Ҳужжат кучини йўқотган 26.03.2019 02.05.2008 йилдаги 81-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.05.2008 йилдаги 81-сон
Kuchga kirish sanasi
02.05.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 26.03.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ АППАРАТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 245-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2008 йил 9 апрелдаги ПҚ-834-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 2 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 майдаги 81-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2008 йил 9 апрелдаги ПҚ-834-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи аппаратининг (кейинги ўринларда Ижро этувчи аппарат деб юритилади) вазифалари, функциялари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ижро этувчи аппарат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ижро этувчи аппарат республика Ҳукумати фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда тизимли равишда ижрони назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ижро этувчи аппарат ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ижро этувчи аппарат унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати девонлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Ижро этувчи аппарат юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан миллий ва чет эл валюталаридаги ҳисобрақамларга, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга эга бўлади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июлдаги 535-сонли қарорига асосан киритилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ижро этувчи аппаратнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Ижро этувчи аппаратнинг вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, бошқа қонунларда ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига берилган ваколатлар амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларини комплекс таҳлил қилиш, макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикасининг, таркибий ва институционал қайта ўзгартиришларнинг, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижросининг тизимли мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришни, тадбиркорликни кенг ривожлантиришни, ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлайдиган, шунингдек иқтисодиётни барқарор суръатда ўстиришга, аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини изчил оширишга йўналтирилган энг муҳим устувор вазифалар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий иқтисодиёт идораларини ва уларнинг ҳудудий органларини, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини жалб этган ҳолда давлат дастурлари, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат ҳудудларида иқтисодий, ижтимоий ва маъмурий ислоҳотлар боришининг тизимли таҳлилини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция дастури, иқтисодиётнинг базавий тармоқларини модернизация қилиш, техник жиҳатдан янгилаш ва технологик қайта жиҳозлаш ва маҳаллийлаштириш дастурларининг амалга оширилиши устидан мониторинг тизимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан ва унинг иқтисодий хавфсизлигидан келиб чиқиб, республиканинг хорижий давлатлар, давлатларнинг минтақавий бирлашмалари, халқаро иқтисодий ташкилотлар ва молиявий институтлар билан ташқи иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва республиканинг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган ташқи иқтисодий ҳамкорлиги бўйича устувор вазифалар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинаётган қарорларнинг иқтисодиётнинг алоҳида тармоқларига, ҳудудларга ва умуман мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолашни ўз ичига оладиган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертиза қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари амалга оширилиши, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимиятининг барча даражаларида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари бажарилиши тизимли назорат қилинишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини моддий-техник, транспорт, молиявий ва ижтимоий-маиший жиҳатдан таъминлаш.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июлдаги 535-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ижро этувчи аппарат ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, бошқа қонунларда ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида ва топшириқларида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш талаб қилинадиган масалаларни ҳар томонлама ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан республика Ҳукуматига Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, халқаро шартномалар ва республика Ҳукуматида кўриб чиқиш талаб қилинадиган бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини киритишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талаблари бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўриб чиқиш учун киритиладиган ва республика Ҳукумати томонидан қабул қилинадиган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари бажарилиши устидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар ва назорат режаларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муаммоли масалаларни ҳал қилиш ва иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини, шунингдек республика ҳудудларини динамик ривожлантириш бўйича истиқболдаги вазифаларни амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ (олдини олувчи) чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарларига ва Бош вазирга тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика Ҳукумати ва унинг Раёсати мажлисларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари иштирокидаги йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари, кенгашлари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика Ҳукуматининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш режаларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонун ҳужжатлари лойиҳалари ва бошқа масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва уларнинг қўмиталари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шунингдек уларни ялпи мажлисларда муҳокама қилиш ва қабул қилишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига йўлланган мурожаатларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ кўриб чиқади;
