ҳажми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) ушбу чиқаришнинг (қўшимча чиқаришнинг) эмиссиявий қимматли қоғозлари ҳолати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш усули.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг рўйхатдан ўтказувчи орган билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар ой тугагандан кейин ўн кун мобайнида унинг томонидан чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозлар бўйича ахборотни ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича шакллантиради ва рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳар ой тугагандан кейин ўн кун мобайнида унинг томонидан чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозлар бўйича ахборотни ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича шакллантиради ва рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи органга ёзма ва электрон шаклларда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон шаклдаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан рўйхатдан ўтказувчи орган тақдим қилган электрон почта манзилига ёзма шаклда юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган маълумотларни тақдим этиш санаси иш кунидан бошқа кунга тўғри келган ҳолларда тақдим этиш санаси ундан кейинги биринчи иш кунига кўчирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тақдим этилган маълумотларда номувофиқлик аниқланган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкини аниқланган номувофиқликлар тўғрисида хабардор қилади, улар номувофиқликларни бартараф этиш учун белгиланган тартибда зарур чора-тадбирлар кўрадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва рўйхатдан ўтказувчи органнинг ўзаро ҳамкорлиги бепул асосда амалга оширилади. Бунда тақдим этиладиган ахборотдан фақат ушбу Низомда назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ёзувларни Реестрга киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қуйидагилар Реестрга тегишли ёзувларни киритиш учун асос ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) рўйхатдан ўтказувчи органнинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча чиқариш)ни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илгари рўйхатдан ўтказилган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча чиқариш)га ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришни Реестрдан чиқариш ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча чиқариш)га илгари берилган давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб рақамини бекор қилиш тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестрдаги мавжуд маълумотларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) суднинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча чиқариш)ни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча чиқариш)нинг давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб рақамини ҳақиқий эмас деб эътироф этиш, илгари рўйхатдан ўтказилган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча чиқариш)га ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказишни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эмиссиявий қимматли қоғозлар эмитентини ва/ёки облигациялар бўйича таъминлашни тақдим этган шахсни банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қонунчиликда белгиланган бошқа ҳоллар.
(12-банднинг 3-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Реестрга ёзув рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ўзгартиришлар киритиш учун асослар пайдо бўлгандан кейин уч иш куни мобайнида киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказувчи орган давлат рўйхатидан ўтказиш органининг юридик шахсларнинг давлат реестрига юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги ёзувни киритиш ҳақидаги ёзма тасдиқномаси асосида қимматли қоғозлар чиқаришни Реестрдан чиқариб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 майдаги 140-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 230-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Реестрдан ахборотлар тақдим этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Реестрдаги мавжуд ахборотлар ҳар қандай манфаатдор шахс учун очиқ ҳисобланади ва мазкур шахс улардан фойдалана олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестрдаги мавжуд ахборотдан фойдаланиш рўйхатдан ўтказувчи органнинг Интернет тармоғидаги сайтига ушбу ахборотни жойлаштириш орқали амалга оширилади, у Реестрга тегишли маълумотларни киритилишига қараб мунтазам равишда янгилаб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Реестрдаги мавжуд ахборот эмиссиявий қимматли қоғозлар эмитенти (унинг ҳуқуқий вориси) ва бошқа жисмоний ҳамда юридик шахслар, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ёзма сўровномасига биноан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан, ушбу Низомга 3, , 3б-иловалардаги намунага мувофиқ, Реестрдан кўчирма шаклида ёки сўралаётган ахборотнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома шаклида тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Реестрдан кўчирма (сўралаётган ахборотнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома) рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган шахсларга тегишли сўровнома олингандан кейин беш иш куни мобайнида берилади (юборилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Рўйхатдан ўтказувчи орган сўровнома бўйича Реестрдан кўчирмани ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилганлардан бошқа ҳолларда тўлов асосида беради. Реестрдан кўчирма берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдоридаги тўлов рўйхатдан ўтказувчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестрдан кўчирма давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига бепул берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар тўғрисида

