Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.1998 15.02.1991 йилдаги 227-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 15.02.1991 йилдаги 227-XII-сон
Kuchga kirish sanasi
01.04.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.1998
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИДАН, АЖНАБИЙ ФУҚАРОЛАРДАН ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Солиқ тўловчилар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга бўлган ва эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва бошқа иттифоқдош республикаларнинг фуқаролари, ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (қуйида «фуқаролар» деб аталади) Ўзбекистон Республикасида даромад солиғи тўловчилардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга бўлган деб қараладиган фуқаролар жумласига календарь йил давомида 183 кундан кўпроқ вақт Ўзбекистон Республикасида турган фуқаролар кирадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Солиқ солиниши лозим бўлган даромадлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга бўлган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ташқарисида ҳам пул ёки натура тарзида олган даромадлари солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга бўлмаган фуқароларнинг даромадлари Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган бўлса, бу даромадларга солиқ солиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Чет эл валютаси олинган даромадлардан солиқ тўловчининг истагига мувофиқ сўм тарзида ёки СССР Давлат банки сотиб оладиган чет эл валютасида солиқ тўланади. Бунда чет эл валютаси олинадиган даромадлар СССР Давлат банкининг солиқ ҳисоблаб чиқариладиган кундаги пулнинг қадри тўғрисидаги расмий маълумоти асосида сўмга айлантирилиб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Солиқ солинмайдиган даромадлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Солиқ солинадиган даромадга қуйидагилар киритилмайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат ижтимоий суғуртаси ва давлат ижтимоий таъминот нафақалари, вақтинча ишга лаёқатсизлик юзасидан тўланадиган нафақалар (шу жумладан, бемор болани парваришлаш нафақалари)дан ташқари, шунингдек хайрия жамғармалари ва экология жамғармалари маблағларидан фуқароларга бериладиган нафақалар ва пул ҳамда натура шаклидаги ёрдамнинг бошқа турлари;
(3-модданинг 1-банди «а» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январдаги 522-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 168-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) алиментлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) олий ўқув юртлари ҳамда ўрта махсус ва ҳунар-техника билим юртлари, шу жумладан олий ва ўрта диний ўқув юртлари томонидан ўз студентлари ва ўқувчиларига тайинланадиган стипендиялар, шунингдек ушбу модданинг «а» кичик бандида кўрсатилган жамғармаларнинг маблағларидан таъсис этиладиган стипендиялар;
(3-модданинг 1-банди «в» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 20 ноябрдаги 436-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 1-сон, 50-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ҳунар-техника билим юртлари ўқувчилари бажарган иш учун мазкур билим юртлари ўқувчиларга берадиган тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) пенсиялар, шунингдек пенсияга қўшимчалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) фуқаролар қон топширганлик учун, донорликнинг бошқа турлари учун, она сути топширганлик учун оладиган пул, шунингдек медицина муассасаларининг ходимлари қон йиғиб топширганликлари учун оладиган пул;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) майиб бўлиш ёки бошқа тарзда саломатликка зиён етиши оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганлик, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганлик учун товон тарзида олинадиган пул;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) фуқароларни чет элга ишга юбориш муносабати билан уларга совет давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари тўлайдиган иш ҳақи ва чет эл валютасидаги бошқа пуллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) фуқароларнинг мулкчилик ҳуқуқи асосида ўзларига тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан оладиган пуллари, мазкур мол-мулкни тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида сотишдан олинадиган даромадлар бундан мустаснодир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликда чорва моллар, қуёнлар, нутрия, балиқ, парранда ва бошқа жониворларни боқиб, уларни хоҳ тирик вазнда, хоҳ сўйган ҳолда сотишдан ва қайта ишлаш асосида олинган маҳсулотларини сотишдан, асаларичилик маҳсулотлари, шунингдек мазкур хўжаликда етиштирилган деҳқончилик маҳсулотларини натурал ҳолида ва қайта ишлаб сотишдан оладиган даромадлари. Фуқаронинг шахсий ёрдамчи хўжалиги борлиги маҳаллий ҳокимият органининг маълумотномаси билан тасдиқланади;
(3-модданинг 1-банди «и» ва «к» кичик бандлари Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 998-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 14-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) мерос қилиб қолдириш ва совға қилиш натижасида олинган пул; фан, адабиёт ва санъат асарлари муаллифларининг меросхўрлари (ҳуқуқий ворислари) оладиган муаллифлик ҳақи тарзидаги пул бундан мустаснодир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) СССР, Ўзбекистон Республикаси давлат заёмларининг облигациялари ва лотереялар бўйича ютуқлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) фуқароларнинг суғурта юзасидан оладиган пуллари, суғурта бўйича суғурта бадаллари корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳисобидан бериладиган ҳоллар бундан мустаснодир;
(3-модданинг 1-банди «н» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 998-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 14-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
о) банк муассасаларидаги омонатлар бўйича ва СССР давлат хазина мажбуриятлари бўйича фоизлар ва ютуқлар;
(3-модданинг 1-банди «о» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги 294-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1991 й., 8-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
п) рационализаторлик таклифлари учун мукофот пули;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
р) корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан йилига солиқ солинмайдиган минимум ойлик миқдорининг уч баробаригача миқдорда олинган совғалар (буюм тарзидаги мукофотлар) қиймати, шунингдек, халқаро, Бутуниттифоқ ва жумҳурият конкурслари ҳамда мусобақаларида буюм тарзида олинган совринлар қиймати;
(3-модданинг 1-банди «р» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) бериладиган пулнинг миқдоридан қатъи назар, табиий офатлар, бошқа фавқулодда вазиятлар муносабати билан, шунингдек СССР, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматларининг қарорлари асосида бериладиган моддий ёрдам пули; бошқа ҳолларда, шу жумладан чакана нархлар ислоҳоти муносабати билан (ушбу банднинг «а» кичик бандида кўрсатилганларидан ташқари) йилига солиқ солинмайдиган минимум ойлик миқдорининг олти баробаригача пул ва натура шаклида бериладиган моддий ёрдам суммалари;
(3-модданинг 1-банди «с» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
т) давлат корхоналари мол-мулкини сотиб олишга, акциялар, «Тошкентуйжойжамғармабанк»нинг эгаси ёзилган уй-жой облигацияларини харид этишга ва шу мақсад учун берилган қарзларни узишга ишлатиладиган, солиқ солиниши керак бўлган фуқаролар иш ҳақи ва бошқа даромадларининг суммаси, шунингдек акциялар бўйича олинган ва акцияли жамиятнинг ёки дивиденд олинган корхоналарнинг акцияларини сотиб олишга ишлатиладиган дивидендлар. Айтиб ўтилган мол-мулкни сотиш вақтида илгари солиқдан озод қилинган даромадлардан умумий асосларда солиқ олинади;
(3-модданинг 1-банди «т» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августдаги 281-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
у) қидирувчилар артеллари аъзоларининг олтин қазиб олиш соҳасидаги қидирувчилик фаолияти билан боғлиқ ишлар учун оладиган даромадлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ф) чакана нархларнинг оширилиши муносабати билан барча тоифадаги фуқароларга ССР Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланадиган миқдорда пул ва натура шаклида бериладиган компенсация тўловлари, шунингдек СССР ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида назарда тутилган нормалар доирасида бериладиган бошқа компенсация тўловлари, ишдан бўшаш чоғида фойдаланилмаган отпуска учун бериладиган компенсация тўловлари бундан мустасно;
(3-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги 294-XII-сонли Қонунига мувофиқ «ф» кичик банд билан тўлдирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1991 й., 8-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
х) жисмоний шахс — патент эгасининг (лицензиарнинг) саноат мулки объектларидан ўз ишлаб чиқаришида фойдаланишидан ёки улар лицензиялар сотишдан, шунингдек лицензиатнинг саноат мулки объектларидан фойдаланишдан олган даромад суммаси, шу жумладан валюта тушуми, фойдалана бошлаган санадан эътиборан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
патент бўйича ихтиродан фойдаланилса — 5 йил давомида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастлабки патент бўйича ихтиродан фойдаланилса — 3 йил давомида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
патент бўйича саноат намунасидан фойдаланилса — 3 йил давомида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастлабки патент бўйича саноат намунасидан фойдаланилса — 2 йил давомида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гувоҳнома бўйича фойдали моделдан фойдаланилса — 2 йил давомида.
(3-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрдаги 2020-XII-сонли Қонунига мувофиқ «х» кичик банд билан тўлдирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 10-сон, 254-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ц) болалар ва бошқа соғломлаштириш лагерларининг болалар ва ўсмирларга мўлжалланган йўлланмалари қийматини, ота-оналарнинг болалар билан дам олишига махсус мўлжалланган санаторий-курорт муассасаларига йўлланмалари қийматини, шунингдек ўз ходимларининг амбулаторий ёки стационар тиббий хизматдан фойдаланиш қийматини тўлиқ ёки қисман компенсация тартибида корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўз ходимларига ёки улар учун тўлаган суммалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган тўловлар сирасига, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ногиронларнинг соғломлаштириш ва санаторий-курорт муассасаларига олган йўлланмалари қийматини, даволаниш ва тиббий хизматдан фойдаланиш, ногиронликнинг олдини олиш мақсадида техника воситалари сотиб олиш учун ҳамда ўз саломатликларини тиклаш учун қилган харажатларини тўлиқ ёки қисман тўлаш тартибида тўлаган суммалар ҳам киради.
(3-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сонли Қонунига мувофиқ «ц» кичик банд билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Солиқ солиниши керак бўлган даромад:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) фуқароларнинг корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан ўзларига тўланиши керак бўлган даромадлардан хайрия жамғармалари ва экология жамғармаларига ўтказадиган суммалар, шунингдек давлат бюджетидан қисман ёки тўлиқ таъминланадиган маданият, халқ таълими, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига ўтказиладиган суммалари;
(3-модданинг 2-банди «а» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январдаги 522-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 168-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) фуқароларнинг солиқ идоралари томонидан солиқ солиниши лозим бўлган даромадлардан ушбу банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган мақсадларда берган бадаллари суммаси тегишли календарь йил учун солиқ солиш пайтида ҳисобга олинадиган даромаддан ошмайдиган миқдорда камайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Солиқ юзасидан имтиёзлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар солиқ тўлашдан бутунлай озод қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) асосий иш (хизмат, ўқиш) жойида солиқ солинадиган ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган йиллик солиқ солинмайдиган минимумдан ошиб кетмайдиган иш ҳақи ва бошқа турдаги пул мукофоти оладиган ишчилар, хизматчилар ва бошқа фуқаролар;
(4-модданинг 1-банди «а» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги 739-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 20-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) фан, адабиёт ва санъат асарлари, интеллектуал мулк объектларини яратганлик, нашр қилганлик, ижро этганлик ёки улардан бошқача тарзда фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган солиқ солинмайдиган минимумдан ошмайдиган фуқаролар, агар уларнинг асосий иш жойи бўлмаса;
(4-модданинг 1-банди «б» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрдаги 2020-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 10-сон, 254-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) тадбиркорлик ва якка тартибдаги меҳнат фаолиятининг, деҳқон (фермер) хўжалигининг барча турларидан, шунингдек тадбиркорлик субъектларидан оладиган даромадлари йилига Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган солиқ солинмайдиган минимумдан ошмайдиган фуқаролар, агар уларнинг асосий иш жойи бўлмаса;
(4-модданинг 1-банди «б» ва «в» кичик бандлари Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 631-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 337-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) деҳқон хўжалигининг аъзолари, деҳқон хўжалиги ташкил этилган (рўйхатдан ўтган) йилдан бошлаб икки йил давомида — мазкур хўжаликдан оладиган даромадлари юзасидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модданинг 1-банди «д» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сонли Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) муддатли ҳақиқий ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчилар ва ўқув ёки текширув машқларига чақирилган ҳарбий хизмат ёшидаги кишилар — хизмат жойидан ёки ўқув ёхуд текширув машқларида бўлган вақт учун оладиган маош, суткалик пул ва бошқа маблағлар юзасидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) божхона хизматининг оддийлар ва бошлиқлар таркибидан бўлган шахслар — ўз хизмат вазифаларини бажаришлари муносабати билан оладиган барча тўловлар бўйича;
(4-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сонли Қонунига мувофиқ «ж» кичик банд билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар солиқ солинмайдиган минимумнинг тўрт баравари миқдорида оладиган барча даромадлари бўйича солиқ тўлашдан озод қилинадилар:
(4-модданинг 2-банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 998-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 14-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Шуҳрат орденининг учала даражаси билан мукофотланган кишилар, Улуғ Ватан урушининг ногиронлари ёки СССРни ҳимоя қилиш чоғида ёхуд ҳарбий хизматнинг бошқа хил вазифаларини бажариш чоғида ярадор бўлиш, контузия бўлиш ёки шикастланиш натижасида ёҳуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касалликлар натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар, собиқ партизанлар жумласидан бўлган ногиронлар, шунингдек пенсия таъминоти жиҳатдан ҳарбий хизматчиларнинг мазкур тоифаларига тенглаштирилган бошқа ногиронлар — оладиган барча даромадлари юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Гражданлар уруши ва Улуғ Ватан уруши, СССРни ҳимоя қилиш бўйича бошқа жангавор операцияларнинг қатнашчилари бўлган ва ҳаракатдаги армия таркибига кирган ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда собиқ партизанлар, Улуғ Ватан уруши давридаги меҳнат фронтининг ветеранлари ва болалигида концентрацион лагерларнинг тутқунлари бўлганлар оладиган барча даромадлари юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ички ишлар органларининг бошлиқлари ва оддий хизматчилари сафидан бўлган, хизмат вазифасини бажариш чоғида ярадор бўлганлик, контузия бўлганлик ёки жароҳатланганлик туфайли ногирон бўлиб қолган кишилар — оладиган барча даромадлари юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) болаликдан ногиронлар, шунингдек кўриш қобилиятига кўра I ва II гуруҳ ногиронлари оладиган барча даромадлари юзасидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) қаҳрамон оналар, ўн ва ундан ортиқ болалари бўлган аёллар оладиган барча даромадлари юзасидан;