(7-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 155-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махфийлик режимини, давлат сири бўлган маълумотлар ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа ахборотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоатчиликнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Ижро этувчи аппарати фаолиятини моддий-техник, транспорт, молиявий ва ижтимоий-маиший жиҳатдан таъминлаш, шунингдек таъмирлаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишни ташкил этишга доир Ижро этувчи аппаратнинг функциялари, қоидага кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 апрелдаги 228-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси тўғрисидаги низомда белгиланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ Ижро этувчи аппаратнинг Хўжалик фаолияти бошқармаси томонидан амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июлдаги 535-сонли қарорига асосан ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ижро этувчи аппаратнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ижро этувчи аппарат ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, улар томонидан киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқишни белгиланган тартибда талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда Ижро этувчи аппаратга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириқларини бажариш бўйича ишларини ўрганиш ва белгиланган тартибда текшириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ижро этувчи аппарат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларига мувофиқ таклифлар ва лойиҳалар ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденциялари, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида, Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида иқтисодий ислоҳотларнинг бориши устидан тизимли мониторинг олиб борилиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилиши ва қарор қабул қилиниши талаб қилинадиган муаммоли масалалар сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилиши ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика Ҳукумати томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган қонунлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамда қабул қилинган Ҳукумат қарорларини амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, республика Ҳукумати қарорлари ва фармойишлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ижро этувчи аппаратнинг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ижро этувчи аппаратнинг тузилмасига Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ва унинг ўринбосари, Ижро этувчи аппаратнинг таркибий бўлинмалари – мамлакат иқтисодиётининг муҳим комплекслари, тармоқлар ва соҳалари бўйича ахборот-таҳлил департаментлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибияти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарларининг аппаратлари, Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ва унинг ўринбосарининг котибиятлари, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси, функционал бўлимлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот-таҳлил департаментлари таркибида шуъбалар, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси таркибида эса бўлимлар ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро этувчи аппарат тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ахборот-таҳлил департаментлари ўз фаолиятида тегишли равишда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ва унинг ўринбосарларига бўйсунади ҳамда айни пайтда уларнинг фаолияти Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси, шунингдек функционал бўлимлар бевосита Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибияти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарларининг аппаратлари тегишли равишда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари фаолиятини таъминлайди ҳамда уларнинг ишлари Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ахборот-таҳлил департаментлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибияти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси ҳамда функционал бўлимлар тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, улар ходимларининг функционал вазифалари эса тегишли равишда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ҳамда Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Ижро этувчи аппарат фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ижро этувчи аппарат ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарорига, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, таркибий бўлинмаларнинг, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1023-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро этувчи аппарат фаолиятини ташкил этади ҳамда Ижро этувчи аппаратга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва сифатли тайёрлашни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари билан яқиндан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспертиза натижаларига кўра кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига — Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритиш учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари лойиҳалари бўйича — уларга Бош вазирнинг белгиланган тартибда визаси олингандан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти котибиятига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари хизматларига топшириш учун, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари бўйича — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири имзолаши учун — ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири имзолаган Ҳукумат қарорларига виза қўяди ва уларнинг чиқарилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш, таҳлилий материалларни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари лойиҳаларини чуқур ва сифатли тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментлари фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда республика Ҳукуматида кўриб чиқиш талаб қилинадиган бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини киритишда ижро этувчи органлар томонидан Регламентнинг белгиланган талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро интизомини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорларининг ижро этувчи органлар томонидан бажарилишини назорат қилиш чора-тадбирларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро этувчи аппаратнинг ўзига бевосита бўйсунувчи таркибий бўлинмалари фаолиятига раҳбарлик қилади, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири котибияти ва Бош вазир ўринбосарлари аппаратлари шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ишларини мувофиқлаштиради;
