LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва унинг таркибий корхоналарини молиялаштиришнинг қўшимча манбалари ҳисобига генерация қилувчи қувватларни ва электр тармоқларини янада ривожлантиришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва унинг таркибий корхоналарининг 2006 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига кўра оддий акциялар бўйича 42175,3 млн. сўм, шу жумладан давлат улуши бўйича 28404,1 млн. сўм дивидендлар ҳисобланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг 2006 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига кўра ҳисобланган дивидендларнинг оддий акциялар бўйича 31385,5 млн. сўм, шу жумладан давлат улуши бўйича 23192,9 млн. сўм миқдоридаги қисмини «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва унинг таркибий корхоналарининг устав сармоясига капиталлаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда белгиланган тартибда:
оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларнинг бир қисмини капиталлаштириш ҳисобига «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва унинг таркибий корхоналарининг устав сармоясини иловага мувофиқ кўпайтирсин;
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва унинг таркибий корхоналари акциялари эмиссияси проспектларининг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шаисматов зиммасига юклансин.
Т/р | Корхоналар номи | Устав сармоясига капиталлаштириладиган дивидендлар суммаси (млн. сўм) | |
жами | шу жумладан давлат улуши бўйича | ||
1. | «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси | 15,549.9 | 15,549.9 |
2. | «Қорақалпоғистон ЭТ» ОАЖ | 322.5 | 150.9 |
3. | «Жиззах ЭТ» ОАЖ | 329.2 | 160.0 |
4. | «Қашқадарё ЭТ» ОАЖ | 263.3 | 125.1 |
5. | «Наманган ЭТ» ОАЖ | 327.1 | 143.9 |
6. | «Самарқанд ЭТ» ОАЖ | 1,943.1 | 907.4 |
7. | «Сурхондарё ЭТ» ОАЖ | 803.3 | 385.6 |
8. | «Тошкент ЭТ» ОАЖ | 4,781.7 | 2,328.4 |
9. | «Янги-Ангрен ИЭТ» ОАЖ | 5,479.5 | 2,670.9 |
10. | «Хоразм ЭТ» ОАЖ | 3.4 | 1.7 |
11. | «Тошкент шаҳар ЭТК» ОАЖ | 1,582.5 | 769.1 |
ЖАМИ | 31 385.5 | 23 192.9 |