маълумотлар

Т/р‎ Кўрсаткич номи‎ Кўрсаткич мазмуни‎

1.‎

Эмиссиявий қимматли қоғознинг тўлиқ ва қисқартирилган номи‎

2.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш учун асослар‎

3.‎

Рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами‎

4.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришнинг умумий ҳажми (сўм)‎

5.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришнинг умумий сони (та)‎

6.‎

Эмиссиявий қимматли қоғоз номинали (сўм)‎

7.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиш муддати (ой)‎

8.‎

Кимошди савдоси ўтказиш санаси (йил, сана, ой)‎

9.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозларни қайтариш санаси (йил, сана, ой)‎

10.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг фоиз ставкаси‎

11.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш шакли (ҳужжатлар асосида ва/ёки ҳужжатларсиз)‎

12.‎

Бошқа маълумотлар‎

‎‎_______________________________________________________________

‎‎(Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги масъул шахсининг лавозими)

_____________________ ‎‎____________________________________________

(имзо)

‎‎(Ф.И.О.)

М.Ў.‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар тўғрисида

‎маълумотлар

Т/р‎ Кўрсаткич номи‎ Кўрсаткич мазмуни‎

1.‎

Эмиссиявий қимматли қоғознинг тўлиқ ва қисқартирилган номи‎

2.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш учун асослар‎

3.‎

Идентификация тартиб рақами‎

4.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришнинг умумий ҳажми (сўм)‎

5.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришнинг умумий сони (та)‎

6.‎

Эмиссиявий қимматли қоғоз номинали (сўм)‎

7.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиш муддати (ойлар)‎

8.‎

Ким ошди савдоси ўтказиш санаси (йил, сана, ой)‎

9.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозларни қайтариш санаси (йил, сана, ой)‎

10.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозлар фоиз ставкаси‎

11.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш шакли (ҳужжатлар асосида ва/ёки ҳужжатларсиз)‎

12.‎

Бошқа маълумотлар‎

‎‎‎______________________________________________________________

‎‎(Ўзбекистон Республикаси Марказий банки масъул шахсининг лавозими)

_____________________ ‎‎____________________________________________

(имзо) ‎

(Ф.И.О.)

М.Ў.‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА

Эмитентлар томонидан чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестридан

кўчирма

‎‎Эмиссиявий қимматли қоғозлар реестридан ушбу кўчирма тузилган ҳолат санаси
‎‎Эмиссиявий қимматли қоғозлар реестридан кўчирма берган рўйхатдан ўтказувчи орган номи

I. Эмиссиявий қимматли қоғозлар эмитенти тўғрисидаги маълумотлар

1.1‎

Тўлиқ фирма номи‎

1.2‎

Қисқартирилган фирма номи‎

1.3‎

Ташкилий-ҳуқуқий шакли‎

1.4‎

Солиқ тўловчининг индентификация тартиб рақами ‎

1.5‎

Жойлашган жойи (почта манзили)‎

1.6‎

Хат-хабарлар олиш учун бошқа манзиллар‎

1.7‎

Эмитентнинг рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан берилган ягона коди‎

II. Акциялар тўғрисидаги маълумотлар*

2.1‎

Чиқаришнинг (қўшимча чиқаришнинг) рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами (идентификация тартиб рақами) ва унинг берилган санаси‎

2.2‎

Имтиёзли номли акцияларнинг умумий сони (та)‎

2.3‎

Оддий номли акцияларнинг умумий сони (та)‎

2.4‎

Номинал қиймати (сўм)‎

2.5‎

Чиқаришнинг умумий ҳажми (номинал қиймати бўйича, сўм)‎

‎‎III. Корпоратив облигациялар тўғрисидаги маълумотлар*

3.1‎

Чиқаришнинг (қўшимча чиқаришнинг) рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами (идентификация тартиб рақами) ва унинг берилган санаси‎

3.2‎

Облигацияларнинг умумий сони (та)‎

3.2.1‎

Облигациялар тури**‎

3.3‎

Номинал қиймати (сўм)‎

3.4‎

Чиқаришнинг умумий ҳажми (номинал қиймати бўйича, сўм)‎

3.5‎

Облигацияларнинг муомалада бўлиш муддати‎

3.6‎

Облигацияларни қайтариш санаси‎

3.7‎

Облигациялар бўйича фоиз ставкаси‎

‎‎IV. Эмитент опционлари тўғрисидаги маълумотлар

4.1‎

Чиқаришнинг (қўшимча чиқаришнинг) рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами‎