(14-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 январдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.02.2018 й., 09/18/67/0636-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосарлари билан биргаликда департаментлар мудирлари ўринбосарлари, шуъба мудирларини, Ижро этувчи аппаратнинг тегишли бўлинмаларига бош ва етакчи мутахассис кадрларни танлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига бевосита бўйсунувчи таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, рағбатлантириш ва интизомий жазо бериш тўғрисида, ахборот-таҳлил департаментлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибияти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари аппаратлари раҳбарлари ва мутахассисларига нисбатан эса — тегишли равишда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари билан келишган ҳолда қарорлар қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ижро этувчи аппарат бошқарувчисининг ўринбосари Ижро этувчи аппарат таркибий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш шакллари ва методларини такомиллаштириш ишларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси вақтинча бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига кўра Ижро этувчи аппарат бошқарувчисининг вазифаларини унинг ўринбосари бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ахборот-таҳлил департаменти мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот-таҳлил департаментига бевосита раҳбарликни амалга оширади, ўз ўринбосарлари, шуъба мудирлари, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда ахборот-таҳлил департаментига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган ахборот-таҳлил департаменти мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторингни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тармоқлар, соҳалар ва республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг аҳволи ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторингни ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш, тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг истиқболдаги вазифаларини амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимларга тавсия этиладиган номзодлар, мутахассисларнинг касб даражасини ва ишчанлик малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси билан келишган ҳолда тегишли комплекс раҳбари кўриб чиқиши учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўринбосарлар, шуъба мудирлари ва мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимотини, шунингдек Комплекснинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тегишли Комплекс раҳбари тасдиқлаши учун киритади, департамент таркибий бўлинмалари ва мутахассисларининг иш режасини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушган, республика Ҳукуматининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Раёсатининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси томонидан ахборот-таҳлил департаменти мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро этувчи аппаратда амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот-таҳлил департаменти мудири вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифасини ўринбосарларидан бири, шуъба мудири ёхуд бош мутахассислардан бири бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Шуъба мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шуъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ҳамда шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шуъбага биркитилган масалалар, тегишли вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва республика ҳудудлари бўйича мутахассислар томонидан маълумотнома, таҳлилий, статистик материаллар ва бошқа материаллар, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш юзасидан мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг доимий асосда мониторинги олиб борилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутахассисларнинг, департаментнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли давр учун иш режаларида тасдиқланган масалаларни ўрганиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш мувофиқлаштирилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида департамент мудирига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига кўриб чиқиш учун тегишли таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутахассислар томонидан иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари, шунингдек республика ҳудудлари бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида ахборот-таҳлил департаменти мудири ўринбосарига, мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига, Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, шуъба мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-таҳлил департаменти мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шуъба мудири вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифасини шуъбанинг бош мутахассисларидан бири бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибияти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига юборилган ёзма топшириқлари тўғрисида Бош вазирга ўз вақтида ахборот берилиши устидан тизимли назоратни таъминлайди ва унинг топшириғига кўра уларнинг ижросини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири номига келган хат-хабарларни таҳлил қилади, пухта экспертизадан ўтказади ва Ижро этувчи аппарат таркибий бўлинмалари билан биргаликда тегишли топшириқлар (фишкалар) тайёрлайди, шунингдек улар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларининг кун тартиби лойиҳасини шакллантиради, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқлатади ва тегишли материаллар тайёрланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири учун маълумотнома, таҳлилий, статистик материаллар ва бошқа материалларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғилишлар ва мажлислар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлик қиладиган Ҳукумат комиссиялари мажлислари ташкил этилишини таъминлайди ва қабул қилинган қарорлар бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинишини ташкил этади ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон тарздаги мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
