Ҳужжат кучини йўқотган 23.11.2012 18.06.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1828
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 18.06.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1828
Kuchga kirish sanasi
28.06.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 23.11.2012
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ ДАРОМАДЛАРИ ВА ХАРАЖАТЛАРИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 18 июнда 1828-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2012 йил 5 октябрдаги 75-сонли «Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг «Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғини, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1828-2, 13.11.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Илова қилинаётган Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги низом (янги таҳрирда) тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 21 декабрда 100-сон буйруқ билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги низом (1999 йил 23 декабрь, рўйхат рақами 859) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р.С. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2008 йил 6 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48-сон

Молия вазирининг
2008 йил 6 майдаги
48-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

(янги таҳрири)

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 414-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами., 1999 й., 9-сон, 51-модда) асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ташкилотлар ва муассасаларнинг (бундан кейинги ўринларда бюджет ташкилоти деб юритилади) даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом билан бюджет ташкилотларининг қуйидаги даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши тартибга солинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа махсус маблағлар бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Юридик шахс мақомини олган бюджет ташкилотлари банкларда (Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида) белгиланган тартибда қуйидаги ҳисобварақларни (шахсий ҳисобварақларни) очадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) банкларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи (Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари орқали хизмат кўрсатилмаётган бюджет ташкилотлари учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳисобварақлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритиш Қоидаларида (2007 йил 5 декабрь, рўйхат рақами 1746 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49 сон, 495-модда) кўрсатилган Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида Давлат бюджетининг харажатлар таснифи бўлимлари, боблари ва параграфлари бўйича шахсий ҳисобварақлар (республика ва ҳудудий ғазна ҳисобварақлари орқали хизмат кўрсатилаётган бюджет ташкилотлари учун).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидаги йил охирига ишлатилмай қолган қолдиқ маблағлари кейинги йилга ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бюджет ташкилотининг негизида янги бюджет ташкилоти ташкил қилинса, у ҳолда бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги қолдиқ маблағлар янги ташкил этилган бюджет ташкилотининг тегишли ҳисобварақларига ўтказилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тугатилган бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги қолдиқ маблағлар белгиланган тартибда тегишли бюджет даромадларига ўтказилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II-боб. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағларининг шаклланиши ва сарфланишининг бухгалтерия ҳисоби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 1. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағларининг шаклланиш манбалари ва сарфланиш йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари бўйича — режага мувофиқ бюджетдан маблағ билан таъминлаш ҳисобига тушган ва ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида бюджет ташкилотлари ҳисоб рақамларидаги тежаб қолинган маблағлар (капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлаш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғазна ижросига ўтган бюджет ташкилотлари бўйича — ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида бюджет ташкилотларининг Молия вазирлиги ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган ҳисобварақларидаги тежаб қолинган маблағлар (капитал қўйилмалар бўйича харажатларни тўлаш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотлари фаолияти турига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилоти балансида бўлган давлат мулкини ижарага беришдан қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган маблағларнинг бир қисми;
(6-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 24 сентябрдаги 93-сонли буйруғи таҳририда(рўйхат рақами 1828-1 08.10.2009 й.) — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 41-сон, 445-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига берилаётган ҳомийлик ёрдами (беғараз ёрдам) ҳисобига шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари фақат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи даражада тўланадиган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни ва мавжуд кредиторлик қарзларни тўлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ривожлантириш ва бюджет ташкилотларининг ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасининг жорий молиявий йил охирига мавжуд қолдиқ маблағлари ўз мақсадли йўналишини йўқотмайди ва келгуси йилда бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий ривожлантириш ва бюджет ташкилотларининг ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига қайта тақсимланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги пул маблағларининг ҳаракати бўйича операцияларнинг аналитик ҳисоби 381-сонли шаклдаги жамғарма қайдномасида (3-мемориал ордерда) ва (ёки) 292-шакл «Жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточка)»да юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 2. Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига тежалган бюджет маблағлари ўтказилишининг бухгалтерия ҳисоби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бюджет ташкилотлари ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида тежалган бюджет маблағларини Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига белгиланган тартибда ўтказадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қуйидаги маблағлар тежаб қолинган деб ҳисобланмайди ва Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот чораги охирги ойининг иккинчи ярми учун иш ҳақини тўлашга молиялаштирилган маблағлар, депонентлаштирилган иш ҳақи ва стипендиялар, маблағ билан тўлиқ таъминланмаганлик (тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлик) ёки бюджет маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағида маблағларнинг етишмаслиги сабабли олиб бўлинмаган нафақалар натижасида бўшаб қолган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори билан тасдиқланган «Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартиби»нинг 4-банди билан ўрнатилган ҳисобланган, лекин иккинчи гуруҳ «Иш берувчининг ажратмалари» харажатлари бўйича ўтказилмаган харажатлар натижасида бўшаб қолган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотининг тармоқлари, штатлари ва контингентига оид режаларнинг бажарилмаганлиги ёки белгиланган муддатларга нисбатан кечроқ бажарилиши, янги муассасаларнинг очилишини ёки мавжудларининг кенгайтирилишини кечроқ амалга оширилиши натижасида бўшаб қолган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотининг функциясини тўхтатилиши (вақтинчалик тўхтатилиши) натижасида бўшаб қолган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилоти учун тасдиқланган нормативдан ортиқча штат бирликларининг белгиланиши натижасида бўшаб қолган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимиятларининг қабул қилинган айрим қарорларига мувофиқ бўшаб қолган маблағлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ғазначилик хизматига ўтказилмаган бюджет ташкилотлари бўйича — режага мувофиқ бюджетдан маблағ билан таъминлаш ҳисобига тушган ва ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида бюджет ташкилотлари ҳисоб рақамларидаги тежаб қолинган маблағлар қолдиғини ўтказишда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114 «Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи» субҳисобварақ дебети;

090 «Республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи» субҳисобварақ кредити ёки 100 «Маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи» субҳисобварақ кредити.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ғазначилик хизматига ўтказилган бюджет ташкилотлари бўйича — ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида бюджет ташкилотларининг Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларидаги тежаб қолинган маблағлар қолдиғини ўтказишда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114 «Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи» субҳисобварақ дебети;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
237 «Ғазначилик орқали ташкилотни сақлаш ва бошқа тадбирларга амалга оширилган тўловлар» субҳисобварақ кредити.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 3. Товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромадларнинг бухгалтерия ҳисоби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бюджет ташкилотлари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарилиши ва сотилиши «Бюджет ташкилотлари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарилиши ва сотилиши тартиби»га (2000 йил 25 январь, рўйхат рақами 880 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси 2000 й., 2-сон) мувофиқ тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (бажарилаётган ишлар, кўрсатилаётган хизматлар) таннархига киритиладиган харажатлар қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ бевосита ва билвосита моддий харажатлар амалга оширилганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
08 «Ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун харажатлар» ҳисобварағининг тегишли субҳисобварақлари дебети бўйича;

04 «Асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари, илмий-тадқиқот ишлари учун материаллар ҳамда ишлаб чиқарилган буюмлар ва маҳсулотлар» ҳисобварақ кредити бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
06 «Материаллар ва озиқ-овқат маҳсулотлари» ва бошқа ҳисобварақларнинг тегишли субҳисобварақлари кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) келгуси ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш мумкин бўлган чиқиндиларнинг қийматига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
04 «Асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари, илмий-тадқиқот ишлари учун материаллар ҳамда ишлаб чиқарилган буюмлар ва маҳсулотлар» ҳисобварақ дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
06 «Материаллар ва озиқ-овқат маҳсулотлари» ва бошқа тегишли ҳисобварақларнинг субҳисобварағи дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
08 «Ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун харажатлар» ҳисобварақнинг тегишли субҳисобварағи кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) меҳнат ҳақи бўйича бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш харажатлари амалга оширилганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
08 «Ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун харажатлар» ҳисобварағининг тегишли субҳисобварақлари дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
180 «Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоблашувлар» субҳисобварағи ва бошқа тегишли субҳисобварақлар кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) иш ҳақидан олинган ҳисобланган ажратмалар суммаларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
08 «Ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун харажатлар» ҳисобварағининг тегишли субҳисобварақлари дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
175 «Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар» субҳисобварағининг кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) бошқа бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш харажатлари (ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган коммунал хизматлар харажатлари, алоқа хизмати харажатлари ва бошқа харажатлар) суммаларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
08 «Ишлаб чиқаришга ва бошқа мақсадларга қилинадиган харажатлар» ҳисобварағининг тегишли субҳисобварақлари дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
178 «Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» субҳисобварағи ва бошқа тегишли субҳисобварақлар кредити бўйича.

15. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар)нинг таннархига киритилмаган, лекин фойдани ҳисоблашда ҳисобга олинадиган харажатлар (давр харажатлари) суммасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
410 «Фойда ва зарарлар» субҳисобварағи дебети бўйича;

160 «Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар» субҳисобварағи кредити (сотиш жараёни билан боғлиқ бўлган хизмат сафари харажатлари суммасига) бўйича ёки;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
064 «Ёнилғи, ёқилғи-мойлаш материаллари» субҳисобварағи (сотиш жараёни билан боғлиқ бўлган ёқилғи-мойлаш материаллари харажатлари суммасига) ва маҳсулот сотиш ҳамда ишлаб чиқаришни бошқариш харажатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тегишли субҳисобварақлар кредити.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Бюджет ташкилоти билан харидор (буюртмачи) ўртасида тузилган шартномага мувофиқ олдиндан келиб тушган аванс суммасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114 «Бюджет ташкилотларини (тиббиёт муассасаларини) ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи» субҳисобварағи дебети бўйича;

155 «Аванс тўловлари бўйича харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар» субҳисобварағи кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ишлаб чиқарилган маҳсулот унинг ҳақиқий таннархи бўйича кирим қилинганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
045 «Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналари буюмлари» субҳисобварағи дебети ёки
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
046 «Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжалигининг маҳсулотлари» субҳисобварағи дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
08 «Ишлаб чиқаришга ва бошқа мақсадларга қилинадиган харажатлар» ҳисобварағининг тегишли субҳисобварақлари кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) шартномада кўрсатилган сотиш қиймати бўйича юклаб жўнатилганда (топширилганда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
157 «Харидорлар ва буюртмачилар билан етказиб берилган маҳсулотлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) бўйича ҳисоб-китоблар» субҳисобварағи дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28 «Маҳсулотлар (иш, хизматлар) реализацияси» ҳисобварағининг тегишли субҳисобварақлари кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Товарларни етказиб бериш (иш бажариш ва хизмат кўрсатиш)да илгари олинган аванс суммасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
155 «Аванс тўловларига доир харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар» субҳисобварағи дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
157 «Харидорлар ва буюртмачилар билан етказиб берилган маҳсулотлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) бўйича ҳисоб-китоблар» субҳисобварағи кредити бўйича.

20. Ҳақиқий таннарх бўйича маҳсулотлар юклаб жўнатилганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
280 «Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналари буюмларини реализацияси» субҳисобварағи дебети бўйича ёки
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
281 «Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализацияси» субҳисобварағи дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
045 «Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналари буюмлари» субҳисобварағи кредити ёки
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
046 «Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжалигининг маҳсулотлари» субҳисобварақлари кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Иш бажарилганда ва хизматлар кўрсатилганда уларнинг ҳақиқий таннархи бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
282 «Шартнома бўйича илмий-тадқиқот ишларини ва бошқа бажарилган ишлар ҳамда кўрсатилган хизматларни реализация қилиш» субҳисобварағи дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
082 «Шартнома асосида бажариладиган илмий-тадқиқот ишларига ҳамда бошқа бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларга доир харажатлар» субҳисобварағи кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Харидор (буюртмачи) ва бюджет ташкилоти ўртасида тузилган шартномага мувофиқ қолган қолдиқ сумма келиб тушганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114 «Бюджет ташкилотларини (тиббиёт муассасаларини) ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи» субҳисобварағи дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
157 «Харидорлар ва буюртмачилар билан етказиб берилган маҳсулотлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) бўйича ҳисоб-китоблар» субҳисобварағи кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Келишилган қиймат ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизматлар)нинг таннархидан юқори бўлиб, ижобий молиявий натижа (фойда) юзага келганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28 «Маҳсулотлар (иш, хизматлар) реализацияси» ҳисобварағининг тегишли субҳисобварақлари дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
410 «Фойда ва зарарлар» субҳисобварағи кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Келишилган қиймат ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизматлар)нинг таннархидан паст бўлиб, салбий молиявий натижа (зарар) юзага келганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
410 «Фойда ва зарарлар» субҳисобварақлари дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28 «Маҳсулотлар (иш, хизматлар) реализацияси» ҳисобварақнинг тегишли субҳисобварақлари кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Харидорлар (буюртмачилар)дан келиб тушган маблағлар доирасида (ушбу маҳсулот бўйича юзага келган дебиторлик қарзни ҳисобга олган ҳолда) ҳисобот йили мобайнида аниқланган молиявий натижа (фойда) 400 «Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар» субҳисобварағига олинади ва бу ҳисобда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
410 «Фойда ва зарарлар» субҳисобварағи дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
400 «Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар» субҳисобварақлари кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ҳисобот йилининг охирида аниқланган молиявий натижа (зарар) ҳисобига 400 «Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар» субҳисобварағидаги даромадлар суммаси камайтирилади ва бу ҳисобда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