4.2‎

Кўрсаткич номи‎ Кўрсаткич мазмуни (миқдори) ‎

‎‎V. Қимматли қоғозлар юзасидан фьючерслар тўғрисидаги маълумотлар

5.1‎

Чиқаришнинг (қўшимча чиқаришнинг) рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами‎

5.2‎

Кўрсаткич номи‎ Кўрсаткич мазмуни (миқдори) ‎

‎‎‎_____________________________________________________________

‎‎(рўйхатдан ўтказувчи орган масъул шахсининг лавозими)

_____________________ ‎‎____________________________________________

‎(имзо)

(Ф.И.О.)‎‎

М.Ў.‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Маълумотлар ҳар бир чиқариш бўйича алоҳида тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Маълумотлар ҳар бир тур бўйича алоҳида тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
3а-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестридан

кўчирма

‎‎Эмиссиявий қимматли қоғозлар реестридан ушбу кўчирма тузилган ҳолат санаси
‎‎Эмиссиявий қимматли қоғозлар реестридан кўчирма берган рўйхатдан ўтказувчи орган номи

‎‎Молия вазирлиги томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар тўғрисидаги маълумотлар

1.‎

Эмиссиявий қимматли қоғознинг тўлиқ ва қисқартирилган номи‎

2.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш учун асослар‎

3.‎

Рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами ‎

4.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришнинг умумий ҳажми (сўм)‎

5.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришнинг умумий сони (та)‎

6.‎

Эмиссиявий қимматли қоғоз номинали (сўм)‎

7.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиш муддати (ойлар)‎

8.‎

Ким ошди савдоси ўтказиш санаси (йил, сана, ой)‎

9.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозларни қайтариш санаси (йил, сана, ой)‎

10.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозлар фоиз ставкаси‎

11.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш шакли (ҳужжатлар асосида ва/ёки ҳужжатларсиз)‎

12.‎

Бошқа маълумотлар‎

‎‎‎______________________________________________________________

‎‎(рўйхатдан ўтказувчи орган масъул шахсининг лавозими)

_____________________ ‎‎____________________________________________

(имзо)‎

(Ф.И.О.)‎‎

М.Ў.‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
3б-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестридан

кўчирма

‎Эмиссиявий қимматли қоғозлар реестридан ушбу кўчирма тузилган ҳолатдаги санаси
‎‎Эмиссиявий қимматли қоғозлар реестридан кўчирма берган рўйхатдан ўтказувчи орган номи

‎Марказий банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар тўғрисидаги маълумотлар

1.‎

Эмиссиявий қимматли қоғознинг тўлиқ ва қисқартирилган номи‎

2.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш учун асослар‎

3.‎

Идентификация тартиб рақами ‎

4.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришнинг умумий ҳажми (сўм)‎

5.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришнинг умумий сони (та)‎

6.‎

Эмиссиявий қимматли қоғоз номинали (сўм)‎

7.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиш муддати (ойлар)‎

8.‎

Ким ошди савдоси ўтказиш санаси (йил, сана, ой)‎

9.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозларни қайтариш санаси (йил, сана, ой)‎

10.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозлар фоиз ставкаси‎

11.‎

Эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш шакли (ҳужжатлар асосида ва/ёки ҳужжатларсиз)‎

12.‎

Бошқа маълумотлар‎

‎‎‎______________________________________________________________

‎(рўйхатдан ўтказувчи орган масъул шахсининг лавозими)

_____________________ ‎‎____________________________________________

(имзо)‎

‎‎(Ф.И.О.)

М.Ў.‎
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 523-модда; 2012 й., 21-сон, 230-модда; 2014 й., 31-сон, 380-модда; 2015 й., 39-сон, 507-модда; 2017 й., 7-сон, 89-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095, 22.08.2019 й., 09/19/704/3608-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.06.2022 й., 09/22/323/0508-сон)