(18-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 155-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан юкланган ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибияти тўғрисидаги Низомда назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси бошлиғи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқармага бевосита раҳбарлик қилади, бўлим мудирлари, бўлим мудири ўринбосарлари, мутахассислар ишини ташкил қилади ва Бошқармага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама ҳуқуқий экспертизаси ташкил этилишини, шунингдек Бошқарма соҳасига кирувчи масалалар юзасидан қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳалари тайёрланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қонун лойиҳаси иш режаларини ишлаб чиқишни ва амалга оширишни, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан киритилган қонун лойиҳалари ва бошқа масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва уларнинг қўмиталари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро шартномалар лойиҳалари ва халқаро шартномаларни имзолаш, уларга қўшилиш, уларни ратификация қилиш ва тасдиқлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифлар лойиҳаларини эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини таъминлайди, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стратегик муҳим инвестиция ва ташқи савдо шартномалари (контрактлар)ни тайёрлашда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига ва ташқи савдо хавфсизлигига риоя қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари давомида имзоланган инвестиция ва ташқи савдо шартномаларининг амалга оширилиши, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифларининг туркумланган маълумотлар банки ва мониторингини шакллантиришни ва олиб боришни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарманинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улар бўйича республика Ҳукумати қарори талаб этилмайдиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига келиб тушган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган тузилма ва штат жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этиладиган номзодлар бўйича таклифларни Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири кўриб чиқиши учун киритади, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассисларнинг касб даражасини ва иш малакасини ошириш чораларини кўради, шунингдек уларни рағбатлантириш ёки жазолаш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарманинг бўлим мудирлари, бўлим мудири ўринбосарлари ва мутахассислари ўртасида вазифалар тақсимоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланиши учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амал қиладиган Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма бошлиғи вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бўлим мудирларидан бири бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Бош (етакчи) мутахассис:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт таклифлар тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ уларнинг зарур тарзда келишилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида тегишли таркибий бўлинма раҳбарига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режаси ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, республика иқтисодиёти тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки ҳудудлари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ижро этилишини тизимли назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли функционал масалалар бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилишини ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари марказий аппаратлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишининг ҳолати ва натижадорлигини доимий асосда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Функционал бўлим мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўлим ишига бевосита раҳбарлик қилади, мутахассислар ишини ташкил қилади ва бўлимга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши, ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим юритиши соҳасига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган хат-хабарлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлайди, тайёрланган лойиҳаларга виза қўяди ва улар тўғрисида белгиланган тартибда ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган тузилма ва штат жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этиладиган номзодлар бўйича таклифларни Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири кўриб чиқиши учун киритади, мутахассисларнинг касб савиясини ва иш малакасини ошириш чораларини таъминлайди, уларни рағбатлантириш ёки жазолаш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўлим мутахассислари ўртасидаги вазифалар тақсимотини Ижро этувчи аппарат бошқарувчисининг тасдиқлаши учун киритади, тегишли ижро интизомини таъминлайди, Ижро этувчи аппаратда амал қиладиган Йўриқномага мувофиқ бўлимда иш юритилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимнинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Функционал бўлим мудири вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бўлимнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг (унинг ўринбосарининг) ёрдамчиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини назорат ва таҳлил қилади, уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига (унинг ўринбосарига) ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг (унинг ўринбосарининг) жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг бажарилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири кўриб чиқиши учун зарур бўлган ахборот-маълумотнома ва бошқа материалларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг (унинг ўринбосарининг) маърузалари ва нутқларини Ижро этувчи аппаратнинг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишлар ва мажлислар, шу жумладан Ҳукумат комиссиялари мажлислари тайёрланиши ва ўтказилишини ташкил этади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг бажарилиши устидан назорат қилади, топшириқларнинг бажарилиши тўғрисида Котибият мудирига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ёки унинг ўринбосарларига белгиланган муддатларда ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири (унинг ўринбосари) номига тушган хат-хабарларни таҳлил қилади, тегишли материаллар ҳақида ахборот беради