(4-модданинг 2-банди «д» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 998-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 14-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Улуғ Ватан уруши йилларида Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда шаҳарда 1941 йилнинг 8 сентябридан 1944 йилнинг 27 январигача ишлаган фуқаролар оладиган барча даромадлари юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) СССРни ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини ижро этиш чоғида ярадор бўлганлик, контузия олганлик ёки жароҳатланганлик натижасида, ёҳуд фронтда, бўлганлик билан боғлиқ касалликлар натижасида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари ва рафиқалари оладиган барча даромадлари юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган совет қўшинларининг чекланган қисми таркибида хизматни ўтаган ҳарбий хизмат ёшидаги ҳарбий хизматчилар оладиган барча даромадлари юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) студентлар қурилиш отрядлари штабларининг ишонч қоғозига асосан тузилган шартномалар бўйича бажарилган ишлардан олинган даромадлар юзасидан студентлар меҳнат отрядларининг аъзолари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва ўқув юртлари томонидан қишлоқ хўжалиги ишларини бажаришга юборилган фуқаролар шу ишларини бажарганлик учун олинадиган даромадлар юзасидан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) Чернобиль фалокати оқибатида жафо чеккан фуқаролар — оладиган барча даромадлари юзасидан, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чернобиль атом электр станциясидаги фалокат оқибатида нурланиш касаллиги билан оғриган ва бундай касалликни бошидан кечирган фуқаролар, шунингдек ногиронликнинг келиб чиқиш сабаби Чернобиль фалокати билан боғлиқ эканлиги аниқланган ногиронлар, чунончи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чернобиль атом электр станциясида ажратиб қўйилган тегра доирасида фалокат оқибатларини бартараф қилишда иштирок этган шахслар (йўлланма ёки хизмат сафари билан вақтинча юборилганлар ҳам шулар сирасига киради) ёки станцияни ишлатишда ёхуд бошқа ишларда банд бўлган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар идораларининг хизматни ажратиб қўйилган теграда ўтаган (ўтаётган) раҳбар ва оддий ходимлари жумласидан бўлган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматчилар — офицерлар, прапоршчиклар, мичманлар, СССР Қуролли Кучларида, СССР Давлат хавфсизлиги қўмитасининг қўшинлари ва идораларида, ички қўшинлар ва темир йўл қўшинларида ҳамда бошқа ҳарбий тузилмаларда муддатдан ташқари хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар, аёл ҳарбий хизматчилар, ҳақиқий муддатли хизматни ўтаётган сержантлар ва оддий аскарлар, шунингдек махсус йиғинларга чақирилган ва ажратиб қўйилган теграда мазкур фалокат оқибатларини тугатиш билан боғлиқ ишларни бажаришга жалб этилган ҳарбий хизматни ўташга мажбур шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1986 йилда ажратиб қўйилган теградан кўчирилган (ихтиёрий равишда кўчиб кетган), шунингдек 1986 йил 26 апрелдан эътиборан кўчириб юборилган теграда ҳамда кўчириб юбориш ҳуқуқи сақлаб қолинган теграда яшаб турган (яшаган) шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1986-1987 йилларда ажратиб қўйилган теграда Чернобиль атом электр станциясидаги фалокат оқибатларини тугатиш ишларида қатнашган ёки шу даврда Чернобиль атом электр станциясини ишлатишда ёхуд бошқа ишларда банд бўлган шахслар (шу жумладан йўлланма ёки хизмат сафари билан вақтинча юборилган шахслар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаерда жойлашганлиги ва қанақа иш бажарганлигидан қатъи назар, ушбу кичик банднинг бешинчи хатбошисида санаб ўтилган ҳарбий хизматчилар ҳамда махсус йиғинларга чақирилиб, 1986-1987 йилларда мазкур фалокат оқибатларини тугатиш билан боғлиқ ишларни бажаришга жалб этилган ҳарбий хизматни ўташга мажбур шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар идораларининг 1986-1987 йилларда ажратиб қўйилган теграларда хизматни ўтаган бошлиқлари ва оддий аскарлари жумласидан бўлган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) қишлоқ жойларда яшайдиган, хўжалиги қишлоқ хўжалик солиғи ёки ер солиғи тўлашдан озод этилган, 60 ёшга тўлган эркаклар ёки 55 ёшга тўлган аёллар — хоҳ якка тартибда, хоҳ тадбиркорлар жамоаси таркибида амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятидан келадиган даромадлар юзасидан.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модданинг 2-банди «н» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сонли Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 631-XII-сонли Қонунига мувофиқ 2-банд билан тўлдирилган ва 1-банднинг «ж» — «т» кичик бандлари 2-банднинг «а» — «м» кичик бандларига ўзгартирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 337-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Солиқ миқдори қуйидагиларга камайтирилади:
(4-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 631-XII-сонли Қонунига мувофиқ 3-бандга ўзгартирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 337-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган ногиронлардан ташқари I ва II гуруҳ ногиронлари, улар оладиган барча даромадлари бўйича солиқнинг 50 фоизига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) муддатидан ортиқ хизматдаги офицерлар, прапоршиклар, мичманлар ва ҳарбий хизматчиларга, шунингдек ички ишлар органларининг оддий хизматчи ва бошлиқлари сафидан бўлган кишилар, СССР Вазирлар Кабинети белгилайдиган тартиб ва миқдорда бериладиган маошига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модданинг 2-банди «в» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 998-XII-сонли Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 14-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 16 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болали ёлғиз оналар — улар оладиган барча даромадлар бўйича солиқнинг 30 фоизига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 16 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болали ҳамда боқувчисидан марҳум бўлганлиги учун пенсия олмаётган аёл ва эркак бевалар, улар оладиган даромадлар бўйича солиқнинг 30 фоизига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) болаликдан ногирон бўлиб қолган ва доимий парваришни талаб қиладиган фарзандини тарбияловчи ота-онадан бири, у оладиган барча даромадлар бўйича солиқнинг 30 фоизига.
(4-модданинг 3-банди «г», «д» ва «е» кичик бандлари Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 998-XII-сонли Қонунига мувофиқ «в», «г» ва «д» кичик бандларига ўзгартирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 14-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Фуқаро бир неча асосга кўра солиқ бўйича имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлса, унга ана шу имтиёзларнинг миқдор жиҳатдан кўпроқ енгиллик берадиганидан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
(4-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 631-XII-сонли Қонунига мувофиқ 4-бандга ўзгартирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 337-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Халқ депутатлари маҳаллий Советларининг ижроия қўмиталари айрим солиқ тўловчиларнинг моддий аҳволини ҳисобга олиб, уларни даромад солиғидан озод қилиш, шунингдек, айрим солиқ тўловчилар учун солиқ миқдорини камайтириш ҳуқуқига эгадирлар.
