16.10.2008 йилдаги 229-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.10.2008 йилдаги 229-сон
Kuchga kirish sanasi
16.10.2008
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори билан белгиланган тартиб 2008 йил 1 декабрдан бошлаб юридик шахслар ўртасида, жисмоний шахслар ўртасида, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар ўртасида тузиладиган автомототранспорт воситалари рентаси, улардан бепул фойдаланиш, уларни гаровга қўйиш ва лизинг шартномаларини тасдиқлашга ҳам жорий этилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
б) 4-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
биринчи хатбошидаги «автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар, уларни бошқа шахсга бериш (олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя этиш) ва ижарага бериш шартномалари» сўзлари «Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «департаментининг ҳудудий бўлимлари суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимлари суд ижрочилари» сўзлари «департаментининг ҳудудий бошқармалари суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан олиб келинган автомототранспорт воситаларига ишончномалар бериш, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан олиб келинган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар тузиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг иккинчи хатбошидаги «ишончномаларини, бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномаларини» сўзлари «билан боғлиқ битимларни» сўзлари билан ва 6-банддаги «ишончномаларни, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномаларини» сўзлари «битимларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
8-банднинг биринчи хатбошидаги «автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномаларни, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномаларини» сўзлари «автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар» сўзлари билан алмаштирилсин, шунингдек ушбу хатбоши «ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага олувчига» сўзларидан кейин «текин фойдаланиш шартномаси бўйича ссуда олувчига, гаров шартномаси бўйича пул берувчига, лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчига» сўзлари билан тўлдирилсин;
9-банднинг биринчи хатбошидаги «шартномалар» сўзи «битимлар» сўзи билан алмаштирилсин;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
биринчи хатбошидаги «автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномалари» сўзлари «автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
12-банднинг иккинчи хатбошидаги «автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномалари» сўзлари «автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)