Ҳужжат кучини йўқотган 20.01.2001 15.02.1991 йилдаги 229-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 15.02.1991 йилдаги 229-XII-сон
Kuchga kirish sanasi
02.03.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 20.01.2001
Ҳужжат 02.03.1991 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ КОРХОНАЛАР ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун мулкчиликнинг барча шаклига мансуб корхоналарни барпо этишнинг, улар фаолиятининг, уларни қайта ташкил этиш ва тугатишнинг умумий ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асосларини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун фойда (даромад) олишни кўзлаб иш олиб борадиган корхоналарнинг мустақиллигини таъминлашга қаратилган бўлиб, уларнинг ҳуқуқлари ва масъулиятини белгилайди, бошқа корхоналар ва ташкилотлар, давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари билан муносабатларини тартибга солиб туради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Корхона ва унинг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳуқуқий шахс ҳуқуқига эга бўлган, мулкчилик ҳуқуқи ёки хўжаликни тўла юритиш ҳуқуқи бўйича ўзига қарашли мол-мулкдан фойдаланиш асосида маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва сотадиган ёки маҳсулотни айирбошлайдиган, ишларни бажарадиган, хизмат кўрсатадиган, беллашув ҳамда мулкчиликнинг барча шакллари тенг ҳуқуқлилиги шароитида амалдаги қонунларга мувофиқ ўз фаолиятини рўёбга чиқарадиган мустақил хўжалик юритувчи субъект корхона ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхонанинг фаолияти мақсадларини рўёбга чиқаришга ўз маҳсулоти, ишлари ва хизматларига бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш ҳамда ана шу асосда меҳнат жамоаси аъзоларининг ижтимоий ва иқтисодий манфаатларини ҳамда корхона мол-мулки эгасининг манфаатларини таъминлаш йўли билан эришилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Корхона хўжалик фаолиятининг ҳар қандай турларини, агар улар ССР Иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқлаб қўйилган бўлмаса ва корхона Уставида кўзда тутилган мақсадлар ва вазифаларига мувофиқ келса, амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Корхонанинг турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгилаб қўйилган мулк шаклларига мувофиқ қуйидаги турдаги корхоналар иш олиб бориши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси, ССР Иттифоқи ва иттифоқдош республикалар фуқароларининг, шунингдек ажнабий фуқароларнинг индивидуал (хусусий ва шахсий) мулкига асосланган корхоналар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоа (ширкат) мулкига асосланган жамоа, оила, маҳалла корхоналари, ишлаб чиқариш кооперативлари; кооперативларга қарашли корхоналар, акцияли жамиятларга, масъулияти чекланган жамиятларга, ўзга хўжалик жамиятлари ёки ширкатларига қарашли корхоналар; жамоат ташкилотларининг корхоналари, диний ташкилотларнинг корхоналари ва жамоа мулкчилигининг бошқа шаклларига асосланган корхоналар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулкига асосланган давлат иттифоқ корхонаси, республика давлат корхонаси, республикалараро давлат вилоятлараро, вилоят, ноҳиялараро, ноҳия, шаҳар давлат корхонаси ва корхоналарнинг бошқа турлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўла ёки улуш қўшиб иштирок этишга асосланган (қўшма корхоналар) Иттифоқ, республика мулки, мухтор республикалар, ажнабий ҳуқуқий шахслар, фирмалар ва давлатлар мулки бўлган корхоналар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкчиликнинг аралаш шаклларига асосланган корхоналар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхона ишловчилар сонига қараб кичик корхоналар жумласига киритилиши мумкин, бундай корхоналарни барпо этиш ва улар фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, мақоми, уларни рўйхатга олиш шартлари, шунингдек корхоналарни бу турга киритиш тартиби СССР Ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети ва Қорақалпоғистон АССР Вазирлар Кенгаши томонидан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида корхоналарнинг бошқа турлари, шу жумладан республиканинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳолда тузилган ижара корхоналари ҳам иш олиб бориши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Корхоналарнинг хўжалик уюшмалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхоналар ихтиёрийлик асосида фаолиятни мувофиқлаштириш, ўз ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш, тегишли давлат идоралари ва бошқа идораларда, шунингдек халқаро ташкилотларда умумий манфаатларни ифода этиш мақсадида хўжалик уюшмаларига: иттифоқларга, концернларга, консорциумларга ҳамда тармоқ принциплари, ҳудудий ёки бошқа принциплар асосида ўзга бирлашмаларга уюшишлари мумкин. Кўрсатиб ўтилган таркибий бўлинмаларни барпо этиш Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонун ҳужжатларида белгиланган монополияга қарши талаблар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. Кўнгилли хўжалик уюшмалари давлат рўйхатидан ўтиши керак ва уларнинг фаолияти ушбу Қонун билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Уюшма, бирлашма уни таъсис этувчилар тасдиқлайдиган устав асосида иш олиб боради. Уюшмалар таркибига кирган корхоналар ўз мустақилликларини, ҳуқуқий шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар ва ушбу Қонун уларга нисбатан ҳам амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Уюшма, бирлашма ўз таркибига кирувчи корхоналар мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, корхоналар эса, таъсис шартномаси (уставда) ўзга ҳолат кўзда тутилган бўлмаса, уюшма мажбурияти юзасидан жавоб бермайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Уюшмага кирган корхоналар уюшма таркибидаги корхоналар олдидаги мажбуриятларини тузилган шартномаларга мувофиқ сақлаб қолган ҳолда унинг таркибидан чиқишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Уюшма, бирлашма унга кирган корхоналарнинг қарорига мувофиқ тугатилади. Уюшма корхонани тугатиш учун белгилаб қўйилган тартибда тугатилади. Уюшма тугатилганидан кейин қолган мол-мулк уюшманинг уставига мувофиқ унинг қатнашчилари ўртасида тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Корхона тўғрисидаги қонунлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхоналарни барпо