Ҳужжат кучини йўқотган 05.09.2020 05.09.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1851
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг қарори, 05.09.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1851
Kuchga kirish sanasi
15.09.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 05.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш Миллий стандарти «Баҳоловчилар иши сифатини назорат қилишнинг ички қоидаларига қўйиладиган умумий талаблар»ни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 5 сентябрда 1851-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2020 йил 1 майдаги 01/11-15/62-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3239, 04.06.2020 й.) асосан 2020 йил 5 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» ва 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли «Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш миллий стандарти «Баҳоловчилар иши сифатини назорат қилишнинг ички қоидаларига қўйиладиган умумий талаблар» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 19 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
01/19-18/13-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2008 йил 19 августдаги 01/19-18/13-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш Миллий стандарти (7-сон МБМС) Баҳоловчилар иши сифатини назорат қилишнинг ички қоидаларига қўйиладиган умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Мулкни баҳолаш Миллий стандарти (7-сон МБМС) «Баҳоловчилар иши сифатини назорат қилишнинг ички қоидаларига қўйиладиган умумий талаблар» Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 208-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли «Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 145-модда) мувофиқ, баҳоловчи ташкилотларнинг ички қоидаларига қўйиладиган умумий талабларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 7-сон МБМСнинг асосий мақсади — баҳоловчи ташкилотларнинг ички қоидаларни ишлаб чиқишга нисбатан ёндашув ва тамойилларини, шунингдек мазкур қоидаларни қўллашда ички назоратни ташкил қилиш ва тартибга солиш талабларини бирхиллаштиришдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 7-сон МБМСнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) баҳоловчи ташкилотлар ички қоидаларини ишлаб чиқишнинг ягона тамойилларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ички қоидаларни ишлаб чиқишда баҳоловчи ташкилотларга қўйиладиган мажбурий талабларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) баҳоловчилар ва баҳоловчи ташкилотларнинг бошқа ходимлари томонидан ички қоидалар талабларига риоя қилиниши устидан ички назоратни амалга ошириш тартибини тавсифлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Барча баҳоловчи ташкилотлар ички қоидаларни ишлаб чиқиши ва амалда қўллаши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 7-сон МБМС баҳоловчи ташкилотларнинг баҳолаш фаолиятини амалга оширишга доир касбий йўналишлари доирасига кирмайдиган масалалар бўйича тартибга солувчи ички ҳужжатларининг шакли, мазмуни ва тайёрлашни тартибга солишни мақсад қилиб олмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Баҳоловчи ташкилот ички қоидаларининг белгиланган мақсадлари ва уларни тайёрлаш тамойиллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Баҳоловчи ташкилотнинг ички қоидалари дейилганда баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаш фаолиятини амалга оширишда самарадорликни таъминлаш ва мазкур фаолиятни Ўзбекистон Республикасининг баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳолда юритиш мақсадида қабул қилиниб, тасдиқланган баҳолаш ишларини амалга ошириш ва расмийлаштиришга доир ягона талабларни белгиловчи ҳужжатлар тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Баҳоловчи ташкилот баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда, баҳолаш фаолиятини амалга ошириш, баҳолаш ҳисоботлари ва эксперт хулосаларини тузишга доир ўз ёндашувини акс эттирувчи ички қоидалар бўйича ҳужжатлар тўпламини шакллантириши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Баҳоловчи ташкилотларнинг ички қоидалари баҳоловчиларга амалиётда баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажариш ва баҳолаш ишларининг сифатини ошириш юзасидан ўз ҳаракатларининг аниқ тартибини белгилашга қаратилган тавсиялардан иборат бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ички қоидалар баҳоловчиларнинг мазкур баҳоловчи ташкилот доирасидаги фаолиятини тартибга солади ҳамда баҳоловчи ташкилотнинг ходимлари ва раҳбарияти ўртасида юзага келиши мумкин бўлган келишмовчиликларни тартибга