(4-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 631-XII-сонли Қонунига мувофиқ 5-бандга ўзгартирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 337-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қонуннинг ушбу моддасида санаб ўтилган фуқароларнинг имтиёзларга бўлган ҳуқуқи ҳужжатлар билан белгиланган тартибда тасдиқланади, бу ҳужжатларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
(4-модданинг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 631-XII-сонли Қонунига мувофиқ 6-бандга ўзгартирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 337-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тегишли ҳужжатлар тақдим этилган пайтдан бошлаб юзага келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар ҳам даромад солиғи тўлашдан батамом озод қилинадилар:
(4-модданинг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 631-XII-сонли Қонунига мувофиқ 7-бандга ўзгартирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 337-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хорижий давлат дипломатия ваколатхоналарининг дипломатлик ва консуллик даражаларига эга бўлган бошлиқлари ва аъзолари, уларнинг ўзлари билан бирга яшаётган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлмасалар, Ўзбекистон Республикасида дипломатия ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган манбалардан чиқариб олинаётган даромадлардан ташқари барча даромадлар бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хорижий давлатлар дипломатия ваколатхоналарининг маъмурий-техникавий ходимлари ва уларнинг ўзлари билан бирга яшаётган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлмасалар ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамасалар — Ўзбекистон Республикасида бўлган ҳамда дипломатия ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган манбалардан чиқариб олинаётган даромадлардан ташқари барча даромадлар бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) мазкур ваколатхоналар хизматчи ходимлари таркибига кирадиган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган шахслар — ўз хизматлари юзасидан олган барча даромадлари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) хорижий давлатлар дипломатия ваколатхоналари ходимларининг у xизматчилари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлмасалар ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамасалар — ўз хизматлари юзасидан олган даромадларнинг барча турлари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) халқаро ноҳукумат ташкилотларининг мансабдор шахслари ушбу ташкилотларда олган даромадлари бўйича.
(4-модданинг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январдаги 522-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 168-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Икки ёқлама солиқ солишни бекор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойи бўлган кишилар чет элда оладиган даромадлар Ўзбекистон Республикасида солиқ солинадиган даромадлар жумласига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойи бўлган, Ўзбекистон Республикасида даромад солиғини тўловчи кишилар чет давлатлар қонунларига мувофиқ хорижда тўлаган даромад солиқлари Ўзбекистон Республикасида даромад солиғини тўлаш пайтида ҳисобга олинади. Бундан чет элда тўланадиган солиқларнинг миқдори Ўзбекистон Республикасида тўланадиган солиқ миқдоридан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Халқаро шартномалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СССРнинг халқаро шартномаси ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида солиқ солишга оид қоидаларда Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидаси қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II БОБ. ФУҚАРОЛАР ОЛАДИГАН ИШ ҲАҚИ, ТЎЛОВЛАР, МУКОФОТЛАР ВА БОШҚА ДАРОМАДЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Солиқ тўловчилар тоифалари ва солиқ солинадиган объектлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонуннинг мазкур боби қоидаларига мувофиқ қуйидагилар солиқ тўлашга жалб этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ишчилар, хизматчилар ва бошқа фуқаролар — мулкчилик шакллари ва мулк кимнинг тасарруфида эканлигидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан оладиган иш ҳақлари, мукофотлари ва бошқа ҳар қандай даромадлари суммасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) фуқаролар — тадбиркорлик фаолиятидан оладиган даромадларидан, шунингдек тадбиркорлик субъектлари билан ўз меҳнатидан фойдаланиш тўғрисида шартнома тузган шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) фуқаролар — фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик, нашр қилдирганлик, ижро этганлик ёки улардан бошқача тарзда фойдаланганлик, шунингдек интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи суммаларидан;
(7-модданинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрдаги 2020-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 10-сон, 254-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) фуқаролар — Қонуннинг ушбу моддаси «а — в» бандларида санаб ўтилмаган бошқа барча даромадларидан.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги 294-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1991 й., 8-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Солиқ ставкалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фуқароларнинг иш ҳақи, мукофотлари ва бошқа даромадлари суммасидан қуйидаги миқдорда солиқ ундирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Солиқ солинадиган йиллик даромаднинг миқдори (солиқ солинмайдиган минимум чегирилган ҳолда)

Солиқ суммаси

энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 24 баробаригача‎ даромад суммасининг15 фоизи‎
энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 24 баробаридан (+1 сўм) 60 баробаригача‎ энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 24 баробаридан олинадиган солиқ+24 баробаридан ортиқ сумманинг 25 фоизи‎
энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 60 баробаридан (+1 сўм) 120 баробаригача‎ энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 60 баробаридан олинадиган солиқ+60 баробаридан ортиқ сумманинг 35 фоизи‎
энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 120 баробари (+1 сўм) ва ундан ортиғи‎ энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 120 баробаридан олинадиган солиқ+120 баробаридан ортиқ сумманинг 40 фоизи.‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига ўта зарарли ишлаб чиқаришда ишлайдиган алоҳида тоифадаги фуқаролар учун фавқулодда ҳолларда 12 фоиздан кам бўлмаган миқдорда солиқ солишнинг имтиёзли ставкаларини белгилаш ҳуқуқи берилсин.
(8-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Асосий иш жойларида ишчи ва хизматчилардан, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган фуқаролар ҳамда фан, адабиёт ва санъат ходимларидан оладиган даромад солиқларини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган даромаддан ушбу Қонуннинг 4-моддаси 1-банди «а», «б» ва «в» кичик бандларида кўзда тутилган тартибда солиқ солинмайдиган иш ҳақининг минимуми ва бошқа даромадлар чиқариб ташланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 998-XII-сонли Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 14-модда)
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги 294-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1991 й., 8-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Солиқ солинадиган даромад таркибига қўшилмайдиган пуллар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар солиқ солинадиган даромад таркибига қўшилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) амалдаги қонунларга мувофиқ ишдан бўшаш вақтида тўланадиган нафақалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) СССР ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида кўзда тутилган нормалар доирасидаги компенсация тўловлари, ишдан бўшаш вақтида фойдаланилмаган отпуска учун бериладиган компенсация бундан мустаснодир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) бепул бериб қўйиладиган уй-жой бинолари ва коммунал хизматлар ўрнига амалдаги қонунларга мувофиқ тўланадиган пул;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) СССР Вазирлар Кабинетининг ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинетининг тегишли қарорларида кўзда тутилган натура ҳолида бериладиган озиқ-овқат қиймати, шунингдек шу озиқ-овқат ўрнига тўланадиган пул;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ижодий фаолият, тадбиркорлик ва якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланишдан даромад олиш билан боғлиқ харажатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ана шу даромадларни олиш билан боғлиқ харажатлар туркумига моддий харажатлар, асосий ишлаб чиқариш фондларини тўла қайта тиклашга амортизация ажратмалари, ижара ҳақи, интеллектуал мулк объектларига бериладиган ҳуқуқларга эга бўлганлик учун патент божи, ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказганлик йиғимлари ва ҳуқуқлар учун лицензия тўловлари, фуқароларнинг меҳнатидан фойдаланиш тўғрисида тузилган шартномага мувофиқ уларнинг меҳнатига тўланадиган ҳақ харажатлари, давлат ижтимоий суғуртасига ажратмалар, мажбурий мулк суғуртаси бўйича тўловлар, банкларнинг қисқа муддатли кредитлари учун фоиз тўлови (тўлов муддати узайтирилган ва кечиктирилган фоизлардан ташқари), шунингдек асосий ишлаб чиқариш фондларининг ҳамма турдаги ремонти учун қилинадиган харажатлар қўшилади.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрдаги 2020-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 10-сон, 254-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Иқлим шароитлари оғир бўлган жойлардаги иш учун тўловларига солиқ солиш миқдори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим шароити оғир бўлган жойлардаги иш учун СССР ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган коэффициентлар (район коэффициентлари, баланд тоғ, чўл ва сувсиз районлардаги иш учун коэффициентлар) иш ҳақига қўшиб ёзиладиган ва тўланадиган пулдан ҳамда мазкур жойлардаги иш стажи учун қўшимча ҳақдан 12 фоиз ставка бўйича солиқ ундириб олинади.
(10-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 20 ноябрдаги 436-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 1-сон, 50-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Корхона ва ташкилотлар тугатилган пайтда солиқ солинадиган даромадни белгилаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг тугатиладиган корхона ва ташкилотлардан оладиган жами даромадларига, шу жумладан шу корхона ва ташкилотларнинг мол-мулки сотилиши муносабати билан фуқароларга тўланадиган даромадлар миқдорига — шу даромадлар тўланадиган йилдаги бошқа даромадлар (иш ҳақи) бирга қўшилиб, йилларга тақсимламай солиқ солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Фуқароларнинг асосий иш жойидаги иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммасидан солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ календарь йил бошидан эътиборан ҳар ой тугаганидан кейин илгари ушлаб қолинган солиқ суммасини ҳам ҳисобга олган ҳолда солиқ солинадиган даромадлар йиғиндиси суммаларидан ҳисоблаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йил тугаганидан кейин фуқароларнинг календарь йилдаги бутун даромадини (тўлиқ сўмларда) ташкил қиладиган суммаларга асосланган ҳолда солиқ қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йил давомида иш (хизмат, ўқиш) жойи ўзгарган тақдирда солиқ янги (хизмат, ўқиш) жойида аввалги ва янги иш жойида олинган йиллик даромад йиғиндисига асосланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Аввалги иш жойида олинган даромадлар маълумотнома билан тасдиқланади.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 631-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 337-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Асосий иш жойидан бошқа ерда олинган иш ҳақидан ва бошқа тўловлардан солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фуқароларнинг ҳар қандай даромадларига, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятидан оладиган даромадларига асосий иш (хизмат, ўқиш) жойларидан олаётган даромадлари билан бир вақтда Қонуннинг ушбу моддасида назарда тутилган тартибда солиқ солиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу модданинг 1-бандида айтиб ўтилган даромадлардан солиқ мазкур Қонуннинг 12 ва 16-моддаларида белгиланган тартибда, тадбиркорлик фаолиятидан орттириладиган даромадларидан эса солиқ мазкур Қонуннинг 15-моддасида назарда тутилган тартибда ҳисоблаб чиқарилади ва ушлаб қолинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда фуқароларнинг даромадларидан Қонунда белгиланган солиқ солинмайдиган минимумнинг ойлик миқдори суммаси истисно қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар йил давомида солиқ солинадиган йиллик жами даромадга асосан солиқни мустақил равишда ҳисоблаб чиқаришлари ва солиқ солинадиган умумий даромаддан ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси билан даромад тўловчи манба томонидан ушлаб қолинган солиқ суммаси ўртасидаги фарқни йилнинг ҳар чорагида камида бир марта бюджетга тўлашлари мумкин. Календарь йили тугаганидан кейин бу даромадлар тўғрисидаги маълумотлар фуқароларнинг доимий яшаш жойидаги солиқ органига белгиланган тартибда тақдим этиладиган декларацияга киритилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даромадларни тўлаган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда тадбиркор сифатида рўйхатга олинган фуқаролар ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечикмай ўзлари турган жойдаги солиқ органларига ўтган йили ўзлари даромад тўлаган шахсларнинг доимий яшаш жойини кўрсатган ҳолда уларга тўланган даромад суммаси ва улардан ундирилган солиқлар суммаси тўғрисида маълумот тақдим этадилар. Айтиб ўтилган маълумотлар даромадлар олган шахсларнинг доимий яшаш жойидаги солиқ органларига юборилади. Солиқ органлари фуқаролар бир йилда олган даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этганларида ана шу маълумотларни эътиборга оладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан фуқарога муаллифлик ҳақи тўлаш ҳамда фан, адабиёт ва санъат асарларини нашр қилганлик, ижро этганлик ёки улардан ўзга тарзда фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш, интеллектуал мулк объектларининг муаллифларини тақдирлаш, шунингдек йиллик жами даромад бўйича солиқни ҳисоблаб чиқариш вақтида ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар ҳисобга олинади. Агар бу харажатларни ҳужжатлар билан тасдиқлашнинг иложи бўлмаса, у ҳолда бундай харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилаган тартибда ҳисобга олинади.
(13-модда 2-бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрдаги 2020-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 10-сон, 254-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Фан, адабиёт ва санъат асарларини яратиш, нашр этиш, ижро этиш ёки улардан ўзга тарзда фойдаланиш учун шартнома мавжуд бўлган тақдирда шу шартнома ҳисобидан аванс сифатида тўланадиган ҳақ узил-кесил ҳисоб-китоб вақтида қўшиб ҳисобланади ҳамда солиқ солиш мақсадида шартнома амал қилган йил миқдорига тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай шартнома бўлмаган тақдирда, агар асарни яратганлик ёки биринчи марта нашр этганлик учун тўланадиган ҳақ минимал ойлик иш ҳақи миқдорининг 12 баробаридан ошса, бу сумма тўловчининг аризаси бўйича 3 йилга тақсимланади.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 998-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 14-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Фуқаролар томонидан йиллик жами даромадни декларацияда ифода этиш ва йиллик жами даромад бўйича солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Амалда олинган даромадлар ва қилинган сарф-харажатлар тўғрисидаги декларация фуқаролар томонидан ўзларининг доимий яшаш жойларидаги солиқ органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечикмай тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ солиқ тўлаган фуқаро декларация тақдим этишдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Башарти йил давомида ушбу Қонуннинг 15-моддасида айтиб ўтилган даромад манбалари пайдо бўлиб қолгудек бўлса, фуқаролар бундай манбалар пайдо бўлган кундан бир ой ўтганидан кейин беш кунлик муддат ичида декларация топширадилар. Декларацияда биринчи ойдаги фаолият натижасида олган даромадларининг миқдори ва жорий йилнинг охиригача олиниши кутилаётган даромад миқдори кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даромад манбаи жорий йилнинг охирига қадар тўхтаган тақдирда у тўхтаган кундан бошлаб беш кунлик муддат ичида декларация тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Декларация фуқаролар бир йил давомида олган барча даромадларини, бу даромадларнинг манбалари ҳамда ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган солиқ суммаларини кўрсатадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг 12, 13 ва 15-моддаларида назарда тутилган солиқ солинадиган даромадлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар декларацияда алоҳида ифода этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Солиқ солинадиган йиллик жами даромад бўйича солиқни ҳисоблаб чиқариш ушбу Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган ставкалар бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси ва йил давомида ўтказилган солиқ суммалари ўртасидаги фарқ ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июнидан кечикмай, йил давомида қайта ҳисоблаб чиқилган тақдирда эса солиқ органига декларация топширилган кундан эътиборан икки ойлик муддат ичида фуқаролар томонидан тўланиши ёки солиқ органлари томонидан фуқароларга қайтарилиши лозим.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 998-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 14-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Бошқа даромадлардан солиқни ҳисоблаб чиқиш ва уни тўлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қонуннинг ушбу моддасида кўрсатилган тартибда тадбиркорлик, якка тартибдаги ва бошқа фаолиятнинг барча турлари билан шуғулланадиган фуқароларга; чет элда ёки чет элдан даромад оладиган Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилувчи фуқароларга (муаллифлик мукофотлари ҳамда уларнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган тўловлар суммаси бундан мустасно); фуқароларнинг ушбу Қонуннинг 12, 13 ва 14-моддаларида кўрсатилмаган барча бошқа даромадларига солиқ солинади.
(15-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги 294-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1991 й., 8-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ялпи даромад (пул ва натура шаклидаги) ҳамда даромад қилиш билан боғлиқ бўлган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар ўртасидаги тафовут солиқ ундириладиган даромад ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Солиқ тадбиркорлик ва якка тартибдаги меҳнат фаолиятининг ҳамма турларидан олинадиган умумий даромаддан ҳисоблаб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқни солиқ тўловчининг доимий истиқомат жойидаги солиқ идоралари солади, агар фаолият бошқа жойда амалга оширилса, фаолият амалга ошириладиган жойдаги солиқ идоралари томонидан солиқ солинади, лекин даромад ва солиқ миқдори тўғрисида солиқ тўловчининг доимий истиқомат жойдаги солиқ идорасига хабар қилиниши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси белгилаб қўядиган рўйхат бўйича якка тартибдаги фаолиятнинг алоҳида турлари билан шуғулланувчи шахсларнинг даромадларидан даромад солиғи маҳаллий ҳокимият идоралари белгилаб қўядиган қатъий миқдорларда ундирилади.
(15-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январдаги 522-XII-сонли Қонунига мувофиқ хатбошиси билан тўлдирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 168-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қонуннинг ушбу моддасида кўрсатилган ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тўлайдиган даромад солиғи ушбу Қонуннинг 8-моддаси 1-бандидаги ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқилади. Ҳар гал навбатдаги тўлов чоғида солиқ қайта ҳисоб-китоб қилинади, бунда жорий йилда ушбу тўлов макони бўйича тўланган умумий суммага асосланилади.
(15-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги 294-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1991 й., 8-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Солиқ қуйидаги тартибда тўланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) солиқ тўловчи ҳар бир кварталда олдинги йил даромадларига қараб ҳисоблаб чиқилган йиллик солиқ миқдорининг 25 фоизини тўлайди, солиқ тўлашга биринчи бор жалб этилган тўловчилар эса солиқ идоралари уларнинг жорий йилдаги тахминий даромадларидан ҳисоблаб чиқарган миқдорнинг 25 фоизини тўлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йил давомида солиқ тўловчининг даромадлари анча кўпайган ёки камайган тақдирда солиқ тўлаш муддати келмаган давр учун солиқ миқдори қайтадан ҳисоблаб чиқилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) йил тугаганидан сўнг солиқнинг йиллик миқдори ҳақиқатда олинган даромаддан ҳисоблаб чиқарилади ва ана шу миқдори билан йил давомида тўланган сумма ўртасидаги фарқ солиқ тўловчидан келгуси йилнинг 15 мартидан кечиктирмай ундириб олинади ёки қайтариб берилади, даромад манбаи барҳам топган тақдирда эса — 15 кун муддат ичида ҳисоб-китоб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қонуннинг мазкур моддасида кўрсатилган солиқ тўловчиларга қуйидаги асосларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) солиқ тўловчиларнинг йил давомида олган ҳақиқий даромадлари тўғрисидаги келгуси йилнинг 15 январигача тақдим этиладиган декларация асосида солиқ солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йил давомида даромад манбалари пайдо бўлган тақдирда фуқаролар даромад манбаи пайдо бўлган кундан бошлаб бир ой ўтгач 5 кун муддат ичида декларация топширадилар, унда фаолиятининг биринчи ойидаги ҳақиқий даромад миқдори ва йил охиригача фараз этилган даромад миқдори кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даромад манбаи баҳрам топган тақдирда даромад манбаи баҳрам топган кундан бошлаб 5 кун муддат ичида декларация топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) солиқ идораларининг фуқаролар фаолиятини ҳамда солиқ тўловчиларнинг даромадлари тўғрисидаги бошқа мавжуд маълумотларни текширишига оид материаллар асосида солиқ солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Солиқлар 15 мартгача, 15 майгача, 15 августгача ва 15 ноябргача бўлган муддатларда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Оила аъзоларидан ҳар бирининг ҳамда меҳнат хўжалигини биргаликда олиб борувчи ва умумий улушбай мулк асосида ўз мол-мулкига эга бўлган бошқа шахсларнинг даромадлари уларнинг ўзаро келишувига мувофиқ аниқланади, бу ҳақда даромад тўғрисида солиқ идорасига тақдим этиладиган декларацияда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тадбиркорлик ва якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларга ҳақ тўлайдиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўзлари жойлашган ердаги солиқ идораларига фуқароларга тўлаган суммалари ҳақида ҳар ойда ёзма маълумот беришлари шарт. Бу маълумотларни даромадларни тўлаган корхона, муассаса ва ташкилот жойлашган ердаги солиқ идоралари солиқни тўғри ва тўла солиш мақсадида ҳисобга олиш учун даромад олувчиларнинг доимий истиқомат жойидаги солиқ идораларига юборадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўз меҳнатидан фойдаланиш ҳақида тадбиркорлик субъектлари билан шартнома тузган фуқаролардан даромад солиғи ана шу фуқароларга иш ҳақи тўланаётган пайтда ушлаб қолинади. Солиқ мазкур Қонуннинг 8-моддаси 1-бандидаги ставкалар бўйича ушлаб қолинади.
(15-модданинг 10-банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги 294-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1991 й., 8-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ пули ушбу модданинг 7-бандида кўрсатилган навбатдаги тўлов муддати бошланиши биланоқ ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
151-модда. Даромад солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартибига тузатиш киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси даромад солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартибига тузатиш киритиш ҳуқуқига эгадир.
(151-модда Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрдаги 2020-XII-сонли Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 10-сон, 254-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан ҳисобланган солиқ миқдорини бюджетга ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар банк муассасаларидан фуқароларга тегишли ҳақ тўлаш учун маблағ олиш билан бир вақтда ҳисоблаб ёзилган солиқ миқдорини бюджетга ўтказадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулот сотишдан ва хизмат кўрсатишдан тушган пулдан иш ҳақи тўлайдиган ташкилотлар солиқнинг ҳисоблаб ёзилган миқдорини иш ҳақи тўланган куннинг эртасига банк муассасасига топширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фуқароларнинг маошларидан олинадиган солиқни корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар маблағи ҳисобидан тўлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III-БОБ. ФУҚАРОЛАРНИНГ ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИНИ ЮРИТИШДАН ОЛГАН ДАРОМАДЛАРИДАН СОЛИҚ УНДИРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Солиқ тўловчиларнинг тоифалари ва солиқ солиш объекти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон хўжалигини юритаётган фуқаро ёки биргаликда деҳқон хўжалигини юритаётган фуқаролар, яъни қишлоқ жойларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш билан банд хўжалик Қонуннинг ушбу бобида кўрсатилган тартибда ва миқдорда солиқ тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ялпи даромад (пул ва натура шаклидаги) ҳамда даромад олиш билан боғлиқ бўлган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳаражатлар ўртасидаги фарқ солиқ солинадиган даромад ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Моддий харажатлар, асосий ишлаб чиқариш фондларини тўла тиклаш учун кетадиган амортизация ажратмалари, ижара ҳақи, интеллектуал мулк объектларига бериладиган ҳуқуқларга эга бўлганлик учун патент божи, ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказганлик йиғимлари ва ҳуқуқлар учун лицензия тўловлари, ўз меҳнатларидан фойдаланиш тўғрисида шартнома тузган фуқароларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун кетган сарф-харажатлар, давлат ижтимоий суғуртасига ажратмалар, мол-мулкни мажбурий суғурта қилишга тўловлар, банкдан олинган қисқа муддатли кредитлар учун фоизлар тўлови (тўлов муддати ўтиб кетган ва кечиктирилган қарзлар фоизидан ташқари), шунингдек асосий ишлаб чиқариш фондлари ремонтининг барча турларига доир харажатлар даромад олиш билан боғлиқ харажатлар таркибига киради.
