ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
БОЖХОНА ЮК ДЕКЛАРАЦИЯСИНИ ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 19 февралда 834-16-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-08-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2774, 06.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 16 ва 90-моддаларига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 й., № 2, 36-модда), Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-744-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 1999 йил 24 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834 — Меъёрий ҳужжатлар бюллетени, 1999 й., 12-сон) 1, 2 ва 3-сонли иловаларга* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 29 январь,
01-02/15-11-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 46-модда)