этиш ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ҳамда унинг асосида чиқариладиган Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан, ушбу ҳужжатларда кўзда тутилган ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинетининг қарорлари билан ҳам тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон АССРда корхоналарни ташкил этиш, уларнинг фаолияти, уларни қайта ташкил этиш ва тугатишнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асослари Қорақалпоғистон АССР қонунлари билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фаолияти ишни ташкил этишга ва унинг хавфсизлигига оширилган талаблар қўйиш билан боғлиқ бўлган, технология жараёнлари узлуксиз давом этадиган, шунингдек бошқарув вазифаларини марказлаштириш зарурати билан боғлиқ бўлган корхоналарнинг айрим турлари учун ушбу Қонунни қўллаш хусусиятларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. ССР Иттифоқи, иттифоқдош ва автоном республикалар мулки, ажнабий ҳуқуқий шахслар ва фуқароларнинг тўла ёки улушбай мулки бўлган корхоналарни (қўшма корхоналарни) барпо этиш ва улар фаолиятларининг хусусиятлари ССР Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II БЎЛИМ. КОРХОНАНИ БАРПО ЭТИШ ВА УНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Корхонани барпо этишнинг умумий шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона мол-мулк эгаси (эгалари) ёки у (улар) вакил қилган идора, корхона, ташкилот қарорига ёки меҳнат жамоасининг қарорига мувофиқ, ё бўлмаса таъсис этувчилар гуруҳи ва айрим таъсис этувчи шахслар қарори билан ушбу Қонунда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда барпо этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона ишлаб турган корхоналар, ташкилотлар таркибидан битта ёки бир нечта таркибий бўлинманинг шу бўлинма (бўлинмалар) меҳнат жамоаси ташаббуси билан ажралиб чиқиши натижасида, агар бундай ажралиб чиқиш учун корхона мол-мулки эгасининг (у вакил қилган идора, корхона ва ташкилотнинг) розилиги бўлса ва корхона илгари ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг бажарилиши таъминланса, тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Корхонани барпо этиш ва унинг фаолияти учун ер участкаси, бошқа табиат ресурслари талаб қилинадиган ҳолларда улардан фойдаланишга рухсатномани халқ депутатлари тегишли Совети, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда эса экология экспертизасининг ижобий хулосаси бўлган тақдирда табиатдан фойдаланувчи тегишли бошланғич ташкилот томонидан ҳам берилади. Ер участкаси ва бошқа табиат ресурсларини бериш рад этилганида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Корхона давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб барпо этилган деб ҳисобланади ва ҳуқуқий шахс ҳуқуқини олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона, агар ССР Иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ўзгача тартиб кўзда тутилган бўлмаса, корхона жойлашган ердаги халқ депутатлари ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия Совети ижроия қўмитаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади. Корхона давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг ягона давлат реестрига киритиш учун ўн кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига хабар қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш учун халқ депутатлари тегишли Совети ижроия қўмитасига бу корхонани барпо этиш тўғрисидаги қарор, устав ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети белгилаб қўядиган рўйхат бўйича бошқа ҳужжатлар тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона халқ депутатлари тегишли Совети ижроия қўмитасига зарур ҳужжатлар илова қилиниб ариза топширилган пайтдан боўлаб узоғи билан 30 кунда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Корхонани барпо этишнинг ССР Иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартиби бузилганлиги, шунингдек таъсис ҳужжатлари қонун талабларига мос келмаслиги сабабларига кўра корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилиши мумкин. Корхонани барпо этиш мақсадга мувофиқ эмаслигини важ қилиб, уни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар корхона белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказилган бўлмаса ёки таъсис этувчи корхонани рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги сабабларини асоссиз деб ҳисобласа, у судга мурожаат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд корхонани рўйхатдан ўтказиш рад этилганлигини асоссиз деб топса, бу ҳол корхонани рўйхатдан ўтказмаган халқ депутатлари Совети ижроия қўмитасининг моддий жавобгарлиги (суд чиқимларидан ташқари) сабаб бўлади. Моддий жавобгарликнинг миқдори суд томонидан аниқланади ва қонунда белгиланган тартибда ундириб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Корхонани давлат рўйхатидан ўтказганлик учун ундан Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйиладиган миқдорда ҳақ олинади. Олинган маблағ халқ депутатлари Совети ижроия қўмитаси томонидан корхона рўйхатдан ўтказилган жойдаги ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия бюджетига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Шуъба корхоналар ва корхоналарнинг алоҳида бўлинмаларини барпо этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона ҳуқуқий шахс ҳуқуқига эга бўлган шуъба корхоналар, шунингдек филиаллар, ваколатхоналар, бўлимлар ҳамда жорий ва ҳисоб-китоб рақамлари очиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа алоҳида бўлинмалар тузиш ҳуқуқига эга бўлиб, улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бундай корхоналар ва бўлинмаларни жойлаштириш масаласи халқ депутатлари тегишли маҳаллий Советлари билан амалдаги қонунларда корхоналар тузиш учун белгиланган тартибда келишиб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Фаолият турларига лицензия олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Лицензия олиниши керак бўлган фаолият турларини амалга ошириш учун корхона зарур лицензияни олиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхонанинг лицензия олиниши керак бўлган фаолиятига рухсат бериш ва бундай рухсатни ҳақиқий эмас деб топиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Вазирлар Кабинети белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Корхона устави