(17-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрдаги 2020-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 10-сон, 254-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган фуқаролар мустақил равишда йил давомида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишдан ёки хизмат кўрсатишдан тушум олинган ойдан кейин келадиган ойнинг 10-кунига қадар бюджетга ойлик даромаднинг 10 фоизи миқдорида солиқ тўлаб борадилар. Солиқ деҳқон хўжалиги аъзоларининг топшириғига мувофиқ улардан бири томонидан тушумнинг жами миқдори ҳисобидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир йиллик солиқнинг узил-кесил миқдорини келгуси йилнинг 1 мартига қадар тақдим этиладиган йил давомида олинган ҳақиқий даромад ҳақидаги декларация асосида солиқ идораси белгилайди. Бунда деҳқон хўжалиги ҳар бир аъзосининг солиқ солинадиган йиллик даромади миқдори улар ўртасидаги келишувга мувофиқ аниқланиб, бу ҳақда декларацияда уқтириб ўтилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқнинг камини тўлаш, бинобарин тегишли ҳолларда йил давомида ортиқча тўланган солиқни қайтариб бериш келгуси йилнинг 1 апрелидан кечиктирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Деҳқон хўжалигида ўз меҳнатидан фойдаланиш ҳақида шартнома тузган фуқаролардан даромад солиғи шартнома тузган деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан ана шу фуқароларга иш ҳақини тўлаш чоғида ушлаб қолинади. Солиқ мазкур Қонуннинг 8-моддаси 1-бандидаги ставкалар бўйича ушлаб қолинади. Солиқларни бюджетга ўтказиш ойлик тушумдан аванс солиқ тўлашнинг навбатдаги муддати бошланган пайтда амалга оширилади.
(18-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги 294-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1991 й., 8-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV-БОБ. АЖНАБИЙ ФУҚАРОЛАР ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Солиқ солинадиган даромадни аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг (қуйида «ажнабий жисмоний шахслар» деб юритилади) солиқ солинадиган даромади Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг солиқ солинадиган даромадига бўлгани каби тартибда аниқланади. Ажнабий жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлаш чоғида унга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) СССРда яшаши муносабати билан тўланадиган қўшимча ҳақ миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) болаларни мактабда ўқитиш, овқатлантириш, солиқ тўловчилар оиласи аъзоларининг отпуска вақтидаги кира ҳақлари ва шу каби мақсадлардаги сарф-харажатларини қоплаш учун тўланадиган пул миқдори ҳам киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Солиқ солинадиган даромад таркибига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ажнабий жисмоний шахсни ёлловчининг Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия фондига ўтказиладиган пул миқдори;
(19-модданинг 2-банди «а» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хизмат мақсадлари учун уй-жой биносини ижарага олиш ва автомобиль сақлаб туриш учун харажатларни қоплашга тўланадиган пул миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) хизмат сафари харажатлари миқдори киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Солиқ солиш миқдори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга ажнабий жисмоний шахслар деб қараладиганларнинг даромадларига Ўзбекистон Республикаси қонунларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг худди шундай даромадларига нисбатан кўзда тутилган миқдорларда даромад солиғи солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсий компаниялар эгаларининг даромадларига ушбу Қонун 8-моддасининг 1-бандида кўзда тутилган миқдорларда солиқ солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Солиқ солиш мақсадларида Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга ва Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги манбалардан даромад олувчи деб қараладиган ажнабий жисмоний шахслар ушбу моддада белгилаб қўйилган тартибда даромадлар тўғрисида декларация тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ солиш мақсадларида Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга ва ушбу Қонуннинг II-III-боблари билан тартибга солинадиган даромад олувчи деб қараладиган ажнабий жисмоний шахслар тегишли бобларда белгилаб қўйилган тартибда даромадлар тўғрисида декларация тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Амалда олинган даромад тўғрисидаги декларация ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартига қадар ажнабий жисмоний шахс фаолиятини амалга оширадиган ёки истиқомат қиладиган жойдаги солиқ идорасига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга деб қараладиган ажнабий жисмоний шахс жорий йилдаги кўзда тутилаётган даромадлари ҳақидаги декларацияни Ўзбекистон Республикасига келган кундан бошлаб бир ой давомида тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ажнабий жисмоний шахснинг фаолияти календарь йил давомида тўхтаган ва у Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетган тақдирда амалда олинган даромад тўғрисидаги декларация у жўнаб кетишидан камида бир ой олдин топширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ажнабий жисмоний шахсларнинг даромадларига уларнинг даромадлар тўғрисидаги декларацияси асосида солинадиган даромад солиғи Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчининг фаолияти амалга ошириладиган ёки яшайдиган жойдаги солиқ идораси томонидан ҳисоблаб чиқилади. Солиқ идораси тўловчига юборадиган тўлов хабарномаси солиқ тўлаш учун ҳужжат ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўзда тутилаётган даромадлар тўғрисидаги декларация асосида солиқ тўловчи учун у тўлаши лозим бўлган солиқнинг аванс миқдори унинг солиқ мажбуриятларининг 75 фоизи миқдорида ҳисоблаб чиқилади; солиқ миқдорини қайтадан ҳисоблаб чиқиш ҳақиқий даромадлар тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жорий йил солиғи баравар миқдорда уч бўлиб — 15 майгача, 15 августгача ва 15 ноябргача тўланади. Ҳисобот йили учун қайта ҳисоблаб чиқилган солиққа қўшимча тўлов хабарномаси ёзилган кундан бошлаб бир ой давомида тўланади. Солиқнинг ортиқча тўланган миқдори солиқ тўловчининг хоҳишига кўра унга қайтариб берилади ёки келгуси тўловлар ҳисобига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзаро келишув асосида ажнабий жисмоний шахслардан даромад солиғи ундириш тўхталиши ёки чеклаб қўйилиши мумкин, қачонки тегишли хорижий давлатда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нисбатан шундай тадбир амалга оширилаётган бўлиб, бу ҳол ана шу хорижий давлатнинг солиқ идоралари томонидан тасдиқланган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бандни қўллаш тўғрисидаги кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДОИМИЙ ИСТИҚОМАТ ЖОЙИГА ЭГА БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ МАНБАЛАРДАН ОЛАДИГАН ДАРОМАДЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Солиқ солиш миқдорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан оладиган даромадларидан (ушбу Қонун 7-моддасининг «а» бандида кўрсатилган даромадлардан ташқари) олинадиган солиқ даромадни тўлаш манбаида 20 фоиз ставка бўйича ушлаб қолинади. Солиқнинг мазкур ставкаси ушбу Қонуннинг 6-моддаси ва 21-моддасининг 4-банди қоидаларида бошқа ҳол кўзда тутилмаган бўлса қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун 7-моддасининг «а» бандида кўрсатилган даромадлардан уларда келтирилган ставкалар бўйича солиқ ушлаб қолинади.