400 «Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар» субҳисобварақлари дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
410 «Фойда ва зарарлар» субҳисобварақлари кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ушбу 400 «Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар» субҳисобварағи кредити (дебети) ҳисобига ёзилган суммалар бюджет ташкилотининг яратилган қўшимча даромад (илгари яратилган қўшимча даромадларни камайиши) суммасини билдиради ва бюджет ташкилоти томонидан топшириладиган чораклик Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботида (кейинги ўринларда — 2-РЖ ҳисоботи деб юритилади) даромад (ёки даромадни камайиши) сифатида акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Маҳсулот ишлаб чиқариш (ишлар бажариш ва хизматлар бажариш) бўйича операцияларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизматлар) тури бўйича алоҳида ҳолда юритилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 4. Вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини ижарага беришдан ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан берилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам ҳисобидан келиб тушган тушумларнинг бухгалтерия ҳисоби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкларини бошқа ташкилотларга ижарага бериш қонунчиликка мувофиқ тартибга солинади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 24 сентябрдаги 93-сонли буйруғи таҳририда (рўйхат рақами 1828-1 08.10.2009 й.) — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 41-сон, 445-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ўзаро тузилган ижара шартномасида белгиланган сумманинг (бюджет ташкилотининг улушига) ҳар ойга (чоракка) тўғри келадиган суммаси миқдорига (ҳар ойда ёки чоракда):
(30-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 24 сентябрдаги 93-сонли буйруғи таҳририда (рўйхат рақами 1828-1 08.10.2009 й.) — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 41-сон, 445-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
178 «Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» субҳисобварақлар дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
401 «Ҳисобланган, лекин ҳисоб рақамга тушмаган даромадлар» субҳисобварақлар кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ижара тўлови келиб тушганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114 «Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи» субҳисобварақ дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
178 «Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» субҳисобварақ кредити бўйича.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 24 сентябрдаги 93-сонли буйруғи таҳририда (рўйхат рақами 1828-1 08.10.2009 й.) — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 41-сон, 445-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Бир вақтнинг ўзида тушган ижара тўлови суммасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
401 «Ҳисобланган, лекин ҳисоб рақамга тушмаган даромадлар» субҳисобварақ дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
400 «Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар» субҳисобварақ кредити бўйича.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 24 сентябрдаги 93-сонли буйруғи таҳририда (рўйхат рақами 1828-1 08.10.2009 й.) — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 41-сон, 445-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Бунда, 400 «Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар» субҳисобварақ кредити ҳисобига ёзилган суммалар бюджет ташкилотининг вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкларини бошқа ташкилотларга ижарага бериш ҳисобига яратган қўшимча даромади суммасини билдиради ва бюджет ташкилоти томонидан топшириладиган чораклик 2-РЖ ҳисоботида тушум сифатида акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Бюджет ташкилотига юридик ва жисмоний шахслар томонидан (нақд пулсиз ҳисоб-китоблар йўли билан) берилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам шунингдек, олинган инсонпарварлик ёрдами, техник кўмаклашиш воситалари ҳамда грант кўринишидаги маблағлар ҳисоби қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:
(34-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 24 сентябрдаги 93-сонли буйруғи таҳририда (рўйхат рақами 1828-1 08.10.2009 й.) — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 41-сон, 445-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114 «Бюджет ташкилотларини (тиббиёт муассасаларини) ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи» субҳисобварақ бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
400 «Бюджетдан ташқари даромадлар (тушумлар)» субҳисобварақ кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Мазкур маблағлар бюджет ташкилоти томонидан топшириладиган чораклик 2-РЖ ҳисоботида тушум сифатида акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 5. Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағларини сарфланишининг бухгалтерия ҳисоби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги мавжуд маблағлар биринчи навбатда биринчи даражада тўланадиган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган мавжуд кредиторлик қарзлар тўлови харажатларига сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш бўйича операциялар қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Жамғарма маблағлари ҳисобига вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ҳисобланганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
215 «Бюджетдан ташқари Жамғармалар ҳисобига харажатлар» субҳисобварақ дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
171 «Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси» субҳисобварақ кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бюджет ташкилоти кассасига вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш учун белгиланган тартибда нақд пул маблағлари олинганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
120 «Касса» субҳисобварақ дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114 «Бюджет ташкилотларини (тиббиёт муассасаларини) ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи» субҳисобварақ кредити бўйича.

в) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
171 «Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси» субҳисобварақ дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
120 «Касса» субҳисобварақ кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Харажатларнинг бюджет маблағлари бўйича юзага келган кредиторлик қарзлар тўланганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
178 «Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» субҳисобварақ ёки бошқа тегишли субҳисобварақлар дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114 «Бюджет ташкилотларини (тиббиёт муассасаларини) ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи» субҳисобварақ кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Бюджет ташкилотининг талаб қилиб олингунча депозит (республика ва ҳудудий ғазна) ҳисобварағида (шахсий ҳисобварағида) маблағлар етарли даражада мавжуд бўлмаганда, ушбу харажатлар, кейинчалик бюджет маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи (шахсий ҳисобварағи)дан тиклаш шарти билан, Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
178 «Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» субҳисобварақ (ёки бошқа тегишли субҳисобварақлар) дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114 «Бюджет ташкилотларини (тиббиёт муассасаларини) ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи» субҳисобварақ кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Бюджет ташкилотининг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағига (шахсий ҳисобварағига) маблағлар келиб тушгандан кейин, илгари Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан ўтказилган суммаларга тенг бўлган маблағлар Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қайтарилади. Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114 «Бюджет ташкилотларини (тиббиёт муассасаларини) ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи» субҳисобварақ дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
090 «Республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи» субҳисобварақ кредити бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100 «Маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи» субҳисобварақ кредити бўйича ёки
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
237 «ғазначилик орқали ташкилотни сақлаш ва бошқа тадбирлар учун амалга оширилган тўловлар» субҳисобварақ кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи ва бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган харажатлар бўйича кредиторлик қарзларини тўлашга маблағларни ўтказиш учун тўлов топшириқномаларининг «тўлов мақсади» сатрида «Бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган харажатлар бўйича кредиторлик қарз тўлови суммаси ўтказилади» ёзувини қайд қилиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи маблағлари ҳисобига бюджет ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган ҳақиқий харажатлар йил мобайнида 215 «Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобига харажатлар» субҳисобварақ дебетида акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Ҳисобот йилининг охирида 215 «Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан харажатлар» субҳисобварағи дебетида акс эттирилган ҳақиқий харажатлар якуний ўтказмалар билан 400 «Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар» субҳисобварағи билан ёпилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Бюджет ҳисобидан амалга ошириладиган ҳақиқий харажатлар тасдиқланган бюджет лимити суммасидан ошиб кетган тақдирда, ошиб кетган сумма Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига қопланади. Якуний ўтказмаларда 200 «Муассасаларни сақлаш ва бошқа тадбирлар учун бюджет бўйича харажатлар» субҳисобварағи бўйича (ғазначилик хизматига ўтказилган ташкилотлар бўйича 206 «Ташкилотни сақлаш ва бошқа тадбирларга бюджетдан қилинган ҳақиқий харажатлар» субҳисобварағи бўйича) лимитдан ошиб кетган ҳақиқий харажатлар суммаси 400 «Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар» субҳисобварағига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Агар 215 «Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан харажатлар» субҳисобварағи дебетида ҳисобда турган маблағлар бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган харажатлар бўйича иқтисод қилинган маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар ҳисобига 400 «Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар» субҳисобварағи кредитида ҳисобда турган маблағлар суммасидан ошиб кетса, ушбу ошган сумма 140 «Муассаса харажатларига доир ҳисоб-китоблар» ёки 230 «Бюджет томонидан муассаса харажатларини ва бошқа тадбирларни молиялаштириш» (ғазначилик хизматига ўтказилган ташкилотлар бўйича 237 «ғазначилик орқали ташкилотни сақлаш ва бошқа тадбирлар учун амалга оширилган тўловлар» субҳисобварағи) субҳисобварақларига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III-боб. Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларининг шаклланиши ва сарфланишининг бухгалтерия ҳисоби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Қуйидагилар Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасининг шаклланиш манбалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт муассасаси учун ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳомийлик ва донорлик ташкилотларидан ҳамда пулли даволаш ва хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ходимларининг меҳнат ҳақини тўлаш учун мўлжалланган бюджет маблағларидан тежалган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Тиббиёт муассасалари Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари сарфланишини икки мустақил йўналиш бўйича алоҳида ҳисобини юритадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт муассасасининг моддий-техник базасини ривожлантириш, модернизация қилиш ва таъмирлашга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Тиббиёт муассасаси учун ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган қисми ҳар бир тиббиёт муассасасини сақланиши учун харажатлар сметасида Давлат бюджети харажатлари иқтисодий таснифининг 01-9-10 «Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга харажатлар» моддасида кўзда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Ғазначилик хизматига ўтказилмаган тиббиёт муассасалари бўйича — тиббиёт муассасаси учун ажратилган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган қисми муассасанинг бюджет маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча ҳисобварағига келиб тушганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