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона устав асосида иш олиб боради. Уставни корхонани таъсис этувчи (таъсис этувчилар) тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона уставида қуйидагилар белгилаб қўйилади: корхонанинг номи, унинг қаерда жойлашганлиги, фаолият тури ва мақсадлари, унинг бошқарув ва назорат органлари, уларнинг ваколати, корхона мол-мулкини ташкил этиш ва фойдани (даромадни) тақсимлаш тартиби, корхонани қайтадан ташкил этиш ва унинг фаолиятини тўхтатиш шартлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уставга корхона фаолиятининг хусусиятлари билан боғлиқ бўлган, Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келмайдиган ўзга қоидалар ҳам киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III БЎЛИМ. КОРХОНАНИНГ МУЛКДОРИ ВА МОЛ-МУЛКИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Корхонанинг мулкдори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхонанинг мулкдори (мулкдорлари) ўзига қарашли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкдор (мулкдорлар) ўз мол-мулкига нисбатан Қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатларни қилишга ҳақли. Улар мол-мулкидан қонунда тақиқлаб қўйилмаган ҳар қандай хўжалик фаолиятини ёки ўзга фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиши мумкин. Давлат корхона эгасининг мулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига кафолат беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона мулкдори (мулкдорлари) ўзининг (ўзларининг) мулкчилик ҳуқуқини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган шартлар асосида ва шу шартлар доирасида фуқаролар билан уларнинг меҳнатидан фойдаланиш тўғрисида шартномалар тузишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Мол-мулкни ташкил этиш ва ундан фойдаланиш шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Асосий фондлар ва оборот маблағлари, шунингдек қиймати корхонанинг мустақил балансида акс этадиган бошқа бойликлар корхона мулкини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва корхона уставига мувофиқ корхонанинг мол-мулки мулкчилик ҳуқуқи ёки тўла хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида унга тегишли бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар корхона мол-мулкини ташкил этувчи манбалардир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъсис этувчиларнинг пул ва моддий бадаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот, ишлар, хизматларни реализация қилишдан, шунингдек хўжалик фаолиятининг бошқа турларидан олинган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлардан олинадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ва бошқа қарз берувчиларнинг кредитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал маблағ ва бюджетдан дотациялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотлар, корхоналар ва фуқароларнинг текинга ва хайрия мақсадларида берган бадаллари, ионалари, шунингдек мерос тариқасида, айирбошлаш ва совға қилиш йўли билан оладиган даромадлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ўзга манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Корхона ўзига қарашли мол-мулкни бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга сотиш ҳамда топшириш, айирбошлаш, ижарага бериш, вақтинча фойдаланиш учун бепул бериш ёки қарзга беришга, шунингдек, агар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ва корхона уставида ўзга ҳоллар кўзда тутилган бўлмаса, уларни баланс ҳисобидан чиқаришга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Агар уставда ўзга ҳол кўзда тутилган бўлмаса, корхона ишлаб чиқариш воситалари ва бошқа моддий бойликларни фуқароларга сотишга, бепул беришга, ижарага беришга ҳақли, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқаронинг мулки бўла олмайдиган ёки у фойдалана олмайдиган ишлаб чиқариш воситалари ва ўзга моддий бойликлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Табиат ресурсларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона белгиланган тартибда ҳақ эвазига ер ва бошқа табиат ресурсларига эгалик қилади ва улардан фойдаланади, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона ўз ишлаб чиқаришининг табиий муҳитга салбий таъсирини камайтиришга ва бу таъсирнинг ўрнини қоплашга қаратилган табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўз вақтида амалга ошириши шарт. Бундай тадбирлар ўз маблағлари ёки ўзга манбалар ҳисобидан пул билан таъминланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона ССР Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ер, сув, ер ости бойликлари, ўрмонлар ва бошқа табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни тиклаш ва муҳофаза қилиш талаблари ҳамда нормаларига риоя этилиши учун жавобгардир, шунингдек ўз фаолияти натижасида етказган зарарни, шу жумладан табиатни муҳофаза қилиш органларининг хулосасига кўра маҳсулотни кам олиш, ишлар ва хизматларни кам бажариш билан боғлиқ зарарни тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Корхонанинг ҳуқуқий шахслар ва фуқаролар маблағини жалб этиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва такомиллаштириш, меҳнат жамоасини ижтимоий ривожлантириш мақсадларида қимматли қоғозлар чиқариш ҳамда сотиш йўли билан ҳуқуқий шахслар ва фуқароларнинг қўшимча пул маблағларини жалб этиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхонанинг қимматли қоғозлар чиқариш ва сотиш тартибини, уларнинг турлари ҳамда бундай қимматли қоғоз эгаларининг ҳуқуқларини ССР Иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси қонунлари белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Корхона мулкий ҳуқуқларининг кафолатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат корхонанинг мулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига кафолат беради. Давлатнинг корхонага қарашли асосий фондларни, оборот маблағларни ва бошқа мол-мулкни тортиб олишига йўл қўйилмайди, ССР Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустаснодир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар, ҳуқуқий шахслар ва давлат идоралари томонидан корхонанинг мулкий ҳуқуқларини бузиш натижасида унга етказилган зарар суд ёки давлат ҳакамлиги қарорига кўра корхонага тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV БЎЛИМ. КОРХОНАНИ БОШҚАРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Корхонани