Ҳужжат кучини йўқотган 23.03.2016 03.09.2008 йилдаги 199-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.09.2008 йилдаги 199-сон
Kuchga kirish sanasi
03.09.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 23.03.2016
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ ДЕПАРТАМЕНТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 мартдаги 81-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи аппаратининг ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2008 йил 8 августдаги 174-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Машинасозликни, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 22 мартдаги 56-сон қарори 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбоши ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2008 йил 9 апрелдаги ПҚ-834-сон қарори)» 2008 йил 20 майдаги 100-сон қарорига илова 9-бандининг 2 ва 3-кичик бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 19-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси С.Х.Бекенов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 3 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
199-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 сентябрдаги 199-сон қарорига
1-ИЛОВА

Машинасозликни, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Машинасозликни, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 августдаги 174-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратини машинасозликни, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш; сафарбарлик ва давлат захиралари; стандартлаштириш ва метрология масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.

4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига бўйсунади ва айни бир пайтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.

5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

II. Департаментнинг вазифалари ва функциялари

6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) машинасозликни ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
машинасозлик корхоналарини ривожлантиришнинг тармоқни модернизация қилиш ва техник жиҳатдан жиҳозлашга, бутун дунёга машҳур савдо маркаларига эга бўлган халқаро трансмиллий компанияларни жалб этган ҳолда маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий, рақобатбардошли ишлаб чиқаришлар ташкил этишга қаратилган стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш потенциалидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари ташкил этиш мақсадида автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва бошқа аралаш тармоқлар корхоналарини тармоқлараро кооперациялаш самарадорлигини оширишга, шунингдек кўрсатиб ўтилган тармоқларда ишлаб чиқариш жараёнларини диверсификациялашга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
машинасозлик корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, хом ашё ва материаллар импортини мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
потенциал инвесторларни автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларига жалб этиш бўйича эксперт баҳолашларни чуқур ўрганиш ва ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий инвестициялар ва кредитларни автомобилсозликка, қишлоқ хўжалиги машинасозлигига жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил қилинишини ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш, уларнинг бажарилиши мониторингини юритиш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
машинасозликда ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, ички ва ташқи бозорларда маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг рақобатбардошли янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ишларини мувофиқлаштириш, уларни жаҳон бозорларига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электротехника ва авиация саноатини ривожлантиришнинг тармоқни модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга, бутун дунёда машҳур бўлган товар маркаларига эга бўлган халқаро трансмиллий компанияларни жалб этган ҳолда маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий, рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни ташкил этишга қаратилган стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш потенциалидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари ташкил этиш мақсадида электротехника, авиация саноати ва бошқа аралаш тармоқлар корхоналарини тармоқлараро кооперациялаш самарадорлигини оширишга, шунингдек кўрсатиб ўтилган тармоқларда ишлаб чиқариш жараёнларини диверсификациялашга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электротехника, авиация саноати корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, хом ашё ва материаллар импортини мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
потенциал инвесторларни электротехника, авиация саноати корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларига жалб этиш бўйича эксперт баҳолашларни чуқур ўрганиш ва ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий инвестициялар ва кредитларни электротехника, авиация саноатига жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил қилинишини ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш, уларнинг бажарилиши мониторингини юритиш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимизда рақобатбардошли авиация техникаси ишлаб чиқаришини ривожлантиришга кўмаклашиш, замонавий самолётлар ишлаб чиқаришнинг узоқ муддатли истиқболларини таъминлаш, авиасозликда экспорт потенциалини кўпайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) сафарбарлик ва давлат захиралари соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, иқтисодиёт тармоқларининг сафарбарлик ва давлат захираларини жалб этиш масалаларига тайёрлиги ҳолатини тизимли ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат стратегик ва сафарбарлик захираларининг қарзга олинган товарлар ва маҳсулотларининг сифати ва миқдори бўйича сақланишини ва ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш ишлари ҳолатининг мониторингини ва таҳлилини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сафарбарлик ва давлат захиралари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантиришни, шу жумладан уларни жамлашни, сақлаш ва янгилаб боришни, шунингдек сафарбарлик ва давлат захираларидан белгиланган тартибда тезкорлик билан фойдаланишга доимий тайёрликни таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) стандартлаштириш ва метрология соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, халқаро стандартларни, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўлланиш асосида маҳсулотларнинг сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш соҳасидаги ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тизимларининг фаолият кўрсатишини ва ривожлантирилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш, халқаро стандартларни, шу жумладан сифатни бошқариш бўйича халқаро стандартларни қўлланиш асосида маҳсулотлар сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича таклифларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ҳамда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалда бажарилишини таъминлаш бўйича ишларнинг мониторингини олиб бориш ва уларни мувофиқлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ҳудудларда ишларнинг аҳволини ўрганади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун тегишли материалларни тайёрлайди;