келтириш учун асос бўла олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ички қоидаларни қўллаш натижасида баҳоловчи ташкилотларга баҳоловчилар ва уларнинг ёрдамчилари ишини қўшимча равишда назорат қилинишини таъминлашга ва бу билан баҳоловчи ташкилот кўрсатаётган хизматлар сифатини оширишга имкон яратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Баҳоловчи ташкилотлар ички қоидалари баҳолаш фаолиятини амалга ошириш тартибини очиб берадиган ва баҳоловчи ташкилотда қўлланилиши мажбурий бўлган қоидалар, услубий қўлланмалар ва бошқа ҳужжатлардан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Баҳоловчи ташкилотлар ички қоидалари амалий фойда бериши керак, яъни улар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг баҳолаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ келиши ва ўзаро боғлиқ бўлишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқ ифода қилиниши, тўлиқ ва равшан баён этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қоидалар масалаларини тўлиқлигича қамраб олиши, баён этилган тамойил ва қоидаларни мантиқан ривожлантириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улардаги барча атамалар бир хил талқин қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ички қоидалар баҳоловчи ташкилотнинг мулкни баҳолаш жараёнини ташкил этиш ва ўтказишга нисбатан комплексли ёндашувининг умумий тавсифини бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Баҳоловчи ташкилотлар халқаро баҳолаш стандартларига мувофиқ мулкни баҳолашни ўтказиш учун мўлжалланган ички қоидаларни ишлаб чиқишда халқаро баҳолаш стандартларида назарда тутилган меъёрлар ва тамойилларга амал қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мулкни баҳолашнинг маълум соҳасида баҳолаш фаолиятининг стандартлари, баҳолашни ўтказишга доир батафсил услубий қўлланмалар ва ёндашувлар мавжуд бўлмаган тақдирда, баҳоловчи ташкилотлар ички қоидаларни ишлаб чиқишда қонунчиликда белгиланган ўзига хос жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда халқаро баҳолаш стандартларига амал қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Баҳоловчи ташкилот мустақил равишда ички қоидалари ишлаб чиқиш рўйхати ва тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолашнинг миллий стандартларида айрим ҳолатлар ички қоидалар сифатида қўшимча тарзда тасдиқланиши лозимлиги ҳақида бевосита кўрсатмалар берилган тақдирда, баҳоловчи ташкилот мазкур кўрсатманинг биринчи навбатда бажарилишини таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Баҳоловчи ташкилот ички қоидаларининг шакли ва мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Баҳоловчи ташкилотларнинг ички қоидалари ўз вазифаларига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлиниши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мулкни баҳолаш бўйича умумий қоидалардан иборат қоидалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) мулкни баҳолашни ўтказиш тартибини белгиловчи қоидалар;

в) баҳолаш ҳисоботларини тузиш тартибини белгиловчи қоидалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) эксперт хулосаларини тузиш тартибини белгиловчи қоидалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) махсус қоидалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) профессионал хизматлар кўрсатиш тартибини белгиловчи қоидалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш қоидалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) бошқа қоидалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мулкни баҳолаш бўйича умумий қоидалардан иборат ички қоидалар баҳоловчилар ўртасидаги, шунингдек баҳоловчи ташкилот ходимлари ва раҳбарияти ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш учун мўлжалланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мулкни баҳолаш бўйича умумий қоидалардан иборат ички қоидалар рўйхати қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ички қоидаларни ишлаб чиқишга оид концепция ва ёндашувни тавсифловчи қоидалар, шу жумладан уларнинг тузилишини белгиловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) баҳоловчининг хулқ-атвори этикасини белгиловчи қоидалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) баҳолашни сифатли ўтказиш устидан ички назоратни юритиш тартибини ҳамда баҳоловчилар масъулиятини тартибга келтирувчи қоидалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) бошқа қоидалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мулкни баҳолашни ўтказиш тартибини белгиловчи ички қоидаларда мулкни баҳолаш жараёнини ўтказиш қоидалари ифода қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Баҳоловчи