бошқаришни ташкил этишнинг умумий қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона ўз уставига мувофиқ бошқарилади. Корхона бошқарув структураси, шакли ва услубларини мустақил аниқлайди, штатларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкдор ёки хўжаликни тўла юритиш ҳуқуқи субъекти корхонани бевосита ёки ўзи ваколат берган идоралар орқали бошқаради. Мулкдор ёки хўжаликни тўла юритиш ҳуқуқи субъекти ёхуд у ваколат берган идоралар ана шу ҳуқуқларни корхона кенгашига (идорасига) ё бўлмаса корхона уставида кўзда тутилган ҳамда мулкдор ва меҳнат жамоаси манфаатларини ифода этадиган бошқа идорага топшириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона раҳбарини ёллаш (тайинлаш, сайлаш) ва бўшатиш корхона мулки эгасининг ёки хўжаликни тўла юритиш ҳуқуқи субъектининг ҳуқуқи бўлиб, бу ҳуқуқни улар бевосита, шунингдек ўзлари вакил қилган идоралар орқали ёки корхонани бошқариш ҳуқуқи берилган корхона кенгаши, бошқаруви ёҳуд бошқа идоралар орқали амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Корхонанинг раҳбари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона раҳбари лавозимига ёллаш (тайинлаш, сайлаш) чоғида номзод шахс билан битим (шартнома, келишув) тузилади, унда корхона раҳбарининг ҳуқуқлари, вазифалари ва масъулияти, унинг моддий таъминоти ҳамда эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш шартлари СССР ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида кўзда тутилган кафолатларни ҳисобга олган ҳолда белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона раҳбари корхона фаолияти билан боғлиқ масалаларни мустақил ҳал қилади, ушбу Қонунда меҳнат жамоаси ва корхона кенгаши умумий йиғилиши (конференцияси)нинг мутлақ ваколатига топширилган масалалар бундан мустасно, корхона номидан ишонч қоғозисиз иш олиб боради, мамлакатдаги ва чет элдаги барча корхоналарда, фирмалар ва ташкилотларда шу корхона манфаатларини ҳимоя қилади, корхона мол-мулкини тасарруф этади, шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномаларини тузади, ишонч қоғозлари беради, банкларда ҳисоб рақамлари ва бошқа рақамлар очади, маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқидан фойдаланади, дирекциянинг ижроия аппарати штатларини тасдиқлайди, корхонанинг барча ходимлари учун мажбурий буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Корхона раҳбари ўз ўринбосарларини, бошқарув аппарати раҳбарларини ва таркибий бўлинмалар раҳбарларини мустақил тайинлайди ва ишдан озод қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Корхона раҳбари шартномада ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида кўзда тутилган асосларга мувофиқ шартнома муддати тугамай туриб, эгаллаб турган лавозимидан бўшатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Корхона кенгаши (бошқаруви)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона кенгаши мулкдор корхонани бошқариш соҳасидаги ўз ваколатларини кенгашга топширган тақдирда тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона кенгаши (бошқаруви)да, корхона уставида ўзга ҳоллар кўзда тутилган бўлмаса, корхона мол-мулкининг эгаси ёки хўжаликни тўла юритиш ҳуқуқи субъекти томонидан тайинланадиган ва шу корхона меҳнат жамоаси томонидан сайлаб қўйиладиган вакиллар сони баравар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона кенгаши (бошқаруви)нинг ҳуқуқ ва бурчлари корхона мол-мулкининг эгаси ёки у ваколат берган идоралар тасдиқлайдиган Кенгаш (бошқарув) тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V БЎЛИМ. КОРХОНА ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Корхона оладиган фойда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳамма турдаги корхоналарда хўжалик фаолиятининг молиявий натижаларини умумлаштирувчи асосий кўрсаткич фойдадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Солиқларни ва бюджетга бошқа тўловларни тўлашдан кейин корхонада қолган фойда (соф фойда) тўла-тўкис унинг тасарруфига ўтади. Корхона, агар уставда ўзга ҳол кўзда тутилган бўлмаса, соф фойдани қайси соҳаларга ишлатишни мустақил белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соф фойдани ишлатиш йўлларини танлашга давлат солиқлар, солиқ имтиёзлари, шунингдек, иқтисодий чоралар орқали таъсир кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қонун ҳужжатларида ёки корхона уставида кўзда тутилган ҳолларда соф фойданинг бир қисми корхона меҳнат жамоаси аъзоларига мулк қилиб топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Корхона ходимининг меҳнат даромадлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона туридан қатъи назар, ҳар бир ходимнинг меҳнат даромадлари корхона ишининг пировард натижалари ҳисобга олиниб, ходимнинг меҳнатга қўшган шахсий улуши билан белгиланади, солиқлар билан тартибга солинади ва энг кўп миқдори чеклаб қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Барча турдаги корхоналар ходимлари меҳнат ҳақининг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакллари, системалари ва миқдорини, шунингдек ходимлар даромадларининг бошқа турларини корхона мустақил белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Корхона фаолиятини режалаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона ўз фаолиятини мустақил режалаштиради ва хом ашё ресурслари ва материалларнинг мавжудлигини ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга, бажарилаётган ишга, кўрсатилаётган хизматга бўлган талабларни ҳисобга олиб, тараққиёт истиқболларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона давлат эҳтиёжлари учун шартнома асосида ишлар бажаради, маҳсулот сотади ва хизмат кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Корхонанинг бошқа корхоналар, ташкилотлар, фуқаролар билан хўжалик муносабатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Хўжалик фаолиятининг барча соҳаларида корхонанинг бошқа корхоналар, ташкилотлар, юридик ва фуқаролар билан муносабатлари шартнома негизига қурилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхоналар нима ҳақда шартнома тузишни танлашда, мажбуриятларни, ўзаро хўжалик муносабатларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлмаган бошқа ҳар қандай шартларни аниқлашда эркиндир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Корхона ўз маҳсулоти ва