090 «Республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи» субҳисобварағи дебетланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
140 «Муассаса харажатларига доир ҳисоб-китоблар» ёки 230 «Бюджет томонидан муассаса харажатларини ва бошқа тадбирларни молиялаштириш» субҳисобварақлари кредитланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Тиббиёт муассасаси учун ажратилган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган қисмини (ҳар ойда), шунингдек меҳнат ҳақи тўловига мўлжалланган бюджет маблағларидан тежалган (чорак бўйича) маблағлар Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказилишида қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари берилади (ҳар иккала ҳисобвараққа ўтказилган маблағлар учун алоҳида бухгалтерия ўтказмаси берилади):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114 «Бюджет ташкилотларини (тиббиёт муассасаларини) ривожлантириш жамғармасининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи» субҳисобварағи дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
090 «Республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи» субҳисобварағи кредити бўйича ёки
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100 «Маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи» субҳисобварағи кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Ғазначилик хизматига ўтказилган тиббиёт муассасалари бўйича — тиббиёт муассасаси учун ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган қисмини (ҳар ойда), шунингдек меҳнат ҳақи тўловига мўлжалланган бюджет маблағларидан тежалган (чорак бўйича) маблағлар Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказилишида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси берилади (ҳар иккала ҳисоб рақамга ўтказилган маблағлар учун алоҳида ўтказма берилади):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114 «Бюджет ташкилотларини ривожлантириш Жамғармасининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи» субҳисобварағи дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
237 «Ғазначилик орқали ташкилотни сақлаш ва бошқа тадбирлар учун амалга оширилган тўловлар» субҳисобварағи кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан (жумладан, даволаш-профилактика муассасаларининг пулли даволаш ва хизматлар кўрсатишидан) тушган маблағларнинг бухгалтерия ҳисоби ушбу Низомнинг 13 — 26-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт муассасалари томонидан амалга ошириладиган ҳақиқий харажатлар йил мобайнида 215 «Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобига харажатлар» субҳисобварағи дебети бўйича белгиланган тартибда ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Ҳисобот йилининг охирида 215 «Бюджетдан ташқари Жамғармалар ҳисобидан харажатлар» актив субҳисобварағи бўйича ҳисобда турган ҳақиқий харажатлар суммалари якуний ўтказмалар билан 400 «Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар» субҳисобварағига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ҳақиқий харажатлар тасдиқланган бюджет лимити суммасидан ошиб кетган тақдирда, ошиб кетган сумма Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига қопланади. Якуний ўтказмаларда 200 «Муассасаларни сақлаш ва бошқа тадбирлар учун бюджет бўйича харажатлар» субҳисобварағи бўйича лимитдан ошиб кетган ҳақиқий харажат суммаси (Ғазначилик хизматига ўтказилган ташкилотлар бўйича 206 «Ташкилотни сақлаш ва бошқа тадбирларга бюджетдан қилинган ҳақиқий харажатлар») актив субҳисобварағи бўйича 400 «Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар» субҳисобварағига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
215 «Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан харажатлар» субҳисобварағи дебетида ҳисобда турган маблағлар бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган харажатлар бўйича иқтисод қилинган маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар ҳисобига 400 «Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар» субҳисобварағи кредитида ҳисобда турган маблағлар суммасидан ошиб кетса, ушбу ошган сумма 140 «Муассаса харажатларига доир ҳисоб-китоблар» ёки 230 «Бюджет томонидан муассаса харажатларини ва бошқа тадбирларни молиялаштириш» субҳисобварақларига (Ғазначилик хизматига ўтказилган ташкилотлар бўйича 237 «Ғазначилик орқали ташкилотни сақлаш ва бошқа тадбирларга амалга оширилган тўловлар» субҳисобварағи) ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши Тиббиёт муассасасини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича даромад ва харажатлар тўғрисидаги ҳисобот (2-ТММРРЖ шакл)да белгиланган тартибда акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV-боб. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумларни ва амалга оширилган харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган харажатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича маблағлар келиб тушганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи ва топшириққа асосан ишлатиладиган суммаларнинг жорий ҳисобварағи» субҳисобварағи дебети бўйича;

402 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар» субҳисобварағи кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Ушбу маблағлар ҳисобидан ҳақиқий харажатлар амалга оширилганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
