Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 20.02.2008 йилдаги 26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.02.2008 йилдаги 26-сон
Kuchga kirish sanasi
20.02.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008—2012 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ АСОСИДА СИФАТЛИ СПОРТ АНЖОМЛАРИ, ИНВЕНТАРЛАРИ ВА АСБОБ-УСКУНАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КЕНГАЙТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оммавий болалар спортини янада ривожлантириш, болалар спорт комплексларини сифатли спорт инвентарлари билан таъминлаш, ихтисослаштирилган корхоналарни замонавий технология асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш ва шу асосда юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 декабрдаги 625-ф-сон фармойиши билан ташкил қилинган Мамлакат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган спорт инвентарлари ва асбоб-ускуналарини ўрганиш бўйича эксперт комиссияси томонидан ишлаб чиқилган 2008—2012 йиллар даврида ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш асосида сифатли спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришни кенгайтириш дастури (кейинги ўринларда матнда Дастур деб юритилади) маъқуллансин, Дастур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-иловага* мувофиқ спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар рўйхатини, улар ишлаб чиқарадиган маҳсулот турлари билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-иловага* мувофиқ 2008—2012 йиллар даврида спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестициялар лойиҳалари рўйхатини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-иловага* мувофиқ 2008—2012 йилларда спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарига бўлган эҳтиёжнинг прогноз параметрларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-иловага* мувофиқ 2008—2012 йиллар даврида ихтисослаштирилган корхоналар томонидан спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришнинг мақсадли параметрларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-иловага* мувофиқ 2008—2012 йиллар даврида ишлаб чиқариладиган спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарининг сифатини такомиллаштириш бўйича ташкилий-техник тадбирлар режасини ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш асосида сифатли спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришни кенгайтириш дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича Ишчи комиссия таркиби (кейинги ўринларда Ишчи комиссия деб юритилади) 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин, унга сифатли спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришга йўналтирилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб бориш функцияси юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар уч ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариладиган спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарини стандартлаштириш (шу жумладан, маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга техник топшириқ) бўйича амалдаги ва янгидан ишлаб чиқиладиган норматив ҳужжатларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш чора-тадбирларини кўрсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан келишган ҳолда ишлаб чиқариладиган спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарининг ҳар бир турини стандартлаштириш (шу жумладан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга техник топшириқлар) бўйича норматив ҳужжатларни «Ўзстандарт» агентлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарининг ўзлаштириладиган турларини маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳалар паспортини, уларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 июндаги ПҚ-386-сон қарори билан маъқулланган, 2006 — 2008 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига киритиш учун ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тақдим этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда мўлжалланган тармоқ кооперацияси ярмаркалари доирасида оммавий спорт билан шуғулланиш учун мамлакатимиз корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган спорт кийимларининг ихтисослаштирилган кўргазмаси ўтказилишини ташкил этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси Иқтисодиёт вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўтказилган кўргазма натижаларига кўра бир ой муддатда, спорт кийимлари турлари бўйича аниқланган талабни ҳисобга олган ҳолда, сифатли спорт кийимлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ишчи комиссияга тасдиқланган Дастур параметрларига, шу жумладан янги лойиҳалар ва корхоналарни киритиш билан боғлиқ тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ишчи комиссия Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига тегишли ахборот тақдим этган ҳолда Дастурда назарда тутилган лойиҳалар ва чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимига кирувчи «Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази» давлат корхонаси негизида спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарининг ихтисослаштирилган синов лабораториясини ташкил этиш ва уни жиҳозлаш юзасидан таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича махсус комиссия, белгиланган тартибда, спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш корхоналарининг лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 июндаги ПҚ-386-сон қарори билан маъқулланган, 2006—2008 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Қосимов ва Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 20 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 39-модда)