мол-мулкини, башарти Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлмаса, ўз хоҳишига кўра сотади, шунингдек ўз хоҳиши билан хизматлар кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Корхона истеъмолчининг манфаатларини ҳамда унинг маҳсулот, ишлар ва хизматлар сифатига қўядиган талабларини ҳисобга олади. Истеъмолчининг манфаатлари ва ҳуқуқлари ССР Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳимоя қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эркин реализация қилиш тақиқлаб ёки чеклаб қўйилган маҳсулотлар, ишлар, хизматлар турларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Улгуржи савдо, ишлаб чиқаришни таъминлаш ва маҳсулотни сотиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона бозор талабларини, эҳтимол тутилган шерикларнинг имкониятларини ўрганиш, нарх-навонинг ўзгариши тўғрисидаги ахборот асосида ўз ишлаб чиқаришининг таъминотини, бозорларда (товарлар, хизматлар, молия бозорларида) монополияга қарши қонунларнинг талабларини назарда тутган ҳолда бевосита ёки воситачи орқали олди-сотдини, маҳсулот сотишни ва ўз ишлаб чиқаришининг таъминотини мустақил амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бозорга ўтиш даврида давлат эҳтиёжлари учун ишларни бажараётган ва маҳсулот етказиб бераётган корхоналарни давлат шу ишларни бажариш ва маҳсулотни етказиб бориш учун моддий-техника ресурслари билан таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Нарх-наво ва нарх белгилаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона ўз маҳсулотини, ишларини, хизматларини, ишлаб чиқариш чиқитларини мустақил ёки шартнома асосида белгиланадиган нархлар ва тарифларда сотади. Корхона бозорда яккаҳокимлик мавқеини эгаллаган ҳолларда давлат фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадларида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ нархларни тартибга солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Молия ва кредит муносабатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фойда, амортизация ажратмалари, қимматли қоғозларни сотишдан тушган пул, меҳнат жамоаси аъзоларининг, корхоналар, ташкилотлар, фуқароларнинг пай ва ўзга бадаллари, шунингдек, бошқа тушумлар корхона молиявий ресурсларини ташкил этувчи манбалардир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона тижорат шартномаси асосида банк кредитидан, бошқа корхоналарнинг кредитларидан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Корхона пул маблағларини сақлаш ҳамда барча турдаги ҳисоб-китоб, кредит ва касса операцияларини амалга ошириш учун корхона рўйхатга олинган жойдаги ҳар қандай банкда, бошқа жойдаги банкда эса — шу банкнинг розилиги биланҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа ҳисоб рақамлари очишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Иш ҳақи тўлаш ва бюджетга тўловлар барча корхоналар учун биринчи галдаги тўловидир. Ҳисоб-китобларнинг бошқа турларини корхона календарь тартибга мувофиқ амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Корхона харидор (истеъмолчи) га қарзга олинган маблағ учун фойда тўлаш тартибида қарзга маҳсулот етказиб бериши, ишни бажариши ва хизмат кўрсатиши мумкин. Бундай савдо битимларини расмийлаштириш учун корхона хўжалик оборотида векселни қўллаши мумкин. Корхона фоиз тўлаш шарти билан бошқа корхоналарга кредит бериши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Корхона кредит шартномалари ва ҳисоб-китоб интизомига риоя этилиши учун тўла жавобгардир. Ҳисоб-китоб қилиш юзасидан ўз мажбуриятларини мунтазам бажармайдиган корхона банк томонидан тўловга қобилиятсиз деб эълон қилиниши мумкин. Бундай корхоналарга таъсир ўтказиш чоралари ва уларни қўллаш тартиби банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Капитал қурилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона Ўзбекистон Республикаси қонунларига, республика Ҳукумати айрим ҳудуд зоналари бўйича белгилайдиган ҳар хил ишлаб чиқариш турларини жойлаштириш ҳақидаги норматив талабларга, қурилиш нормалари ва қоидаларига, квоталар ва лицензияларга риоя этган ҳолда республика ҳудудида қурилиш жойини танлаб олишда эркиндир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона қурилиш олиб бориш учун ҳар қандай шерикларни танлаб олишда, пудратчи ташкилотлар конкурсини ташкил этишда эркиндир, зарур ҳолларда тегишли қонунларга, тасдиқлаб қўйилган қурилиш нормалари ва қоидаларига амал қилиб, қидирув ишларини олиб боради, қурилиш-монтаж ишларини лойиҳалаш ва бажаришни ўзи амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳамма ҳолларда қурилиш лойиҳаси вилоят ёки республика эксперт идоралари даражасида давлат экспертизасидан ўтказилиб, пухталиги, чидамлилиги, расман тасдиқланган хавфсизлик қоидаларига, меҳнатни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилганлиги баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Корхонанинг ташқи иқтисодий фаолияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни мустақил равишда амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Олинган валюта корхонанинг валюта баланси ҳисобига ўтказилади ва ундан корхона мустақил фойдаланади. Корхонанинг валюта тушумидан мазкур корхона ўз валюта маблағи ҳисобидан қилган бевосита валюта харажатлари чегириб ташланганидан сўнг Иттифоқ, республика бюджетларига ва маҳаллий бюджетга валюта ажратмалари ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иттифоқ, республика бюджетларига ва маҳаллий бюджетларга ажратмалар миқдори Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Корхонанинг валюта маблағини ўзга йўл билан тортиб олиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI БЎЛИМ. КОРХОНАНИНГ ИЖТИМОИЙ КАФОЛАТЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Корхонанинг ижтимоий фаолияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ижтимоий тараққиёт масалалари, шу жумладан меҳнат шароитларини яхшилаш ва иш вақтининг узунлиги масалалари, меҳнат жамоаси аъзолари ва улар оилаларининг дам олиш, турмуш шароитларини ва сиҳат-саломатлигини яхшилаш масалалари, корхонанинг истеъмол фонди ҳисобидан амалга ошириладиган мажбурий тиббий суғурта кафолатлари масалалари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнат жамоаси томонидан корхоналар маъмурияти иштирокида ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона амалдаги қонунларда белгилаб қўйилган тартибда