16.10.2008 йилдаги 229-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.10.2008 йилдаги 229-сон
Kuchga kirish sanasi
16.10.2008
Ҳужжат 16.10.2008 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ БИТИМЛАР ТУЗИШНИ ЯНАДА ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар тузиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори билан белгиланган тартиб 2008 йил 1 декабрдан бошлаб юридик шахслар ўртасида, жисмоний шахслар ўртасида, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар ўртасида тузиладиган автомототранспорт воситалари рентаси, улардан бепул фойдаланиш, уларни гаровга қўйиш ва лизинг шартномаларини тасдиқлашга ҳам жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 16 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
229-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 16 октябрдаги 229-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 4-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «в» кичик бандида «микромолиялаштиришни ҳамда ипотека кредитини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа шартномаларни тасдиқлаганлик учун» сўзлари «микромолиялаштиришни ҳамда ипотека кредитини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа шартномаларни тасдиқлаганлик учун, ушбу банднинг «к1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «д» кичик банд «тасдиқлаганлик учун» сўзларидан сўнг «ушбу банднинг «к1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) «е» кичик банд «тасдиқлаганлик учун» сўзларидан сўнг «ушбу банднинг «к1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) «к» кичик бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«юридик шахслар ўртасида, жисмоний шахслар ўртасида, юридик ва жисмоний шахслар ўртасида автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун бож қуйидаги схема бўйича ундирилади, ушбу банднинг «к1» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) «к1» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«к1) юридик шахслар ўртасида, жисмоний шахслар ўртасида, юридик ва жисмоний шахслар ўртасида Ватанимизда ишлаб чиқарилган, фойдаланиш муддати ишлаб чиқарувчининг расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб бир йилдан ошмайдиган енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномаларни, олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента, ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун бож ҳар бир от кучи учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Алмаштириш шартномасини, шунингдек бир нечта енгил автотранспорт воситалари билан боғлиқ гаров шартномасини расмийлаштиришда бож шу божнинг кўп суммаси олинадиган фақат бир машинадан ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‎Ушбу кичик бандда белгиланган ставка ишлаб чиқарувчининг расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб бир йил мобайнида битимлар сонидан қатъи назар, енгил автотранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента, ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш ва лизинг шартномаларини тасдиқлашда қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур кичик банднинг қоидалари ‎‎эр-хотинлар, ота-оналар, болалар ва набиралар, ака-укалар ва опа-сингиллар ўртасида автотранспорт воситаларини олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента, ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш ва лизинг шартномаларини, шунингдек ота-оналар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари, болалар ва уларнинг эр-хотинлари, ака-укалар, опа-сингиллар, набиралар, жиянларга фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномаларни тасдиқлаганлик учун қўлланилмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) «л» кичик бандда «л1» кичик бандида» сўзлари «к1» кичик бандида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) «л1» кичик банд чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 17-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Белгилансинки, 2008 йил 1 декабрдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларини, бошқа шахсга бериш (олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента), ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномаларини нотариал тасдиқлаш фақат «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариал тасдиқланган бошқа шахсга бериш шартномалари рўйхатдан ўтказилиши керак, фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномалар ва ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномалари эса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилиши керак»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 4-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қарорга иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1. Ушбу Низом автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларини, бошқа шахсга бериш (олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента), ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномаларини (кейинги ўринларда «автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар» деб юритилади) расмийлаштириш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошидаги «автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар, уларни бошқа шахсга бериш (олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя этиш) ва ижарага бериш шартномалари» сўзлари «Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошидаги «департаментининг ҳудудий бўлимлари суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимлари суд ижрочилари» сўзлари «департаментининг ҳудудий бошқармалари суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-банддаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан олиб келинган автомототранспорт воситаларига ишончномалар бериш, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан олиб келинган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар тузиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-банднинг иккинчи хатбошидаги «ишончномаларини, бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномаларини» сўзлари «билан боғлиқ битимларни» сўзлари билан ва 6-банддаги «ишончномаларни, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномаларини» сўзлари «битимларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«7. Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш бошқа шахсга бериш тақиқланмаганлиги ва хатлаб қўйилмаганлиги текширилгандан кейин амалга оширилади, тасарруф этиш ҳуқуқисиз ишончномалар бундан мустасно»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-банднинг биринчи хатбошидаги «автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномаларни, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномаларини» сўзлари «автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар» сўзлари билан алмаштирилсин, шунингдек ушбу хатбоши «ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага олувчига» сўзларидан кейин «текин фойдаланиш шартномаси бўйича ссуда олувчига, гаров шартномаси бўйича пул берувчига, лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчига» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-банднинг биринчи хатбошидаги «шартномалар» сўзи «битимлар» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«10. Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш шартномалари, шунингдек автотранспорт воситаларини ихтисослаштирилган савдо корхоналари ва кимошди савдолари орқали сотиш шартномаси (баённома) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида» 1997 йил 26 майдаги 256-сон қарорига мувофиқ бир вақтнинг ўзида автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказган ва ҳисобдан чиқарган ҳолда сотиб олувчининг яшаш жойидаги (турган жойидаги) ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автотранспорт воситаларини 18 ёшга тўлмаган шахсларга, мототранспорт воситаларини 16 ёшга тўлмаган шахсларга истисно тариқасида рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси ушбу шахсларга расмийлаштирилади, гувоҳномага ва автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш карточкасига: «Транспорт воситаси эгаси 18 (16) ёшга тўлгунга қадар васийлик ва ҳомийлик органларининг ёки уларнинг қонуний вакилларининг (ота-оналари, фарзандликка олувчилар ва ҳомийларнинг) рухсатисиз автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар тузиш тақиқланади» ёзуви киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар (ихтисослаштирилган савдо корхоналари ва кимошди савдолари орқали сотиш бўйича бошқа шахсга бериш шартномалари, шартномалар (баённомалар) бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда автомототранспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилиши керак»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошидаги «автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномалари» сўзлари «автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ДЙҲХХ органлари тегишли нотариал идоралардан уларга нисбатан автомототранспорт воситалари билан битимлар тасдиқланган автомототранспорт воситаларига тегишли тезкор маълумотларни олиш йўли билан автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар автомобиль эгалари (ижарага олувчилар ва ишончли шахслар) томонидан ДЙҲХХ органларида ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиши (ҳисобга қўйилиши) бўйича талабларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-банднинг иккинчи хатбошидаги «автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномалари» сўзлари «автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2008 йил 29 февралдаги 35-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 2-3-сон, 6-модда) иловадан 4-банд чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 2008 йил 1 декабрдан бошлаб кучга киради.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 43-сон, 434-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)