212 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар бўйича харажатлар» субҳисобварағи дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
178 «Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» субҳисобварағи ва бошқа тегишли субҳисобварақлар кредити бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Мазкур харажатлар учун тўловлар амалга оширилганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
178 «Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» субҳисобварағи ва бошқа тегишли субҳисобварақлар дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи ва топшириққа асосан ишлатиладиган суммаларнинг жорий ҳисобварағи» субҳисобварағи дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар йил мобайнида 212 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар бўйича харажатлар» субҳисобварағи дебетига йиғилиб, ҳисобот йили охирида 402 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар» субҳисобварағи дебетига ўтказиш йўли билан ёпилади. Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
402 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар» субҳисобварағи дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
212 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар бўйича харажатлар» субҳисобварағи кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумларининг аналитик ҳисоби талабаларнинг курслари (босқичлари), факультетлар (деканатлар, ўқиш йўналишлари), гуруҳлар, шунингдек талабалар (фамилияси, исми, отасининг исми) бўйича алоҳида тарзда юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V-боб. Бошқа махсус маблағларнинг тушумлари ва амалга оширилган харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Бюджет ташкилотларининг махсус маблағлари бўйича бошқа тушумларга қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккиламчи хом ашёни топширишдан тушган тушумлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кераксиз ва эскирган моддий қийматликларни (бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига олинганларини) сотишдан тушган тушумлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича махсус ҳисобварағига бошқа махсус маблағлар келиб тушганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111 «Бюджет ташкилотининг бошқа бюджетдан ташқари махсус маблағлар бўйича депозит ҳисобварағи» субҳисобварағи дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
240 «Бюджетдан ташқари махсус маблағлар жамғармаси» субҳисобварағи кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Ушбу маблағлар ҳисобидан ҳақиқий харажатлар амалга оширилганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
211 «Бюджетдан ташқари махсус маблағлар бўйича харажатлар» субҳисобварағи дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
178 «Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» субҳисобварағи ва бошқа тегишли субҳисобварақлар кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Ушбу харажатлар бюджетдан ташқари маблағлар бўйича махсус депозит ҳисобварағи ҳисобидан тўланганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
178 «Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» субҳисобварағи ва бошқа тегишли субҳисобварақлар дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111 «Бюджет ташкилотининг бошқа бюджетдан ташқари махсус маблағлар бўйича депозит ҳисобварағи» субҳисобварағи кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Келиб тушган бошқа махсус маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар ҳисобот йилининг охирида ҳисобдан чиқарилганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
240 «Бюджетдан ташқари махсус маблағлар жамғармаси» субҳисобварағи дебети бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
211 «Бюджетдан ташқари махсус маблағлар бўйича харажатлар» субҳисобварағи кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Бошқа тушумлар бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир тушум тури бўйича алоҳида тарзда юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI-боб. Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Чет эл валютасидаги операциялар, жумладан кассадаги, банклардаги депозит ҳисобварақлардаги валюта маблағлари, аккредитивлар, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар, тузилган шартномалар бўйича четдан келтирилган товар-моддий бойликлар ва бошқа активларни Божхона юк декларациясини расмийлаштириш санасида кирим қилиш, чет эл валютасида божхона тўловларини амалга ошириш ҳамда чет эл валютасидаги пул ҳужжатлари бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида улар амалга оширилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сўм эквивалентида акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Бюджет ташкилотлари баланс моддалари бўйича чет эл валютасини ҳар ҳисобот чорагининг охирги санаси ва операцияларни амалга ошириш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта баҳолашни амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Нақд пул кўринишидаги чет эл валютасидаги операциялар бюджет ташкилотлари томонидан алоҳида «Касса дафтари» (КО-4 ёки 440-шакл)да юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Чет эл валютасида маҳсулотларни (бажарган иш, кўрсатган хизматларини) сотиш бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби 114 «Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи» субҳисобварағи ўрнига 118 «Валюта ҳисобварағи» субҳисобварағи қўллаган ҳолда ушбу Низомнинг 13 — 26-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Чет эл валютаси курси қийматининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган сўмга нисбатан ўзгарилиши (пасайиши ёки кўтарилиши)га кўра, чет эл валютасида ифодаланган операциялар, активлар ва мажбуриятларни сўмга нисбатан қайта ҳисоблашда ижобий ёки салбий курс фарқлари юзага келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Чет эл валютаси курси қийматининг сўмга нисбатан ўзгариши (кўтарилиши)да ижобий