Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
«МИКРОКРЕДИТБАНК» АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ БАНКИНИНГ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БОРАСИДАГИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
«Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг капиталлашуви даражасини янада ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил эта бошлаш ҳамда жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратишда банкнинг иштирокини кенгайтириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини активлаштириш ва касаначиликни ривожлантириш ҳисобига аҳоли бандлилигини ошириш, тадбиркорлик субъектларининг мини-технологияларни ва замонавий технологик ускуналарни харид қилиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун имтиёзли кредитлардан кенг кўламда фойдаланишларини таъминлаш мақсадида:
1. «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки акциядорлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг 2008-2009 йилларда «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг устав капиталини 1-иловага мувофиқ қўшимча 72 млрд. сўмга кўпайтириб, унинг умумий миқдорини 150 млрд. сўмга етказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 29 мартдаги ПФ-4524-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 14-сон, 175-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-62-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 августдаги ПФ-5504-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 06/18/5504/1629-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган қўшимча ва ўзгартишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 10 ноябрь,
ПФ-4051-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 10 ноябрдаги ПФ-4051-сон Фармонига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
«Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг устав капитали ва унга қўшимча жойлаштириладиган акциялар
ҲАЖМИ
|
|
|
|
млрд сўм |
|
Т/р |
Акциядорлар |
Жами |
шу жумладан, 2008-2009 йилларда қўшимча жойлаштириладиган акциялар |
|
1. |
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги |
80,0 |
17,7 |
|
2. |
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки |
40,0 |
40 |
|
3. |
Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки |
3,5 |
1,5 |
|
4. |
«Асака-банк» |
2,5 |
1 |
|
5. |
«Агробанк» АТБ |
2,0 |
1 |
|
6. |
Саноатқурилишбанк |
2,3 |
1,3 |
|
7. |
«Ўзбекинвест» МК |
2,0 |
1 |
|
8. |
«Ўзбекнефтгаз» МХК |
6,0 |
5 |
|
9. |
«Ўзкимёсаноат» АК |
2,0 |
1,5 |
|
10. |
«Ўзбектелеком» АК |
3,0 |
2 |
|
11. |
Бошқа акциядорлар |
6,7 |
- |
|
Жами |
150 |
72 | |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 10 ноябрдаги ПФ-4051-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 майдаги «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-3750-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 майдаги «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-3750-сон Фармонида:
а) 1-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
в) 8-бандда:
«2011 йилнинг» сўзлари «2015 йилнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«берилган имтиёзлар натижасида бўшайдиган маблағлар мақсадли тарзда «Микрокредитбанк» АТБнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилсин».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 46-сон, 451-модда; 2009 й., 22-сон, 257-модда; 2013 й., 14-сон, 175-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 06/18/5504/1629-сон, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон)