Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 19.05.2008 йилдаги ПҚ-868-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 19.05.2008 йилдаги ПҚ-868-сон
Kuchga kirish sanasi
19.05.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008/2009 ЎҚУВ ЙИЛИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар йили» Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳамда мамлакатнинг реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида талаб этиладиган йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича олий маълумотли мутахассисларни мақсадли ҳамда сифатли тайёрлаш, шунингдек ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва иқтисодиётнинг таркибий қайта тузилиши истиқболларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида талаб этиладиган профессионал кадрлар тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 1 апрелдаги Р-2961-сонли Фармойиши билан тузилган махсус Республика комиссияси томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг йўналишлари ҳамда аниқ мутахассисликлар бўйича тайёрланадиган олий ўқув юртлари битирувчиларига бўлган муайян талаб танқидий ўрганилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йилгача бўлган даврда тармоқлар ва минтақалар доирасида бакалаврлар ва магистрлар сони ҳамда уларни тайёрлаш йўналишлари бўйича макроиқтисодий ривожланиш ва иқтисодиётнинг таркибий қайта тузилиши юзасидан мўлжалланган истиқболларни ҳисобга олган ҳолда олий маълумотли мутахассисларга талаб белгиланган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш амалга ошириладиган йўналишлар ва мутахассисликлар мувофиқлигини танқидий таҳлил қилиш, реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг уларга нисбатан потенциал талаби асосида олий ўқув юртлари мутахассисликлари рўйхатига ўзгартишлар киритиш бўйича аниқ таклифлар тайёрланган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар, олий ўқув юртлари битирувчиларининг потенциал истеъмолчилари иштирокида олий маълумотли мутахассисларга бўлган талабни ўрганиш бўйича олиб борилган ишлар асосида 2008/2009 ўқув йилига бакалавриат ва магистратура мутахассисларини тайёрлаш йўналишлари доирасида республика олий таълим муассасаларига қабул қилиш квоталари бўйича таклифлар тайёрланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Республика комиссиясининг 2008/2009 ўқув йилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бакалаврлар тайёрлаш бўйича умумий қабул сони 58000 нафар, шу жумладан, 19945 нафар давлат грантлари ва 38055 нафар тўлов-контракт асосида уларни олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари бўйича 1-иловага* мувофиқ тақсимлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
магистрлар тайёрлаш бўйича умумий қабул сони 5500 нафар, шу жумладан, 1510 нафар давлат грантлари ва 3990 нафар тўлов-контракт асосида уларни олий таълим муассасалари ва мутахассисликлар бўйича 2-иловага* мувофиқ тақсимлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасалари таркибида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимларга ўрта махсус маълумот ва тегишли таълим тури бўйича камида уч йил амалий иш стажига эга бўлган педагог кадрлардан, шунингдек, болалар спорти мураббийларидан бакалаврлар тайёрлаш учун умумий қабул сони 5605 нафар, шу жумладан, 1265 нафар давлат грантлари ва 4340 нафар тўлов-контракт асосида уларни олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари бўйича 3-иловага* мувофиқ тақсимлаш орқали белгилаш бўйича таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 2008/2009 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш ва реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш бўйича Давлат комиссиясининг таркиби 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин, унинг зиммасига олий ўқув юрти битирувчиларининг реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида талаб этилишини таҳлил қилиш асосида йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича олий ўқув юртига қабул қилиш юзасидан аниқ таклифлар тайёрлаш вазифалари юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат комиссиясига, тест синовлари натижаларидан келиб чиқиб, белгиланган умумий қабул квоталари доирасида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратураси қабул кўрсаткичларига зарур ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар Давлат тест маркази билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида ўзларига қарашли олий таълим муассасаларида давлат грантлари ва тўлов-контракт асосидаги бакалавриат ва магистратура бўйича ўринлар квотасини таълим тилларига қараб тақсимлашга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси доимий асосда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, ташкилотлар, муассасаларни олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш тўғрисида маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилингани ҳамда иқтисодиётнинг реал секторлари ва тармоқлари ҳамда ҳудудларининг олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича бакалавр ва магистрларга бўлган аниқ талабини белгилашни амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 15 январгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига олий таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва ҳудудлар бўйича мамлакатнинг олий таълим муассасаларида уларни тайёрлашдаги вақтинчалик бўшлиқни ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётнинг реал секторларида бакалавр ва магистрларга бўлган талаб тўғрисида маълумотлар тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий асосда йўналишлар, мутахассисликлар ва аниқ касблар бўйича иқтисодиётнинг реал тармоқлари ва соҳаларида, республика минтақалари доирасида олий ўқув юртлари битирувчиларига бўлган талаб бўйича мониторинг олиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқлари ва секторларини олий маълумотли кадрлар билан таъминланишини ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда аниқланган олий таълим йўналиши ва мутахассисликлари бўйича бакалавр ва магистрларга бўлган талабнинг эксперт баҳоланишини амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудларнинг олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича бакалавр ва магистрларга бўлган реал талаб асосида грант ва шартнома тўлови билан қабул қилиш бўйича квоталарни белгилаган ҳолда келаётган ўқув йилига бакалавр ва магистрларни қабул қилиш тизими параметрларини белгиласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 1 апрелгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат комиссиясига олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича олий таълим муассасаларига бакалавр ва магистрларни қабул қилиш бўйича асосланган келишилган таклифларни кўриб чиқиш учун тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2008/2009 ўқув йилида давлат грантлари асосида бакалавриат, магистратура ҳамда махсус сиртқи бўлимларга белгиланган қабул квоталарини ҳисобга олган ҳолда бюджетдан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 19 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-868-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 5-сон, 269-модда; 2012 й., 40-сон, 466-модда)