курс фарқи юзага келади ва бу ҳисобда 118 ёки ҳисоб-китоблар ҳисобини юритиш бўйича бошқа субҳисобварақлар дебети бўйича ҳамда, амалга оширилган операциялар мазмунидан келиб чиққан ҳолда, 240, 400, 401, 410-субҳисобварақларнинг кредити бўйича акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Чет эл валютаси курси қийматининг сўмга нисбатан ўзгариши (пасайиши)да салбий курс фарқи юзага келади ва бу ҳисобда ушбу Низомнинг 74-бандида кўрсатилган бухгалтерия ўтказмасининг акси билан акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Чет эл валютасидаги маблағларнинг синтетик ҳисоби 381 жамғарма (3 мемориал ордерда) қайдномасида, чет эл валютасидаги операцияларнинг аналитик ҳисоби 292 «Жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар китоби (карточкаси)» шаклда валютанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида тарзда юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII-боб. Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларнинг бухгалтерия ҳисоби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 414-сонли қарорига мувофиқ қўшимча даромадлар оладиган бюджет ташкилотлари юқорида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган муддатга солиқларнинг барча турлари ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига ва Молия вазирлиги қошидаги Бюджетдан ташқари мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар тўловларидан, бўшаб қолган маблағлар бюджет ташкилотларининг моддий техника ва ижтимоий базасини мустаҳкамлашга, шунингдек ўз ходимларини моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилган тарзда, озод қилинган.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 24 сентябрдаги 93-сонли буйруғи таҳририда (рўйхат рақами 1828-1 08.10.2009 й.) — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 41-сон, 445-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Бюджет ташкилотлари томонидан қўшимча олинган даромадларга солиқлар ҳисобланиши қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали акс эттирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
410 «Фойда ва зарарлар» субҳисобварағи дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
173 «Бюджет билан ҳисоб-китоблар» субҳисобварағи кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига сотилган маҳсулот (бажарилган иш ва кўрсатилган хизмат)лар ҳажмидан ажратмалар ҳисобланишида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
410 «Фойда ва зарарлар» субҳисобварағи дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
198/2 «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳисоб-китоблар» субҳисобварағи кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Бюджетдан ташқари бошқа мақсадли жамғармаларга (Республика йўл жамғармаси, бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси ва бошқаларга) ажратмалар ҳисобланишида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
410 «Фойда ва зарарлар» субҳисобварағи дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
199 «Бюджетдан ташқари бошқа мақсадли жамғармалар билан ҳисоб-китоблар» субҳисобварағи кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар суммалари қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
173 «Бюджет билан ҳисоб-китоблар» субҳисобварағи дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
198/2 «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳисоб-китоблар» субҳисобварақлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
199 «Бюджетдан ташқари бошқа мақсадли жамғармалар билан ҳисоб-китоблар» субҳисобварақлари дебети;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
420 «Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа тўловлар бўйича имтиёзлар» субҳисобварағи кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Берилган имтиёзлар суммалари ҳисобига йил мобайнида амалга оширилган ҳақиқий харажатлар 218 «Солиқ ва бошқа тўловлар бўйича имтиёз суммалари ҳисобига харажатлар» субҳисобварағи дебетига йил мобайнида йиғилиб, йилнинг охирида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали ҳисобдан чиқарилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
420 «Бюджетга ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа тўловлар бўйича имтиёзлар» субҳисобварағи дебети бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
218 «Солиқ ва бошқа тўловлар бўйича имтиёз суммалари ҳисобига харажатлар» субҳисобварағи кредити бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. 420 «Бюджетга ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа тўловлар бўйича имтиёзлар» субҳисобварағи кредитида акс эттирилган суммалар 2-РЖ ҳисоботида даромад сифатида кўрсатилади, шунингдек ҳисобот йилининг охирида қолган қолдиқ миқдори келаси йил учун берилган имтиёзлар суммалари ҳисобига ишлатилиши мумкин бўлган суммани билдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII-боб. Ҳисобот ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Бюджет ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ягона баланс тузадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисоботларни тузиш, тасдиқлаш ва тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Бюджет ташкилотининг раҳбари бюджетдан ташқари маблағларнинг тақсимловчиси ҳисобланади ҳамда мазкур маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш учун жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган ҳақиқий харажатлар тасдиқланган бюджет лимити суммасидан ошиб кетиши учун жавобгарлик бюджет ташкилоти раҳбари ва бош ҳисобчиси зиммаларига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Бюджетдан ташқари маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси, унинг ҳудудий бошқармалари ва жойлардаги молия органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 6 май

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 6 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 242-модда; 2009 й., 41-сон, 445-модда; 2012 й., 46-47-сон, 526-модда)