(22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги 294-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1991 й., 8-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI-БОБ. УШБУ ҚОНУНГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Қонунга мувофиқ солиқ солинадиган фуқаролар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) солиқ идораларига ушбу Қонунда кўзда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилаб берадиган шаклларда даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги декларация, декларацияда кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини тасдиқловчи бошқа зарур ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этиши, шунингдек солиқ солинадиган даромадларни ва ана шу даромадларни олиш билан боғлиқ сарф-харажатларни ҳисобга олиб бориши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) солиқ имтиёзлари ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатиши, тегишли ҳолларда эса бундай ҳужжатларни тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) солиқ идоралари тақдим этган солиқ миқдорини бюджетга ўз вақтида ва тўла миқдорда тўлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) даромад олиш учун фойдаланилаётган биноларга солиқ идораларининг мансабдор шахсларини киритиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ишчилар ва хизматчилар иш ҳақидан олинадиган солиқлар миқдорини ҳамда тўлов манбаи солиқ солинадиган бошқа даромадларни ўз вақтида ва тўғри ҳисоблаб бериш, ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) солиқ идоралари томонидан солиқ солиниши лозим бўлиб, ўзлари фуқароларга тўлаган даромадлар ҳақидаги маълумотларни солиқ идораларига ўз вақтида тақдим этишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ташқи иқтисодий битимлар тузиш чоғида даромадни тўлайдиган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ажнабий жисмоний шахслар ўрнига солиқ тўлаш харажатларини қоплаш мажбуриятларини ўз зиммасига олиши ҳақидаги солиқ шартлари киритилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Солиқлар ушлаб қолиш ва нотўғри ушлаб қолинган солиқларни қайтариш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақидан ҳамда фуқароларнинг бошқа даромадларидан ўз вақтида ушлаб қолинмаган солиқ миқдори кўпи билан икки йили учун қайтариб берилишига йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даромадларига декларацияга мувофиқ солиқ солинадиган, солиқ тўлашга ўз вақтида жалб этилмаган ёки нотўғри солиқ солинган фуқаролардан солиқни ундириб олиш ёхуд уларга қайтариб бериш солиқни нотўғри ушлаш аниқлангунга қадар ўтган даврнинг кўпи билан икки йили учун амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчининг солиқни тўлашдан бўйин товлаши натижасида ундирилмай қолган солиқ миқдори бутун бўйин товлаш даври учун ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Солиқ солинадиган даромадлари тўғрисидаги декларацияни ўз вақтида тақдим этмаган солиқ тўловчиларга солиқ идоралари олдинги ҳисобот йилида тўланган солиқнинг 150 фоизи миқдорида ёки солиқ идораси эга бўлган даромадлар тўғрисидаги маълумот асосида шартли равишда ҳисоблаб чиқилган миқдорда солиқ тўлаш тўғрисида тўлов хабарномаси юборилади. Мазкур ҳужжатлар тақдим этилгач ва улар текшириб кўрилгандан кейин солиқ миқдори ҳақиқатдан олинган даромадга қараб тўланадиган солиқнинг 10 фоизи ушлаб қолиниб, қайтадан ҳисоб-китоб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланиш тартибини бузишда айбдор бўлган ёки махсус равишда тақиқлаб қўйилган якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар, шунингдек, даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмасликда ёхуд декларацияга нотўғри маълумотларни киритишда, солиқ солиш мақсадлари учун зарур бўлган даромадлар ва харажатларнинг тегишли ҳисоб-китоби бўлмаганлигида айбдор бўлган фуқаролар солиқ идораларининг раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган миқдорларда жарима солиш тарзидаги маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Солиқ солиниши лозим бўлган амалда олинган даромадларни яширганлик (камайтириб кўрсатганлик) учун даромаднинг яширилган (камайтирилган) қисми миқдорида жарима солинади, қонунни такрорий бузган тақдирда эса икки ҳисса миқдорида жарима солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эркин алмаштириладиган валютада олинган даромадларни яшириш даромад миқдорини СССР Давлат банкининг махсус курси билан икки ҳисса миқдорида қайта ҳисоблаб чиқишга сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ана шу пул солиқ идораларининг мансабдор шахслари протокол тузган кундан бошлаб 10 кун муддат ичида бюджетга ўтказилади. Ана шу пулни тўлашдан бош тортилган тақдирда у муддатида тўланмаган солиқларни ва солиқдан ташқари тўловларни ундириб олиш тўғрисидаги Низомда белгилаб қўйилган тартибда ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг даромад солиғи миқдорини тўла ҳажмда ўз вақтида ушлаб қолмаганлик ва бюджетга ўтказмаганликда, фуқароларнинг даромадларини яширишда (камайтириб кўрсатишда), бухгалтерия ҳисоботини олиб бормаганлик ёки бундай ҳисоботни белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб борганлик, солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш билан боғлиқ ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаганлик, умуман тақдим этмаганлик ёки белгиланган шаклда тақдим этмаганликда айбдор бўлган мансабдор шахслари солиқ идораларининг раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган миқдорларда жарима солиш тарзидаги маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳақ тўлаш манбаида ундирилиши лозим бўлган, ўз вақтида ушлаб қолинмаган, тўла ушлаб қолинмаган ёки бюджетга ўтказилмаган солиқ миқдори фуқароларга даромад тўлайдиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан солиқ идоралари томонидан шак-шубҳасиз ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Солиқ тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун муддати ўтган ҳар кун учун тўланмаган миқдорнинг 0,5 фоизи миқдорида пеня ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Солиқ идораларининг ҳаракатлари устидан шикоят қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мансабдор шахсларнинг солиқни ундириб олиш чоғида йўл қўйган ҳаракатлари ва фармойишлари устидан шикоятлар ана шу шахслар бевосита бўйсунадиган идорага ёки қайси идоранинг фармойиши билан солиқ ундирилаётган бўлса, ўша идорага топширилади. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар устидан тушган шикоятлар шикоят тушган пайтдан бошлаб 15 кундан кечиктирмай кўриб чиқилади ва улар бўйича қарор қабул қилинади, фуқаролар устидан тушган шикоятлар эса фуқароларнинг хатлари, аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш учун белгилаб қўйилган муддатда кўриб чиқилади ва улар бўйича қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикоятларга доир қарорлар устидан бир ой муддат ичида юқори турувчи солиқ идорасига ёки халқ судига шикоят қилиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикоят топшириш солиқ ундиришни тўхтата олмайди. Шикоятни кўриб чиқаётган идора шикоят ҳал қилингунга қадар тегишли солиқ миқдорини ундиришни тўхтатиб туришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ идоралари мансабдор шахсларнинг маъмурий жазо белгилашлари билан боғлиқ ҳаракатлари устидан шикоят қилиш Ўзбекистон Республикасининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонунларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Ушбу Қонунни қўллашга доир кўрсатмалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунни қўллашга доир кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1991 йил 15 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
227-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 4-сон, 88-модда; 8-сон, 191-модда; 1992 й., 1-сон, 50-модда; 4-сон, 168-модда; 9-сон, 337-модда; 1993 й., 1-сон, 20-модда; 1994 й., 1-сон, 14-модда; 10-сон, 254-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда; 12-сон, 269-модда; 1996 й., 9-сон, 144-модда; 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)