Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 01.05.2008 йилдаги ПФ-3994-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 01.05.2008 йилдаги ПФ-3994-сон
Kuchga kirish sanasi
01.05.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ УМУМЖАҲОН ДЕКЛАРАЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ 60 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йилда халқаро жамоатчилик инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасидаги асосий демократик тамойил ва талабларни ўзида мужассам этган, бу соҳада бутун халқаро ҳуқуқ тизимини шакллантиришнинг сиёсий, ҳуқуқий асосига айланган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 60 йиллигини нишонлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан кейин қўшилган биринчи халқаро-ҳуқуқий ҳужжат бўлди. Демократик, ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлини танлаган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини жамиятни ривожлантириш ва давлат қурилишининг, бутун ички ва ташқи сиёсатининг энг устувор йўналиши этиб белгилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истиқлол йилларида мамлакатимиз инсон ҳуқуқлари бўйича 60 та асосий ҳужжатга қўшилди, БМТ томонидан бу соҳада қабул қилинган олтита асосий халқаро шартнома қатнашчисига айланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг қоидалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, инсоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайдиган миллий қонунчилик меъёрларида ўз ифодасини топган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бозор ислоҳотларини изчил амалга ошириш, йирик давлат ижтимоий дастурлари, жумладан, «Соғлом авлод», «Она ва бола», «Сиҳат-саломатлик йили», «Оила йили», «Ижтимоий ҳимоя йили», «Ёшлар йили» ва бошқа дастурларни ҳаётга татбиқ этиш орқали мамлакатда инсоннинг, аввало, болалар, аёллар, ёшларнинг ижтимоий, иқтисодий ҳуқуқларини бутун чоралар билан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳар томонлама баркамол ривожланиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмлари яратилган ва улар амалда самарали жорий этилмоқда. Мамлакатда беш мингдан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият юритмоқда. Жамият ва давлат қурилиши соҳасида сиёсий партияларнинг роли сезиларли даражада ошди. Мустақил оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ривожланиб бормоқда. Улар аҳолининг сиёсий, ижтимоий фаоллигини ошириш, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишнинг қудратли омили бўлиб хизмат қилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш жараёнининг изчил амалга оширилиши инсон ҳуқуқларига риоя этилишининг муҳим кафолатига айланди. Ўзбекистонда жиноятларнинг таснифланиши тўла ўзгартирилди. Бунда оғир жиноятлар тоифасига кирувчи жиноий хатти-ҳаракатлар рўйхати сезиларли даражада қисқартирилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Натижада 2007 йилда озодликдан маҳрум қилиш шаклидаги жазо қўлланилган шахслар сони 2000 йилдагига нисбатан 2 баробардан кўпроқ қисқарди. Ўзбекистонда ҳар юз минг аҳолига 138 нафар маҳбус тўғри келади, бу дунёнинг энг ривожланган давлатларидагидан анча камдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, судлар томонидан фуқаролар ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари изчил жорий этилмоқда. Судлар жиноий, фуқаролик, хўжалик ишлари бўйича ихтисослаштирилди, суд ишларини апелляцион ва кассацион кўриб чиқиш институтлари, ярашув институти жорий қилинди. Прокурор ва адвокат ҳуқуқларининг тенглигини таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистонда 2008 йил январидан ўлим жазосининг бекор қилиниши, ҳибсга олишга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилиши инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлигида инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйича махсус тузилган бўлинмалар каби инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар тизими яратилган ва улар фаол ишламоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инсон ҳуқуқлари соҳасида узлуксиз таълим ва маърифий ишлар тизими шакллантирилган. Ҳуқуқ ҳимояси мавзуида йигирмадан зиёд ихтисослаштирилган журнал ва газеталар кўп минг нусхада чоп этилмоқда, барча мактаб, коллеж ва лицейларда, олий таълим муассасаларида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари ўрганилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини изчил ва қатъий бажариб келмоқда, бу масалалар бўйича БМТнинг тегишли конвенциявий органларига доимий равишда ўзининг миллий ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмоқда. Уларнинг тавсияларини бажаришда давлат идоралари, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ва бевосита фуқаролар иштирок этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БМТ Бош котибининг инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан йўллаган Баёнотномасини қўллаб-қувватлаб, шунингдек, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий, қонунчиликка оид чора-тадбирлар тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 60 йиллигига бағишланган Тадбирлар дастури 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инсоният тараққиётининг энг эзгу мақсадлари ва демократик қадриятлар тимсоли бўлган ғоят муҳим халқаро ҳуқуқий ҳужжат — Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 60 йиллигига бағишланган тадбирларда давлат ташкилотлари ва муассасалари, жамоатчилик бирлашмалари, оммавий ахборот воситаларининг фаол иштирок этиши энг муҳим вазифа деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 60 йиллигига бағишланган Тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Махсус комиссия таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Махсус комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат идоралари ва муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 60 йиллигига бағишланган Тадбирлар дастурида кўзда тутилган тадбирларни амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар, мамлакатимизда инсон манфаатларини кўзлаган ҳолда унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида демократик социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган салмоқли ишлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 60 йиллигига бағишланган халқаро тадбирларда Ўзбекистон вакилларининг фаол иштирок этиши борасида халқаро ташкилотлар, аввало, БМТ муассасалари билан яқин ҳамкорликни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати, Вазирлар Маҳкамаси 2008-2009 йилларда фуқароларнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш, шунингдек, ушбу соҳада қабул қилинган қонун ҳужжатларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Адлия вазирлиги Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика «Маънавият ва маърифат» кенгаши ҳузуридаги Маънавият тарғибот маркази билан биргаликда 2008 йил давомида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг асосий қоидаларини, фуқароларнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича миллий қонунчилигимиз асосларини очиб беришга бағишланган рисолалар, ўқув қўлланмалари, ижтимоий-сиёсий материаллар чоп этилиши ва аҳоли орасида кенг тарқатилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етакчи мутахассислар ва олимларни жалб этган ҳолда, таълим муассасаларида ва ёшлар орасида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш, шахсни ҳар томонлама камол топтириш, ёшларнинг янги жамият барпо этишда фаол иштирок этиши учун зарур ижтимоий, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий шароит яратиш, Ватанимиз хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлаш бўйича давлат сиёсатини чуқур ўрганишга доир давра суҳбатлари, семинарлар, маърузаларни тизимли асосда ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 10 декабрда мамлакатимиздаги барча мактаблар, лицейлар, коллежлар, олий ўқув юртларида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 60 йиллигига бағишланган умуммиллий дарс ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси талабларидан келиб чиққан ҳолда, журналист кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича олий таълим муассасаларининг ўқув режаларига инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситалари иштирок этишининг миллий ва хорижий тажрибасини ўрганишни назарда тутадиган махсус ўқув дастурлари киритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ билан биргаликда уч ойлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлигида ташкил этилган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича бўлинмалар фаолиятини танқидий нуқтаи назардан таҳлил қилсин ва унинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ва бошқа институтларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг самарали ишлаши учун зарур бошқа шарт-шароит яратишга доир комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва 2008 йилда амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг мурожаатини эътиборга олиб, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси асосий мақсадларини амалда рўёбга чиқаришда БМТ саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси махсус жамғармасига Ўзбекистоннинг ихтиёрий бадали сифатида юз минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 60 йиллигига бағишланган Тадбирлар дастурининг амалга оширилишини ҳар томонлама ёритиш бўйича тематик кўрсатувлар ҳамда мақолалар ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 1 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-3994-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 5-сон, 253-модда)