Ҳужжат кучини йўқотган 31.12.2011 03.10.2006 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси ўртасида Шартнома
Kuchga kirish sanasi
03.12.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 31.12.2011
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН ҚИРҒИЗ РЕСПУБЛИКАСИ ЎРТАСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартнома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 — 2011 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ИҚТИСОДИЙ, ИЛМИЙ-ТЕХНИКАВИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА
2006 йил 3 октябрь, Тошкент
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси, кейинчалик «Томонлар» деб номланувчилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ўртасидаги абадий дўстлик тўғрисида 1996 йил 24 декабрдаги Шартномага асосланиб,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлатлараро интеграция иқтисодий ривожланишнинг асосий элементларидан бири эканлигини ҳисобга олиб,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тенг ҳуқуқий ва ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва ишлаб чиқариш муносабатларини кейинчалик мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, уларга узоқ муддатлилик ва барқарорлик аҳамиятини бериш, иккала давлатнинг иқтисодий имкониятларидан самарали фойдаланиш заруриятидан келиб чиқиб,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучининг эркин кўчишига босқичма-босқич ўтиш учун зарур шароитлар яратишга муҳим эътибор қаратиб,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва тамойилларига асосланиб,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда

Томонлар мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ўртасидаги 2007 — 2011 йилларга мўлжалланган иқтисодий, илмий-техникавий ва ижтимоий ҳамкорлик тўғрисидаги Дастурни амалга оширадилар (кейинчалик — Дастур деб номланади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда

Томонларнинг иқтисодий ҳамкорлиги халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормалари, Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси иштирок этувчи халқаро шартномалар, шунингдек, иккала давлат қонунчилик қоидаларига мувофиқ, иккала томоннинг мулк шакли ва бўйсунишидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлари ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатлар йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар хўжалик юритувчи субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва инвесторларга иккала давлат ҳудудларида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, Томонлар миллий қонунчилигига мувофиқ ҳамкорликдаги ишлаб чиқариш тузилмаларини яратиш учун қулай шароитларни яратадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда

Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ва Марказий Осиёда умумий иқтисодий ҳудудни босқичма-босқич шакллантириш ва ривожлантириш муҳимлигини тан олган ҳолда, ташқи иқтисодий фаолият, савдо-иқтисодий муносабатлар, солиқ, божхона ҳамда бож тизими, атроф-муҳит ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, монополияга қарши сиёсат ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларида норматив ҳуқуқий базани бир-бирига яқинлаштириш учун қулай шароитлар яратадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар бир-бирларининг иқтисодий манфаатларига зарар етказувчи ҳаракатлардан сақланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда

Томонлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳамкорликда ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи миллий товар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш чоралари тизимини биргаликда ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришнинг чуқурлаштирилган кооперацияси асосида янги авлод машиналари ва жиҳозларини ишлаб чиқарадиган қўшма корхоналар тузишни рағбатлантирадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришнинг асосий тармоқлари ва аграр-саноат комплекслари ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлашдаги ўзаро қизиқишларини тан оладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда

Томонлар инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоялаш, қимматли қоғозлар бозоридаги ўзаро муносабатлар бўйича тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, биржа савдосини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда

Томонлар ўзаро манфаатли асосда халқаро лойиҳалар доирасида фундаментал ва илмий тадқиқотларни ўтказишдаги ўзаро муносабатларини, шунингдек умумий манфаатларга доир масалалар юзасидан ҳамкорликдаги илмий ишларни ташкил этишни таъминлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда

Томонлар транспорт коммуникациялари ва алоқа соҳасидаги ҳамкорликни давом эттирадилар. Бунда ҳар бир Томон бошқа Томон автотранспорт воситаларининг кириши, чиқиши ва транзит ўтиши учун қулай шароитларни таъминлашга интилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда

Томонлар хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида Томонлар миллий қонунчилигида кўзда тутилган унинг бошқа алоҳида турларидан ташқари маҳсулот етказиб бериш юзасидан битимлар тузишда чеклашлар киритмайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда

Томонлар маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, спорт, туризм муассасалари, ёшларга оид сиёсат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги доимий алоқаларни ўрнатишда бир-бирларига ўзаро ёрдам берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар профессионал, якка тартибда фаолият кўрсатувчи ва болалар жамоаларининг фестиваллар, кўриклар, конкурслар ва мусобақаларда қатнашиши, бадиий, музейга оид кўргазмаларни, шунингдек театр-концерт гастролларини, туристик ва спорт делегациялари билан алмашишга оид, ёшлар сиёсати соҳасидаги биргаликдаги дастурларни ташкил этиш учун зарур шароитларни яратадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссияга Дастурни амалга оширишни мувофиқлаштириш, уни амалга оширишнинг бориши устидан назоратни олиб бориш ва зарур ҳолларда, унга қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни топширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Шартномага Томонларнинг розилигига кўра, ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган, алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Кўрсатилган баённомалар мазкур Шартнома 14-моддаси қоидаларига мувофиқ кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Шартноманинг қоидаларини шарҳлаш ва татбиқ қилиш билан боғлиқ барча низо ва келишмовчиликларни Томонлар музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Шартнома Томонлар иштирок этадиган бошқа шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига тегишли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Шартнома Томонларнинг уни кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарилганлиги ҳақидаги охирги ёзма хабарини олган кундан кейин кучга киради ва 2011 йил 31 декабргача амалда бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлардан ҳар бири мазкур Шартнома кучини бошқа томонга ёзма хабарнома юбориш билан тўхтатиб қўйиши мумкин. Бу ҳолда Шартнома бундай хабарнома олинган кундан 6 ой ўтгандан кейин ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Шартнома кучининг йўқолиши унинг ўз кучида бўлган даврида кучга кирган ва унинг тўхтатилиши давригача тугалланмаган лойиҳаларни амалга оширишни тўхтатилишига олиб келмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида 2006 йил 3 октябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, қирғиз ва рус тилларида тузилди. Бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Шартноманинг қоидаларини шарҳлаш мақсадида Томонлар рус тилидаги матнидан фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(имзолар)

Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси ўртасида иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар соҳалар бўйича 2007 — 2011 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАСТУРИ

Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси муҳим иқтисодий шериклардир. Иккала давлатнинг ўзаро иқтисодий манфаатдорлиги тарихан шаклланган ишлаб чиқариш, кооператив ва технологик алоқалар ва шунингдек, ўзаро манфаатдорлик асосида уларни сақлаш ва янада ривожлантиришнинг объектив зарурияти билан боғлиқдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг стратегиясини ва устувор йўналишларини ишлаб чиқиш учун ҳамма чораларни кўриш зарурлигини тан оладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги аҳволи Томонларнинг талабларини қаноатлантирмайди, шунинг учун иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорликнинг узоқ муддатга мўлжалланган дастурини ишлаб чиқилишига зарур сабаб бўлди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Дастурнинг мақсадлари ва вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикасининг 2007 — 2011 йилларга мўлжалланган иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорлик дастури (бундан кейин — Дастур) қулай савдо режими ўрнатиш, ўзаро манфаатли иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш, икки давлат иқтисодиётининг етакчи соҳаларининг ҳамкорлиги ва баҳамжиҳат ҳаракатида жиддий юксалишга ва шу асосда ўзаро товар айланишининг ўсишига эришиш бўйича ҳамма чораларни кўриш мақсадида ишлаб чиқилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу дастурнинг асосий мақсадлари — икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашиш, ва шунингдек Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси аҳолисининг турмуш даражасини кўтариш ва икки давлат халқларининг маънавий-маданий эҳтиёжларини қаноатлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу мақсадларни амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни бажариш керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— барча хўжалик юритувчи субъектлар учун бир хил имкониятлар ва кафолатлар таъминлашда, ҳалол рақобат учун шароитлар яратишда баҳамжиҳат ҳаракат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— давлатлараро ва минтақалараро (Томонлар давлатларининг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ўртасида) ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига давлат ёрдами тизимини яратиш, икки давлат ўртасида савдо-тўлов муносабатларининг мувозанатини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— инвестиция, тадбиркорлик тизимлари вакиллари ўртасида мунтазам равишда форумлар, учрашувлар ўтказиш ва қулай инвестиция иқлимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— савдони рағбатлантириш бўйича фаолиятни, шу жумладан ярмаркалар, кўргазмалар ташкил қилиш йўли билан қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— халқаро транспорт коммуникацияларидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш, амалдаги транспорт йўлакларнинг самарадорлигини ошириш ва янги транспорт йўлакларини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— хусусийлаштиришнинг миллий дастурларида хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро иштирок этиши учун қулай шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— солиқ, божхона, монополияга қарши сиёсатни ҳуқуқий тартибга солиш, ташқи савдо операцияларни амалга ошириш, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— мамлакатлар ўртасида товар айланишини жадаллаштириш учун шароит яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— хўжалик юритувчи субъектларни ишлаб чиқарилаётган товарлар, маҳсулот ва хизматлар рўйхатини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун инвестицияларни кўпайтириш, фан ва илғор технологиялар соҳасидаги энг янги ютуқларни жорий қилиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини яхшилашга рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик вазиятни яхшилаш, табиий офат ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишда келишиб ҳаракат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— таълим, маданият, соғлиқни сақлаш, спорт, туризм, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик вазиятни яхшилаш соҳасида, гуманитар ҳамкорликнинг Томонлар аҳолисининг маънавий ва ижтимоий эҳтиёжларини тўла қондиришга ёрдамлашувчи бошқа шакллари соҳасида тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик қуйидаги соҳаларда кенгайтирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— анъанавий ва ноанъанавий рўйхатдаги товарлар бўйича ташқи савдо айланишини тиклаш ва кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— биргаликдаги хўжалик фаолиятини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— икки томонлама савдо ва инвестиция фаолиятини амалга оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— давлатлар хўжалик юритувчи субъектларининг ишлари учун ўзаро манфаатли шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— темир йўл ва автомобиль йўллари, саноат объектлари қуриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— геологик-съёмка қилиш ва қидириш ишлари, фойдали қазилма конларини разведка қилиш ва қазиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— ахборот алмашиш ва амалий алоқалар ўрнатиш бўйича миллий ва халқаро кўргазмалар, ярмаркалар ва семинарлар, конференциялар ва тадбирлар ўтказиш, ишбилармонлар доиралари ва савдо миссияларининг ташрифларини уюштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Дастурга мувофиқ Томонлар қуйидаги тадбирларни амалга оширадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Биргаликда янги ишлаб чиқаришлар барпо қилиш ва амалдаги ишлаб чиқаришларни ривожлантириш, шу ишлаб чиқаришларни зарур ресурслар билан таъминлашда, иккала давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган корхоналарнинг ишлаб чиқариш ихтисосини сақлаб