ташкилотларнинг мулкни баҳолашни ўтказиш тартибини белгиловчи ички қоидалари рўйхати қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) баҳоловчи масъулиятини тартибга солувчи қоидалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) мулкни баҳолашни ўтказиш тартибини белгиловчи қоидалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) баҳолаш учун зарур маълумотларни олиш тартибини белгиловчи қоидалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) учинчи шахслар ишидан фойдаланиш тартибини белгиловчи қоидалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) бошқа қоидалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Баҳолаш ҳисоботлари ва эксперт хулосаларини тузиш тартибини белгиловчи ички қоидалар баҳоловчи ташкилотнинг мулкни баҳолаш натижалари бўйича баҳолаш ҳисоботлари ҳамда ўтказилган экспертиза (текширув) натижалари бўйича эксперт хулосаларининг мазмуни ва тузилишига доир ички талабларидан иборат бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Мазкур қоидалар рўйхатига мулкни баҳолаш натижалари бўйича баҳолаш ҳисоботлари ҳамда ўтказилган экспертиза натижалари бўйича эксперт хулосаларини тайёрлаш тартибларини белгиловчи қоидаларни киритиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Махсус ички қоидалар турли хил мулклар бўйича баҳолашни ўтказиш услубиёти доирасидаги қоидаларни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Қоидалар рўйхати қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: интеллектуал мулк, заргарликда ва майда зебу зийнат буюмларига ярайдиган тошлар, қимматбаҳо металлар, учиш аппаратлари ва бошқа мулкларни баҳолашнинг ўзига хос жиҳатларини акс эттирувчи қоидалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Профессионал хизматларни кўрсатиш тартибини белгиловчи ички қоидалар баҳолаш фаолиятига баравар келадиган профессионал хизматлар турларини кўрсатиш тартибига оид қоидалардан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Мазкур ички қоидалар рўйхатига қуйидагилар кириши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) баҳолаш ҳисоботининг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш қоидалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) баҳолаш фаолияти соҳасида ахборот технологияларини жорий этиш ва баҳолаш жараёнини автоматлаштириш қоидалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) баҳолаш фаолияти соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва натижаларини ошкор этиш қоидалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш бўйича ички қоидалар баҳоловчилар ва мутахассисларнинг таълими, касбий билим даражасига нисбатан талабларни белгилайди, баҳоловчи ташкилот ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини тартибга солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Баҳоловчи ташкилот ички қоидалари тузилмаси қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тартибга солувчи параметрлар — Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолашнинг миллий стандартларига ҳамда ички қоидаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган халқаро баҳолаш стандартларига таянган ҳолда ишлаб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) умумий қоидалар — ички қоидалар зарурати, улардаги асосий атамалар ва тушунчаларнинг ифода этилиши, қўлланилиш соҳаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) мақсад ва вазифалар — қоидаларни белгилаш ва улар ёрдамида ҳал этилиши таъминланадиган маълум муаммолар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) бошқа қоидалар билан ўзаро боғлиқлик — бошқа қоидаларда белгиланган тегишли бандларга таянган ҳолда ишлаб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) асосий тамойиллар ва услубий қўлланмаларни белгилаш — баҳоловчи ташкилот томонидан мулкни баҳолашни ўтказиш жараёнига, қабул қилинган услубий қўлланмалар (тавсиялар) ва қоидалар бўйича кўриб чиқиладиган муаммоларни ҳал этишнинг техник усулларига тавсиф берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) расмийлаштириш — баҳоловчи қоидаларда белгиланган талабларга кўра тузиши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ички қоидалар реквизитлари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) рақам (номер) — мазкур қоиданинг тартиб бўйича ёзиладиган ёки серияли коди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) амал қилишга киритилган сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) номи — қоидаларда белгиланган бандларнинг қисқа ва аниқ ифода этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) қоидаларни тасдиқлаган шахснинг кўрсатмалари ва