ва миқдорда давлат ижтимоий суғурта фондига ва пенсия фондига пул ўтказиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона бу ерда ишловчи барча ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитини таъминлашга мажбур бўлиб, уларнинг саломатлигига ва меҳнат қобилиятига етказилган зарар учун қонунларда белгилаб қўйилган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Пенсияга чиққунга қадар корхонада меҳнат қилган пенсионерлар тиббий хизмат, уй-жой билан таъминланиш, соғломлаштириш ва профилактика муассасаларига йўлланмалар олиш борасида корхонадаги мавжуд имкониятлардан, шунингдек жамоанинг умумий йиғилиши (конференцияси) қарорига мувофиқ бошқа ижтимоий хизматлар ва имтиёзлардан унинг ходимлари билан баравар фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Корхона хотин-қизларининг меҳнат ва турмуш шароитини мунтазам яхшилашга, ёш болали аёлларни иш куни қисқартирилган асосан кундузги иш билан таъминлашга, ҳомиладор аёлларни меҳнат шароити зарарсиз енгилроқ ишга ўтказишга, шунингдек, аёлларга қонунларда кўзда тутилган бошқа имтиёзларни беришга мажбурдир. Меҳнат шароити зарарли бўлган корхона меҳнат жамоасининг розилиги билан хотин-қизларга енгилроқ иш бериш учун цехлар, участкалар барпо этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Корхона меҳнат жамоасига хизмат қиладиган ва унинг таркибига кирмайдиган тиббий муассасалар ходимларини, болалар, маданий-маърифий, соғломлаштириш, ўқув ва спорт муассасалари, умумий овқатланиш ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимларини моддий рағбатлантириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Фуқароларнинг, халқ депутатларининг корхонага илтимослари ва мурожаатларига доир масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш фақат корхона маъмуриятининг вазифаси бўлиб, бу иш фуқароларнинг ўз зиммасига юклаб қўйилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Корхонанинг меҳнат жамоаси, унинг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўз меҳнати билан корхона фаолиятида меҳнат шартномаси (битими, келишуви), шунингдек ходимнинг корхона билан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи бошқа шакллар асосида қатнашувчи барча фуқаролар шу корхонанинг меҳнат жамоасини ташкил этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона меҳнат жамоаси ваколатларини амалга оширишнинг асосий шакли умумий йиғилиш (конференция)дир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Корхона меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхона мол-мулкини сотиб олиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхона маъмурияти билан жамоа шартномаси (битими) тузиш зарурлиги тўғрисидаги масалани ҳал қилади, бундай шартнома (битим) лойиҳасини кўриб чиқади ва уни меҳнат жамоаси номидан имзолаш учун касаба уюшмаси қўмитасига ёки бошқа органларга ваколат беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхона кенгашига вакиллар сайлайди (уларни чақириб олади), уларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тинглайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ходимлари учун қўшимча отпускалар, қисқартирилган иш куни ва ишлаб топилган ҳамда истеъмолга сарфланадиган маблағлар доирасида бошқа ижтимоий имтиёзлар белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Жамоа шартномаси (битими)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоа шартномаси (битими) ҳамма турдаги корхоналарда тузилиши мумкин ва у Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига зид бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхонадаги ишлаб чиқариш ва меҳнат муносабатлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, жамоанинг ижтимоий тараққиёти ва жамоа аъзоларининг саломатлиги масалалари жамоа шартномаси (битими) билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоа шартномаси (битими) тузиш ёки уни бажариш чоғида келишмовчилик чиққан тақдирда бу келишмовчилик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII БЎЛИМ. КОРХОНА ВА ДАВЛАТ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Корхоналар ҳуқуқлари ва манфаатларининг кафолатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат корхона ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишига кафолат беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона хўжалик фаолиятини ва ўзга фаолиятни амалга ошириш чоғида ўз ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига зид келмайдиган ҳар қандай қарорларни қабул қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхонанинг хўжалик фаолияти ва ўзга фаолиятига Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган ҳоллардан ташқари давлат, жамоат ва кооператив идораларининг аралашишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Республика ва маҳаллий давлат ҳамда жамоат идоралари ва уларнинг мансабдор шахслари корхонага дахлдор қарорларни қабул қилиш чоғида ва ўзларининг шу корхона билан муносабатларида ушбу Қонун қоидаларига риоя этилиши учун жавобгардирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат идоралари ва мансабдор шахслар ўзларининг қонунларда белгилаб қўйилган ваколатларига мувофиқ тарздагина корхонага кўрсатма беришлари мумкин. Давлат идоралари ёки ўзга идоралар ўз ваколатларига ёки қонун талабларига мос келмайдиган ҳужжатни қабул қилган тақдирда корхона бундай ҳужжатни ҳақиқий эмас, деб эътироф этиш тўғрисида ариза билан суд ёки давлат ҳакамлигига мурожаат қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона ҳуқуқни бузган давлат идораси ёки ўзга идора ёхуд уларнинг мансабдор шахслари кўрсатмаларини бажариш натижасида, шунингдек бундай идоралар ёки уларнинг мансабдор шахслари корхонага нисбатан қонунда кўзда тутилган бурчларини тегишлича амалга оширмаганликлари оқибатида корхонага етказилган зарар ана шу идоралар томонидан тўланиши керак. Зарарни тўлаш тўғрисидаги низоларни хўжалик суди ёки давлат ҳакамлиги ўз ваколатларига мувофиқ ҳал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Корхона хўжалик фаолиятининг ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат корхоналарга, мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик юритишнинг тенг ҳуқуқий ва иқтисодий шароитларини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат бозорни ривожлантиришга кўмаклашади, монополияга қарши тадбирларни амалга