қолишда ҳиссадорлик асосида иштирок этиш йўллари ва шакллари тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фан ва техникада тўпланган потенциални сақлаш ва ривожлантириш, шу ютуқлардан иқтисодий ислоҳотларни ўтказишда фойдаланиш, инвестиция сиёсатини, кооперацияни ўтказиш соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш, ўз товар ишлаб чиқарувчиларига маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш учун қулай шароитлар яратиш, иккала давлатнинг экспорт потенциалини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қўшма Ўзбек—Қирғиз корхоналари, даставвал устувор соҳаларда ва саноат мажмуаларида яратиш, бу энг мақбул кооперация алоқаларини ривожлантириш, саноат ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларида ва миллий, иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида илмий-техникавий прогрессни жадаллаштириш учун замин яратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ишлаб чиқариш кооперациясини ва Томонлар корхоналари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш, хом ашё ресурсларидан ҳар томонлама самарали фойдаланиш, экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ривожлантириш бўйича амалий чоралар кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу Дастурни амалга оширишни таъминлаш мақсадида Томонлар биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— етакчи Ўзбек—Қирғиз банклари жумласидан институционал инвесторни, инвестицион жамғарма ва компанияларни, суғурта ташкилотларини, ва шунингдек хусусий инвесторларни иккала давлатнинг қимматли қоғозлар бозорларини ривожлантиришга жалб қилишга ёрдам берувчи инвестицион форумлар ва учрашувларни мунтазам равишда ўтказиб туради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— мазкур тадбирларни ўтказишни таъминлаш учун манфаатдор вазирликлар ва идоралар, корхона ва ташкилотлар ва шунингдек ишбилармонлар доираларини жалб қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Савдо муносабатларини ривожлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар ўртасида савдо ҳамкорлиги амалдаги эркин савдо режими доираларида савдо-техник тўсиқларни аста-секин бартараф қилиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурда божхона қонунчилигини уйғунлаштириш, тариф ва нотарифларни тартибга солиш, божхона тартибларини содда, ва шунингдек халқаро юк ва йўловчилар ташишда чегарадан ўтиш тартибини соддалаштириш кўзда тутилган. Шу муносабат билан икки томонлама тартибни белгиловчи ҳужжатлар асосида божхона, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, чегара ва бошқа органларнинг изчил баҳамжиҳат ҳаракати йўлга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлатлар ўртасида савдо муносабатларини ташкил қилиш ва амалга ошириш керакли статистик ахборот алмашишни талаб қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Статистик нашрлар ва эълонлар, методологик материаллар ва тадқиқотлар, дастурлар алмашиш, ва шунингдек статистик кузатишлар, рўйхатга олиш, текширишлар, ташқи савдо статистикасини шакллантириш принципларини мувофиқлаштириш соҳасида тажриба алмашиши кўзда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурда савдо инфратузилмаларини қўшма корхоналар, савдо уйлари, ваколатхоналари ва ҳ. к.ни ташкил қилиш кўзда тутилади, бу эса товарларни Томонлар бозорларига етказишда кўмаклашиш имконини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккала давлат маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ўртасида ҳамкорлик янада ривожланиши керак, бунинг муҳим йўналиши — ташқи иқтисодий фаолиятдаги манфаатдор субъектлар ўртасида ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиб бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш доираларида Томонларнинг халқаро ташкилотлар билан баҳамжиҳат ҳаракат қилиш масалалари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказишлари мўлжалланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ижтимоий соҳада ҳамкорлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу дастурни амалга ошириш даврида маданият, санъат, спорт, соғлиқни сақлаш, санатория-курорт иши, туризм ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида, гуманитар ҳамкорлик, ахборот-маданият марказлари муассасалари ва санитария-эпидемиологик вазиятни яхшилаш соҳасида, ва шунингдек халқ таълими, турли соҳалар учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва мутахассислар алмашиш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришда ҳаракатларни мувофиқлаштириш амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва бандлик муаммоларини ҳал қилишга йўналтирилган ҳуқуқий негизни янада такомиллаштириш кўзда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Атроф-муҳит ва табиатдан оқилона фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурни амалга ошириш мобайнида табиатни муҳофаза қилиш ҳақида қонунлар, қўшни ҳудудларда режалаштирилаётган фаолиятга биргаликда баҳо бериш, ресурсларни тежайдиган экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш ва атроф-муҳитни биргаликда экологик мониторингини амалга ошириш соҳасидаги ҳамкорлик янада ривожланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Дастурни амалга оширишни бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастур Томонларнинг давлат органлари ва субъектлари ушбу Дастурда ва ушбу Дастурнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган Тадбирлар режасида кўзда тутилган аниқ ишларни бажариши билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Дастурнинг ва тадбирлар режасининг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича Қўшма ҳукуматлараро комиссия зиммасига юклатилади.
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2007 й., 4-сон)