кўрсатма берилган сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) тааллуқлилиги — мазкур ҳужжат билан боғлиқ бўлган илгари қабул қилинган, оммалаштирилган ёки меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда кўзда тутилган қоидаларга таянган ҳолда ишлаб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) қўлланилиш доираси — мазкур қоидалар татбиқ этиладиган (ёки татбиқ этилмайдиган) объектлар рўйхати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ички қоидаларга қўшимча равишда уларда акс эттирилган алоҳида қоидаларда келтирилган тушунчаларга изоҳ берувчи иловалар (услубий қўлланмалар, тартиблар рўйхати, сўровномалар, компьютер дастурлари, ишчи жадваллар ва ҳ.з.) ишлаб чиқилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ички қоидаларга ишлаб чиқиладиган иловалар қуйидаги бўлимлардан иборат бўлиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ички қоидаларни қўллаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) мулкни баҳолаш жараёнининг ҳар бир босқичини ўтказиш (бажариш) технологиясини тавсифлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) сўровномалар ва баҳолаш тартиблари рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) жадваллар, схемалар, услубий ёндашувларни тасвирловчи, мисолларни рақамлар билан ифодаловчи ишчи ҳужжатлар ва мулкни баҳолашни ўтказиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) мулкни баҳолашда фойдаланиладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга келтирилган рўйхати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Баҳоловчи ташкилотнинг ички қоидаларини тайёрлашнинг намунавий тартиби ва намунавий шакли мазкур 7-сон МБМСнинг 1 ва 2-иловаларида келтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Баҳоловчи ташкилотнинг ички қоидалари талаблари бажарилиши юзасидан ички назоратни ташкил қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ички қоидалар баҳоловчи ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади, баҳоловчи ташкилотнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса — таъсисчилар мажлиси ёки бошқа ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Баҳолаш сифатига оид ички назоратни тартибга солувчи ички қоидалар уларда белгиланган талабларни бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш қоидалари (талаблари)ни ўз ичига олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ички қоидаларда белгиланган талабларга риоя этилиши учун жавоб берувчи мансабдор шахсларни тайинлаш тартиби назарда тутилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ички қоидаларга риоя этилиши устидан тегишли назорат ўрнатилишини таъминлаш учун баҳоловчи ва баҳоловчи ташкилот ўртасидаги меҳнат муносабатларида белгиланадиган баҳоловчининг функционал мажбуриятларига мазкур қоидаларни қўллаш зарурати киритилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ички қоидаларда баҳоловчи ташкилот томонидан мулкни баҳолашни ўтказишда бажарилиши мажбурий бўлган қоидалар белгиланиши мумкин. Бунда Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолашнинг миллий стандартларининг талаблари эътиборга олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ички қоидалар талаблари бажарилишини назорат қилиш баҳолаш фаолиятини амалга оширишнинг барча бўғинларида, баҳоловчидан тортиб баҳоловчи ташкилот раҳбарларигача ташкил этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаш фаолиятини амалга ошириш жараёнида назорат ишларини олиб бориш учун баҳолашни ўтказиш сифатини назорат қилиш хизмати ташкил этилиши мумкин. Баҳолашни ўтказиш сифатини назорат қилиш хизмати таркибидаги назорат ишларини олиб борувчи мутахассисларни профессионал даражада тайёрлашга нисбатан ички талаблар баҳоловчи ташкилотнинг кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш бўйича ички қоидаларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Баҳоловчи ташкилот ходимлари зиммасига ички қоидаларни овоза қилмаслик ва уларни мазкур баҳоловчи ташкилот фаолиятидан ташқарида қўлламаслик мажбурияти юклатилади, қонунчиликда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш Миллий стандарти (7-сон МБМС) «Баҳоловчилар иши сифатини назорат қилишнинг ички қоидаларига қўйиладиган умумий талаблар»га
1-ИЛОВА

Баҳоловчи ташкилот ички қоидаларини тайёрлашнинг