оширади, барча меҳнаткашларнинг ижтимоий кафолатларини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақобатчининг обрўсини туширишга қаратилган хатти-ҳаракатларга, ишлаб чиқариш квоталари, сотиш ва таъминот бозорларини бўлиб олиш, эркин рақобатни чеклаш мақсадида корхоналар ўртасида монопол нарх-навони ушлаб туриш ҳақидаги ҳар қандай тил бириктиришларга йўл қўйилмайди. Акс ҳолда корхона монополияга қарши қонунларга мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат қонун асосида, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ва молия органлари орқали рақобат қилиш эркинлигини таъминлайди, истеъмолчиларни уларнинг ҳуқуқлари камситилишидан, хўжалик фаолиятининг ҳар қандай соҳасида монополизм кўринишларидан муҳофаза қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Корхона хўжалик оборотига киритаётган буюмлар фирма белгисини ёки буюмнинг рамзини, буюмни таърифлайдиган бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда маркировка қилиниши шарт. Ўзга фирма ва товар белгиларини, шунингдек, бир ишлаб чиқарувчининг буюмларини бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг буюмлари билан чалкаштириб юборишга (ўхшатишга) имкон берадиган ҳар қандай маълумотларни ўзлаштириб олишга йўл қўйилмайди. Бу масалаларда чиққан низолар суд тартибида ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-модда. Ҳисоб ва ҳисобот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона ўз иши натижаларининг оператив ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ҳисоботи олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат статистика ҳисоботи шаклларини давлат статистика идоралари белгилайди ва у фақат амалий маълумотларни, шунингдек бундай маълумотлар қаерга ва қайси муддатда тақдим этилишини белгилаб беради. Ушбу Қонунда белгиланган тартибни бузган ҳолда статистика ҳисоботини тақдим этиш, талаб қилиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхонанинг мансабдор шахслари давлат ҳисоботини бузиб кўрсатганликлари учун Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйилган интизомий ва моддий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда. Корхонанинг тижорат сири
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхонанинг тижорат сири деганда корхонанинг ишлаб чиқариши, технология ахбороти, бошқаруви, режалаштириши, молияси ва бошқа фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳамда эълон қилиш (топшириш, очилиб қолиши) унинг манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган давлат сири бўлмаган маълумотлар тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар таркиби ва ҳажми, уларни ҳимоя қилиш тартиби корхона раҳбари томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона фаолиятининг турларини (агар улар ҳақидаги маълумот тижорат сири бўла олмаса) СССР Ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети корхоналар атроф-муҳитни ифлослантираётганлиги ёки жамиятга зарар келтириши мумкин бўлган бошқа салбий фаолиятлар тўғрисидаги маълумотларни яширишнинг олдини олиш мақсадида белгилаб қўяди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Корхонанинг тижорат сири бўлган маълумотларни эълон қилганлик, бундай маълумотларни сақлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-модда. Корхонанинг масъулияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Шартнома мажбуриятларини, кредит ҳисоб-китоб ва солиқ интизомини, маҳсулот сифатига қўйиладиган талабларни, хўжалик фаолиятини амалга оширишнинг бошқа қоидаларини бузганлик учун корхона Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилганидек тўла мулкий жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона ер ва бошқа табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза этиш талабларига амал қилмаслик, уни ифлослантириш ва бошқа зарарли таъсирлар оқибатида ишлаб чиқариш хавфсизлиги қоидалари, санитария-гигиена нормаларини ҳамда корхона ходимларини, аҳолининг ва маҳсулот истеъмол қилувчиларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш талабларини бузганлик оқибатида етказилган зарарни қоплаши, шунингдек ССР Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган миқдорда жарима тўлаши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Табиатдан фойдаланиш режимини бузаётган корхона фаолияти йўл қўйилган камчиликлар тугатилгунига қадар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда тўхтатиб қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-модда. Корхона фаолиятини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти мулкдорнинг ташаббуси билан ва бир йилда кўпи билан бир марта тафтиш қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан корхоналар фаолиятининг айрим жиҳатларини текшириш вазифаси юкланган солиқ ва бошқа давлат идоралари бундай текширувларни зарурат туғилганида ва қатъиян ўз ваколатлари доирасида амалга оширишлари мумкин. Корхона ана шу идораларнинг ваколатига кирмайдиган масалалар юзасидан мазкур идораларнинг талабларини бажармасликка ва назорат соҳасига кирмаган материаллар билан уларни таништирмасликка ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Барча турдаги текширувлар ва тафтишлар корхонанинг нормал ишлашига халақит бермаслиги керак. Тафтишлар ва текширувларнинг натижалари корхонага хабар қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-модда. Корхонанинг давлат бошқаруви идоралари ва халқ депутатлари маҳаллий Советлари билан муносабатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхонанинг давлат бошқаруви идоралари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идоралари билан ўзаро муносабатлари ушбу Қонунга ҳамда ана шу идораларининг ваколатларини белгилаб берувчи Ўзбекистон Республикаси бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона халқ депутатлари маҳаллий Советлари ҳудудни комплекс иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш бўйича маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширадиган ишларда ихтиёрий равишда шартнома асосида қатнашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона халқ депутатлари маҳаллий Советининг ёки бошқа ваколатли давлат идораларининг қарори билан шу идоралар маблағлари ҳисобидан меҳнат қобилияти чекланган шахслар учун махсус иш жойларини барпо этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Халқ депутатлари маҳаллий