тегишли тармоқларни ривожлантириш, шунингдек тегишли тармоқларда ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва янада такомиллаштириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш мониторингини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси топшириқларининг ижросини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгиланишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқарувининг манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

ўзи юритадиган масалалар бўйича ҳукуматлараро битимларни тайёрлашда қатнашади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилишни амалга оширади;
(7-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 155-модда)

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

III. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса —давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушадиган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.

9. Департамент:

ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун;

Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.

IV. Департаментнинг тузилмаси

10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, машинасозлик шуъбаси мудири, бош ва етакчи мутахассислари; электротехника ва авиация саноати шуъбаси мудири, бош ва етакчи мутахассислари; сафарбарлик ва давлат захиралари масалалари бўйича бош ва етакчи мутахассис, стандартлаштириш ва метрология масалалари бўйича бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек инспектор киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

11. Департамент ишларига мудир раҳбарлик қилади.

12. Департамент мудири, шуъба мудирлари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Департамент фаолиятини ташкил этиш

13. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, мудир ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг иш режалари, мудирнинг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Департамент мудири томонидан тасдиқланади.

14. Департамент мудири:

Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, шуъба мудирлари ва мутахассислар ишини ташкил қилади, Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат тамойилларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил этади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига розилик беради. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши тизимли назорат қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тармоқлар, соҳалар ва республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тизимли мониторинг қилиниши ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;

Департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штат жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этиладиган номзодлар, мутахассисларнинг касб даражаси ва ишчанлик малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларни жазолаш чора-тадбирлари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси билан келишган ҳолда комплекс раҳбарининг кўриб чиқиши учун киритади;

шуъба мудирлари ва мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлашни, шунингдек ярим йилликка комплекс иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун комплекс раҳбарига киритади, Департаментнинг таркибий бўлинмалари ва мутахассислари иш режасини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига тушган, республика Ҳукуматининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;

Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси томонидан ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Департамент кадрлар захираси шакллантирилиши ва янгиланишини, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли иш олиб бориш ташкил этилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан белгиланадиган Департаментнинг шуъба мудирларидан бири бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Шуъба мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шуъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ҳамда шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутахассислар томонидан маълумотнома, таҳлилий ва статистик материаллар ва бошқа материаллар, шунингдек шўъбага биркитилган масалалар, республиканинг тегишли вазирликлари, идоралари, хўжалик бирлашмалари ва ҳудудлари бўйича қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини;

қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари томонидан имзоланишини мувофиқлаштиради, доимий асосда эришилган натижалар мониторинги олиб борилишини таъминлайди;

тегишли давр учун мутахассислар, Департамент ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган иш режаларидаги масалаларни ўрганишни мувофиқлаштиришни ва чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди, танқидий таҳлил қилиш асосида Департамент мудири ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари кўриб чиқиши учун тегишли таклифлар киритади;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари, шунингдек республика ҳудудлари бўйича маълумотларнинг тизимлаштирилган базаси яратилиши ва юритилишини назорат қилади;

маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига, Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;

шуъба юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент мудирининг топшириғига кўра чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ҳамда ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

Шуъба мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Департамент мудири белгилайдиган шўъба бош мутахассисларидан бири бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Департаментнинг бош мутахассиси:

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатлар бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш учун шахсан жавоб беради;

давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама ўрганиб чиқади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт таклифлари тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ уларнинг зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шўъба мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши устидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг тизимлаштирилган базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг марказий аппаратлари таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишининг ҳолати ва натижадорлигини доимий асосда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Департаментнинг етакчи мутахассиси:

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига ва бош мутахассисга, шўъба мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Ижро этувчи аппарат Бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши устидан тизимли назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг тизимлаштирилган базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг марказий аппаратлари таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишининг ҳолати ва натижадорлигини доимий асосда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шуъба мудири билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг ишлаб чиқилаётган лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 сентябрдаги 199-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 августдаги 174-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратини минерал хом ашё ва углеводородларни қидириш ва қазиб олиш; металлургия ва қимматбаҳо металлар; ёқилғи-энергетика комплексини; кимё ва нефть-кимё саноатини ривожлантириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига бўйсунади ва айни бир пайтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Департаментнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) минерал хом ашё ва углеводородларни қидириш ва қазиб олиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология-разведка ишларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда ер ости бойликларидан самарали фойдаланиш ва минерал хом ашё қазиб олиш талабларини ҳисобга олган ҳолда энг аввало углеводород хом ашё, асл, рангли, нодир металлар ва уран, шунингдек қурилиш материаллари, чучук ва минерал ер ости сувларини қидириш ва разведка қилиш самарадорлигини таъминлайдиган фойдали қазилмалар геологик захираларини прогнозлаштиришнинг замонавий технологиялари ва илғор методларини жорий этиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нефть, табиий газ ва кимёвий хом ашёни айниқса Устюрт минтақасида ва бошқа истиқболли майдонларда, шунингдек минерал ресурсларни геология-разведка ишлари ва қазиб олишнинг комплекс дастурлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш, ушбу дастурлар амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология-разведка, минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида мақсадли дастурларни, маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан қарорлар қабул қилиш учун экспертиза ўтказиш ва тавсиялар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер ости бойликларини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, минерал-хом ашё базани тиклаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология, минерал хом ашё ва углеводородларни қазиб олиш соҳасида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада геология-разведка ва қазиб олиш ишларини жадал олиб бориш масалалари бўйича ишларнинг ҳолати мониторинги олиб борилиши ва таҳлил қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона техника сиёсатини ўтказиш, геология ва нефть-газ тармоғининг геология-разведка, бурғулаш ва қазиб олиш корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минерал хом ашё ва углеводородларни қидириш ва қазиб олиш соҳасига хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) металлургия ва қимматбаҳо металлар соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
металлургия саноати корхоналарини барқарор ва мувозанатли ривожлантириш, хом ашёни чуқур қайта ишлаш йўли билан рақобатбардошли ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини кўпайтириш мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар билан биргаликда металлургия саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг энг муҳим балансларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона техника сиёсатини олиб бориш, металлургия ишлаб чиқаришлари корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кон-металлургия саноати корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилишини ташкил этиш, тармоқ корхоналари учун сотиб олинадиган асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, хом ашё ва материаллар импортини мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг кон-металлургия саноати корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларига потенциал инвесторларни жалб этишни чуқур ўрганиш ва эксперт баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кон-металлургия саноатига хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рангли ва қора металлургия корхоналарининг маҳсулотлари ички ва жаҳон бозорларига кириб бориши маркетинг тадқиқотлари ва таҳлилини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
углеводород хом ашёни чуқур қайта ишлаш йўли билан ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарини барқарор ва мувозанатли ривожлантириш, рақобатбардошли ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар билан биргаликда углеводород хом ашё ва ёқилғи-энергетика ресурсларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг энг муҳим балансларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона техника сиёсати олиб бориш, ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарини, ҳосил қилинадиган қувватлар ва электр тармоқларини модернизация қилиш, техника ва технология билан қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва улар юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нефть-газ тармоғи корхоналарида бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилишини ташкил этиш, кўрсатиб ўтилган тармоқ корхоналари учун сотиб олинадиган асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, хом ашё ва материаллар импортини мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополиядан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш, республиканинг ёқилғи-энергетика комплексида рақобат учун шарт—шароитлар яратиш учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика комплексига хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нефть маҳсулотлари ўрнини босиш учун автогазтўлдириш компрессор ва автогазқуйиш станциялари шохобчаларини ривожлантириш ҳамда автотранспорт воситаларини суюлтирилган ва сиқилган газ билан ишлашга босқичма-босқич ўтказиш дастурлари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўмир конларини қазишнинг самарали тизимлари ва методларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) кимё ва нефть-кимё саноати соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кимё ва нефть-кимё саноати корхоналарини барқарор ва мувозанатли ривожлантириш, углеводород ва кимё хом ашёсини чуқур қайта ишлаш йўли билан рақобатбардошли ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар билан биргаликда минерал ўғитлар ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларини, нефть-кимё маҳсулотларининг бошқа турларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш балансларини ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона техника сиёсати олиб бориш, кимё ва нефть-кимё ишлаб чиқаришларини модернизация қилиш, техника ва технология билан қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва улар юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кимё ва нефть-кимё саноатига хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқларининг кимё ва нефть-кимё маҳсулотларига бўлган жорий ҳамда истиқболдаги эҳтиёжини тадқиқ қилиш ва белгилаш ишларини мувофиқлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ҳудудларда ишларнинг аҳволини ўрганади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун тегишли материалларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тармоқларни ривожлантириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини, шунингдек тегишли тармоқларда ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва янада такомиллаштириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш мониторингини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси топшириқларининг ижросини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгиланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқаруви манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи юритадиган масалалар бўйича ҳукуматлараро битимларни тайёрлашда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилишни амалга оширади;