НАМУНАВИЙ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Баҳоловчи ташкилот ички қоидалари тизимини яратишда самарадорликни таъминлаш учун баҳоловчи ташкилот ичида услубиёт бўйича кенгаш (услубиёт кенгаши) ёки баҳоловчи ташкилот ихтиёрига кўра бошқа махсус ҳайъат органи ташкил этилиши мақсадга мувофиқдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Услубиёт кенгаши баҳоловчи ташкилотнинг раҳбар ходимлари ва сара профессионал мутахассисларидан тузилади ҳамда баҳоловчи ташкилот томонидан тасдиқланган Услубиёт кенгаши тўғрисидаги низом асосида фаолият юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Услубиёт кенгаши ишида, агар Услубиёт кенгаши тўғрисидаги низомда кўзда тутилган бўлса, четдан мутахассислар (баҳоловчилар жамоат бирлашмалари аъзолари, илмий ходимлар, ўқитувчилар, бошқа баҳоловчи ташкилотларнинг мутахассислари) иштирок этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Баҳоловчи ташкилотнинг Услубиёт кенгаши вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ички қоидаларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) баҳолашнинг амалий тажрибасини умумлаштириш ва тизимлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) баҳоловчи ташкилотнинг баҳоловчилари ва бошқа мутахассислари ўқишини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) баҳолаш соҳасига оид амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тўплаб бориш, тартибга солиш ва таҳлил қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ички қоидаларни ишлаб чиқиш баҳоловчи ташкилотнинг услубиёт хизмати мутахассислари билан бир қаторда баҳоловчи ташкилотнинг бошқа хизматлари мутахассислари томонидан ҳам амалга оширилиши ҳамда кейинчалик услубиёт кенгашида кўриб чиқилиб, маъқулланиши (ёки маъқулланмаслиги) мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Зарурат юзасидан ички қоидаларни ишлаб чиқиш баҳоловчи ташкилот раҳбарияти томонидан тасдиқланган иш дастурига мувофиқ шартнома асосида ташқи ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Баҳоловчи ташкилот ички қоидаларини ташкил қилувчи қисмлар сифатида баҳоловчилар жамоат бирлашмалари ҳамда давлат идоралари томонидан тасдиқланган услубий қўлланмалар ва бошқа ишлаб чиқилган ҳужжатлардан фойдаланиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ишлаб чиқилган қоидалар (услубий қўлланмалар, йўриқномалар, низомлар) услубиёт кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, қабул қилинади ва кейинчалик баҳолаш ташкилоти раҳбариятига тасдиқлаш учун тақдим этилади. Қарор кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш Миллий стандарти (7-сон МБМС) «Баҳоловчилар иши сифатини назорат қилишнинг ички қоидаларига қўйиладиган умумий талаблар»га
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳоловчи ташкилот ички қоидаларининг
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳоловчи ташкилотнинг бланки ёки бурчак штампи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фирмага оид номланиши, логотипи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раҳбарнинг тасдиқловчи ёзуви, имзоси, санаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички қоидаларнинг тўлиқ номланиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тартиб рақами (индекс, код)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатни тайёрловчи: (департамент, бўлим, ходим)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжат тайёрланган сана
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳужжатнинг тузилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.1. Ҳужжатни тузиш мақсади ва асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.2. Фойдаланиш зарурати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.3. Қўллаш соҳаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.4. Баҳолаш стандартлари (шу жумладан, халқаро баҳолаш стандартлари) билан ўзаро боғлиқлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.5. Аввал қабул қилинган ички қоидалар билан изчиллиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.6. Амал қилиш муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Асосий тушунчалар ва таърифлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ички қоидаларнинг моҳияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.1. Асосий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2. Кўрсатилган муаммони ҳал этиш услубиёти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мулкни баҳолашда қўлланиладиган меъёрий ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Иловалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.1. Баҳоловчининг иш ҳужжатлари макетлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.2. Саволлар ва тестлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.3. Баҳолаш тартиблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатни тайёрлаш бўйича раҳбар имзоси
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 35-36-сон, 360-модда)