Советлари корхонага қарашли уй-жой ва ишлаб чиқариш майдонини айрим объектларини тортиб олишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII БЎЛИМ. КОРХОНАНИ ТУГАТИШ ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-модда. Корхонани тугатиш ва қайта ташкил этиш шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхонани тугатиш ва қайта ташкил этиш (бирлаштириш, қўшиш, бўлиб юбориш, ажратиш, қайтадан тузиш), корхона мол-мулки эгасининг ёки шундай корхоналарни тузишга ваколатли бўлган идоралар қарорига биноан ёхуд суд ёки ҳакамликнинг қарорига биноан амалга оширилади. Синган корхоналарни тугатиш Ўзбекистон CCРнинг қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш чоғида ишдан бўшатилаётган ходимларга Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя этилишига кафолат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Корхона давлат рўйхати реестридан чиқариб юборилган пайтдан бошлаб қайта ташкил этилган ёки тугатилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Корхона бошқа корхона билан қўшилган тақдирда мазкур корхоналарнинг ҳар бирига тааллуқли барча мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятлар қўшилиш натижасида вужудга келган корхонага ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир корхонанинг бошқа бир корхонага қўшилиши чоғида унинг барча мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қўшиб олган корхонага ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Корхона бўлиб юборилган тақдирда қайтадан ташкил этилган корхонанинг мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ана шу бўлиб юбориш натижасида вужудга келган янги корхоналарга бўлиб юбориш ҳужжатлари (баланси)га мувофиқ тегишли қисмларда ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхонадан битта ёки бир нечта янги корхонани ажратиб чиқариш чоғида қайтадан ташкил этилган корхонанинг мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўлиб юбориш ҳужжати (баланси)га мувофиқ тегишли қисмларда уларнинг ҳар бирига ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бир корхонани бошқа корхона қилиб ўзгартириш чоғида аввалги корхонанинг барча мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қайтадан ташкил этилган корхонага ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-модда. Тугатиш комиссияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона мулкдор ёки у ваколат берган идора тузган, корхона синган тақдирда эса суд ёки ҳакамлик суди тузган тугатиш комиссияси томонидан тугатилади. Уларнинг қарорига биноан корхонани унинг бошқарув идораси тугатиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган мулкдор, суд (ҳакамлик) ёки корхонани барпо этишга ваколатли бўлган идора тугатиш тартиби ва муддатини, шунингдек қарз берганларнинг даъво қилиш муддатларини белгилайди. Бу муддат тугатиш эълон қилинган кундан бошлаб икки ойдан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тугатиш комиссияси ёки корхонани тугатишни амалга ошираётган бошқа идора корхона жойлашган ердаги расмий матбуотда уни тугатиш ва қарз берганларнинг даъволарини қабул қилиш тартиби ва муддати тўғрисида эълон беради. Тугатиш комиссияси (тугатишни амалга ошираётган идора) ана шу эълон билан бир қаторда корхонага дебиторлик қарзини ундириб олиш ва қарз берганларни корхона тугатилганидан хабардор қилиб, уларнинг даъволарини аниқлаш ишларини бажариши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тугатиш комиссияси (тугатишни амалга ошираётган идора) тугатилаётган корхонанинг мол-мулкини баҳолайди ва қарз берганлар билан ҳисоб-китоб қилади, тугатиш балансини тузади ва уни эгалик қилувчига ёки тугатиш комиссиясини тайинлаган идорага тақдим этади. Тугатиш комиссияси ўз айби билан етказилган зарар учун жавобгар бўлади. Зарарни ундириб олиш миқдорлари ва тартибини давлат ҳакамлиги ёки суди белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-модда. Қарз берганларнинг даъволарини қондириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тугатилаётган корхонага қарз берганларнинг даъволари ана шу корхонанинг мол-мулкидан қондирилади. Бунда биринчи навбатда бюджет олдидаги қарзлар қондирилади ва тугатилаётган корхона тасарруфида бўлган ерларни қайтадан тиклаш харажатлари қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Даъво қилиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин аниқланган ва қилинган даъволар биринчи навбатдаги даъволар, аниқланган даъволар, шунингдек, белгиланган муддатда маълум қилинган даъволар қондирилгандан кейин корхонанинг қолган мол-мулкидан қондирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мол-мулк етишмаганлиги учун қондирилмаган даъволар бекор қилинган деб ҳисобланади. Тугатиш комиссияси (тугатишни амалга оширган идора) тан олинмаган даъволар ҳам, агар қарз берувчилар даъвони тўла ёки қисман тан олмаслик тўғрисидаги хабарни олган кунидан эътиборан бир ой муддат ичида ўз талаблари қондирилиши тўғрисида суд ёки давлат ҳакамлигига даъво қилмаган бўлсалар, бекор қилинган деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Корхонани тугатиш чоғида фуқаронинг шикастланганлиги ёки саломатлигига бошқа хил зарар етганлиги ёхуд ўлими муносабати билан шу корхонадан ундириладиган вақтинчалик тўловларга пул ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Корхонани тугатиш чоғида меҳнат жамоаси аъзосининг қўшган ҳиссаси қарз берганларнинг даъволари уставда кўзда тутилган шартлар асосида ва тартибда қондирилгандан сўнг унга пул шаклида ёки қимматли қоғозлар билан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қарз берганларнинг ва меҳнат жамоаси аъзоларининг даъволари қондирилганидан кейин қолган мол-мулкдан мулкдорнинг кўрсатмасига биноан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Корхона қайтадан ташкил этилганида унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонуний ворисларига ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1991 йил 15 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
229-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 4-сон, 78-модда; 1993 й., 6-сон, 246-модда; 1994 й., 11-12-сон, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда; 4-5-сон, 126-модда; 9-сон, 241-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда; 9-сон, 181-модда; 1999 й., 5-сон, 124-модда; 9-сон, 229-модда)