Ҳужжат кучини йўқотган 20.12.2010 13.12.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 330-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 13.12.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 330-1
Kuchga kirish sanasi
23.12.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 20.12.2010
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРиНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БУЙРУҒИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ИДОРАЛАРИ ТОМОНИДАН ЮРИДИК ШАХСЛАР ҲАМДА АЛОҲИДА ФУҚАРОЛАРГА НИСБАТАН ҚАЙТА ТАЛАБ ҚИЛИШ (РЕГРЕСС) ТАЛАБНОМАЛАРИ АСОСИДА ИШ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 13 декабрда 330-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 6 декабрдаги 200-Б-сонли «Ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан юридик шахслар ҳамда алоҳида фуқароларга нисбатан қайта талаб қилиш (регресс) талабномалари асосида иш олиб бориш тартиби ҳақидаги йўриқнома ва унга киритилган ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 330-2, 10.12.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37-38-сон, 361-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сонли «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 156-модда) мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирининг 1997 йил 6 февралдаги 23-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ижтимоий таъминот идоралари томонидан юридик шахслар ҳамда алоҳида фуқароларга нисбатан қайта талаб қилиш (регресс) талабномалари асосида иш олиб бориш тартиби ҳақидаги йўриқнома»га (1997 йил 17 апрель, рўйхат рақами 330) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 25 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 25 ноябрдаги 73-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий таъминот идоралари томонидан юридик шахслар ҳамда алоҳида фуқароларга нисбатан қайта талаб қилиш (регресс) талабномалари асосида иш олиб бориш тартиби ҳақидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Номида, 4, 5, 9, 10, 12, 15, 16 ва 21-бандлардаги «идораларига», «идоралари», «идорасининг», «идорасига», «идораси», «идораларининг» сўзлари тегишлича «бўлимларига», «бўлимлари», «бўлимининг», «бўлимига», «бўлими», «бўлимларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«14. Агар айбини бўйнига олиб ёзилган жавобда кўрсатилган сумма тўланганлиги ҳақидаги хабар бўлмаса, ижтимоий таъминот бўлими жавоб олгандан сўнг 20 кун ўтгандан кейин банк муассасасига жавобгар тан олган суммани тегишли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига (бундан кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси деб юритилади)» ўтказиш ҳақидаги фармойишни тақдим этади. Фармойишга жавобгарнинг жавоб хати илова қилинади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«17. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) 329 ва 330-моддаларига мувофиқ, туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари умумий юрисдикция ва хўжалик судларида зарар етказувчидан регресс даъволар бўйича жабрланувчига ёки унинг оила аъзоларига тўланган пенсиялар ва нафақалар суммасини ундириб олишда давлат божи тўлашдан озод этиладилар».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 26-банддаги «жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг тегишли банк муассасасидаги ҳисоб-китоб рақамига» сўзлари «Пенсия жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 28-банднинг учинчи хатбошисидаги «Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлар ҳисоб-китобига» сўзлари «Пенсия жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ижтимоий таъминот бўлимларининг регресс талабномалари (даъволар) асосида ишларини олиб бориш бўйича фаолиятлари Пенсия жамғармаси томонидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнатда майиб бўлганлиги ёки касб касаллигидан ногиронлик бўйича ундириладиган регрессив талабномалари (даъволар) асосида ундирилган маблағ қийматининг 15 фоизи Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармасига ўтказилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошидаги «идоралари» сўзи «бўлимлари» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи хатбошидаги «ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий таъминот вазирлиги)» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 31 ва 32-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«31. Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари йилнинг ҳар чорагида Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларига йилнинг биринчи чорагида, ярим йилликда, 9 ойда ҳамда йил давомида регресс талабнома (даъво)лари асосида олиб борган ишлари бўйича тушган маблағ қиймати ҳақидаги ҳисоботларини топширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари йилнинг ҳар чорагида регресс талабнома (даъво)лари бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида йилнинг биринчи чорагида, ярим йилликда, 9 ойда ҳамда йил давомида умумлаштирилган ҳисоботларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига топширадилар».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 3, 4 ва 6-иловалардаги «идорасининг», «идораларининг» сўзлари тегишлича «бўлимининг», «бўлимларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 51-сон, 504-модда)