(7-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 155-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса —давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Департамент:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Департаментнинг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, минерал хом ашё ва углеводородларни қидириш ва қазиб олиш шўъбаси мудири, бош ва етакчи мутахассислари; металлургия ва қимматбаҳо металлар шўъбаси мудири, бош ва етакчи мутахассислари; ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш шўъбаси мудири, бош ва етакчи мутахассислари; кимё ва нефть-кимё саноати шўъбаси мудири, бош ва етакчи мутахассислари, шунингдек инспектор киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Департамент ишларига мудир раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Департамент мудири, шўъба мудирлари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Департамент фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг иш режалари, мудирнинг шахсий иш режалари Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазирнинг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Департамент мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, шўъба мудирлари ва мутахассислар ишини ташкил қилади, Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат тамойилларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил этади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига розилик беради. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши тизимли назорат қилинишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тармоқлар, соҳалар ва республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тизимли мониторинг қилиниши ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штат жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этиладиган номзодлар, мутахассисларнинг касб даражаси ва ишчанлик малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларни жазолаш чора-тадбирлари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси билан келишган ҳолда комплекс раҳбарининг кўриб чиқиши учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шўъба мудирлари ва мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлашни, шунингдек ярим йилликка комплекс иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун комплекс раҳбарига киритади, Департаментнинг таркибий бўлинмалари ва мутахассислари иш режасини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига тушган, республика Ҳукуматининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси томонидан ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент кадрлар захираси шакллантирилиши ва янгиланишини, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли иш олиб бориш ташкил этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан белгиланадиган Департаментнинг шўъба мудирларидан бири бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Шўъба мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шўъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ҳамда шўъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутахассислар томонидан маълумотнома, таҳлилий ва статистик материаллар ва бошқа материаллар, шунингдек шўъбага биркитилган масалалар, республиканинг тегишли вазирликлари, идоралари, хўжалик бирлашмалари ва ҳудудлари бўйича қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари томонидан имзоланишини мувофиқлаштиради, доимий асосда эришилган натижалар мониторинги олиб борилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давр учун мутахассислар, Департамент ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган иш режаларидаги масалаларни ўрганишни мувофиқлаштиришни ва чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди, танқидий таҳлил қилиш асосида Департамент мудири ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари кўриб чиқиши учун тегишли таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари, шунингдек республика ҳудудлари бўйича маълумотларнинг тизимлаштирилган базаси яратилиши ва юритилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига, Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шўъба юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент мудирининг топшириғига кўра чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ҳамда ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шўъба мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Департамент мудири белгилайдиган шўъба бош мутахассисларидан бири бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Департаментнинг бош мутахассиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатлар бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама ўрганиб чиқади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт таклифлари тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ уларнинг зарур тарзда келишилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шўъба мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши устидан тизимли назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг тизимлаштирилган базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг марказий аппаратлари таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишининг ҳолати ва натижадорлигини доимий асосда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Департаментнинг етакчи мутахассиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатлар бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама ўрганиб чиқади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт таклифлари тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ уларнинг зарур тарзда келишилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шўъба мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Ижро этувчи аппарат Бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши устидан тизимли назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг тизимлаштирилган базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг марказий аппаратлари таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишининг ҳолати ва натижадорлигини доимий асосда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шўъба мудири билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг ишлаб чиқилаётган лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 35-36-сон, 348-модда; 2015 й., 13-сон, 155-модда)