ва хат-хабарларга топшириқларни белгиланган тартибда ижро этувчиларга юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири (унинг ўринбосари) томонидан қабул қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири (унинг ўринбосари) томонидан фуқароларнинг қабул қилинишини ташкил қилади, Бош вазир (унинг ўринбосари) ва Котибият мудири топшириғи бўйича фуқароларни шахсан қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ижро этувчи аппаратнинг бошқа таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг вазифалари ва функциялари тегишли таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган функционал вазифалар тақсимотига кўра белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ахборот-таҳлил департаменти мудири, унинг ўринбосарлари, бошқарма бошлиғи, бўлим мудири, шуъба мудири, бош ва етакчи мутахассислар, ёрдамчилар ва бошқа масъул ходимлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Инспекторлар, иш юритувчи котибалар ва бошқа техник ходимлар таркибий бўлинмалар раҳбарларининг тақдимномасига асосан Ижро этувчи аппарат бошқарувчисининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ижро этувчи аппаратнинг таъминоти ва моддий-техник таъминланиши белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 майдаги 81-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 9-банддаги «Ў.Т. Султонов ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари» сўзлари «ва Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қарорга иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2-банддаги «фармонлари» сўзидан кейин «қарорлари» сўзи қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 4-банддаги «фармонлари» сўзидан кейин «қарорлари» сўзи қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 2-банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2—10-бандлар тегишли равишда 3—11-бандлар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
охирги хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) II бўлимнинг 4-бандидаги «фармонлари» сўзидан кейин «қарорлари» сўзи қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўлимнинг номидаги «фармонлари» сўзидан кейин «қарорлари» сўзи қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-банднинг еттинчи хатбошидаги «фармонлари» сўзидан кейин «қарорлари» сўзи қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) 1-схеманинг II бўлимида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўлимнинг номидаги «Вазирлар Маҳкамаси аппарати» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Таркибий бўлинмалар» устунида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аппарат Раҳбари» сўзлари «Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«департамент (бўлим) мудири» сўзлари «департамент (бўлим) мудири, бошқарма бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ижро ва назоратни ташкил этиш» устунидаги «Аппарат Раҳбари» ва «Аппарати Раҳбарига» сўзлари тегишли равишда «Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси» ва «Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«департаментлар ва бўлимлар», «департамент ва бўлим мудирлари», «департаментларда (ёки бўлимларда)», «департамент (ёки бўлим)» ва «департаментлар, бўлимлар» сўзлари тегишли равишда «департаментлар, бошқарма ва бўлимлар», «департамент ва бўлим мудирлари, бошқарма бошлиғи», «департаментларда (бошқармада, бўлимларда)», «департамент (бошқарма, бўлим)» ва «департаментлар, бўлимлар ва бошқарма» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Масъуллар» устунида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аппарат Раҳбари» сўзлари «Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«департамент, бўлим мудири» ва «департаментлар (бўлимлар) мудирлари» сўзлари тегишли равишда «департамент, бўлим мудири, бошқарма бошлиғи» ва «департамент (бўлим) мудирлари, бошқарма бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) 2-схеманинг I бўлимида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўлимнинг номидаги «Вазирлар Маҳкамаси аппарати» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Таркибий бўлинмалар» устунида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аппарат Раҳбари» сўзлари «Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Департамент, бўлим» сўзлари «департамент, бошқарма, бўлим» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тайёрлаш, бажариш ва назоратни ташкил этиш» устунида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«юридик бўлимда» ва «Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига» сўзлари тегишли равишда «Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармасида» ҳамда «Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«департаментда, бўлимда», «Департамент (ёки бўлим)», «департаментлар, бўлимлар» сўзлари тегишли равишда «департаментда, бошқармада, бўлимда», «Департамент (бошқарма, бўлим)», «департаментлар, бўлимлар, бошқарма» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Масъуллар» устунида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аппарат Раҳбари» сўзлари «Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«департамент, бўлим», «департамент, бўлим мудири», «департаментлар, бўлимлар» сўзлари тегишли равишда «департамент, бошқарма, бўлим», «департамент, бўлим мудири, бошқарма бошлиғи» ва «департаментлар, бўлимлар, бошқарма» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) 1-назорат карточкаси шаклида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фармони» сўзидан кейин «қарори» сўзи қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Вазирлар Маҳкамаси Аппарати» ва «Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида» сўзлари тегишли равишда «Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати» ва «Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) 1а-назорат карточкаси шаклидаги «Фармони» сўзидан кейин «қарори» сўзи қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) 2-назорат карточкаси шаклидаги «Вазирлар Маҳкамаси Аппарати» ва «Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида» сўзлари тегишли равишда «Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати» ва «Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 09/19/242/2820-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 19-сон, 155-модда; 2015 й., 13-сон, 155-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон, 01.02.2018 й., 09/18/67/0636-сон; 25.03.2019 й., 09/19/242/2820-сон)